1-ИЛОВА
1-илова
|
Босқичлар |
Масъуллар |
Чора-тадбирлар |
Муддатлар | |||
|
1-босқич |
Хотин-қизлар фаоллари, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари |
1. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни шакллантиради. 2. Таклифларни фуқаролар йиғинлари кенгашлари қарорлари асосида туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларига тақдим этади. |
Ҳар йили 1 мартга қадар | |||
|
2-босқич |
Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари, «Ибратли оила» кўкрак нишони учун номзодларни саралаш туман (шаҳар) комиссияси |
Номзод оилаларни ҳар томонлама ўрганади ва йиғилиш қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларига тақдим этади. |
Ҳар йили 15 мартга қадар | |||
|
3-босқич |
Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, «Ибратли оила» кўкрак нишони учун номзодларни саралаш ҳудудий комиссияси |
Номзод оилаларни кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқади, тегишли қарорлар қабул қилади ва Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (Оила ва хотин-қизлар қўмитаси)га тақдим этади. |
Ҳар йили 1 апрелга қадар | |||
|
4-босқич |
Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш комиссияси |
Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзод оилалар ҳақидаги ҳужжатларни кўриб чиқади ва якуний хулосани қабул қилади. |
Ҳар йили 15 апрелга қадар | |||
|
5-босқич |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
Комиссиянинг хулосаси асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғини чиқаради. |
Ҳар йили 5 майга қадар | |||
|
6-босқич |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) |
Кўкрак нишони билан тантанали тарзда тақдирлайди. |
Ҳар йили 15 май — Халқаро оилалар куни арафасида | |||
2-илова
|
1. |
лавозимига кўра |
— |
Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи, комиссия раиси |
|
2. |
лавозимига кўра |
— |
Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши депутати (келишув асосида) |
|
3. |
лавозимига кўра |
— |
Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи |
|
4. |
лавозимига кўра |
— |
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи |
|
5. |
лавозимига кўра |
— |
Туман (шаҳар) маданият бўлими бошлиғи |
|
6. |
лавозимига кўра |
— |
Савдо-саноат палатаси туман (шаҳар) бўлими раҳбари |
|
7. |
лавозимига кўра |
— |
Республика Маънавият ва маърифат марказинингтуман (шаҳар) бўлинмасираҳбари |
|
8. |
лавозимига кўра |
— |
Туман (шаҳар) касаба уюшмаси кенгаши раиси (келишув асосида) |
|
9. |
лавозимига кўра |
— |
Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи |
|
10. |
лавозимига кўра |
— |
ижодий ташкилотлар вакили (келишув асосида) |
|
11. |
лавозимига кўра |
— |
нодавлат нотижорат ташкилотлари вакили (келишув асосида) |
|
12. |
лавозимига кўра |
— |
«Оқила аёллар» ҳаракати етакчиси (келишув асосида) |
|
13. |
лавозимига кўра |
— |
Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимининг оила ва хотин-қизлар масалалари билан ишлаш бўйича мутахассиси, ишчи гуруҳ масъул котиби |
3-ИЛОВА
|
1. |
лавозимига кўра |
— |
Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари, комиссия раиси |
|
2. |
лавозимига кўра |
— |
Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар кенгаши депутати (келишув асосида) |
|
3. |
лавозимига кўра |
— |
Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи |
|
4. |
лавозимига кўра |
— |
Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи |
|
5. |
лавозимига кўра |
— |
Ҳудудий маданият бошқармаси бошлиғи |
|
6. |
лавозимига кўра |
— |
Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси раҳбари |
|
7. |
лавозимига кўра |
— |
Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бўлими раҳбари |
|
8. |
лавозимига кўра |
— |
Ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси |
|
9. |
лавозимига кўра |
— |
Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи |
|
10. |
лавозимига кўра |
— |
ижодий ташкилотлар вакили (келишув асосида) |
|
11. |
лавозимига кўра |
— |
нодавлат нотижорат ташкилотлари вакили (келишув асосида) |
|
12. |
лавозимига кўра |
— |
«Оқила аёллар» ҳаракати етакчиси (келишув асосида) |
|
13. |
лавозимига кўра |
— |
Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари мутахассиси, комиссия масъул котиби |
4-ИЛОВА
|
Т/р |
Кўрсаткичлар |
Балл тизими |
|
I. Ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар | ||
|
1.1 |
Хонадоннинг обод ва саришталиги, хонадон, унинг ёрдамчи хўжалик биноларининг шаҳарсозлик, ёнғин хавфсизлиги ва санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари асосида қурилгани, хонадонда қулай ва замонавий яшаш шароити (умумий хона, ошхона, катталар ва болалар учун қулай ва ихчам хона кабилар) яратилгани, томорқа маданиятининг мавжудлиги |
1 баллдан 5 баллгача |
|
1.2 |
Оила аъзоларининг таълим-тарбиявий салоҳияти, илмли, зиёли эканлиги, илмий даражага ва касбий кўникмаларга эгалиги, рисола, китоб, қўлланма ва асарлар яратган ҳамда илм-фан, таълим, адабиёт, маданият ривожига ҳисса қўшиб келаётгани |
1 баллдан 5 баллгача |
|
1.3 |
Оиланинг фаровонлик даражаси, оила аъзоларининг бандлиги, давлат ёки хусусий секторда ишлаши, бошқа ижтимоий-иқтисодий тармоқларда фаолият юритаётгани |
1 баллдан 5 баллгача |
|
1.4 |
Оиланинг жамиятда ижтимоий-сиёсий фаоллиги, сиёсий жараёнлар, расмий ва жамоатчилик тадбирларида иштирок этиши |
1 баллдан 5 баллгача |
|
1.5 |
Оилада соғлом турмуш тарзи яхши йўлга қўйилгани, оила аъзоларининг спорт билан мунтазам шуғулланиши, зарур шароит ва жиҳозлар билан таъминлангани |
1 баллдан 5 баллгача |
|
1.6 |
Оиланинг тадбиркорлиги ва ташаббускорлиги, амалга ошираётган саховат ва ҳомийлик ишлари (камида базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида), хусусан, эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани, аҳолининг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишга кўмаклашаётгани, шунингдек, олис ҳудудларда янги иш ўринларини яратаётгани (камида 5 та) |
1 баллдан 5 баллгача |
|
1.7 |
Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама ривожлантиришга, жумладан, китоб ўқишга, ахборот технологияларидан самарали фойдаланишга ўргатгани, шунингдек, ёшларга ижод соҳасида устозлик қилиб, адабиёт, маданият ва санъатга доир истеъдод ва имкониятларини рўёбга чиқаришга ҳисса қўшгани |
1 баллдан 5 баллгача |
|
1.8 |
Оилавий жамоа сифатида турли соҳаларда ўтказилган танловларда ғолибликни қўлга киритгани, фарзандлари нуфузли кўрик-танловлар, мусобақалар, фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришаётгани |
1 баллдан 5 баллгача |
|
II. Маънавий-ахлоқий кўрсаткичлар | ||
|
2.1 |
Оила аъзолари адолат, ҳақгўйлик, ўзгаларга ҳурмат, самимийлик, мулойимлик, саховатпешалик, маънавий етуклик, сабр-тоқат, камтарлик каби инсоний фазилатларга эга экани |
1 баллдан 5 баллгача |
|
2.2 |
Оиланинг маҳалла ва жамиятда тутган ўрни, қариндошлари ва қўшнилари билан муносабати, ички тартиб-қоидалар ва қонунларга ҳурмати, ҳуқуқий онги ва маданияти, билимдонлиги, китобхонлик даражаси |
1 баллдан 5 баллгача |
|
2.3 |
Оилада жиноятчиликнинг йўқлиги, нотинч, ноқобил оила сифатида олдин рўйхатга олинмагани, оила аъзоларининг бирортаси пробация ва профилактик ҳисобда турмаслиги, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмагани, гиёҳвандлик, ичкиликка ружу қўймагани ва оилавий ажралиш ҳолатлари қайд этилмагани |
1 баллдан 5 баллгача |
|
2.4 |
Анъанавий оилавий қадриятлар (анъаналар, урф-одатлар ва бошқа моддий ва маънавий қадриятлар)га ҳурмати ва садоқати, оила аъзоларининг миллийликни асраш ҳамда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини таъминлаш йўлида сидқидилдан хизмат қилаётгани |
1 баллдан 5 баллгача |
|
2.5 |
Кам таъминланган, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш, ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиш, васийлик қилиш, етим болаларни асраб олгани, уларни вояга етказиш, ўқитиш ва тарбиялашда ижобий натижага эришаётгани ва улар учун тўлақонли ҳаёт тарзини ташкил этгани |
1 баллдан 5 баллгача |
|
2.6 |
Маҳаллада ёшларнинг маънавий-ахлоқий камол топишида, уларнинг Ватанга садоқат, азалий анъаналарга ҳамда оилавий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбияланишида ўзининг бой ҳаётий тажрибаси билан ўрнак бўлаётгани ва фаол қатнашаётгани |
1 баллдан 5 баллгача |
5-ИЛОВА
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА