22.09.2023 йилдаги 489-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Давлат органлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишнинг замонавий шакллари жорий этилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, маҳалла институтини жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш, давлат органларининг фуқаролар билан яқин ҳамкорлигини йўлга қўйиш, уларнинг очиқ ва ошкора фаолият кўрсатишини таъминлаш, аҳолини жамият ва давлат ишларини бошқаришга фаол жалб этиш, давлат органлари фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жадал суръатлари жамият ва давлат ишларини бошқаришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ролини янада ошириш, давлат органлари устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш йўналишида уларнинг фаолиятини кучайтириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш зарурлигини тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«маҳалла назорати» ва «маҳалла раиси сўрови» институтларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир фуқаролар йиғини ҳузурида маҳалла раиси раҳбарлигида маҳалла назорати гуруҳини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла назорати гуруҳини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг намунавий тузилмасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла назорати гуруҳи томонидан аҳоли эътирозларига энг кўп сабаб бўлаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида мунтазам равишда муҳокамалар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла фуқаролар йиғини кенгашида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда масъул ходимларининг амалга оширилган ишлар бўйича ахборотларини мунтазам равишда эшитиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Фуқаролар йиғини ҳузуридаги маҳалла назорати гуруҳи тўғрисидаги намунавий низом асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли низомларнинг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишига ҳамда уларнинг фаолияти самарали ташкил этилишига ҳар томонлама кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 22 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
489-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 сентябрдаги 489-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-илова билан тасдиқланган Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низомга илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Фуқаролар йиғини мажлиси

(фуқаролар вакилларининг йиғилиши)

Тафтиш комиссияси

Фуқаролар йиғинининг Кенгаши

Фуқаролар йиғинининг раиси

Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли

Ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосар — профилактика инспектори

Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси

Кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи

Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия

«Кексалар маслаҳати» гуруҳи

Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи

«Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси

Маҳалла назорати гуруҳи

«Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳи

«Аёллар маслаҳат Кенгаши»

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
««Кексалар маслаҳати» гуруҳи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳалла назорати» гуруҳи»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги мазмундаги 41-боб билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«41-боб. Маҳалла назорати гуруҳининг фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Маҳалла назорати гуруҳининг асосий мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
581. Маҳалла назорати гуруҳининг мақсади аҳолининг давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирокини кенгайтириш орқали давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
582. Қуйидагилар Маҳалла назорати гуруҳининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек, давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаатлари ва жамоатчилик фикри ҳисобга олиниши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларининг таъминланиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларига, уларнинг мансабдор шахслари зиммасига юкланган, ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахлдор бўлган вазифалар ва функциялар бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматларини кўрсатиш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳалар ва дастурларни бажаришга доир фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси, маҳалладаги ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
583. Маҳалла назорати гуруҳи ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг бажарилиш ҳолатини ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига доир масалалар юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этади, шунингдек, уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат органлари ва ташкилотларига тегишли таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларининг маҳаллага бириктирилган ходимлари томонидан бажарилаётган ишларнинг натижаларини таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, шунингдек, киритилган таклифларни мазкур давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида муҳокама қилишга бағишланган тадбирларда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган дастурлар асосида амалга оширилган ишларнинг самарадорлигини таҳлил қилади, шунингдек, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат органлари ва ташкилотларининг бошқа қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги аниқланган ҳолатлар юзасидан чоралар кўриш тўғрисида тегишли давлат органлари ва ташкилотларига таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик назорати натижаларига кўра таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда уларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларига кўриб чиқиш учун юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик назорати натижалари асосида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
584. Маҳалла назорати гуруҳи ўз вазифаларини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, шунингдек, фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссияси ҳамда бошқа комиссиялари, ҳамда фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
585. Маҳалла назорати гуруҳи ўзининг асосий вазифа ва функцияларини бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларига мурожаатлар ва сўровлар юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларидан уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш учун зарур бўлган ахборотлар, статистика ва бошқа материалларни белгиланган тартибда олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий аҳамиятга эга масалалар, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат органлари ва ташкилотларининг бошқа қарорлари лойиҳалари юзасидан жамоатчилик муҳокамасини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг фаолиятига тааллуқли ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ёхуд фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамият манфаатларига дахлдор масалалар юзасидан жамоатчилик эшитувини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг фаолияти бўйича жамоатчилик манфаатига дахлдор ахборотни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил этиш орқали жамоатчилик мониторингини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда маҳалла кенгашида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг амалга оширилган ишлар бўйича ахборотларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли эътирозларига энг кўп сабаб бўлаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида мунтазам равишда муҳокамаларни, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, жамият манфаатлари бузилганлиги аниқланганда, материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкланган вазифаларни бажариш учун нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, фуқаролар йиғинининг бошқа жамоатчилик комиссиялари ва тузилмалари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилиш, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла назорати гуруҳи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
586. Маҳалла назорати гуруҳи ўз фаолиятини амалга оширишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низом талабларига риоя қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ қонунчиликда белгиланган чекловларга амал қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширадиган фаолиятига аралашмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг фаолият кўрсатиши учун тўсқинлик қилмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлашга, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик назоратини амалга ошириш жараёнида олинган ахборотнинг, агар бундай ахборотни тарқатиш қонун билан чекланган бўлса, ошкор этмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Маҳалла назорати гуруҳи таркибини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
587. Маҳалла назорати гуруҳи унинг раҳбари, раҳбар ўринбосари, котиби ва аъзоларидан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
588. Маҳалла назорати гуруҳи аъзолигига маҳаллада обрў-эътиборли, ижтимоий фаол, бошқаларга ибрат бўладиган, катта ҳаётий тажрибага эга фуқаролар (давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари бундан мустасно), шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла назорати гуруҳи таркибини шакллантиришда гендер тенглик тамойилига риоя қилинади, шунингдек, унинг таркибига ногиронлиги бўлган шахслар ҳам киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла назорати гуруҳи аъзоларининг сони чекланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
589. Маҳалла назорати гуруҳи аъзолари фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан ҳар 5 йилда сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла назорати гуруҳига фуқаролар йиғини раиси раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла назорати гуруҳи таркибига киритиладиган номзодга фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган тақдирда, у сайланган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла назорати гуруҳи аъзоси муддатидан аввал гуруҳ таркибидан чиқарилганда, гуруҳнинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5810. Маҳалла назорати гуруҳи ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан гуруҳ раҳбарининг ўринбосарини ва гуруҳ котибини сайлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5811. Маҳалла назорати гуруҳи аъзолари ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, уларнинг боғланиш маълумотлари (телефон, почта ва электрон манзиллари) ва уларга киритилган ўзгартиришлар улар сайланган пайтдан бошлаб 5 кун ичида туман (шаҳар) ҳокимликлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги расмий веб-сайтларида (кейинги ўринларда — веб-сайт) алоҳида бўлимда эълон қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5812. Қуйидаги ҳолатларда Маҳалла назорати гуруҳи раҳбарининг ўринбосари, котиби ва аъзолари гуруҳ таркибидан чиқарилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларнинг Маҳалла назорати гуруҳи таркибидан чиқиш тўғрисидаги аризасига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узрли сабабларсиз Маҳалла назорати гуруҳи йиғилишларида иштирок этмаганда, шунингдек, мазкур Низомнинг 585-бандида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вафот этганда, шунингдек, суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида улар муомалага лаёқатсиз, бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5813. Маҳалла назорати гуруҳи раҳбари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла назорати гуруҳи фаолиятига раҳбарлик қилади ва ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла назорати гуруҳи йиғилишларини чақиради ва кун тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла назорати гуруҳи йиғилишларида раислик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла назорати гуруҳининг ҳужжатларини имзолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла назорати гуруҳи аъзоларининг зиммасига юкланган вазифалар бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
веб-сайтда Маҳалла назорати гуруҳи фаолияти билан боғлиқ очиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларнинг жойлаштирилиши ҳамда янгиланиб борилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла назорати гуруҳининг самарали ишини таъминлаш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5814. Маҳалла назорати гуруҳи раҳбари узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда, унинг вазифасини раҳбар ўринбосари бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5815. Маҳалла назорати гуруҳининг котиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла назорати гуруҳи йиғилишларига барча зарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди, давлат органлари ва ташкилотларидан зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кун тартибига мувофиқ Маҳалла назорати гуруҳи йиғилишлари ўтказилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла назорати гуруҳи йиғилиши ўтказиладиган сана, жой ва таклиф этиладиган шахслар рўйхатини гуруҳ раҳбари билан келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла назорати гуруҳи аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни гуруҳ йиғилиши ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳақида хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик назорати натижаларига кўра тайёрланган таклиф ҳамда тавсиялар тегишли давлат органлари ва ташкилотларига жўнатилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5816. Вазифалар тақсимоти ҳамда унга асосан тузилган Маҳалла назорати гуруҳининг йиллик, чораклик иш режалари гуруҳнинг йиғилишида муҳокама этилади ва фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла назорати гуруҳи иш режасининг ижроси юзасидан гуруҳ аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳар ойда гуруҳ йиғилишларида эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5817. Маҳалла назорати гуруҳининг йиғилиши, агар унда гуруҳ аъзоларининг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғилишни ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, Маҳалла назорати гуруҳининг янги йиғилиши ўтказиладиган сана эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5818. Маҳалла назорати гуруҳи йиғилишининг қарори йиғилишда иштирок этадиган гуруҳ аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, Маҳалла назорати гуруҳи раҳбарининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5819. Маҳалла назорати гуруҳининг якуний ҳужжатида баён этилган ахборот, тавсия ва таклифлар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади ҳамда улар юзасидан қонуний қарорлар қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5820. Маҳалла назорати гуруҳи ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғинига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) ҳисобот бериб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Маҳалла раиси сўровини амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5821. Маҳалла раиси тегишли ҳудудда жойлашган давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан сўров юборишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5822. Давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар бўлган ҳужжатлар фуқаролар йиғини раиси сўрови орқали талаб қилиб олиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5823. Маҳалла раиси сўрови фуқаролар йиғини фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидангина юборилиши лозим. Фуқаролар йиғини фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий манфаатларни кўзлаб маҳалла раиси сўровини юбориш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5824. Маҳалла назорати гуруҳи йиғилишида маҳалла раиси сўрови мазмуни бўйича муҳокама ўтказилади, зарур бўлган ҳолларда эса, фуқаролар йиғини кенгашининг муҳокамасига киритиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳокама натижалари бўйича мазкур сўровни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5825. Маҳалла назорати гуруҳи ёки фуқаролар йиғини кенгаши томонидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай маҳалла раиси сўрови давлат органлари ва ташкилотларининг тегишли мансабдор шахсига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5826. Маҳалла раиси сўрови давлат органлари ва ташкилотларининг битта мансабдор шахси номига ҳам, бир неча мансабдор шахси номига ҳам юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5827. Маҳалла раиси сўрови қисқа, лўнда ва тушунарли тарзда фуқаролар йиғинининг расмий бланкасида расмийлаштирилади ва маҳалла раиси томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5828. Маҳалла раиси сўровида қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла раиси сўрови юборилиши сабабларининг қисқача асоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла раиси сўрови кимга юборилаётган бўлса, ўша шахснинг исми, фамилияси, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот (ҳужжатлар) тақдим этиш тўғрисидаги ёки тегишли маълумотларни текшириш ҳақидаги талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла раиси сўровига ўн беш кун муддат ичида жавоб тақдим этиш кўрсатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5829. Маҳалла раиси сўрови қайси мансабдор шахс номига юборилган бўлса, жавоб хати ўша мансабдор шахс ёки унинг вазифасини бажарувчи томонидан имзоланади ва сўров олинган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай, сўралган барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда фуқаролар йиғини раисига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5830. Маҳалла раиси сўровига жавоб хати Маҳалла назорати гуруҳи йиғилишида, зарур бўлган ҳолларда эса, фуқаролар йиғини кенгаши мажлисида маҳалла раиси томонидан ўқиб эшиттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5831. Маҳалла назорати гуруҳининг йиғилиши ёки фуқаролар йиғини кенгаши мажлисида маҳалла раиси сўровига жавоб хати муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.09.2023 й., 09/23/489/0721-сон)