14.09.2023 йилдаги ПҚ-307-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро молия институтлари кўмагида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқиш ва самарали амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий маслаҳатчилар ва консалтинг компанияларини жалб қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда — ЕТТБ) ўртасида ЕТТБ бошқарувида бўлган 5 йил муддатга (кейинчалик узайтириш шарти билан) Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш жамғармасини (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этиш бўйича англашув меморандуми имзоланганлиги ва тегишли бизнес-режа ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ЕТТБнинг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма фаолиятини бошқариш учун ЕТТБ томонидан юридик шахс мақомига эга бўлмаган Жамғармани бошқариш гуруҳини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармани бошқариш гуруҳи ўз фаолиятида ЕТТБга ҳисобдор бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармани ЕТТБ томонидан жалб этиладиган 10 млн евро миқдоридаги грант ва ЕТТБ томонидан Ўзбекистон Республикасига тақдим этиладиган 10 млн евро миқдоридаги кредит маблағлари ҳисобидан шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма томонидан фақат тендер асосида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда — ДХШ) лойиҳалари бўйича уларнинг концепцияси, молиявий модели, лойиҳани баҳолаш, тендер ҳужжатлари ва ДХШ битимларини ишлаб чиқиш учун маслаҳатчилар ва консалтинг компанияларини (кейинги ўринларда — консультантлар) жалб қилиш ҳамда тендер жараёнларини ташкил қилиш ва ўтказиш, ДХШ лойиҳалари билан ишлайдиган маҳаллий мутахассисларни ўқитиш ва ДХШ соҳасини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун маблағлар ажратилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ҳисобидан консультантларни ЕТТБнинг ички харид қоидаларига мувофиқ жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ лойиҳалари доирасида Жамғармадан ажратилган маблағлар, қоида тариқасида, тендер савдолари натижасида аниқланган хусусий шериклар томонидан Жамғармага қайтарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма, шу жумладан Жамғармани бошқариш гуруҳи фаолияти билан боғлиқ бўлган барча харажатларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма томонидан умумий қиймати 10 млн АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган ДХШ лойиҳалари бўйича консультантлар хизмати молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий қиймати 10 млн АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган ДХШ лойиҳалари «SOURCE» халқаро платформасида жойлаштириб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Жамғарма томонидан консультантлар хизматлари молиялаштириладиган ДХШ лойиҳалари рўйхатини (кейинги ўринларда — рўйхат) ЕТТБ билан келишган ҳолда ҳар йили 1 ноябрга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради ҳамда мазкур рўйхат ҳар йили 1 декабрга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Рўйхатга киритилган лойиҳалар бўйича давлат шериги бўлган вазирлик ва идоралар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ДХШ лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида консультантларни жалб қилиш учун тегишли техник топшириқлар ишлаб чиқилиши ва Жамғармага тақдим қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж. Қўчқоровга ЕТТБ билан Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш жамғармаси бўйича ҳамкорлик шартномасини тузиш ҳамда 10 млн евро миқдоридаги қарз битимини Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ЕТТБ томонидан ажратиладиган қарз маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЕТТБ томонидан ажратиладиган қарз маблағларини қайтариш, фоиз, бир марталик бошланғич ва бошқарув, мажбурият учун тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ЕТТБ томонидан ажратиладиган қарз маблағларини қайтариш, фоиз, бир марталик бошланғич ва бошқарув, мажбурият учун тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан ЕТТБ ўртасида имзоланган қарз битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 14 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-307-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-307-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЕТТБ томонидан ажратиладиган қарз маблағларини қайтариш, фоиз, бир марталик бошланғич ва бошқарув, мажбурият учун тўловларни амалга оширишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қарз суммаси

10 миллион АҚШ доллари

Қарз муддати

12 йил

Имтиёзли давр

4 йил

Фоиз ставкаси

6 ойлик Euribor + 1,0 %

Мажбурият учун тўлов

0,50 % (ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан)

Бир марталик бошланғич тўлов

1,0 % (умумий қарз миқдоридан)

Бир марталик бошқарув учун тўлов

4,0 % (умумий қарз миқдоридан)

АҚШ доллари

Тўлов даври

Қарз ўзлаштирилиши

Қарз қолдиғи

Тўлов миқдори

Тўланиши лозим бўлган умумий маблағ****

асосий қарз

фоизлар*

бир марталик бошланғич ва бошқарув учун тўлов**

мажбурият учун тўлов***

15.12.2023

10 000 000,00

10 000 000,00

0,00

500 000,00

4 305,56

4 305,56

15.04.2024

10 000 000,00

167 411,11

167 411,11

15.10.2024

10 000 000,00

251 116,67

251 116,67

15.04.2025

10 000 000,00

249 744,44

249 744,44

15.10.2025

10 000 000,00

251 116,67

251 116,67

15.04.2026

10 000 000,00

249 744,44

249 744,44

15.10.2026

10 000 000,00

251 116,67

251 116,67

15.04.2027

10 000 000,00

249 744,44

249 744,44

15.10.2027

9 375 000,00

625 000,00

251 116,67

876 116,67

15.04.2028

 

8 750 000,00

625 000,00

235 421,88

860 421,88

15.10.2028

8 125 000,00

625 000,00

219 727,08

844 727,08

15.04.2029

7 500 000,00

625 000,00

202 917,36

827 917,36

15.10.2029

6 875 000,00

625 000,00

188 337,50

813 337,50

15.04.2030

6 250 000,00

625 000,00

171 699,31

796 699,31

15.10.2030

5 625 000,00

625 000,00

156 947,92

781 947,92

15.04.2031

5 000 000,00

625 000,00

140 481,25

765 481,25

15.10.2031

4 375 000,00

625 000,00

125 558,33

750 558,33

15.04.2032

3 750 000,00

625 000,00

109 863,54

734 863,54

15.10.2032

3 125 000,00

625 000,00

94 168,75

719 168,75

15.04.2033

2 500 000,00

625 000,00

78 045,14

703 045,14

15.10.2033

1 875 000,00

625 000,00

62 779,17

687 779,17

15.04.2034

1 250 000,00

625 000,00

46 827,08

671 827,08

15.10.2034

625 000,00

625 000,00

31 389,58

656 389,58

15.04.2035

0,00

625 000,00

15 609,03

640 609,03

Жами

10 000 000,00

0,00

10 000 000,00

3 800 884,03

500 000,00

4 305,56

13 805 189,59

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Қарз бўйича фоизларни ҳисоблаб чиқишда 2023 йил 28 август ҳолатига 6 ойлик Euribor 3,94 % га тенг деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Бир марталик бошланғич ва бошқарув тўловлари қарз маблағи ҳисобидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Мажбурият учун тўлов қарз битими имзолангандан сўнг 60 кундан кейин ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
**** Тўлов суммалари қарзнинг амалда ўзлаштирилишидан келиб чиқиб аниқланади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2023 й., 07/23/307/0710-сон)