ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар |
Амалга ошириш механизми |
Муддат |
Масъуллар |
|
1. |
Жаҳон банкининг «Аёллар, бизнес ва қонун» индекси билан ишлашда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш. |
1. Жаҳон банкининг «Аёллар, бизнес ва қонун» индексини ишлаб чиқувчи жамоа (The Women, Business and the Law team) аъзолари, жумладан Норман Лоайза (жамоа раҳбари), Ти Трамбик (жамоа менежери) билан алоқа ўрнатиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш. |
2023 йил сентябр — декабр |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Пенсия жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
|
2. «Жаҳон банкининг «Аёллар, бизнес ва қонун» индекси ҳисоботини тузишда иштирок этувчи ташкилотлар (БМТТД, БМТ Аёллар ташкилоти ва бошқалар) вакиллари билан учрашувлар ташкил этиш. |
2023 йил сентябр — декабр | |||
|
3. Зарур маълумотларни ушбу Индекс ҳисоботини тузувчиларига етказиш. |
доимий | |||
|
4. Юқоридаги вазифалар ижроси юзасидан Сенатга ахборот киритиш. |
ҳар ой | |||
|
2. |
«Жаҳон банкининг «Аёллар, бизнес ва қонун» индекси ҳисоботини тузишда иштирок этувчи маҳаллий экспертлар билан ҳамкорлик қилиш. |
1. Индекс ҳисоботини тузишда иштирок этувчи миллий экспертлар (Сайёра Ходжаева, Диёрбек Кимсанов, Ирина Матвиенко ва бошқалар) билан учрашувлар ташкил этиш. |
2023 йил сентябр — декабр |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Пенсия жамғармаси |
|
2. Индекс ҳисоботи учун зарур маълумотларни миллий экспертларга етказиш. |
доимий | |||
|
3. Юқоридаги вазифалар ижроси юзасидан Сенатга ахборот киритиш. |
ҳар ой | |||
|
3. |
Жаҳон банки билан «Аёллар, бизнес ва қонун» индекси натижалари муҳокамасига бағишланган ўқув семинарини ташкил этиш. |
Жаҳон банки билан Индекс натижалари муҳокамасига бағишланган ўқув семинарини ўтказиш, бунда айрим индикаторларнинг (масалан, ота-оналик қилиш) субиндикаторлари мазмун-моҳиятига ойдинлик киритиш. |
2023 йил сентябр-октябр |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Пенсия жамғармаси |
|
4. |
Жаҳон банкининг «Аёллар, бизнес ва қонун» индекси билан ишлашда илмий салоҳият ҳамда амалий фаолият уйғунлигини таъминлаш. |
1. «Аёллар, бизнес ва қонун» индексида республикамиз ўрнини яхшилаш мақсадида ННТ ва халқаро ташкилотлар экспертларини жалб қилган ҳолда қуйидаги масалаларни таҳлил қилиш ҳамда натижаларидан келиб чиққан ҳолда миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш: аёлларнинг меҳнат қилиш шароитини янада яхшилаш; аёлларнинг эркаклар билан бир хил касб ва соҳаларда ишлаш ҳуқуқини таъминлаш; иш жойларида шилқимликка қарши кураш чораларини белгилаш; меҳнатга ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштириш; ота-оналик қилиш, жумладан ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парваришлаш бўйича шарт-шароитларни янада яхшилаш; пенсия таъминотида гендер тенгликни таъминлаш. |
2023 йил декабр |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Пенсия жамғармаси |
|
2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда келишиш. |
2024 йил март | |||
|
3. Юқоридаги вазифалар ижроси юзасидан Сенатга ахборот киритиш. |
ҳар ой | |||
|
5. |
«Аёллар, бизнес ва қонун» индекси бўйича самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичларига (KPI) эришишни таъминлаш. |
1. Индекс бўйича самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичларига (KPI) эришиш, жумладан 2023 йилда 91,2 балл тўплаш бўйича масъулларни белгилаш, алоҳида ишчи гуруҳ тузиш ва вазифаларни тақсимлаш. |
2023 йил сентябр-октябр |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Пенсия жамғармаси |
|
2. 2024 йилда эълон қилинадиган ушбу Индекс ҳисоботини таҳлил қилиш ҳамда тегишли таклифлар ишлаб чиқиб, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашига киритиш. |
2024 йил феврал-март | |||
|
6. |
Жаҳон банки «Аёллар, бизнес ва қонун» индексининг таркибий индикаторларини шакллантиришда бериладиган саволларга асослантирилган жавобларни тайёрлаш ҳамда Жаҳон банкига тақдим этилишини ташкил этиш. |
1. Индекс таркибий индикаторларини шакллантиришда бериладиган саволларга янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси, ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган қонунчилик ва бошқа янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан келиб чиқиб, асослантирилган жавоблар тайёрлаш ҳамда тегишли жавобларни инглиз ва рус тилларига таржима қилиш. |
2023 йил сентябр-октябр |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Пенсия жамғармаси |
|
2. Асослантирилган жавобларни Индекс ҳисоботини тузишда иштирок этувчи ташкилотларга (БМТТД, БМТ Аёллар ташкилоти ва бошқалар) ҳамда миллий экспертлар ва ННТларга етказиш. |
2023 йил октябр — декабр | |||
|
3. Юқоридаги вазифалар ижроси юзасидан Сенатга ахборот киритиш. |
ҳар ой | |||
|
7. |
Бола туғилиши муносабати билан отага қисқа муддатли ҳақ тўланадиган таътилни жорий этиш масаласини ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш. |
1. Ривожланган хорижий давлатларнинг бола туғилиши муносабати билан отага қисқа муддатли ҳақ тўланадиган таътил берилиши бўйича қонунчилигини ўрганиш ва таҳлил қилиш. |
2023 йил октябр |
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
|
2. Таҳлилий маълумотларга асосан теги?л? норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. |
2023 йил октябр | |||
|
3. Таклифларни амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ва белгиланган тартибда келишиш. |
2023 йил октябр-ноябр | |||
|
4. Юқоридаги вазифалар ижроси юзасидан Сенатга ахборот киритиш. |
ҳар ой | |||
|
8. |
Халқаро ҳамжамиятни мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенглик масалалари бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништириш ҳамда илғор хорижий тажриба билан танишиш, малака ошириш, методологик ва услубий ишланмалар билан алмашиш. |
1. Хорижий тиллардаги тарғибот материалларини (мақолаларни) кўпайтириб, уларнинг хорижий нашрларда чоп этилишини ташкил этиш. |
доимий |
Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлиги |
|
2. БМТ Аёллар ташкилоти ижрочи директори Сима Сами Бахусни Ўзбекистонга расмий ташрифини ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш. |
2024 йил давомида |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги | ||
|
3. Хотин-қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенглик масалалари бўйича парламент ва давлат органлари ходимлари малакасини ошириш мақсадида илғор хорижий тажриба билан таништириш масаласини ишлаб чиқиш. |
2023-2024 йиллар давомида алоҳида режа асосида |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси | ||
|
9. |
Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий ҳаётида аёлларнинг тенг иштирок этишига эришиш борасида: хотин-қизларнинг хабардорлигини ошириш; хотин-қизлар ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан ННТ ва ОАВ ҳамда илмий ҳамжамияти иштирокини таъминлаш. |
1. Жаҳон банкининг «Аёллар, бизнес ва қонун» индексининг таркибий индикаторларидан келиб чиқиб (гендер тенгликни таъминлаш, меҳнат қилиш, оила, ота-оналик қилиш, тадбиркорлик, мулкка эгалик ва Пенсия масалаларида) хотин-қизларнинг хабардорлигини ошириш мақсадида семинар-тренинг ва учрашувлар ўтказиш. |
2023-2024 йиллар давомида алоҳида режа асосида |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Пенсия жамғармаси, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, ЎзННТМА, «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти |
|
2. Жаҳон банкининг «Аёллар, бизнес ва қонун» индекси билан ишлашда хотин-қизлар ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан ННТ ва ОАВ ҳамда илмий ҳамжамиятни жалб қилиш, улар иштирокида давра суҳбатлари, семинарлар ташкил этиш. |
2023 йил давомида алоҳида режа асосида |