22.09.2023 йилдаги 492-сон
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сон Фармонига мувофиқ давлат органларида инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни «hrm.argos.uz» электрон платформасида (кейинги ўринларда — электрон платформа) юритиш тартибини назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи

Босқичлар

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Тизим оператори

1. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини (кейинги ўринларда — давлат органлари) «hrm.argos.uz» электрон тизимидан рўйхатдан ўтказиш.

2. Давлат органи раҳбарларини «hrm.argos.uz» электрон тизимида авторизациядан ўтказиш.

3. «hrm.argos.uz» электрон тизимида ҳар бир давлат органига Ташкилот кабинетини яратиш.

Заруратга кўра

2-босқич

Давлат органи раҳбари

1. Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан белгиланган тартибда бериладиган электрон рақамли имзони (ЭРИ) олиш.

2. ЭРИ орқали «hrm.argos.uz» электрон тизимида рўйхатдан ўтиш.

3. Давлат органининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси масъул ходимини белгилаб, унга электрон платформадан фойдаланиш имкониятини бериш.

1 кун муддатда

3-босқич

Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси раҳбари

1. Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан белгиланган тартибда бериладиган электрон рақамли имзони (ЭРИ) олиш.

2. ЭРИ орқали «hrm.argos.uz» электрон тизимида рўйхатдан ўтиш.

3. Давлат органининг таркибий тузилма, штатлар ва лавозимлар тўғрисидаги маълумотларни электрон тизимда шакллантириш ва юритиш.

3 кун муддатда

4-босқич

Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси раҳбари

1. Давлат органининг ташкилот кабинетидаги ходимлар тўғрисидаги маълумотларни электрон ҳукуматнинг идоралараро интеграцион платформаси орқали шакллантириш.

2. «hrm.argos.uz» электрон тизимидаги электрон ҳукуматнинг идоралараро интеграцион платформаси орқали шакллантирилган маълумотларга қўшимча киритиш, уларни таҳрир қилиш ва тўлдириш.

5 кун муддатда

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

1.

«hrm.argos.uz» электрон платформасини ишга тушириш билан боғлиқ қуйидаги тадбирларни амалга ошириш:

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини «hrm.argos.uz»да рўйхатдан ўтказиш;

масъул шахсларни «hrm.argos.uz»да авторизациядан ўтказиш;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан «hrm.argos.uz»да ташкилот кабинетини очиш бўйича «UZINFOCOM» давлат ахборот хизматларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖга мурожаат қилиш ҳамда кабинетга киришни таъминлаш;

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил сентябрь

Вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

«Uzinfocom» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ

2.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан «hrm.argos.uz» электрон платформасида ишлаш бўйича ўзларининг масъул ходимларини расмий ҳужжат (қарор, фармойиш, буйруқ ёки бошқа ҳужжат) билан бириктирилишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил сентябрь

Вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини электрон рақамли имзо билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси,

вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

4.

«hrm.argos.uz» электрон платформасида қабул қилинаётган инсон ресурсларини бошқаришга оид ички идоравий ҳужжатларни интеграциялашув натижасида «edo.ijro.uz» ахборот тизими орқали ижрочи ва манфаатдор ташкилотларга етказиш имкониятини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил ноябрь

«Uzinfocom» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ,

вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

5.

«hrm.argos.uz» электрон платформасида қабул қилинаётган инсон ресурсларини бошқаришга оид ички идоравий ҳужжатлар билан ходимларни электрон тарзда таништириш имкониятини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил ноябрь

«Uzinfocom» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ,

вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

6.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси ходимларини «hrm.argos.uz» электрон тизимида ишлаш бўйича ўқитиш юзасидан семинарлар ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил октябрь-ноябрь

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

«Uzinfocom» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ,

вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

«hrm.argos.uz» электрон платформасида ишлаш юзасидан видеодарслар ва қўлланмалар тайёрлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил октябрь

«Uzinfocom» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

8.

Тизимда электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб, қабул қилинган ички идоравий ҳужжатларда йўл қўйилган техник хатоликларни, ушбу хатоликларга йўл қўйган ташкилот раҳбарларининг хатига асосан ички идоравий ҳужжатлар мазмунини ўзгартирмаган ҳолда уларни бартараф этиш чорасини кўриб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

«Uzinfocom» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги