24.08.2023 йилдаги ПҚ-285-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 25.08.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чорвачилик соҳасига замонавий инновацион усулларни жорий этиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва чорвачилик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-120-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 июлдаги «Халқаро тараққиёт уюшмаси ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-211-сон қарори билан ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини жорий этишга 33 миллион АҚШ доллари йўналтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг Ўзбекистон Республикасида ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини жорий қилишни қуйидаги икки босқичда амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи босқичда — 2023-2024 йилларда 1-иловада келтирилган чорвачиликка ихтисослаштирилган 25 та туманда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи босқичда — 2025-2026 йилларда республиканинг қолган туманларида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, мазкур қарорга 1-иловада келтирилган чорвачиликка ихтисослаштирилган туманларда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини жорий қилиш бепул амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилотининг Ер устидаги ҳайвонлар соғлиғи кодекси ва Ҳайвонларни рўйхатга олиш халқаро қўмитасининг нормаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш соҳасида масъул орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузурида давлат муассасаси шаклида Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш марказини (кейинги ўринларда — Идентификация маркази) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Идентификация марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслар томонидан боқиб, кўпайтириладиган ва сақланадиган ҳайвонлар, жумладан уй ҳайвонларини босқичма-босқич идентификация қилиш ва уларнинг электрон ҳисобини юритиш тадбирларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш бўйича ягона миллий маълумотлар базасини мувофиқлаштириш ҳамда реал вақт режимида электрон ахборот алмашинувини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонларни идентификация қилиш ишларига жалб қилинадиган ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тажриба асосида ҳайвонларни идентификация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Идентификация марказининг ижро этувчи аппарати тузилмаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг мавжуд штат бирликлари доирасида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисига, зарур ҳолларда, Идентификация марказининг ижро этувчи аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси уч ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари, туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларида камида 2 та штат бирлигидан иборат Идентификация марказининг секторлари фаолиятини йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ташаббускор тадбиркорлик субъектлари ва чорвачилик фермер хўжаликларини жалб қилган ҳолда мазкур қарорга 1-иловада келтирилган туманларда қуйидаги йўналишларни ўз ичига олган чорвачилик кластерлари ташкил этилишини таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гўшт ва сут маҳсулотларини етиштириш, шунингдек, аҳолидан йиғиб олиш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот шаклида реализация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёр озуқа ем маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни аҳолига қулай бўлган ҳудудларда сотиш шохобчаларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли хонадонларига маҳсулдор наслли молларни етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорва молларини сўйиш кушхоналари, териларни қабул қилиш ва қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терини қайта ишловчи корхоналар билан биргаликда кооперация асосида теридан тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки, мазкур қарорга 1-иловада келтирилган туманларда ташкил этиладиган чорвачилик кластерларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро тараққиёт уюшмаси ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳаси доирасида жалб қилинган ресурслар ҳисобидан 60 миллион АҚШ доллари миқдорида кредитлар ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта ва ғалла экин майдонларини қисқартириш ҳисобига ҳар бир туманда камида 100 — 150 гектар майдон озуқабоп экинлар экиш учун ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2024 йил пахта ва ғалла ҳосили учун режалаштириладиган экин майдонларини қисқартиришни ҳисобга олсин ва озуқабоп экинлар экилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг «Ўзнаслчилик» давлат корхонасини давлат муассасаси шаклидаги Наслчилик илмий-ишлаб чиқариш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидагилар Марказнинг селекция ва наслчилик соҳасидаги асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наслдор буқаларнинг уруғини қадоқлашнинг замонавий усулларини кенг кўламда жорий этиш, «AndroVision» CASA дастури асосида сифатли уруғ тайёрлашни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гўшт ва сут йўналишида наслдор қорамолларнинг эмбрионларини «in vitro» усулида тайёрлаш ва кўчириб ўтказишнинг инновацион лабораториясини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наслдор ва спорт отларининг уруғлари ва эмбрионларини чуқур музлатилган ҳолда тайёрлаш технологиясини йўлга қўйиш ҳамда шартнома асосида консалтинг хизматларини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтидорли ёшлар ҳамда ёш олимларнинг наслдор ҳайвонларнинг уруғи ва эмбрионларини сотиш, сифатли етказиб бериш, илм-фан, илғор тажриба ва технологиялар ютуқлари борасида билим ва амалий кўникмаларини ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Марказ фаолияти унинг хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлари, маҳаллий ва хорижий грантлар, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тошкент вилояти ҳокимлиги Кадастр агентлиги билан биргаликда Марказни жойлаштириш ва унинг ўз фаолиятини амалга ошириши ҳамда янги бино ва иншоотларни қуриши учун белгиланган тартибда доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдони ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, «Ижодкор» маҳалла фуқаролар йиғини, Миллий боғ кўчасида жойлашган Марказни кўчириш ва жойлаштириш учун хусусий мулк сотиб олиш, таъмирлаш, янги бино ва иншоотлар қуриш ҳамда лаборатория асбоб-ускуналари ва жиҳозларни харид қилиш харажатларини Қўмита ҳузуридаги Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 50 миллиард сўмгача миқдорда молиялаштиришга рухсат этилсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга қарашли Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, «Ижодкор» маҳалла фуқаролар йиғини, Миллий боғ кўчасида жойлашган бино ва иншоотлар ер участкаси билан бирга (кейинги ўринларда — объект) сотиш учун электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектни баҳолаш, баҳолаш ҳисоботларининг ишончлилигини экспертиза қилиш, савдога чиқариш, сотиш ҳамда тижорат банклари гаровидан чиқариш ёки гаров таъминотини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси ҳисобидан қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектни сотишдан тушган маблағлар (савдоларга чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатларни чегирган ҳолда) тўлиқ Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларини бошқариш агентлигига объектни заруратга қараб лотларга бўлган ҳолда электрон онлайн аукцион савдолари орқали сотувга чиқаришга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Белгилансинки, Марказга қарашли ер майдони ҳамда бино ва иншоотларни сотишдан тушган маблағлар қуйидагиларга йўналтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Марказни жойлаштириш учун хусусий мулк сотиб олиш, таъмирлаш, янги бино ва иншоотлар қуриш, ҳамда лаборатория асбоб-ускуналари ва жиҳозларни харид қилиш харажатларини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наслчилик иши соҳаси мутахассисларининг малакасини ошириш ўқув курсларини ташкил этиш, уларни хорижий давлатларга юбориш, чет элдан экспертларни жалб қилиш, халқаро кўргазмалар ва форумлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наслчилик иши ва сунъий уруғлантириш билан шуғулланувчи мутахассисларни моддий-техника воситалари, шу жумладан дьюар идишлари ва бошқа зарур асбоб-ускуналар билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига Марказни жойлаштириш учун бино ва иншоотларни қуриш ҳамда таъмирлаш ишларини тендерсиз амалга оширишга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг наслчилик соҳасини назорат қилиш бўлими ва ҳудудий бўлинмаларининг 146 та штат бирликларини Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизимига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. 2023 йил 1 декабрдан бошлаб чорвачилик хўжаликлари ўз эҳтиёжи учун импорт қилган наслдор қорамолларга ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг кафолати асосида 180 кун ичида тўлаб бериш тизими жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Божхона қўмитаси ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда ушбу бандда белгиланган тизимни жорий қилиш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Белгилансинки, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб 2025 йил 31 декабрга қадар давлат томонидан қуйидаги тартибда субсидия ажратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 15 минг сўмини қоплаш учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги «Чорвачилик тармоғини давлат томонидан кўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4576-сон қарори билан тасдиқланган Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгашининг янгиланган таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгашининг чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантиришга оид топшириқлари ва кўрсатмалари барча давлат органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштириш юзасидан белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мазкур қарорга 1-иловада белгиланган туманларда ҳайвонларни идентификация қилишга ҳамда чорвачилик лойиҳалари учун кредит маблағларини ажратишни ташкиллаштиришга масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман ҳокимликлари мазкур қарорга 1-иловада белгиланган туманларда чорвачилик лойиҳаларини амалга оширишга, озуқа учун ер майдонларини ажратишга ва тўлиқ ҳажмда ишга туширишга масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ушбу қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири А. Воитов ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б. Норқобилов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 24 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-285-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 августдаги ПҚ-285-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизими дастлабки босқичда жорий этиладиган чорвачиликка ихтисослаштирилган туманлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар номи

Туманлар номи

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Тахтакўпир тумани

Қўнғирот тумани

2.

Андижон вилояти

Қўрғонтепа тумани

Улуғнор тумани

3.

Бухоро вилояти

Ромитан тумани

Бухоро тумани

4.

Жиззах вилояти

Зарбдор тумани

Шароф Рашидов тумани

5.

Қашқадарё вилояти

Нишон тумани

Косон тумани

6.

Навоий вилояти

Қизилтепа тумани

Навбаҳор тумани

7.

Наманган вилояти

Косонсой тумани

Поп тумани

8.

Самарқанд вилояти

Каттақўрғон тумани

Булунғур тумани

9.

Сурхондарё вилояти

Жарқўрғон тумани

Музработ тумани

10.

Сирдарё вилояти

Сардоба тумани

11.

Тошкент вилояти

Оҳангарон тумани

Қуйи Чирчиқ тумани

12.

Фарғона вилояти

Ўзбекистон тумани

Фурқат тумани

13.

Хоразм вилояти

Урганч тумани

Шовот тумани

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 августдаги ПҚ-285-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Б. Мавлонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент раҳбари, Кенгаш раиси

2.

Б. Норқобилов

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, Кенгаш раиси ўринбосари

3.

А. Каримов

қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари

4.

Ф. Пўлатов

Кадастр агентлиги директори

5.

А. Қосимов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

6.

Б. Рахматуллаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

7.

Ф. Джалилов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

8.

А. Хаитов

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

9.

О. Мусаев

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раиси

10.

Б. Исаев

«Паррандасаноат» уюшмаси раиси

11.

Ш. Бахриддинов

«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси раиси

12.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

13.

У. Исмоилов

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси бошқарма бошлиғи, Кенгаш котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 августдаги ПҚ-285-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштириш юзасидан белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбалари

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

I. Чорвачиликда идентификация қилиш тизимини тартибга солиш бўйича

1.

Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш маркази фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Марказ фаолиятини тартибга солиш мақсадида унинг уставини ишлаб чиқиш.

2. Уставни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ва Марказни кадрлар билан тўлдириш.

3. Марказни жойлаштириш ва алоқа воситалари билан таъминлаш.

4. Марказни зарур мебель, компьютер техникаси ва инвентарлар билан жиҳозлаш.

Халқаро молия институтлари маблағлари

2023 йил 1 декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

2.

Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тартиби ҳамда идентификация тадбирларини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

1. Манфаатдор идоралар ва ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳни тузиш.

2. Ҳудудлардаги чорва ва уй ҳайвонлари бош сони қамраб олинганлиги ҳолатини ўрганиш.

3. Республика ҳудудларидаги кушхоналар, мол бозорлари, ички постлар жойлашувини, шунингдек, чорва ҳайвонларининг бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтиш ҳаракатларини таҳлил қилиш.

4. Мазкур тадбирларни ўз ичига олган «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

-

2023 йил 20 ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

3.

Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини республикада тўғри ташкил этиш мақсадида ушбу йўналишда ижобий натижаларга эришган давлатларнинг экспертларини жалб этган ҳолда таклиф киритиш.

1. Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими ривожланган хорижий давлатларнинг тажрибаларини ишчи гуруҳ тузган ҳолда жойида ўрганиш.

2. Хорижий давлатларнинг малакали мутахассисларини Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича музокаралар олиб бориш ва уларни жалб этиш.

Халқаро молия институтлари маблағлари

2023 йил 1 декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

4.

Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимининг тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш.

1. Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг мутахассислари иштирокида идентификация тизимини амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш.

2. Ҳайвонларни идентификация қилиш бўйича хорижий давлатларнинг тажрибалари асосида тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш.

3. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

-

2023 йил 10 декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

5.

«Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

1. Манфаатдор идоралар ва ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳни тузиш.

2. Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими жорий этилган хорижий давлатларнинг тажрибаларини ўрганиш.

3. Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими бўйича қонун лойиҳасини тайёрлаш, муҳокама қилиш ва келишиш.

4. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

-

2023 йил 31 декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

6.

Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимига жалб этиладиган мутахассисларнинг малакасини ошириш.

1. Ҳайвонларни идентификация қилиш тизимига жалб этиладиган мутахассислар рўйхатини шакллантириш.

2. Мутахассислар малакасини ошириш мақсадида ҳудудларда босқичма-босқич масофавий шаклда назарий билимларни бериш.

3. Тажрибали мутахассислар томонидан деҳқон ва фермер хўжаликларида амалий билимлар беришни ташкил этиш.

Халқаро молия институтлари маблағлари

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

7.

Хорижий ҳамда маҳаллий компания ва консультантларни жалб қилган ҳолда идентификация қилиш тизимида рўйхатга олинган қорамоллар ва ҳайвонларни вакцинация қилиш режаси тўғрисида маълумотлар, маслаҳат ва хабарлар, савдо майдончаси ва субсидия бериш тизимини ўз ичига олган мобиль платформани ишлаб чиқиб, ишга тушириш.

1. Халқаро тажрибаларни ўрганган ҳолда хорижий ҳамда маҳаллий компаниялар ва консультантларни жалб қилиш.

2. Қорамоллар ва ҳайвонларни вакцинация қилишнинг мавсумий ва даврий графиклари ҳамда бу тўғрисида аҳоли ва фермерларни хабардор қилиш механизмини ишлаб чиқиш.

3. Чорвачилик соҳасида маҳсулотларни сотиш майдончаси ва субсидия беришнинг электрон хабардор қилиш лойиҳасини тайёрлаш.

4. Мазкур мобиль платформа бўйича техник топшириқлар (ТТ) лойиҳасини ишлаб чиқиш.

5. Ушбу тизим бўйича мобиль платформа дастурини ишга тушириш.

Халқаро молия институтлари маблағлари

2024 йил 1 март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

8.

Ҳайвонларни рўйхатга олиш халқаро қўмитасининг нормаларига мувофиқ, чорва ва уй ҳайвонларини идентификация қилишда қўлланадиган чип, жетон, биркаларни олиб келиш чораларини кўриш.

1. Халқаро стандартларга мувофиқ чип, жетон, биркаларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш.

Бунда, ҳайвонларни идентификация қилиш имконини берадиган индивидуал рақам бериш, ҳайвонлар тўғрисида маълумотларни электрон ахборот тизимига киритишни назарда тутиш.

2. Халқаро тажрибалар асосида талабларга жавоб берадиган чип, жетон ва биркалар захирасини ташкил этиш.

Халқаро молия институтлари маблағлари

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

II. Наслчилик соҳасини такомиллаштириш бўйича

9.

Наслчилик илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Марказ фаолиятини тартибга солиш мақсадида унинг уставини ишлаб чиқиш.

2. Уставни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ва Марказни кадрлар билан тўлдириш.

-

2023 йил 20 декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

10.

Марказни жойлаштириш ва унинг ўз фаолиятини амалга ошириши ҳамда янги бино ва иншоотларни қуриши учун белгиланган тартибда доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдони ажратиш.

1. Марказни кўчириш ва уни жойлаштириш учун Тошкент вилоятидан суғориладиган экин ерлари ва инфратузилма тармоғи (электр энергия, газ, сув ва йўл) мавжуд бўлган ҳудудларни ўрганиш ва танлаш.

2. Мазкур ҳудуддан Марказ фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бино ва иншоотларни қуриш учун ер майдони ажратиш.

-

2023 йил 10 ноябрь

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Кадастр агентлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

11.

Марказни кўчириш ва жойлаштириш учун танланган ҳудудда Марказ фаолияти учун мослаштирилган бино ва иншоотларни қуриш объектларининг замонавий мастер-режасини ишлаб чиқиш.

1. Наслли материаллар ишлаб чиқариш тизими ривожланган хорижий давлатларнинг тажрибаларини ўрганиш.

2. Марказ фаолияти учун мослаштирилган бино ва иншоотларни қуриш объектларининг дастлабки лойиҳасини шакллантириш.

3. Ўрганилган халқаро тажрибалар асосида замонавий мастер-режа ишлаб чиқиш.

Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2023 йил 1 декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

12.

Марказни кўчириш учун танланган ҳудудда Марказ фаолияти учун мослаштирилган бино ва иншоотларни қуриш.

1. Халқаро тажрибалар асосида тайёрланган замонавий мастер-режага кўра Марказ фаолияти учун мослаштирилган бино ва иншоотларни қуриш лойиҳасини тайёрлаш.

2. Пудратчи ташкилотлар билан қурилиш ишларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришиш.

3. Қурилиш ишларини босқичма-босқич амалга ошириш графикларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва мониторинг қилиш.

4. Қурилиш ишларини якунлаш, топшириш ва қабул қилиш.

Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2025 йил 1 декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

13.

Марказга қарашли Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, «Ижодкор» маҳалла фуқаролар йиғини, Миллий боғ кўчасида жойлашган бино ва иншоотларни ер майдони билан бирга сотиш учун электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш.

1. Объектни баҳолаш, баҳолаш ҳисоботларининг ишончлилигини экспертиза қилиш, савдога чиқариш.

2. Объектни заруратга қараб лотларга бўлган ҳолда электрон онлайн аукцион савдолари орқали сотувга чиқариш.

3. Объектни сотишдан тушган маблағларни тўлиқ Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармасига йўналтириш.

-

Марказ фаолияти тўлиқ йўлга қўйилгандан сўнг

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

III. Чорвачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш бўйича

14.

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб чорвачилик хўжаликлари ўз эҳтиёжи учун импорт қилган наслдор қорамолларга ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг кафолати асосида 180 кун ичида тўлаб бериш тизимини жорий этиш.

Мазкур бандда назарда тутилган тизимни жорий этиш бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тартиб ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

-

2023 йил 20 ноябрь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Божхона қўмитаси,

Солиқ қўмитаси

15.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг наслчилик соҳасини назорат қилиш бўлими ва ҳудудий бўлинмаларининг штат бирликларини Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизимига ўтказиш.

1. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг мавжуд штатларини ҳудудлар кесимида таҳлил қилиш.

2. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг мавжуд штатларини белгиланган тартибда қабул қилиш.

3. Наслчилик соҳасини мониторинг қилиш бўйича янги вазифаларни ва иш тартибини жорий этиш.

-

2023 йил 10 ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

16.

Қуйидаги тартибда субсидия ажратиш тизимини жорий этиш:

чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида;

паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 15 минг сўмини қоплаш учун.

Мазкур бандда назарда тутилган тизимни жорий этиш бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

-

2023 йил 1 декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

Божхона қўмитаси,

Солиқ қўмитаси

17.

Чорвачилик тармоқларидаги муаммоларни комплекс ўрганиш бўйича Илмий-амалий эксперт гуруҳини ташкил этиш.

1. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузурида давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари мутахассислари, мустақил ва халқаро консультантларни жалб қилган ҳолда илмий-амалий эксперт гуруҳини шакллантириш.

2. Илмий-амалий эксперт гуруҳига ҳар ойда амалга ошириладиган ишлар режасини белгилаб бериш.

3. Илмий-амалий эксперт гуруҳини моддий-техника ресурслари билан таъминлаш, унинг фаолияти учун шартнома асосида тўловларни амалга ошириш.

Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Доимий

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 07/23/285/0651-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 31.01.2025 й., 07/25/34/0096-сон; 21.05.2026 й., 07/26/179/0521-сон)