21.09.2023 йилдаги 485-сон
Жумладан, телекоммуникациялар соҳасида фаолият юритаётган субъектларга енгилликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар соҳасида айрим фаолият турларини амалга оширганлик учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилиши муносабати билан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2023 йил 14 июндаги ЎРҚ-846-сон Қонуни билан телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматлар кўрсатиш фаолиятига лицензия берганлик учун давлат божи миқдори икки баробарга камайтирилди ҳамда тармоғига эга бўлмаган уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар)га лицензия берганлик учун алоҳида давлат божи миқдори белгиланди.
Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар соҳасида айрим фаолият турларини амалга оширганлик учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилиши муносабати билан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2023 йил 14 июндаги ЎРҚ-846-сон Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, телекоммуникациялар соҳасидаги, хусусан, кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш ва телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) соҳасидаги фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
а) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«д» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «беш» сўзи «бир» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 101-банддаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 23-банд ва 25-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин.