29.09.2023 йилдаги 515-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 03.10.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«Яшил энергия» сертификатлари жорий этилишини кенгайтириш ва «яшил молиялаштириш» механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 8 майдаги ПФ-67-сон Фармони ҳамда «Яшил энергия» сертификатлари тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 12 майдаги ПҚ-156-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, «яшил молиялаштириш» механизмларини такомиллаштириш ва «яшил энергия» сертификатлари жорий этилишини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 8 майдаги ПФ-67-сон Фармонининг 13-бандига мувофиқ «яшил молиялаштириш» механизмларини татбиқ этиш, шу жумладан, «яшил сертификат», «яшил кредитлар» ва халқаро тажрибада кенг фойдаланиладиган бошқа институтлар фаолиятини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Яшил энергия» сертификатлари тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 12 майдаги ПҚ-156-сон қарорининг 7-бандига мувофиқ «яшил энергия» сертификатларини бериш ва муомалага киритиш тартибини ишлаб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарувчилар (генерация объектлари) ва уларнинг харидорларини (иштирокчиларни) рўйхатдан ўтказиш шартлари, «яшил энергия» сертификатларини муомалага чиқариш, уларнинг савдосини онлайн платформа орқали амалга ошириш тартибини назарда тутувчи «Яшил энергия» сертификатларини бериш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«яшил энергия» сертификатлари биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳамда биржа савдолари қоидаларига мувофиқ товар-хомашё биржаси орқали «яшил энергия» сертификатларини сотишга мўлжалланган «яшил энергетика секцияси»да сотилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«яшил энергия» сертификатларини муомалага чиқариш ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тушадиган маблағлар вазирлик ҳузуридаги «Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази» лойиҳа офисининг алоҳида махсус ҳисобварақларида жамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Энергетика вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамиятини иштирокчилар ўртасида кенг тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 29 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
515-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 сентябрдаги 515-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Яшил энергия» сертификатларини бериш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом «яшил энергия» сертификатларини ҳисобга олиш, муомалага киритиш ва савдосини ташкил этиш ҳамда мониторингини юритиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза — муайян даврда электр энергияси ишлаб чиқарилганлиги ва электр тармоғига узатилганлигини тасдиқловчи «яшил энергия» сертификатларини бериш учун эмитентга генерация объектини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
генерация объекти — қайта тикланувчи энергия манбалари асосида электр энергияси ишлаб чиқарувчи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирокчи — платформа реестрида савдо ҳисоб қайдномаларига эга бўлган, сертификатлар билан савдо қиладиган ва улардан фойдаланадиган эмитент бўлмаган маҳаллий ёки хорижий юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказ — «яшил» иқтисодиётни илгари суриш ва «яшил» ривожланиш тамойилларини жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларида иссиқхона газлари ташланмаларини қисқартириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида халқаро донор ташкилотларнинг техник кўмагини жалб қилган ҳолда тегишли шартномаларни имзолаши ваколатига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таъсисчилигида давлат муассасаси шаклида ташкил этиладиган «Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор — эмитентни қўллаб-қувватловчи ва платформа фаолиятини таъминловчи халқаро ташкилот (Evident/ I-REC Services BV);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
регистрант (генератор) — генерация объектларига эгалик қилувчи субъект;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатлар реестри — «яшил энергия» сертификатларининг тўлиқ ҳаётий даври ва улардан фойдаланиш ёзувларини сақловчи платформадаги маълумотлар базаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатларни чиқариш — платформада ҳисоб қайдномасида бир ёки бир нечта «яшил энергия» сертификатлари қайд этилганлиги тўғрисидаги далолатнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланувчи энергия манбалари — қуёш, шамол ва гидроэлектр станциялари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб қайдномаси (аккаунт) — «яшил энергия» сертификатларини рўйхатга олишда иштирокчи рўйхатга олинганда унга платформада очиладиган махсус аккаунт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмитент — «яшил энергия» сертификатлари тизимини юритиш, шу жумладан, «яшил энергия» сертификатларини чиқариш, уларнинг савдосини ташкил этиш ва мониторингини юритиш бўйича масъул орган — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясининг қолдиқ ҳажми — талаб қилинмаган ёки муайян санага қадар сақланган ва ҳисоб-китоб қилинган миллий энергия баланси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«яшил энергия» сертификати (кейинги ўринларда — сертификат) — платформа реестрига киритилган генерация объекти томонидан тегишли ҳажмда ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тармоғига узатилган электр энергиясини тасдиқловчи ёзув;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«яшил энергия» сертификатлари ягона электрон платформаси (кейинги ўринларда — платформа) — Халқаро қайта тикланувчи энергия манбаларини сертификатлаш ташкилоти (I-REC) стандартлари асосида ишлаб чиқилган «яшил энергия» сертификатларини ҳисобга олиш, савдосини ташкил қилиш ва мониторингини юритиш, шунингдек, «яшил энергия» сертификатлари тизимининг барча иштирокчилари учун хизматлар кўрсатиш имкониятига эга электрон тизим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I-REC — Халқаро қайта тикланувчи энергия манбаларини сертификатлаш ташкилоти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сертификатларни ҳисобга олиш, савдосини ташкил қилиш ҳамда мониторингини юритиш ишлари эмитент номидан марказ томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ «яшил» иқтисодиётни илгари суриш ва «яшил» ривожланиш тамойилларини жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларида иссиқхона газлари ташланмаларини қисқартириш бўйича лойиҳаларни кўриб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда «яшил энергия» сертификатлари муомаласини таъминлаш чораларини кўради ҳамда мувофиқлаштириб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Яшил энергия» сертификатларини ҳисобга олиш, савдосини ташкил этиш ва мониторингини юритиш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Муайян давр давомида қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилган ва электр тармоғига узатилган тегишли миқдордаги МВт/соат электр энергияси учун сертификатлар фақат бир марта берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сертификатнинг амал қилиш муддати чегараланмаган. Фойдаланилган сертификатлар иштирокчи томонидан платформа орқали ҳисобдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сертификатлар иштирокчиларнинг ҳисоб қайдномаларида сақланади. Айнан бир сертификатга фақат битта генерация объекти ёки иштирокчи эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қайта тикланувчи энергия манбаларида ўз истеъмоли учун ишлаб чиқарилган ва электр тармоғига узатилмаган электр энергияси миқдори учун сертификатлар берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Иштирокчилар ўз эҳтиёжидан ортиқ сертификатларга эга бўлган тақдирда, уларни бошқа иштирокчиларга платформа орқали ўтказишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сертификатдан фақат бир марта фойдаланиш мумкин, сертификат фойдаланилганда ёки ҳисобдан чиқарилганида, иштирокчилар ўртасида ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Генерация объектлари ва иштирокчиларни рўйхатга олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Регистрант ва эмитент ўртасида сертификат чиқаришнинг стандарт шартлари тўғрисида шартнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Регистрант платформада рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатларни I-REC бош офисига эмитент орқали юбориш тўғрисида мурожаат юборади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификат чиқаришнинг стандарт шартлари тўғрисидаги шартноманинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
охирги 12 ойлик бухгалтерия баланси ва ташқи аудит хулосаси (аудит қилинган бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
CSD01 шаклидаги тўлдирилган ва имзоланган сўровнома (корхонанинг умумий, раҳбарият ва акциядорлар тўғрисидаги ҳамда алоқа маълумотлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эмитент регистрантнинг аккаунтини платформада очиш мақсадида юқоридаги ҳужжатларни беш иш куни давомида I-REC бош офисига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. I-REC томонидан қабул қилинган санадан сўнг бир ой давомида регистрантнинг электрон почтасига платформага кириш учун регистрант аккаунти бўйича маълумотлар юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Генерация объектларини рўйхатга олиш мақсадида регистрант томонидан эмитентга платформа орқали белгиланган шаклдаги электрон ариза юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Рўйхатга олиш учун берилган аризада қуйидагилар акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СSD02 электрон аризаси тўлдирилган ва имзоланган ҳолда (генерация объектининг тури ва жойлашуви, унинг номинал қуввати, уланган тармоғи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
генерация объектининг фотосурати (максимал даражада қамраб олувчи расми);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир чизиқли электр схемаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан бериладиган генерация объектларида электр энергияси қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Генерация объектини рўйхатга олиш учун регистрант томонидан эмитентга қуйидаги миқдордаги бир марталик йиғим амалга оширилаётган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий валюта курси бўйича миллий валютада ундирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуввати 3 МВтгача бўлган генерация объектлари учун — 500 Евро миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуввати 3 МВтдан катта бўлган генерация объектлари учун — 1 000 Евро миқдорида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Рўйхатдан ўтувчининг аризаси йиғим ундирилгандан сўнг эмитент томонидан беш иш куни ичида кўриб чиқилади, рўйхатдан ўтказилади ва генерация объекти платформага киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Аризани кўриб чиқиш қуйидаги ҳолатларда рад этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотўғри ёки ёлғон маълумотлар киритилганлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 14 ва 15-бандларида кўрсатилган талабларга зид бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа қайта тикланувчи энергияни сертификатлаш тизимларида рўйхатдан ўтган тақдирда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда кўрсатилган камчиликларни бартараф этгандан кейин ариза қайта киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Генерация объектининг платформага киритилганлиги ушбу объект рўйхатдан ўтган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Генерация объекти платформада бўлиш муддати беш йилни ташкил этади, ушбу муддат тугагандан сўнг генерация объектни қайта рўйхатга олиш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатларни беришнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида генерация объектининг платформада бўлиш муддати тугашидан олдин ушбу муддатни узайтириш бўйича мурожаат қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Сертификатларни чиқариш учун регистрант томонидан платформа орқали эмитентга ариза берилади ва қуйидаги маълумотлар киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
CSD04 шаклдаги тўлдирилган ва имзоланган сўровнома (генерация объекти ёки объектлари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори, иштирокчи номи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонанинг умумий фаолияти тўғрисида маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси ишлаб чиқариш давомийлиги ва унинг ҳажми (кВт.с);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
генерация объектларида электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳолати «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан тасдиқланган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат чиқариш учун мўлжалланган регистрантнинг иштирокчи аккаунти маълумотлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Иштирокчилар платформадан фойдаланиш ва у орқали сертификатлар савдоси бўйича хизматлардан фойдаланиш учун оператор билан шартнома тузади ҳамда ўзининг ҳисоб қайдномаларини очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Сертификатларни чиқариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Сертификатларни чиқариш тўғрисидаги расмий сўров регистрант томонидан платформа орқали эмитентга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ишлаб чиқарилган электр энергиясини ҳисоблаш нуқтаси уни электр тармоғига узатиш жойида бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Текшириш натижаларига кўра ишлаб чиқарилгани ва ягона электр энергетика тармоғига узатилгани тасдиқланган «яшил электр» энергияси ҳажмига мос равишда эмитент томонидан платформа орқали ҳар 1 МВт. соат электр энергияси учун 1 та ноёб идентификация рақамли сертификат чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ҳисобга олинмасдан қолган ҳар қандай ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажмини кейинги ишлаб чиқариш даврига ўтказиш мумкин. Бунда ҳисобга олиш даври I-REC томонидан белгиланган талабларга мос келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Сертификатлар берилиши мумкин бўлган давр I-REC талабларига асосан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Сертификатни ўчириб ёки ўзгартириб бўлмайди, хатоликни тузатиш ҳолатлари бундан мустасно. Агар сертификат хатолик билан берилган бўлса, оператор томонидан бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Агар оператор сертификатнинг келиб чиқиши регистрант ва эмитент ўртасида «Сертификат чиқаришнинг стандарт шартлари тўғрисидаги шартнома» шартлари бузилганлигидан хабар топса, вазият аниқланган пайтдан бошлаб сертификатларни бериш ёки ундан фойдаланишни тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Хатолик тасдиқланган тақдирда, оператор сертификат тафсилотларига ўзгартириш киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификат фойдаланилганидан сўнг унга тузатишлар киритиб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Сертификатлар савдосини амалга ошириш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобдан чиқариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Сертификатлардан иштирокчи томонидан унинг ҳисоб қайдномаси орқали фойдаланилади. Сертификатлар ҳисоб қайдномасидан чиқарилиши ва ундан қайтиб фойдаланиб бўлмайдиган қилиб ҳисоб қайдномасига жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Агар регистрант ўзида ишлаб чиқарилган ва электр тармоғига узатилган электр энергияси учун берилган сертификатдан ўзи фойдаланишни хоҳласа, ушбу сертификатни ўзи учун очилган қайтиб фойдаланиб бўлмайдиган ҳисоб қайдномасига ўтказиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Фойдаланилган сертификатларни ҳисобдан чиқаришини мониторинг қилиб бориш учун генерация объекти ва иштирокчилар томонидан платформа орқали фойдаланилган сертификатлар ва электр энергиясининг қолган ҳажми тўғрисида махсус ҳисобот юритилади ва ҳар чорак якуни билан эмитентга ахборот берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Электр энергиясининг қолдиқ ҳажмининг расмий ҳисоб-китоблари бўлмаган тақдирда, сертификатларни икки марта ҳисоблашнинг олдини олиш мақсадида оператор мавжуд бўлган маълумотларга асосланиб, электр энергиясининг қолдиқ ҳажмини баҳолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. «Яшил энергия» сертификати биржа савдоларига регистрант томонидан стандарт лотлар асосида сотувга қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо сессиясида сотиладиган бир «яшил энергия» сертификатининг лоти 1000 кВт/соат миқдорида белгиланади. Сертификатлар бўйича тузилган битимларга мувофиқ мижозларнинг ўзаро мажбуриятлари биржанинг Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси томонидан ҳисобга олинади ва мониторинг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий талабгорлар учун сертификатлар бўйича биржа савдоларида иштирок этишда «бир электрон ариза» тамойили асосида рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатлар бўйича биржа савдолари ҳамда ҳисоб-китоб-клиринг операциялари тўғрисидаги маълумотлар эмитентга онлайн равишда шахсий кабинет орқали тақдим этиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. «Яшил энергия» сертификатлари бўйича савдоларга хорижий талабгорларни кенг жалб қилиш мақсадида биржа савдоларида яратилган имкониятлар ва биржа механизмларининг қулайликлари тўғрисидаги биржанинг чет давлатларда савдо майдончалари орқали тушунтириш ишлари олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Реестрни юритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Реестр марказлаштирилган ҳолда Интернет тармоғи орқали кузатиш мумкин бўлган иштирокчиларнинг ҳисоб қайдномалари реестри ҳамда генерация объектлари реестридан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Реестрда генерация объектининг қуйидаги хусусиятлари кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилган ҳажми (ўтган йилги кўрсаткич, млн.кВт/соатда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатлар берилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш қуввати (йиллик қувват, МВт.);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш режаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ҳисоб қайдномалари ва ҳисоботларнинг реестрдаги маълумотларини яратиш ва янгилаш, сертификатларни чиқариш учун сўровларни платформага жойлаштириш, шунингдек, генерация объектларини қўшиш ва сертификатларни бериш эмитент томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Яшил энергия» сертификатларини бериш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Яшил энергия» сертификатларини ҳисобга олиш, савдосини ташкил этиш ва мониторингини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Эмитент

(Иқтисодиёт ва молия вазирлиги)

1. I-REC билан тегишли шартнома имзолайди.

2. I-REC аккредитациясидан ўтади.

Аккредитациядан ўтиш муддатларида

2-босқич

Рўйхатдан ўтувчи

(регистрант)

Рўйхатдан ўтиш учун эмитент билан шартнома тузади ва платформада регистрант аккаунтини очиш учун эмитентга ариза юборади.

Заруратга кўра

3-босқич

Эмитент

1. Рўйхатдан ўтувчининг аризасини кўриб чиқади.

2. I-RECга регистрантни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни юборади.

5 иш куни ичида

4-босқич

I-REC

1. Рўйхатдан ўтувчининг аризасини кўриб чиқади.

2. Регистрантнинг электрон почтасига платформага кириш учун регистрант аккаунти, регистрантнинг иштирокчи аккаунти бўйича маълумотлар юборади.

Бир ой ичида

5-босқич

Рўйхатдан ўтувчи

(регистрант)

Платформа орқали эмитентга генерация объектларини рўйхатга олиш бўйича ариза юборади.

Заруратга кўра

6-босқич

Эмитент

Генерация объектини платформага киритади.

5 иш куни ичида

7-босқич

Рўйхатдан ўтувчи

(регистрант)

1. Биржада тузилган шартнома асосида Эмитентга генерация объектида ишлаб чиқарилган электр энергиясига мос сертификат чиқаришга талабнома юборади.

2. Шартномага мувофиқ Эмитентга йиғимни тўлайди.

Заруратга кўра

8-босқич

Эмитент

Регистрант сўровига асосан сертификатларни тегишли аккаунтга чиқариб беради.

5 иш куни ичида

9-босқич

Рўйхатдан ўтувчи

(регистрант)

«Яшил энергия» сертификатини биржа савдоларига стандарт лотлар асосида сотувга қўяди.

Заруратга кўра

10-босқич

Иштирокчи

1. I-REC ҳисоб қайдномасини очади.

2. Рўйхатдан ўтувчидан сертификатни ўзи ёки мижози номидан сотиб олади.

Заруратга кўра

11-босқич

Иштирокчи

Сертификатларни биржада тузилган шартнома асосида ўзининг ёки мижознинг номига ҳисобдан чиқаради.

5 иш куни ичида

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.10.2023 й., 09/23/515/0738-сон; 15.04.2025 й., 09/25/225/0339-сон)