Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
«Суғурталовчилар томонидан йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 23 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2564-2]
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 17 февралдаги 9-сон «Суғурталовчилар томонидан йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2564, 2014 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 9-сон, 102-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 25 июль,
68-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХОБОВ
2023 йил 13 июль
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили Д. КАСИМОВ
2023 йил 24 июль
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 68-сон буйруғига
ИЛОВА
«Суғурталовчилар томонидан йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқ муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги ва «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ буюраман:».
2. Низомда:
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом суғурталовчилар томонидан эълон қилинадиган йиллик молиявий ҳисоботнинг шаклини, шунингдек уни эълон қилиш тартиби ва муддатларини белгилайди.»;
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Суғурталовчи йиллик молиявий ҳисоботни мажбурий аудиторлик текшируви якунланганидан кейин ўн беш кун ичида, лекин суғурталовчининг юқори бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин, ўзининг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.»;
в) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Суғурталовчи ушбу Низомнинг 3 ва 4-бандларига мувофиқ ўзи томонидан йиллик молиявий ҳисобот (ўзгартирилган йиллик молиявий ҳисобот) эълон қилинган кундан эътиборан беш иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигини хабардор қилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/2564-2/0653-сон)