08.05.2023 йилдаги ПФ-67-сон
9. Янги таҳрирдаги Конституциянинг 32-моддасида белгиланган мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқи тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида:
10. Янги таҳрирдаги Конституциянинг 78-моддасида белгиланган болалар ва ёшларда халқнинг бой маданий меросидан фахрланиш, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантиришга оид қоидаларни амалга ошириш мақсадида 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб республика фуқароси ҳисобланган ва 18 ёшгача бўлган болаларнинг маданий мерос объектларига, жумладан кўргазмалар, тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар, шунингдек, давлат музейларига тўловсиз кириш тартиби жорий этилсин.
11. Фуқароларнинг янги таҳрирдаги Конституциянинг 50-моддасида белгиланган таълим олиш ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш мақсадида 2023 йил 1 августдан бошлаб солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилсин.
12. Янги таҳрирдаги Конституциянинг 41, 65 — 67-моддалари талабларидан келиб чиқиб, шунингдек, мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, ушбу ҳуқуқларни чеклаётган омилларни бартараф этиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик мақсадида 2023 йил 1 июндан бошлаб қуйидагилар бекор қилинсин:
14. Янги таҳрирдаги Конституциянинг 55-моддасида белгиланган ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатларини янада кучайтириш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб, маъмурий судларга шикоят қилишда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларидан давлат божини ундирмаслик, бунда давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартиби жорий этилсин.
15. Янги таҳрирдаги Конституциянинг 21-моддасида белгиланган ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашда мутаносиблик принципини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) Олий суд (Б. Исламов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) билан биргаликда:
16. Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев), Олий суд (Б. Исламов) ва Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) билан биргаликда икки ой муддатда янги таҳрирдаги Конституциянинг 29-моддасида белгиланган давлатнинг ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитларни яратиш мажбурияти тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлашга қаратилган механизмларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин.
17. Янги таҳрирдаги Конституциянинг 26-моддасида белгиланган инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги кафолатларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Олий суд (Б. Исламов) ва Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) билан биргаликда 2023 йил 1 августга қадар қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашда шахсни ҳибсхонага жойлаштиришдан олдин мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини жорий этиш бўйича асослантирилган таклифларни киритсин.
Янги таҳрирдаги Конституциянинг моддама-модда илмий-амалий шарҳини тайёрлаш бўйича таҳрир кенгаши 8-иловага мувофиқ таркибда шакллантирилсин ва унинг ишчи органи этиб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти белгилансин.

Т/р

Устувор вазифалар

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

I. Суверен давлат мақомини мустаҳкамлаш, хусусан, янги синовлар ва таҳдидлар шароитида миллий манфаатлар устуворлигини таъминлаш, ўзаро ишонч ва ҳамкорликка асосланган ташқи сиёсатни давом эттириш

1.

Ўзбекистоннинг тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга оширишини қонуний мустаҳкамлаш.

Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти, қўшни давлатлар билан дўстона муносабатларни «давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги» ва «тинчликсевар ташқи сиёсат» принциплари асосида ривожлантиришга доир конституциявий нормаларни Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти концепциясига киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил сентябрь

Олий Мажлис палаталари,

(келишув асосида),

Ташқи ишлар вазирлиги

Б. Саидов

2.

Суверен давлат принципини амалга ошириш концепциясини ишлаб чиқиш.

Бунда:

суверен давлат мақомини мустаҳкамлаш бўйича ҳуқуқий асосларни кучайтириш;

янги синовлар ва таҳдидлар шароитида миллий манфаатлар устуворлигини таъминлаш бўйича амалий чоралар кўриш;

ўзаро ишонч ва ҳамкорликка асосланган ташқи сиёсатни давом эттириш масалаларини қамраб олиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил август

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги суверен давлат принципини изчил амалга ошириш бўйича экспертлик кенгаши

Т. Нарбаева,

Ташқи ишлар вазирлиги

Б. Саидов

3.

Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолиятини тартибга солишнинг замонавий механизмларини жорий этиш.

1. Дипломатик хизмат фаолиятини замон талаблари асосида такомиллаштириш.

2. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш тизимини такомиллаштириш.

3. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлигининг шартномавий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни мувофиқлаштириш.

Чора-тадбирлар дастури

2023 йил сентябрь

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги суверен давлат принципини изчил амалга ошириш бўйича экспертлик кенгаши

Т. Нарбаева,

Ташқи ишлар вазирлиги

Б. Саидов

4.

Давлатнинг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларнинг жанговар шайлигини, унинг имкониятлари ва салоҳиятини кучайтириш.

1. Мамлакат ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш борасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш.

2. Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлиги ва тайёргарлиги ҳамда ўқув моддий-техника базасини янада кучайтириш.

3. Мудофаа вазирлиги қўшинларида раҳбар лавозимларга тайинлаш учун давлат хизматининг замонавий стандартлари асосида кадрлар захирасини яратиш тизимини ривожлантириш.

Чора-тадбирлар дастури

2023 йил июнь

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги суверен давлат принципини изчил амалга ошириш бўйича экспертлик кенгаши

Т. Нарбаева,

Мудофаа вазирлиги

Б. Курбанов

5.

Хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш (23-модда).

Хорижда яшаётган ватандошларнинг мамлакат манфаатларини илгари суриш, миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва хорижий мамлакатлар билан ўзаро фойдали алоқаларни кучайтириш борасидаги салоҳиятини ишга солиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш.

Комплекс чора-тадбирлар режаси

2023 йил 1 ноябрь

Ташқи ишлар вазирлиги

Б. Саидов

II. Демократик давлат принципига кўра демократик тараққиёт йўлини давом эттириш, парламентаризмни кучайтириш ҳамда фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш

6.

Қонунчилик палатасининг Конституцияда белгиланган мутлақ ваколатларини амалга ошириш учун ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш (94-модда).

Қонунчилик палатасига оид қонун ҳужжатларига унинг қуйидаги мутлақ ваколатларини киритиш:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш;

Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари бўйича ҳар йилги маърузасини эшитиш;

давлат органларининг мансабдор шахсларига парламент сўровини юбориш ва парламент назоратининг бошқа шаклларини амалга ошириш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 август

Қонунчилик палатаси

Н. Исмоилов

(келишув асосида)

7.

Сенатнинг Конституцияда белгиланган мутлақ ваколатларини амалга ошириш учун ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш (95-модда).

Сенат фаолиятига оид қонун ҳужжатларига унинг қуйидаги мутлақ ваколатларини киритиш:

республика коррупцияга қарши курашиш органининг раҳбарини ва республика монополияга қарши органининг раҳбарини сайлаш;

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига номзодларни кўриб чиқиш ҳамда маъқуллаш;

Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларини тайинлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан таклиф этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига номзод юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликларни ва бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш;

давлат органларининг мансабдор шахсларига парламент сўровини юбориш ва парламент назоратининг бошқа шаклларини амалга ошириш;

маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига ўз фаолиятини амалга оширишда кўмаклашиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг қарорларини, улар қонунчилик нормаларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, бекор қилиш;

Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилган даврда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунларни қабул қилишга доир ваколатларини бажариш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 август

Сенат

Т. Нарбаева

(келишув асосида)

8.

Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари корпусини шакллантиришнинг янги тартибини ишлаб чиқиш.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари корпусини шакллантиришнинг мажоритар-пропорционал шаклини миллий сайлов тизимига жорий қилиш.

Олий Мажлис Сенатини шакллантиришнинг янги тартибини жорий қилиш.

Қонунлар лойиҳалари

2023 йил июнь

Қонунчилик палатаси

Н. Исмоилов

(келишув асосида),

Сенат

Т. Нарбаева

(келишув асосида),

Марказий сайлов комиссияси

З. Низамходжаев

(келишув асосида)

9.

Қонунларни қабул қилишнинг янги тартибини амалдаги қонунчиликда белгилаш. (99-модда).

Бунда:

Қонун Сенат томонидан 60 кун ичида кўриб чиқилиши;

Сенат қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида 60 кун ичида қарор қабул қилмаса, Қонунчилик палатаси томонидан қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни 60 кун ичида имзолашига оид нормаларни киритиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 июль

Қонунчилик палатаси

Н. Исмоилов

(келишув асосида),

Сенат

Т. Нарбаева

(келишув асосида)

10.

Парламент текшируви институтини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш (103-модда).

Парламент текширувини ўтказишнинг аниқ тартибини ишлаб чиқиш. Бунда парламент текшируви мамлакатнинг хавфсизлиги, барқарор ривожланиши асосларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига, жамият ва давлат манфаатларига таҳдид соладиган фактлар ва воқеаларни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма қарори билан ўтказилишини аниқ белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 октябрь

Қонунчилик палатаси

Н. Исмоилов

(келишув асосида),

Сенат

Т. Нарбаева

(келишув асосида)

11.

Янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ, Ҳукуматни шакллантиришнинг янги тартибини жорий қилиш (118-модда).

Ҳукумат фаолиятига оид қонун ҳужжатларида:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мансабдор шахслари сайлангандан ва органлари шакллангандан сўнг бир ой ичида ёки Бош вазир лавозимидан озод этилганидан кейин ёхуд Бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг амалдаги таркиби истеъфога чиққанидан кейин бир ой ичида Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши ва маъқуллаши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг тақдим этилиши;

Бош вазир лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни, Вазирлар Маҳкамасининг амалдаги таркибини ёки аъзосини истеъфога чиқаришга ҳақли эканлиги;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг ўз фаолиятига оид масалалар юзасидан ҳисоботини эшитишга ҳақли эканлиги.

Вазирлар Маҳкамаси аъзолари парламент сўровларига ва Қонунчилик палатаси депут?тининг, Сенат аъзосининг сўровларига қонунда белгиланган тартибда жавоб бериши шартлигини белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 август

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

12.

Ҳукуматнинг фаолиятига доир қонунчиликни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш (114 ва 115-моддалар).

Бунда:

Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган конституциявий ваколатларини;

Ҳукумат ўз фаолиятини ижро этувчи ҳокимият фаолиятининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган асосий йўналишлари доирасида амалга оширишига оид нормаларни амалдаги қонунчиликка киритиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 август

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

13.

Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Қонунчилик палатасининг Спикери, Сенати Раиси, Марказий сайлов комиссияси раиси бўлиши мумкин эмаслигини қонунчиликда мустаҳкамлаш (100, 101 ва 128-моддалар).

Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 август

Қонунчилик палатаси

Н. Исмоилов

(келишув асосида),

Сенат

Т. Нарбаева

(келишув асосида)

14.

Ҳоким ва маҳаллий Кенгаш раиси фаолиятининг бир-биридан холи амалга оширилиши юзасидан қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш (120-модда).

Янги таҳрирдаги Конституция талабларидан, шу жумладан, ҳоким ва Кенгаш раиси лавозимлари ажратилаётганлигидан келиб чиқиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Қонунчилик палатасига киритиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 октябрь

Сенат

Т. Нарбаева

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

15.

Қонунчилик таклифларини илгари суриш тартибини жорий қилиш (98-модда).

Қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритиш ва уларни кўриб чиқиш тартибини ишлаб чиқиш.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарори

2023 йил 1 сентябрь

Қонунчилик палатаси

Н. Исмоилов

(келишув асосида)

16.

Янги Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ривожланишини таъминлаш (69-модда).

1. Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш ва унинг ҳажмини ошириш.

Қарор лойиҳаси

2023 йил 1 июнь

Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва ФЖБИҚЖФМББ парламент комиссияси

(келишувга асосан),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

А. Ходжаев

2. Ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишда фуқаролик жамияти институтлари иштирокини кенгайтириш.

Давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалари

3. Давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш.

Комплекс чора-тадбирлар

17.

Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини доимий таъминлаш чораларини кўриш (81-модда).

1. Фуқароларнинг сўз ва ахборот эркинлигига доир конституциявий ҳуқуқларининг рўёбга чиқарилишини таъминлаш.

2. Оммавий ахборот воситаларининг профессионал фаолият чегарасидаги мустақиллиги ва эркинлигини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш.

3. Оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш.

4. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг очиқлигини таъминлашда давлат хизматчиларига оммавий ахборот воситалари билан очиқ мулоқот ва ўзаро ҳамкорлик қилиш маданиятини сингдириш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил июнь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

А. Ходжаев

18.

Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашганлик учун жавобгарликни белгилаш (82-модда).

Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 июль

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

А. Ходжаев

19.

Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз ўн йиллик муддатга сайланиши тартибини жорий қилиш (132-модда).

Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз ўн йиллик муддатга сайланиши, Конституциявий суд ўз таркибидан суд раиси ва унинг ўринбосарини беш йил муддатга сайлаши тартиби ҳақидаги ўзгартиришларни «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисидаги» конституциявий Қонунга киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 август

Конституциявий суд

М. Абдусаломов

(келишув асосида)

20.

Фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги шикоят билан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига мурожаат қилиш ҳуқуқини белгилаш (133-модда).

Фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги шикоят билан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига мурожаат қилиши ва ушбу турдаги мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини такомиллаштириш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 октябрь

Конституциявий суд

М. Абдусаломов

(келишув асосида)

21.

Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Олий суд раиси, унинг ўринбосари, Судьялар олий кенгашининг раиси, унинг ўринбосари ва Бош прокурор бўлиши мумкин эмаслигини амалдаги қонунчиликда белгилаш (134, 135 ва 144-моддалар).

Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Олий суд раиси, унинг ўринбосари, Судьялар олий кенгашининг раиси, унинг ўринбосари ва Бош прокурор бўлиши мумкин эмаслиги ҳақидаги нормаларни «Судлар тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги ҳамда «Прокуратура тўғрисида»ги қонунларга киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил август

Олий суд

Б. Исламов,

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев

22.

Адвокатура институтини янада такомиллаштириш ва адвокатлар фаолияти мустақиллигини таъминлаш (141 ва 142-моддалар).

1. Жиноят процессида ҳимоячининг мақомини кучайтириш. Жумладан, унга қуйидаги қўшимча ҳуқуқ ва ваколатларни бериш:

суриштирув ва дастлабки тергов давомида ҳимоячи томонидан исталган вақтда жиноят ишини қўзғатиш ва тугатиш ҳақидаги қарорлардан нусха олиш;

кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш (депонирование) учун судга тўғридан-тўғри илтимоснома киритиш;

терговга қадар текширув ўтказилаётган шахсларга малакали юридик ёрдамдан фойдаланиш ҳуқуқини кафолатлаш мақсадида терговга қадар текширув жараёнида ҳимоячи мақомида иштирок этиш;

иш бўйича шартнома асосида суд экспертизалари ўтказилишини ва зарур билимга эга мутахассислар жалб қилинишини ташкиллаштириш;

жиноят иши бўйича маълумотларга эга шахсларни сўровдан ўтказишда уларнинг розилиги билан махсус техника воситаларидан фойдаланиш.

2. Олий таълим ташкилотлари юриспруденция йўналишида таҳсил олаётган битирувчи курс талабаларига адвокатлик тузилмаларида меҳнат қонунчилигига мувофиқ ўқишдан бўш вақтда адвокат ёрдамчиси сифатида иш фаолиятини олиб боришга рухсат этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2023 йил июль

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Олий суд

Б. Исламов,

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев,

Давлат хавфсизлик хизмати

А. Азизов,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

Адвокатлар палатаси

А. Эрназаров

23.

Судьяларнинг тўлиқ мустақиллигини таъминлаш (136-модда).

Судьялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмаслиги, судьяни ишдан четлаштириш, ваколатларини бекор қилиш ёки бошқа лавозимга ўтказишга қонун асосида йўл қўйилиши, суд қайта ташкил этилганда судья лавозимидан озод этилмаслигини назарда тутувчи ўзгартиришларни «Судлар тўғрисида»ги Қонунга киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 октябрь

Олий суд

Б. Исламов,

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

24.

Суд амалиётида Конституция нормаларини тўғридан-тўғри қўллаш бўйича зарур асосларни яратиш.

Конституция нормалари тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳужжат сифатида қўллаш юзасидан ягона суд амалиёти тўғрисидаги Олий суд Пленуми қарорини қа?ул қилиш.

Олий суд Пленуми қарори лойиҳаси

2023 йил июль

Олий суд

Б. Исламов

25.

Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқини кафолатлаш (55-модда).

Давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан маъмурий судларга шикоят қилиш тартибини соддалаштириш.

Жумладан, маъмурий судларга шикоят қилишда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларидан давлат божини олдиндан ундирмасдан, давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартибини назарда тутиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 октябрь

Олий суд

Б. Исламов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

26.

Ҳар кимнинг давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқини таъминлаш (55-модда).

Давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарни қоплаш тартибини ишлаб чиқиш. Бунда, зарарни бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаш ва ноқонуний қарор чиқарилишида айбдор бўлган шахсдан регресс тартибда ундириб олишга алоҳида эътибор қаратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 ноябрь

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев

III. Ҳуқуқий давлат принципи асосида инсон қадрини улуғлаш сиёсатини сифат жиҳатдан янги босқичга чиқариш, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигини таъминлаш

27.

Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилишини доимий таъминлаб бориш (20-модда).

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 август

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

28.

Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашда мутаносиблик конституциявий принципига амал қилинишини таъминлаш (20-модда).

1. Жиноий ва маъмурий жазо миқдорларини қилмишнинг хусусияти, жазолашдан кўзланган мақсадга эришиш учун етарлилигига қараб қайта кўриб чиқиш.

Бунда, ҳуқуқбузарликлар бўйича охирги 5 йиллик статистик кўрсаткичлардан келиб чиқиб айрим қилмишларни декриминализация қилиш ёки жазо турини (миқдорини) ўзгартириш бўйича таҳлил қилиш ва натижаси бўйича тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликда шартномавий ва бошқа фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган жавобгарлик чораларини бекор қилиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 декабрь

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев,

Олий суд

Б. Исламов,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

3. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораларининг ҳуқуқбузарлик ҳаракатига мутаносиблигини тадбиркорлик субъектлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида муҳокамалар ўтказиш орқали қайта кўриб чиқиш. Бунда, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллашнинг кўзланган мақсадга эришиш учун мос бўлишини, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллашда ҳуқуқбузарликни содир этганнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини энг кам даражада чекланишини таъминлашга эришиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Бизнес-омбудсман

Д. Қосимов,

Савдо-саноат палатаси

Д. Вахобов

4. Виждонан ҳаракат қилган манфаатдор шахсларнинг маъмурий ҳужжатга бўлган ишончини ҳимоя қилиш механизмларини ишлаб чиқиш. Бунда, маъмурий ҳужжат манфаатдор шахснинг зарарига бекор қилинаётганда унинг ишончи ҳимоя қилиниши лозим бўлса, маъмурий ҳужжатни бекор қилмасликни белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 декабрь

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев,

Олий суд

Б. Исламов

29.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга эканлиги, тўғридан-тўғри амал қилиши ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этишига оид нормаларни амалдаги қонунчиликка киритиш (15-модда).

Конституция олий юридик кучга эгалиги, тўғридан-тўғри амал қилиши ҳақидаги ўзгартиришларни «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунга киритиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил август

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

30.

Хусусий мулк дахлсизлиги ва ҳимоясини кучайтириш (65-модда).

Мулкдор ўз мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари ва суд қарорисиз маҳрум этилишига йўл қўйилмаслигига қаратилган ўзгартириш ва қўшимчаларни «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил август

Бизнес-омбудсман

Д. Касимов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

31.

Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмуни сифатида амалдаги қонунларда белгилаш (20-модда).

1. Давлат органлари фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланишига риоя этилаётганини баҳолайдиган асосий мезонларни (KPI) ҳар бир давлат идораси кесимида улар масъул бўлган соҳа ва вазифаларидан келиб чиқиб ишлаб чиқиш, баҳолашни ўтказиш ҳамда ҳар йил якуни бўйича эълон қилиб бориш. Бунда, ижобий тажриба сифатида «Ҳуқуқ устуворлиги» индексидан фойдаланиш.

2. Мансабдор шахсларнинг фаолиятига уларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишига қараб баҳо берадиган кўрсаткичларни ишлаб чиқиш. Лавозимга тайинлаш (сайлаш), хизмат бўйича лавозимини кўтариш ёки туширишда, махсус унвонлар беришда ушбу кўрсаткичларни инобатга олиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил 1 июлдан бошлаб

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

О. Хасанов,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

32.

Амалдаги қонунчиликни инвентаризациядан ўтказиб, Ўзбекистон фуқароси бошқа давлатга бериб юборилиши ёки Ўзбекистондан ташқарига чиқариб юборилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги нормани киритиш чораларини кўриш (23-модда).

1. Ўзбекистон фуқароси бошқа давлатга бериб юборилиши ёки Ўзбекистондан ташқарига чиқариб юборилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги нормани Жиноят процессуал кодексида акс эттирилишини таъминлаш.

2. «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунга тегишли ўзгартиришларни киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 сентябрь

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов

33.

Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинишини, давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлашини, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратишини белгилаш (29-модда).

Жиноятдан жабрланганларга кўмаклашишнинг аниқ механизмларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил июль

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Олий суд

Б. Исламов,

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил

(Омбудсман)

Ф. Эшматова

(келишув асосида)

34.

Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилмаслигини доимий таъминлаш ва ушбу конституциявий нормани барча қонун ҳужжатларида акс эттириш (27-модда).

Маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддатларини, хусусан шахсни 10 суткагача ушлаб туриш мумкинлиги тўғрисидаги нормани қайта кўриб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 август

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов

35.

Шахсни ушлаш чоғида унга унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунарли тилда тушунтирилишини доимий равишда таъминлаш ва буни барча қонунчилик ҳужжатларида акс эттириш (27-модда).

Шахсни ушлашда унга ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунарли тилда тушунтирилишини доимий равишда таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2023 йил июнь

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

Давлат хавфсизлик хизмати

А. Азизов,

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев

36.

Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эгалигини, ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилишини мустаҳкамлаш (31-модда).

1. Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодексига ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон ва бошқа хабарлар сир сақланишига қатъий риоя этиш бўйича тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш.

Қонун лойиҳаси

2024 йил 1 январга қадар

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев,

Давлат хавфсизлик хизмати

А. Азизов,

Олий суд

Б. Исламов,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

2. Қонун лойиҳаси белгиланган тартибда қабул қилингунига қадар ушбу нормани амалга ошириш бўйича вақтинчалик идоралараро тартибни жорий этиш.

Қўшма қарор лойиҳаси

2023 йил 1 июнь

37.

Ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат қилиш тартибини ишлаб чиқиш (55-модда).

Жиноят ижроия кодексига маҳкумларнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этиш ҳуқуқини таъминлаш бўйича тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 август

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев,

Олий суд

Б. Исламов,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

38.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланишини таъминлаш (28-модда).

Сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиш бўйича аниқ нормаларни қонунчилик ҳужжатларида акс эттириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 июль

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов

39.

Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслигини мустаҳкамлаш (26-модда).

Жиноят ишини қўзғатиш сабаблари ва асосларини қайта кўриб чиқиб, айбини бўйнига олиш ҳақидаги арзни қабул қилиш тартибини такомиллаштириш юзасидан қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 август

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов

40.

Озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишини доимий равишда таъминлаш (26-модда).

1. Озодликдан маҳрум этилган шахслар билан инсонпарварлик тамойили асосида муносабатда бўлиш, унинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишини таъминлашга оид нормаларни Жиноят ижроия кодексига киритиш юзасидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашда шахсни ҳибсхонага жойлаштиришдан олдин мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини жорий этиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил август

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев,

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил

(Омбудсман)

Ф. Эшматова

(келишув асосида)

3. Жазони ижро этувчи муассаса ходимлари малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўриш.

Чора-тадбирлар дастури

41.

Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмаслигини таъминлаш (28-модда).

Шахснинг судланганлиги унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаши мумкин эмаслиги конституциявий кафолатини белгиловчи қўшимчани «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонунга, шунингдек, барча давлат органлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига киритиш бўйича қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 август

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

О. Хасанов,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

бошқа манфаатдор идоралар

42.

Қонуний асосларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқини қатъий таъминлаш (33-модда).

1. Фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда хабардор қилиш тартибини жорий этишга қаратилган мутлақо янги механизмларни жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси

2023 йил июнь

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов

2. «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонунни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил июль

Вазирлар Маҳкамаси

А. Арипов

43.

Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитларни янада яхшилаш чораларини кўриш (33-модда).

1. Интернет тармоғидан кенг полосали фойдалана олиш имкониятини яратиш, шунингдек, телекоммуникация инфратузилмасини, мультисервисли алоқа тармоқлари технологияларини, мобиль алоқа бозорини ва бошқа замонавий телекоммуникация хизматлари қамровини кенгайтириш.

2. Республика ҳудудларида, айниқса, олис ҳудудларда электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023-2024 йиллар

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

44.

Қийноққа солиш, зўравонлик, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича мониторинг ишларини кучайтириш (26-модда).

1. Жиноят кодексида қийноққа солиш учун жавобгарлик белгиловчи нормаларни БМТнинг Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши конвенцияси (Нью-Йорк, 1984 йил 10 декабрь) талабларига мувофиқлаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчаларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари

2023 йил 1 ноябрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

А. Саидов,

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев

45.

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мавжуд шакллари ҳамда воситаларини тўлдиради, фуқаролик жамиятини ривожлантиришга ва инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтиришга кўмаклашади деган қоидани мустаҳкамлаш (56-модда).

Мазкур конституциявий нормадан келиб чиқиб, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили фаолиятини янада такомиллаштириш чораларини кўриш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари

2023 йил 1 октябрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

М. Тиллабоев,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(Омбудсман)

Ф. Эшматова

46.

Бозор муносабатларини ривожлантириш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлаш (65-модда).

1. Иқтисодиётда бозор муносабатларини чуқурлаштириш ва хусусий мулк дахлсизлигини сўзсиз таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил июнь

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

Ш. Шарахметов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

2. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобатни ривожлантириш, шунингдек, монополияга қарши курашиш тизими мустақиллигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2023 йил 1 сентябрь

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил 1 август

47.

Қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш бўйича ислоҳотларни давом эттириш (67-модда).

1. Тадбиркорлик фаолияти, шу жумладан, хорижий инвесторлар учун қулай ва кафолатланган инвестиция муҳитини яратиш.

2. Тадбиркорлик тартиб-таомиллари ва солиққа тортиш тартибларини янада соддалаштириш.

3. Тадбиркорлик фаолияти учун молиявий ресурслар таъминотини кенгайтириш ва иқтисодиётда капитал айланмасини рағбатлантириш.

4. Республика ҳудудида товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаш.

5. Тадбиркорлик фаолияти учун хизмат қилувчи инфратузилма ва транспорт-логистика тизимини ривожлантириш.

Амалий чора-тадбирлар дастури,

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси (заруратга кўра)

2023 йил июль

Инвестициялар, савдо ва саноат вазирлиги

Л. Кудратов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Транспорт вазирлиги

И. Махкамов,

Марказий банк

М. Нурмуратов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тижорат банклари

48.

Тадбиркорларнинг қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга оид ҳуқуқи амалга оширилишини таъминлаш (67-модда).

1. Амалдаги қонунчиликни тадбиркорлик фаолияти йўналишларини мустақил танлашга оид ҳуқуқни чекловчи қоидаларнинг мавжудлиги нуқтаи назаридан тўлиқ хатловдан ўтказиш.

2. Аниқланган ҳолатларни бекор қилиш ва ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил 1 март

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Бизнес омбудсман

Д. Қосимов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Савдо-саноат палатаси

Д. Вахобов

49.

Ўзбекистон ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланишини амалдаги қонунчиликда белгилаш ва унинг ижросини ташкил этиш чораларини кўриш (67-модда).

1. Қонунчиликни бутун мамлакат бўйлаб иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилувчи қоидаларнинг мавжудлиги нуқтаи назаридан тўлиқ хатловдан ўтказиш.

2. Аниқланган ҳолатларни бекор қилиш ва ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 октябрь

Бизнес-омбудсман

Д. Қосимов,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Савдо-саноат палатаси

Д. Вахобов

50.

Банк амалиётларининг, омонатларнинг ва ҳисобварақларнинг сир тутилиши, шунингдек, мерос ҳуқуқини кафолатлаш (41-модда).

1. «Банк сири тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил июнь

Марказий банк

М. Нурмуратов,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

2. Банк сири тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатлари учун жавобгарлик чораларини кучайтириш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 ноябрь

51.

Солиқ ва йиғимларнинг адолатли бўлиши ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари амалга оширилишига тўсқинлик қилмаслигини таъминлаш (63-модда).

1. Амалдаги солиққа тортиш ҳамда йиғимларни ундириш тартиби ва миқдорларини тўлиқ хатловдан ўтказиш.

Хатлов

2023 йил 1 июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

2. Хатлов натижалари бўйича фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларига зид бўлган ҳамда адолатлилик принципидан четга чиқувчи солиқ ва йиғимларни, шунингдек, алоҳида имтиёзларни бекор қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

2023 йил 1 сентябрь

IV. Ижтимоий давлат принципи асосида давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятларини амалга ошириш, кучли ижтимоий ҳимоя ва муҳтожларга ғамхўрлик бўйича давлат сиёсатини изчил давом эттириш

52.

Фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек, камбағалликни қисқартириш чораларини кўриш юзасидан амалдаги дастурларни қайта кўриб чиқиб, уларни такомиллаштириш (43-модда).

1. Бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш.

2. Фуқароларнинг касбий тайёргарлиги ва қайта тайёрланишини ташкил этиш.

3. Ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини ошириш асосида маҳаллаларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш механизмларини кенгайтириш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил июнь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

53.

Меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (57-модда).

1. Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг ҳаёти сифатини оширишга, жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун уларга шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Чора-тадбирлар режаси

2023 йил июнь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашиш, уларга зарур бўлган ахборотни тўсқинликсиз олиш имкониятини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил июнь

54.

Соғлиқни сақлаш тизимини, унинг давлат ва нодавлат шаклларини, тиббий суғуртанинг ҳар хил турларини ривожлантириш.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун давлат ҳисобидан тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини белгилаш (48-модда).

1. Соғлиқни сақлаш тизимини, унинг давлат ва нодавлат шаклларини ривожлантириш.

2. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини белгилаш.

3. Даволаш-профилактика муассасалари томонидан тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида Давлат ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш.

4. Тиббий суғурта жорий этилишини жадаллаштириш.

5. Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2023 йил июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

55.

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича янги дастурларни ишлаб чиқиш, амалдаги қонунчиликда бу масалалар бўйича давлат мажбуриятларини белгилаш (48-модда).

1. Аҳоли ўртасида спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзига кенг жалб этиш, спорт таълими тизимини такомиллаштириш, спорт турлари бўйича юқори натижадор спортчилар захирасини яратиш.

2. Спорт соҳасида фаолият юритадиган нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил июнь

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

А. Икрамов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3. Маҳаллалар кесимида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилишини даврий равишда ташкил этиш.

Режа-жадвал асосида

2023 йил 1 июндан бошлаб

56.

Барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш (49-модда).

1. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирининг олдини олиш.

2. Атроф-муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва объектларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш.

3. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, улар турларининг хилма-хиллигини, табиий туркумлари яхлитлигини ва уларнинг яшаш муҳитини сақлаш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил июнь

Табиат ресурслари вазирлиги

А. Абдухакимов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. «Яшил молиялаштириш» механизмларини татбиқ этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш ва унда шу жумладан «яшил сертификат», «яшил кредитлар» ва халқаро тажрибада кенг фойдаланиладиган бошқа институтларни жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2023 йил июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Марказий банк

М. Нурмуратов,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Табиат ресурслари вазирлиги

А. Абдухакимов

57.

Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан дастурларни ишлаб чиқиш (49-модда).

1. Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни тубдан яхшилаш, минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш.

2. Минтақада аҳоли турмуш тарзи ва даромадларини оширишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларни изчил давом эттириш.

3. Аҳоли пунктларининг транспорт, муҳандислик ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолининг сув таъминоти ва суғориш тармоқларини такомиллаштириш.

4. Минтақада экологик оқибатларнинг таъсирини юмшатиш, шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва янги иш жойларини яратиш, ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар режаси

2023 йил 1 сентябрь

Табиат ресурслари вазирлиги

А. Абдухакимов,

Сув хўжалиги вазирлиги

Ш. Хамраев,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Ф. Эрманов,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

Ж. Рахимов

58.

Узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини ривожлантириш (50-модда).

1. Таълим соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиш:

мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни таъминлаш;

таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия бериш;

таълим сифати устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;

давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари учун соғлом рақобат муҳитини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил июнь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов

2. Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилинадиган болаларнинг ёшига бўлган талабни қайта кўриб чиқиш, болаларнинг сифатли мактабгача таълимдан тенг фойдаланишини таъминлаш, мактабгача таълим хизматларининг нодавлат секторини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2023 йил 1 август

3. Солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловларни солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов

59.

Олий таълим ташкилотларининг академик эркинлиги, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлигини таъминлаш бўйича ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлаш (51-модда).

1. Олий таълим ташкилотларининг академик эркинлиги, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлигини таъминлаш бўйича белгиланган ислоҳотларни давом эттириш.

2. Олий таълим тизимида ортиқча қоғозбозликка барҳам бериш, профессор-ўқитувчиларнинг вақтини ички ҳужжатларни тўлдиришга сарфлаш билан боғлиқ жараёнларга барҳам бериш чораларини кўриш.

3. Иш берувчилар томонидан ходимларга тадқиқотлар ўтказиш учун реал имкониятлар яратиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий ва амалий чоралар кўриш.

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил 1 август

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

60.

Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим тизимини янги таҳрирдаги Конституция асосида ривожлантириш (50-модда).

1. Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим сифатини ошириш ва давлат назорати механизмларини қайта кўриб чиқиш.

2. Нодавлат мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларида фақат давлат таълим стандартларига риоя этилишини назорат қилиш билан боғлиқ текширишларни ваколатли орган томонидан Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда ўтказиш бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 август

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова

61.

Таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия бериш тизимини такомиллаштириш (50-модда).

1. Таълим ташкилотларини алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун дарсликлар билан таъминлаш.

2. Алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болаларни ўқитиш бўйича педагогларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш.

3. Инклюзив таълим бериш бўйича ўқув дастурларини модернизация қилиш чораларини кўриш.

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил 1 октябрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

4. Алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болаларнинг таълим ташкилотларига келиб-кетиши учун шароитлар яратиш. Жумладан, маҳаллий бюджет ҳисобидан йўналишсиз такси хизмати харажатларини қоплаш тизимини жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 15 август

62.

Болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий ва маънавий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш (78-модда).

Республика фуқароси ҳисобланган ва 18 ёшгача бўлган болаларнинг маданий мерос объектларига, жумладан кўргазмалар, тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар, шунингдек, давлат музейларига тўловсиз кириш тартибини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб

Маданий мерос агентлиги

Б. Абдикаримов,

Маданият ва туризм вазирлиги

О. Назарбеков, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

63.

Ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий ўсишини таъминлаш бўйича миллий дастурни қабул қилиш (52-модда).

1. Ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар учун жазо чораларини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Ахборот хати

2023 йил 1 декабрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов

2. Ўқитувчиларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил июнь

3. Ўқитувчилар учун замонавий билимлар ва педагогик усулларни етказиб берувчи малака ошириш курсларини ташкил этиш.

Режа-жадвал асосида

64.

Оилаларнинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратиш бўйича аниқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш (76-модда).

1. Ижтимоий ёрдамга муҳтож ва ижтимоий нафақа тайинлаш мезонларига жавоб берадиган барча оилалар ва шахсларни ижтимоий ёрдам дастурлари билан қамраб олиш.

2. Эҳтиёжманд оилалар учун мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, муҳтож қатламларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш.

3. Оила, оналик, оталик ва болаликни давлат томонидан ҳимоя қилиш амалиётини янада кенгайтириш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил июнь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

О. Парпибоева,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

65.

Хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек, давлат ва жамият ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш (58-модда).

1. Давлат хизмати соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш орқали давлат бошқарувида турли жинсдаги шахсларнинг иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш.

2. Кадрлар захирасини шакллантиришда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлиги тамойилига қатъий риоя қилиш, шунингдек, давлат хизматидаги лавозимларни, шу жумладан раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун танловда хотин-қизлар ва эркакларнинг эркин иштирок этишини таъминлаш, алоҳида хусусиятларга эга бўлган касб соҳалари бундан мустасно.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил июнь

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

О. Хасанов,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

О. Парпибоева

66.

Етим болаларни ҳамда ота-онасининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқишни, тарбиялашни, уларнинг таълим олишини, соғлом ва ҳар томонлама камол топишини таъминлаш (77-модда).

1. Етим болаларни ҳамда ота-онасининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда, ушбу болаларни боқиш, тарбиялаш, уларнинг таълим олиши, соғлом ва ҳар томонлама камол топишига кўмаклашувчи хайрия фаолиятини рағбатлантириш чораларини ҳам инобатга олиш.

2. Ҳукумат қарори лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2024 йил 1 март

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов

67.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланишидан келиб чиқиб, зарур ҳуқуқий асосларни яратиш (42-модда).

1. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини белгилаш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Бунда, ушбу миқдорни белгилашда инсоннинг муносиб турмуш даражаси таъминотини ҳисобга олиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» ПФ-5723-сон Фармонининг талабларини қайта кўриб чиқиш ва натижалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини белгилаш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси

2023 йил 1 октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

68.

Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш каби ҳолатларнинг олдини олиш (42-модда).

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш каби ҳолатлар бўйича мурожаатларни қабул қиладиган Call-марказни ташкил этиш ва бундай тоифадаги мурожаатларни тезлаштирилган тартибда кўриб чиқишни белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 июнь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев

69.

Суд қарори билан тайинланган жазони ижро этиш тартибидан ёхуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланишига оид қоидага риоя этмаслик ҳолатларининг олдини олиш ва йўл қўймаслик (44-модда).

Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари масалаларида ўқув курслари ташкил этиш бўйича таклифларни тайёрлаш. Бунда:

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб доимий

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

А. Саидов,

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси

Қ. Рафиков,

Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси

1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мажбурий меҳнатнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишни такомиллаштириш масалаларида ўқув курслари дастурини ишлаб чиқиш.

Ўқув курслари дастури

2. Ўқув курсларини онлайн ва офлайн форматда ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

70.

Давлат хизматига киришда Ўзбекистоннинг барча фуқаролари учун тенг шароитларни яратиш (37-модда).

Ўзбекистон фуқаролари давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгалигини амалдаги қонунчиликда белгилаш.

Давлат фуқаролик хизматининг мазкур тамойилга асосан ташкил этилишини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2023 йил 1 июль

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

А. Хасанов

71.

Ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантириш бўйича амалдаги қонунчиликни қайта кўриб чиқиб, янги аниқ чораларни белгилаш (79-модда).

1. Ёшларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантириш.

2. Ёшларнинг маънавий, интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш.

3. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил июнь

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

А. Икрамов,

Ёшлар ишлари агентлиги

А. Саъдуллаев,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

72.

Ёшларнинг маънавий, интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш шароитларини ўрганиб чиқиб, уларни янада яхшилаш чораларини амалга ошириш (79-модда).

1. 2023-2024 йиллар давомида «Ёшлар дафтари» тизими орқали ёшларга кўрсатиладиган ижтимоий-иқтисодий хизмат турларини 1,5 баробаргача ошириш.

2. Ёшларга ижтимоий-иқтисодий хизматларни кўрсатишда уларнинг иқтидоридан унумли фойдаланишга қаратилган ижтимоий шартномалар амалиётини жорий этиш.

3. Давлат органлари ва ташкилотларининг ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини «Ёшлар баланси» асосида ёшларнинг ижтимоий ҳолати, қизиқиши ва муаммоларининг хусусиятидан келиб чиқиб йўлга қўйиш.

4. Давлат органлари ва ташкилотларининг ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини йўлга қўйиш билан боғлиқ зарур бўлган маълумотларни шакллантириш мақсадида «Электрон ҳукумат» тизими Идоралараро интеграциялашув платформасининг тегишли ахборот ресурслари базаларини Ёшлар ишлари агентлигининг ахборот тизимларига интеграция қилиш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил июнь

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

А. Икрамов,

Ёшлар ишлари агентлиги

А. Саъдуллаев

73.

Қонунда белгиланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслигини доимий таъминлаш (46-модда).

Пенсиялар, нафақалар ва давлат томонидан бериладиган бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг энг кам миқдорларини энг кам истеъмол харажатларига етказиш ва унинг ушбу кўрсаткичдан оз бўлмаслигини доимий таъминлаб бориш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев

74.

Бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратишга оид давлатнинг аниқ мажбуриятларини қонунчилик ҳужжатларида акс эттириш (78-модда).

1. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар фойдаланадиган инвентарларга техник талабларни ишлаб чиқиш ва мазкур талабларни давлат харидларини амалга ошириш жараёнига боғлаш.

Техник ҳужжатлар

2023 йил 1 октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили

А. Юнусова

2. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (болалар омбудсмани) тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 август

75.

Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ҳамда кўрган зарарларининг ўрни олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланишини таъминлаш (47-модда).

1. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ҳамда кўрган зарарларининг ўрни олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланишини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Мазкур конституциявий нормадан келиб чиқиб, қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2023 йил 1 октябрь

76.

Уй-жой қурилишини рағбатлантириш ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилишини таъминлаш (47-модда).

1. Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини изчил давом эттириш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил июнь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Б. Закиров,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

Бунда, 2023 йилда 90 мингта янги уй-жойлар қурилиши ҳамда ўз вақтида ипотека кредитлари ва субсидиялар ажратилишини қатъий назоратга олиш.

2023 йил давомида

2. Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартибини назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

вазирлик ва идоралар

V. Дунёвий давлат принципи доирасида виждон эркинлиги кафолатларини кучайтириш, миллатлар, конфессиялар ўртасида тотувликни таъминлаш сиёсатини изчил давом эттириш

77.

Дунёвий давлат принципини рўёбга чиқариш механизмларини такомиллаштириш.

Дунёвий давлатни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва унда ушбу принцип доирасида виждон эркинлиги кафолатларини кучайтириш, миллатлар, конфессиялар ўртасида тотувликни таъминлаш сиёсатини амалга оширишнинг янги механизмларини жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил 1 январь

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

Э. Арипов,

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

Р. Курбанов

78.

Юртимизда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ва халқаро дўстликни тарғиб этувчи маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш.

1. 30 июль — Халқлар дўстлиги куни муносабати билан «Дўстлик» фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш.

2. 16 ноябрь — Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб республиканинг барча ҳудудларида «Бағрикенглик ҳафталиги»ни ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Маданият ва туризм вазирлиги

О. Назарбеков,

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

Р. Курбанов

79.

Дунёвий давлат принципи тарғиботини амалга ошириш.

Ахлоқий негизларни бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлардан, диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилиш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш.

Чора-тадбирлар дастури

2023 йил июнь

Республика Маънавият ва маърифат маркази

М. Ҳожиматов,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

VI. Янги таҳрирдаги Конституциянинг тарғиботини амалга ошириш ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий масалалар

80.

Барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларида янги таҳрирдаги Конституцияни сўзсиз ва тўлиқ амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чораларни кўриш.

Давлат органлари ва ташкилотларида янги таҳрирдаги Конституцияни амалга ошириш бўйича ўз йўналишидан келиб чиқиб, чора-тадбирлар дастурларини тасдиқлаш ва уларнинг қатъий ижросини таъминлаш.

Чора-тадбирлар дастурлари

2023 йил май

Барча вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

81.

Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш ишларини ҳудудлар кесимидаги йўлга қўйиш.

Янги таҳрирдаги Конституциянинг ҳудудлар кесимидаги тарғиботини амалга ошириш дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ҳамда тарғибот гуруҳлари таркибларини шакллантириш.

Тарғибот гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш ва улар томонидан амалга ошириладиган ишларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш.

Тарғибот дастури

2023 йил 20 май

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

А. Саидов,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

А. Ходжаев, манфаатдор вазирлик ва идоралар

82.

Янги таҳрирдаги Конституциянинг моддама-модда илмий-амалий шарҳини тайёрлаш.

Етакчи миллий ва хорижий экспертлар, ҳуқуқшунослар ва давлат арбобларини жалб этган ҳолда, шарҳ матни тайёрланишини ҳамда ўзбек ва хорижий тилларда чоп этилишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил 1 декабрга қадар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти

М. Рахманкулов,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

83.

Давлат фуқаролик хизмати ва суд-ҳуқуқ тизими ходимларининг янги конституциявий талабларга риоя этиш борасидаги билим ва малакасини ошириш.

2023-2024 йилларда янги таҳрирдаги Конституция бўйича давлат фуқаролик хизматчилари ва суд-ҳуқуқ тизими ходимларини ўқитиш режасини тасдиқлаш ва унинг самарали амалга оширилишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар дастурлари

2023 йил июнь

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Ғ. Мирзаев,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Давлат хавфсизлик хизмати

А. Азизов,

Судьялар олий кенгаши

Х. Ёдгоров,

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов

84.

2023/2024 ўқув йили бошлангунига қадар янги таҳрирдаги Конституцияни ўрганиш бўйича дарсликлар ва адабиётларни яратиш.

1. Барча таълим турлари ва босқичларидаги Конституцияни ўрганиш бўйича ўқув ва таълим дастурларини қайта кўриб чиқиш ва уларни янги таҳрирдаги Конституция норма ва қоидаларига мослаштириш.

2. Ўқувчиларга, ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, янги таҳрирдаги Конституцияни ўргатиш бўйича замонавий методикага асосланган дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва махсус адабиётларни яратиш.

Чора-тадбирлар дастури

2023 йил 1 июнь

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Олий таълим, фан

ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

А. Ходжаев

85.

Аҳолининг меҳнат ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш бўйича амалий чоралар кўриш.

Меҳнат учун камситилмаслик, меҳнатга муносиб адолатли ҳақ олиш, ҳомиладорларни ишдан бўшатиш ва иш ҳақини камайтириш тақиқланишига оид конституциявий талабларга барча давлат ва нодавлат ташкилотларда риоя этилиши устидан назорат ўрнатиш, мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида мунтазам равишда жамоатчиликни хабардор қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар режаси

2023 йил июнь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Қудбиев,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

86.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирокида тарғибот тадбирларини ўтказиш.

1. Тажрибали судьялар, терговчилар, адвокатларни жалб қилган ҳолда қуйидаги масалалар бўйича телекўрсатувлар ва ижтимоий роликлар тайёрлаш ва кенг тарқатиш:

шахс айблов тўғрисида хабардор бўлиши, унга қарши ёки унинг фойдасига гувоҳларнинг сўроқ қилинишини талаб этиш, қонунни бузиб олинган далиллардан судда фойдаланилмаслиги, юқори турувчи судга шикоят қилиш, афв этиш ёки жазони енгиллаштиришни илтимос қилиш;

жазолаш фақат суднинг ваколатига кириши, «самосуд» ҳолатларига ҳуқуқий давлатда мутлақо йўл қўйилмаслиги, республикада одил судлов фақат судлар томонидан амалга оширилиши, уларни муносиб равишда молиялаштирилиши конституциявий даражада белгиланганлиги.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил июль

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев,

Олий суд

Б. Исламов,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Давлат хавфсизлик хизмати

А. Азизов,

Адвокатлар палатаси

А. Эрназаров

2. Ушланган ва тергов остида бўлган шахснинг конституциявий процессуал ҳуқуқларини батафсил тушунтириб берувчи кўргазмали материалларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан, тергов идоралари биноларида фуқароларга кўринадиган тарзда жойлаштирилишини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил июнь

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

Миллий гвардия

Р. Джураев,

Давлат хавфсизлик хизмати

А. Азизов

87.

Конституцияда белгиланган қоидаларнинг барча аҳоли қатламлари учун тушунарли бўлишини таъминлаш.

Ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун фойдаланишга қулай бўлган (Брайль алифбоси) янгиланган Конституциянинг асосий жиҳатларини акс этган қўлланмаларни тайёрлаш ва бепул тарқатиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2024 йил 1 январь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

88.

«Янги Ўзбекистон Конституцияси» ягона миллий портали ва унинг мобил иловасини ишга тушириш.

Аҳолига конституциявий нормалар билан қулай тарзда танишиш имкониятини берувчи «Янги Ўзбекистон Конституцияси» ягона миллий порталини «Менинг Конституциям» портали негизида яратиш ва ишга тушириш.

Порталнинг ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларида юритилишини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил 1 июнь

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти

М. Рахманкулов,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

89.

Қонуности ҳужжатларни янги таҳрирдаги Конституцияга ўз вақтида мувофиқлаштириш.

Қонуности ҳужжатларни хатловдан ўтказиш натижаларига кўра янги таҳрир?аги Конституцияга мувофиқлаштирилиши лозим бўлган нормаларни қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2023 йил сентябрь

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти

М. Рахманкулов

Ш.М. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Комиссия раиси

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири

С.У. Умурзаков

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари

Т.К. Нарбаева

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси

Н.М. Исмоилов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери

А.А. Азизов

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси

Б.Д. Исламов

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси

Н.Т. Йўлдошев

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

А.Х. Саидов

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори

В.В. Махмудов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби

Р.К. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Р.А. Гулямов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

О.Қ. Абдурахмонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Ғ.Ғ. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

К.К. Куранбаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

М.М. Камилов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Б.М. Мавлонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари

Д.Б. Кадиров

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари

А.Ж. Раматов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари

Ж.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари

З.Б. Махкамова

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

А.А. Ходжаев

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

А.Д. Хаджаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

Р.Р. Хакимов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари, Комиссия котиби

Н.М. Исмоилов

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери, Кенгаш раиси

Ш.Г. Бафаев

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси

Ш.А. Чуллиев

Олий Мажлис Сенати қўмита раиси ўринбосари

Ш.Т. Палванов

Олий суд раиси ўринбосари

М.М. Икрамов

адлия вазири ўринбосари

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

А.А. Ходжаев

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

Д.К. Муратова

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори ўринбосари

А.М. Каримов

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси Кенгаши раиси

О.Н. Хусанов

Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори

С.Ш. Рашидова

Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори

Н.Х. Рахимова

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори

Э.С. Туляков

«Тараққиёт стратегияси» маркази директори

Б.М. Бекмуродов

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси

Б.Г. Раджабов

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони раҳбари ўринбосари, Кенгаш котиби

Ж.А. Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари, Кенгаш раиси

У.У. Шарифходжаев

мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари

У.А. Азамов

маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

А.Қ. Каримов

ёшлар сиёсати ва спорт вазири маслаҳатчиси

О.Н. Қудратов

табиат ресурслари вазири ўринбосари

К.Х. Каримов

олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари

У.Ю. Сабиров

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

А.Н. Каримов

адлия вазири ўринбосари

Б.Х. Махамадалиев

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари

О.А. Парпибоева

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси

И.С. Мухаммедов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти шуъба мудири

Э.М. Мухитдинов

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари, Кенгаш котиби

М.Х. Рахманкулов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори, Кенгаш раиси

А.Х. Саидов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари

М.Э. Абдусаломов

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси

Ш.Т. Палванов

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари

Р.Р. Хакимов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари

О.А. Хакимов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори

М.М. Миракулов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шуъба мудири

С.Н. Гордеев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шуъба мудири

Э.Ф. Гадоев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси

Ш.Х. Назаров

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси

Д.Д. Ширинов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси

З.А. Реймова

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси

У.А. Тухташева

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари

И.К. Жасимов

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари

А.К. Эрназаров

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси

Э.С. Туляков

«Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори

Б.М. Бекмуродов

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси

И.Р. Рустамбеков

Тошкент давлат юридик университети ректори в.б.

В.Е. Коленко

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи в.в.б.

Ш.С. Сирожиддинов

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори в.б.

М.Т. Турғунов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти директори

А.А. Умаров

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти директори ўринбосари

Г.С. Исмаилова

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети проректори

И.А. Хамедов

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Давлат қурилиши ва оммавий ҳуқуқ тадқиқот маркази директори

И.Р. Беков

Тошкент давлат юридик университети кафедра мудири

О. Окюлов

Тошкент давлат юридик университети профессори

Е.Д. Кутыбаева

Қорақалпоқ давлат университети профессори

К.В. Джавакова

Ички ишлар вазирлиги Академияси кафедра бошлиғи

В.Х. Давлятов

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори ўринбосари, Кенгаш котиби