25.09.2023 йилдаги 495-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, диний-маърифий соҳанинг самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган давлат ва жамоат ташкилотлари ходимларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
9. Комиссия йиғилишида номзодларга оид ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганилиб, мазкур Низомга 2-иловада белгиланган мезонларга мувофиқ баҳоланади ва ўз таклифларини билдирган ҳолда, ҳар йили 1 ноябрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, диний-маърифий, ижтимоий-маънавий соҳадаги ташкилотлар

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этади.

Ҳар йили 1 октябрга қадар

2-босқич

Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва якуний хулоса қабул қилади.

Ҳар йили 1 ноябрга қадар

3-босқич

Дин ишлари бўйича қўмита

Комиссия хулосаси асосида кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида Дин ишлари бўйича қўмита раисининг буйруғини чиқаради.

Ҳар йили 10 ноябрга қадар

4-босқич

Дин ишлари бўйича қўмита раиси (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар)

«Диний бағрикенглик» кўкрак нишони билан тақдирлайди.

Ҳар йили 16 ноябрь — Халқаро бағрикенглик куни арафасида

Т/р

Кўрсаткичларнинг номланиши

Балл тизими

1.

Бағрикенглик ва динлараро тотувлик, жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашдаги кўп йиллик ибратли фаолияти

1 баллдан 10 баллгача

2.

Аҳоли ўртасида диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг тарғиботи ва ташвиқотини амалга оширишга ҳисса қўшиб келаётгани

1 баллдан 10 баллгача

3.

Бағрикенглик ва динлараро тотувликни шакллантиришга қаратилган рисола, китоб, қўлланмалар яратгани, конференция, семинар, давра суҳбатлари ва фуқаролар билан учрашувларда тарғибот-ташвиқот ишларини кенг олиб бораётгани

1 баллдан 10 баллгача

4.

Ёшларнинг маънавий-ахлоқий камол топишида, уларни Ватанга садоқат, азалий анъаналарга ҳамда оилавий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда ўзининг бой ҳаётий тажрибаси билан ўрнак бўлаётгани ва фаол қатнашаётгани

1 баллдан 10 баллгача

5.

«Жаҳолатга қарши маърифат» улуғвор ғояси асосида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар азалий қадриятларимиз ифодаси эканлигини кенг ёритиши ва бу соҳадаги илмий-маърифий фаолият олиб бораётгани

1 баллдан 10 баллгача

6.

Ёшлар ўртасида миллий ва диний қадриятларга нисбатан ҳурматни ошириш борасидаги фаолияти

1 баллдан 10 баллгача

7.

Урф-одат, миллий-диний қадриятлар асосида юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва соғлом маънавий муҳитни таъминлаш йўлида шахсий намуна кўрсатгани

1 баллдан 10 баллгача

8.

Диний ва дунёвий билимлар уйғунлигини ривожлантириш асосида таълим сифатини ошириш, диний-маърифий соҳада малакали кадрлар тайёрлашга қўшган ҳиссаси

1 баллдан 10 баллгача

9.

Жамиятда миллий ва диний қадриятларимизга ёт бўлган ғояларга нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантиришдаги ибратли меҳнати

1 баллдан 10 баллгача

10.

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда амалга ошираётган ибратли ишларининг кенг ёритилиш даражаси

1 баллдан 10 баллгача