11.09.2023 йилдаги 461-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Вазирлар Маҳкамасининг «Селекция ютуқлари синовларини ўтказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 29 декабрдаги 369-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда интеллектуал мулк объектларини яратиш ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, интеллектуал мулкни рўйхатга олиш тизимини соддалаштириш ҳамда бу орқали илм-фан ва ишлаб чиқаришни ўзаро боғлаш мақсадида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, интеллектуал фаолият натижаларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш бўйича тартиб-таомилларни енгиллаштириш, бунда аҳолига хизмат кўрсатувчи давлат органлари ва ташкилотларининг фаолият йўналишларини аниқ белгилаш ҳамда уларни моддий жиҳатдан таъминлаш долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 26 апрелдаги ПҚ-221-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Селекция ютуқлари синовларини ўтказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 29 декабрдаги 369-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патентга лаёқатлилик экспертизасини ўтказиш билан боғлиқ қонунчиликдаги айрим тушунчаларни бир-бирига мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
селекция ютуқларини рўйхатдан ўтказишга доир талабномалар бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан патентга лаёқатлилик экспертизаси ўтказилишини молиявий жиҳатдан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 15 кун муддатда селекция ютуқларини рўйхатдан ўтказишга доир талабномалар бўйича ўтказилган патентга лаёқатлилик экспертизаси юзасидан ихтисослаштирилган ташкилотларга тегишли маблағлар мазкур қарор талабларига мувофиқ қоплаб берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Дж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 11 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
461-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 сентябрдаги 461-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Селекция ютуқлари синовларини ўтказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 29 декабрдаги 369-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ талабномада кўрсатилган селекция ютуғининг патентга лаёқатлилик экспертизаси, шу жумладан, синовларнинг қуйидаги ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин:»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Белгилаб қўйилсинки, ҳайвонларнинг янги зотлари бўйича талабномада кўрсатилган селекция ютуғининг патентга лаёқатлилик экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан ҳайвонларнинг янги зотлари яратилган ташкилотлар — чорва наслчилиги субъектларида ўтказилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«31. Селекция ютуқларига доир талабномалар бўйича патентга лаёқатлилик экспертизасини ўтказиш учун тўланган давлат божининг (патент божининг) селекция ютуқларини рўйхатга олувчи давлат органига тегишли қисми ушбу экспертизани ўтказган ихтисослаштирилган ташкилотга тўлиқ ўтказилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2023 й., 09/23/461/0696-сон)