1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига саноат ишлаб чиқаришида хом ашё узлуксизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимини янада соддалаштириш, саноат корхоналарининг хом ашё таъминотини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиш каби устувор вазифалар белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, республикамиз экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, миллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда келгусида уларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат ишлаб чиқаришида хом ашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-392-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат ишлаб чиқаришида хом ашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-392-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати тегишли технологик асбоб-ускуналарни киритиш ҳисобидан кенгайтирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестицияларни жалб қилиш‚ саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига қўшимча ваколатлар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхатини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестицияларни жалб қилиш‚ саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси функцияларини кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 19 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
482-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 482-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 6 октябрдаги 601-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) номи ва 1-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси» сўзлари «Инвестицияларни жалб қилиш‚ саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номи ва 1-банддаги «Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси» сўзлари «Инвестицияларни жалб қилиш‚ саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-банднинг «в» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«республика ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига киритилган, бироқ ишлаб чиқарилганига 3 йилдан кўп бўлган айрим технологик ускуналар рўйхатини фақат божхона божидан озод қилиш шарти билан тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 7 сентябрдаги ПФ-6306-сон Фармони 3-бандининг учинчи хатбошисида назарда тутилган норма келиб чиқиш сертификати асосида ҳам қўлланиладиган юқори сифат ва назорат тизимига эга мамлакатларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлик сертификатини тақдим этмаган ҳолда, уни божхона ҳужжатлари расмийлаштирилган кундан бошлаб икки ой давомида белгиланган тартибда олиш шарти билан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган маҳсулотларнинг божхона ҳужжатларини расмийлаштиришга йўл қўйиладиган ҳолатлар рўйхатини (импорт қилувчининг кафолат хати асосида) тасдиқлаш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 581 ва 74-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«
581.
8413810000
Насослар
...
...
...
74.
8414805100
Ҳажмли қайтма-илгариланма компрессорлар
»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги мазмундаги 1471 ва 1472-позициялар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«
1471.
8426120000
Ғилдиракли, ҳаракатланадиган кўтарма фермалар ва портал юк ортгичлар
1472.
8426200000
Минора кранлари
»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуйидаги мазмундаги 1531 — 1536-позициялар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«
1531.
8428208001
Тўқимачилик толаларини транспортировка қилиш учун пневматик кўтаргичлар ва конвейрлар
1532.
8428208009
Бошқа пневматик кўтаргич ва конвейерлар
1533.
8428320000
Товарлар ёки материаллар учун узлуксиз ишлайдиган бошқа ковшли элеватор ва конвейерлар
1534.
8428330000
Товарлар ёки материаллар учун узлуксиз ишлайдиган бошқа тасмали элеватор ва конвейерлар
1535.
8428392000
Товарлар ёки материаллар учун узлуксиз ишлайдиган бошқа роликли конвейерлар
1536.
8428399009
Товарлар ёки материаллар учун узлуксиз ишлайдиган бошқа элеваторлар ва конвейерлар
»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қуйидаги мазмундаги 4501-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«
4501.
8472300000
Почта жўнатмаларини саралаш, тахлаш ёки конвертларга жойлаш ёки ўраб боғлаш учун машиналар, почта жўнатмаларини очиш, ёпиш ёки муҳрлаш учун машиналар ҳамда почта маркаларини ёпиштириш ёки ҳисобдан чиқариш учун машиналар
»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қуйидаги мазмундаги 4761-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«
4761.
8478100000
Тамаки таёқчалари (стиклари)ни ишлаб чиқариш учун ускуна
»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) қуйидаги мазмундаги 5201 ва 5202-позициялар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«
5201.
8501630000
Ўзгарувчан ток генераторлари (номинал чиқиш қуввати 375 кВА дан 750 кВА гача)
5202.
8501640000
Ўзгарувчан ток генераторлари (номинал чиқиш қуввати 750 кВА дан юқори)
»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) қуйидаги мазмундаги 5381-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«
5381.
8515190000
Юқори ҳароратли пайвандлаш учун бошқа машина ва аппаратлар
»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) қуйидаги мазмундаги 5611-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«
5611.
8704109000
Йўлсиз шароитларда фойдаланиш учун мўлжалланган, электромеханик трансмиссияга эга (дизель ва электр двигателлари ўрнатилган), юк кўтариш қуввати 50 тоннадан юқори бўлган юк машинаси (автомобиль-самосвал)
»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) қуйидаги мазмундаги 6771-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ушбу рўйхатга киритилган ва ишлаб чиқарилганига 3 йилдан кўп бўлган айрим технологик асбоб-ускуналарнинг рўйхати фақат уларни божхона божидан озод қилиш шарти билан Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2023 й., 09/23/482/0717-сон)