08.02.2022 йилдаги ПҚ-120-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳисобига озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш, бу орқали қўшилган қиймат занжирини яратиш, кооперация муносабатларини ривожлантириш, чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, мазкур соҳада замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган дастур (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган дастурда белгиланган вазифаларни 2022 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур тегишли даврга мўлжалланган мақсадли параметрлар ва асосий йўналишлардан келиб чиқиб, ҳар йили Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган «Йўл харитаси» орқали босқичма-босқич амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини чорвачилик маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш ҳамда чорвачилик ва унинг тармоқларида ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш, ушбу соҳада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга оид давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик соҳасида сифат назоратини кучайтириш, экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, қўшилган қиймат занжирига эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни назарда тутувчи қулай тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни тизимли йўлга қўйиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни назарда тутувчи чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик соҳасида инфратузилма хизматларини янада ривожлантириш, уларнинг сифатини яхшилаш ва турларини кенгайтириш, ушбу соҳага замонавий бозор тамойилларини кенг жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоғини модернизация қилиш, соҳани диверсификация қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун хусусий инвестиция ҳамда хорижий капитал оқимини кўпайтириш, шунингдек, инвестициявий жозибадорликни ошириш механизмларини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик хўжаликларида меҳнат унумдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, юқори қўшилган қийматни яратишга қаратилган тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик ва унинг тармоқларида илмий-тадқиқот, таълим ва маслаҳат хизматларини кенгайтириш билан интеграциялашган билим ва маълумотларни тарқатишнинг самарадор шаклларини жорий этиш ҳисобидан илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини такомиллаштириш, ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш ва ажратилган майдонлардан унумли фойдаланишни таъминлаш мақсадида бир гектар суғориладиган ва лалми ер майдони ҳисобидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар меъёрларини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг «Ветеринария фидойиси» ва «Чорвачилик фидокори» кўкрак нишонларини таъсис этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда «Ветеринария фидойиси» ва «Чорвачилик фидокори» кўкрак нишонлари тўғрисидаги низом лойиҳаларини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш мақсадлари учун 2022 йилда Жаҳон банкининг 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини жалб этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурни ўз вақтида ва самарали ижро этилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган ишлар тўғрисида вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимларининг ахборотларини ҳар йили Сенат, Қонунчилик палатаси ва тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг мажлисларида эшитиб борилишини таъминлаш тавсия этилсин.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2024 й., 06/24/28/0099-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 8 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-120-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-120-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган дастур (кейинги ўринларда — Дастур) чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини жадал ривожлантириш, республика аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш ва ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш бўйича устувор мақсад ва вазифаларни белгилашга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларининг жорий ҳолати таҳлили
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда республикамизда жами 18 032 та чорвачилик хўжаликлари мавжуд бўлиб, шундан 7 614 таси қорамолчилик, 3 263 таси қўй ва эчкичилик, 142 таси йилқичилик, 52 таси туячилик, 1 163 таси паррандачилик, 4 829 таси балиқчилик, 715 таси асаларичилик ва 254 таси қуёнчилик йўналишида ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биргина қорамолчилик йўналишида 500 бошдан 1 000 бошгача чорва моли бўлган хўжаликлар сони 256 тага, 1 000 бош ва ундан юқори чорва моли бўлган хўжаликлар сони 136 тага етди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда барча тоифадаги хўжаликларда парвариш қилинаётган қорамолларнинг 91,8 фоизи (2018 йилда 95,5 фоиз) аҳоли хонадонларига, 8,2 фоизи (2018 йилда 4,5 фоиз) фермер хўжаликларига тўғри келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли жон бошига гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш 47,5 килограммга (1 кишига йиллик меъёр — 46,1 килограмм), сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш кўрсаткичи 336 килограммга (1 кишига йиллик меъёр — 310,4 килограмм) етказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда аҳоли хонадонлари ва фермер хўжаликларида парваришланаётган 2,4 миллион бош сигир ва таналар сунъий уруғлантирилиб, зоти яхшиланган қорамоллар бош сони 54 фоизга етказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, чет давлатлардан гўшт йўналишидаги тез етиладиган қорамолларнинг Абердин-ангус, Шароле, Герефорд ва Лимузин ҳамда сут йўналишидаги Джерсей, Швиц ва Монбильярд каби янги зотлари олиб келинди. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Тошкент, Хоразм вилоятларида бундай зотларнинг 100 минг бошдан ортиғи парваришланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, майда шохли молларнинг зотини яхшилаш ва маҳсулдорлигини ошириш мақсадида қўйларнинг Меринос, Романов, Эдилбой, Дорпер зотлари ҳамда эчкиларнинг Ангор ва Занен зотлари чет давлатлардан олиб келтирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, чорва молларининг наслини яхшилаш бўйича жами 497 та хўжалик наслчилик тоифасига ўтказилиб, уларнинг сони 1 640 тага етказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда чорвачилик субъектларига озуқабоп экинлар экиш учун ажратилган 339,7 минг гектар ер майдонларининг 37 минг гектарига янги беда (100 минг гектарда эски беда мавжуд), 158,5 минг гектарига силос учун маккажўхори, 31,8 минг гектарига оқ жўхори, 13,8 минг гектарига хашаки лавлаги экинлари экилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ғалладан бўшаган 177 400 гектар ер майдонига такрорий озуқабоп экинлар экилган ҳамда чорва моллари учун озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида жами 23,8 миллион тонна озуқа жамғарилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, боқилаётган чорва молларининг бош сони ажратилган озуқа экин ер майдонлари меъёрига нисбатан (шартли бир бош чорва молига ўртача 0,5-0,6 гектар) 2,5 баравар кўп.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озуқабоп экинлар учун ажратилган ҳар бир гектар экин ерларидан 10 — 12 тоннадан озуқа жамғариш имкониятлари мавжуд бўлса-да, ҳар бир гектардан 6-7 тоннадан озуқа жамғарилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли жон бошига тухум етиштириш 236 донага ва парранда гўшти 6,5 килограммга етказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда балиқ етиштириш ҳажми 400 минг тоннага етказилиб, киши жон бошига 3-4 килограмм балиқ маҳсулотлари етиштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Дастурнинг устувор йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1§. Республика аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш ҳамда чорвачилик ва унинг тармоқларида ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу устувор йўналишда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш орқали келгуси беш йилликда чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсишини таъминлашга эришилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада сут ва сут маҳсулотлари сифатини яхшилаш, қайта ишлаш қувватларини ва маҳсулот турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилади ҳамда келгусида уларни экспортга йўналтириш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт, сут, тухум, парранда гўшти ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлашда истеъмол талабининг ошиши ҳамда реал даромадларнинг ортишини ҳисобга олган ҳолда, чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми кўпайтириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқаришни жадаллаштириш механизмларини амалиётга кенг кўламда татбиқ этиш, хўжалик юритиш ва ишлаб чиқаришнинг замонавий усулларини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор хорижий тажриба асосида чорвачилик соҳасининг паррандачилик, балиқчилик, қуёнчилик ва асаларичилик тармоқларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар салмоғини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гўшт, сут, тухум, парранда гўшти, балиқ, қуён гўшти ва асал маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш ҳамда маҳаллий маҳсулотларни халқаро сифат талабларига мослаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балиқ, қуён гўшти ва асал маҳсулотларининг тавсия этилган минимал истеъмол нормаларини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, аҳолининг соғлом овқатланиш маданиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда чорвачилик соҳаси билан иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ўртасидаги интеграцияни илм-фан ва бозор муносабатлари асосида тизимли равишда такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик ва унинг тармоқларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳисобини юритиш ва мониторингини олиб бориш учун замонавий ахборот-коммуникация технологияларини босқичма-босқич ва кенг кўламда жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик соҳасида агробизнес муҳитини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва замонавий менежментга асосланган хўжалик юритиш усулларини қўллаш мақсадида халқаро экспертларни жалб этиш ҳамда жаҳон тажрибаларига асосланган консалтинг хизматларини кўрсатиш тизимини кенг жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2§. Чорвачилик ва унинг тармоқларида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва қўшилган қиймат занжирини яратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Чорвачилик ва унинг тармоқларида озуқа базасини мустаҳкамлаш ҳамда озуқа ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу устувор йўналиш чорвачилик соҳасида озуқабоп экинлар учун ажратилган ерлар ва мавжуд яйловлардан самарали фойдаланиш ҳамда озуқабоп экинлар уруғчилигини тизимли йўлга қўйиш механизмларини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикадаги мавжуд яйловларда чўлланиш жараёнларининг олдини олиш ва уларнинг ҳосилдорлигини ошириш орқали чорва моллари учун табиий ҳамда арзон озуқа ишлаб чиқаришни кўпайтириш имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чорвачилик ва унинг тармоқларида озуқа базасини мустаҳкамлаш ҳамда озуқа ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озуқабоп экинлар уруғчилигини ривожлантириш, озуқабоп экинлар ва яйлов ўсимликлари уруғларини етиштиришга ихтисослашган уруғчилик хўжаликларини кўпайтириш ҳамда ҳосилдорлиги юқори бўлган навларни кўпайтириш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик хўжаликларида озуқабоп экинларни агротехник қоидалар асосида экиш, парваришлаш ва ўриб-йиғиб олишни илмий асосланган ҳолда ташкил этиш орқали чорвачилик озуқа базасини янада мустаҳкамлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озуқабоп экинларни жойлаштириш тартибини қайта кўриб чиқиш ва озуқабоп экин ерларини ишлаб чиқариладиган маҳсулот билан узвий боғлаш механизмларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озуқабоп экин навларини яратган муаллифларни рағбатлантириш механизмларини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик кластерлари ва пахтачилик-ғаллачилик фермер хўжаликларидаги экин ерларида илмий асосланган ҳолда озуқабоп экинларни алмашлаб экишни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучли озуқалар таркибини таҳлил қилиш учун ихчам лабораториялар ташкил этиш ва маҳсулот сифатини таҳлил қилишни тизимли тартибга солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дуккакли ўсимликлар учун ер майдонлари ажратиш орқали хўжаликларда алмашлаб экиш амалиётини такомиллаштириш ҳисобига таркиби оқсилга бой бўлган озуқа жамғариш миқдорини ошириш ҳамда ер ва тупроқ унумдорлигини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озуқавий қиймати юқори бўлган ҳосилдор яшил озуқалар, жумладан, маккажўхори экиладиган майдонларни кенгайтириш ва уларнинг ҳажмини ошириш ҳисобига чорва молларини озиқлантириш самарадорлигини ошириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет давлатлардан келтирилган маҳсулдорлиги юқори ва наслли қорамолларнинг бош сонига нисбатан меъёр даражасида ва мутаносиб равишда озуқабоп экинлар учун суғориладиган ер майдонларини кенгайтиришни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Чорвачилик соҳасида наслчилик ишларини илмий асосда ташкил этиш, сунъий уруғлантиришни тизимли йўлга қўйиш ва қўллаб-қувватлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур йўналиш барча тоифадаги хўжаликларда чорва молларининг наслини яхшилаш, чорвачилик фермер хўжаликларининг наслчиликка ихтисослашувини кенгайтириш, сунъий уруғлантириш кўламини ошириш орқали маҳаллий маҳсулдорлиги паст бўлган сигирлардан зоти яхшиланган насл олишни кўпайтиришга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чорвачилик фермер хўжаликлари ва деҳқон хўжаликлари ўртасида кооперация тизимини йўлга қўйиш орқали аҳоли хонадонларидаги чорва молларининг зотини яхшилаш бўйича ишлар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наслли мол тайёрлаб, етказиб беришни кўпайтириш ҳамда сигирларни сунъий уруғлантириш ишларини янада самарали ташкил этиш ҳисобига аҳоли хонадонларидаги чорва моллари зотини яхшилаш ва уларнинг маҳсулдорлигини ошириш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли хонадонларида гўшт ва сут учун боқиладиган қорамол зотларини кўпайтириш ва сунъий уруғлантиришни янада кенг кўламда ташкил этиш орқали маҳаллий маҳсулдорлиги паст бўлган молларнинг бош сонини босқичма-босқич камайтиришнинг афзалликлари ва иқтисодий самараси тўғрисида аҳолининг амалий кўникмаларини ошириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик фермер хўжаликлари, наслчилик хўжаликлари ва илмий-тадқиқот институтлари ўртасида ишлаб чиқаришни илм-фан билан интеграциялаштириш ҳамда ҳамкорлик ишларини талаб даражасида ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорва молларининг республика иқлим шароитига мослашган зотларини чет давлатлардан келтириш, районлаштириш ва улардан юқори маҳсулдор насл олишни кўпайтириш, сунъий уруғлантириш ҳамда эмбрион кўчириб ўтказиш бўйича келгуси 5 йилликка мўлжалланган наслчилик режасини ишлаб чиқиш ва унинг амалга оширилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Чорва молларини сақлаш ва парваришлашнинг сифатини ошириш ҳисобига маҳсулдорликни кўпайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу устувор йўналишда чорва молларини уй шароитида ва фермер хўжаликларида боқиш ва парвариш қилишнинг замонавий усулларидан кенг фойдаланиш чоралари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сут ва гўшт маҳсулотларини сақлаш, озуқа тайёрлаш, микроиқлим шароитларини яратиш, сут сифатини жойида текшириш, органик чиқиндилардан тозалаш ва ушбу жараёнларни кенг йўлга қўйиш орқали чорвачилик хўжаликларида ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарасини жадаллаштириш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чорва ҳайвонлари ва паррандаларни парваришлаш самарадорлигини ошириш орқали соҳада меҳнат сарфи камайтирилади ҳамда ишлаб чиқариш харажатлари қисқартирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автоматлаштирилган ва компьютерлаштирилган технологик ускуналар ва жиҳозлар билан чорвачилик фермер хўжаликларини таъминлаш ва уларга қулай бозор шароитларини яратиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида чорвачилик хўжаликлари билан чорвачилик соҳасига алоқадор илмий-тадқиқот муассасалари, ўқув масканлари ва лабораториялар ўртасидаги интеграцияни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик соҳасига оид технологик, маркетинг, иқтисодий, илмий ва амалий фойдали маълумотларни ўз ичига олувчи «Чорва» мобил иловасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро талаблардан келиб чиқиб, чорвачилик хўжаликларида Global GAP, НACCP ва бошқа халқаро ҳамда миллий миқёсдаги стандартларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорва маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар ўртасида интеграцияни кучайтириш ва сифат хавфсизлиги барқарорлигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Паррандачилик соҳасини ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу йўналишда мамлакат аҳолисини юқори сифатли парранда гўшти ва тухум маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ички ва ташқи бозорларга маҳаллий паррандачилик маҳсулотларини сотишни кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паррандаларни рационал озиқлантириш ишлари илмий асосда йўлга қўйилади. Донли озуқаларни етиштириш ва сотиб олиш бўйича кластер тизимини жорий этиш орқали корхоналар эҳтиёжини озуқалар билан таъминлаш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли хонадонларида парранда боқиш ишлари паррандачилик корхоналари билан кооперация тизими асосида ташкил этилади ҳамда аҳолининг бандлиги таъминланиб, даромадлари оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг рақобатбардошлигини ошириш, илғор хорижий давлатлар тажрибасига асосан паррандачилик кластерларини ташкил қилиш ва инновацион технологияларни кенг татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паррандачилик соҳасига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш орқали паррандачилик маҳсулотларини, шу жумладан, озуқа ишлаб чиқариш, парранда чиқиндиларини қайта ишлаш, истеъмолга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда экспорт географиясини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паррандачилик маҳсулотлари турларини кўпайтириш ва бозор муносабатларини янада кучайтириш мақсадида паррандачиликнинг куркачилик, беданачилик, ғоз ва ўрдакчилик ҳамда туяқушчилик каби йўналишларининг оммавийлигини ошириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парранда учун озуқа қўшимчалари, витаминлар, ветеринария дори-дармонлари ва дезинфекциялаш воситалари, паррандачилик соҳасида қўлланиладиган асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли хонадонларида парранда гўшти ва тухумга бўлган эҳтиёжларни янада барқарор таъминлаш мақсадида хонаки парранда турларини қишлоқ жойларида кўпайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Балиқчилик тармоғини ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу устувор йўналиш доирасида интенсив технологияларни қўллаш орқали балиқ етиштириш ҳажмини изчил кўпайтириш, мамлакатимизнинг ички бозорини маҳаллий маҳсулот билан тўлдириш, тармоқ учун керакли барча жиҳозларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, республиканинг ички бозорида мавжуд бўлган хом ашёлар асосида етарлича озуқа ишлаб чиқаришга эришиш ва балиқ маҳсулотлари экспортини кенгайтириш вазифалари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Балиқчилик хўжаликлари учун озуқа тайёрлаш, қайта ишлаш заводларини ташкил этиш ва интенсив технологияларни жорий этиш масалаларида малакали мутахассислар ва муҳандислар етишмаслиги муаммосини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балиқ етиштиришнинг замонавий технологиялари ва интенсив усулларини кенг жорий этиш, шунингдек, табиий ва сунъий сув ҳавзалари ҳосилдорлигини кўпайтириш ҳисобига балиқ етиштириш ҳажмини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балиқларнинг тропик турларини чет давлатлардан келтириш ва иқлим шароитига мослаштириш, чавоқ ишлаб чиқариш ва сунъий урчитиш технологиясини жорий этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро талабларга мувофиқ сифат менежменти тизимининг замонавий усулларини жорий этиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини баҳолаш, сертификатлаш ва стандартлаштиришни тизимли ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий шароитда оқсилга бой баланслаштирилган озуқа ишлаб чиқариш технологиясини яратиш, интенсив аквакультура учун зарур озуқалар ишлаб чиқарувчи қувватларни кенгайтириш ва балиқларни илмий асосда озиқлантириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интенсив ва декоратив аквакультура, табиий сув ҳавзаларига саёҳат, рекреацион балиқ овлаш тизими бўйича «Fish-food-trip» экотуризм тижорат дастурини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Асаларичилик тармоғини ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу устувор йўналиш доирасида асаларичилик тармоғининг бошқарув тизими, мониторинг ва статистик база такомиллаштирилади ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасининг бошқа тармоқлари билан асаларичилик соҳасини узвий боғлаган ҳолда самарали иш ташкил этиш механизмларини жорий этиш белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатда ишлаб чиқарилган асал сифатини халқаро стандарт талабларига мослаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқда асаларилар наслини ва маҳсулот сифатини яхшилаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашишнинг самарали механизмлари жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асаларичиликда интенсив технологияларни қўллаш орқали асаларичилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асаларичилик тармоғида наслчилик ишини янада такомиллаштиришга йўналтирилган чораларни қўллаш, Ўзбекистон шароитига мослашган «Карпат» ва «Карника» асалари зотларини хориждан олиб кириш ва уларни кўпайтириш бўйича «Наслдор она асалариларнинг ҳимояланган ҳудудлари» чора-тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинларини асаларилар билан чанглатиш агротехнологиясини тизимли йўлга қўйиш ҳисобига соҳани тижоратлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асал сифатини халқаро талабларга мослаштириш, деҳқончилик соҳасида қўлланиладиган кимёвий воситаларнинг асаларичилик соҳасига салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон хўжалиги ерлари ва қишлоқ хўжалиги экин майдонларида асалариларни мавсумий жойлаштириш бўйича «Асалари харитаси» чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва шу асосда асаларичилик хўжаликларининг ҳаракатланишини тартибга солиш механизмларини амалиётда қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сунъий асал маҳсулотларига қўйилаётган амалдаги стандартларни бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш ҳамда инсон саломатлигида табиий асалнинг аҳамиятини янада ошириш учун истеъмол маданиятини кучайтиришга қаратилган нормативларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуёнчилик тармоғини янада ривожлантириш ҳамда кооперация тизими асосида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу устувор йўналиш доирасида сифатли қуён гўштини мамлакатда истеъмол қилиш даражасини кўтариш ҳамда республикада умумий гўшт маҳсулотлари ҳажмида унинг улушини ошириш назарда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуён гўштини саноат усулида ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш ҳисобига қуён гўшти истеъмоли ошириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуёнчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини яратиш учун ишлаб чиқарувчилардан гўшт маҳсулоти ва қуён терисини сотиб олувчи ҳамда қайта ишловчи ташкилотлар тармоғи янада кенгайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуён боқишни илмий асосда йўлга қўйиш орқали республика ҳудудларида қуёнчилик наслчилик хўжаликларини ташкил этиш ва наслли қуёнлар бош сонини кўпайтириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гўшт йўналишидаги қуён зотларини маҳаллий шароитга мослаштириш ва ихтисослашган қуёнчилик бўрдоқичилик хўжаликларини ташкил этиш ҳисобига кооперация тизимини жорий этиш ва қўшилган қиймат занжирини яратиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуён гўштининг истеъмол маданиятини ошириш ва аҳолининг овқатланиш рационида қуён гўшти улушини кўпайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илм-фан ва ишлаб чиқаришни тизимли асосда узвий интеграциялаш, инновацион технологияларни амалиётга кенг жорий этиш, қуёнчилик тармоғида юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуёнчилик билан шуғулланувчи оилавий хўжаликлар фаолиятини такомиллаштириш, уларни рағбатлантириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3§. Табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни тизимли йўлга қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу устувор йўналиш доирасида чорвачилик билан шуғулланувчи субъектларга ажратилган ерларнинг таназзулга учрашининг олдини олиш, табиий яйловларнинг ҳосилдорлигини ошириш орқали чўлланиш жараёнини секинлаштириш масалалари ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яйлов ерларидан мақсадли фойдаланиш орқали арзон озуқа маҳсулотлари етиштирилади ҳамда чорвачилик соҳасида сув ресурслари ва энергия истеъмоли тежамкорлигига эришилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқлим ўзгариши, табиатнинг биологик хилма-хиллигини сақлаш ва чўлланишга қарши курашиш бўйича халқаро жараёнларни эътиборга олган ҳолда чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни табиий ресурслар барқарорлигини ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашга қаратиш муҳим ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пичанзорлар ва яйловларни хатловдан ўтказиш ҳамда геоботаник тадқиқотлар ўтказишнинг Миллий дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яйловлардан фойдаланганлик учун тўлов тизимини такомиллаштириш, яйловлардан фойдаланувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини йўлга қўйиш, яйловларнинг давлат назоратини кучайтириш ва «Яйлов фонди»ни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий пичанзорлар, яйловлар ва суғориладиган экин ерларини мониторинг қилишнинг ягона электрон тизимини ишлаб чиқиш ва ахборотлар алмашинувини кенгайтириш, ўсимликларни парвариш қилиш жараёнини кузатиш ва баҳолаш учун замонавий технологиялардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик ва унинг тармоқларида ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва органик чиқиндиларнинг атроф-муҳитга таъсирини камайтиришга доир «Биоэнергия ва ёқилғи» дастурини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланган ҳолда, маҳсулдорликни ошириб бориш ҳисобига чорва моллари бош сонининг ўсиш суръатларини мақбуллаштириш ва бу орқали атмосферага ажраладиган иссиқхона газларининг чиқишини камайтириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томорқа хўжаликларини қулай шароитларда иқлим ўзгаришига мослаштириш, биогумус, биоэнергия ва биоиситиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4§. Чорвачилик соҳасида инфратузилма хизматларини янада ривожлантириш, уларнинг сифатини яхшилаш ва турларини кенгайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу устувор йўналиш доирасида деҳқон ва фермер хўжаликларида парвариш қилинаётган чорва молларига зоотехника ва ветеринария хизматларини кўрсатишни етарли даражада таъминлаш чоралари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чорва ҳайвонларининг соғлиғини ҳимоя қилиш ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни бошқаришнинг миллий тизими Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини муҳофаза қилиш ташкилоти (OIE) нормаларига мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик чорвачилик хўжаликлари негизида маҳсулотларни қайта ишлаш тизимини кенгайтириш ва бунга аҳоли хонадонларини бириктириш, шунингдек, бозор тамойиллари асосида маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги ва сифатини ошириш мақсадида дастлабки қайта ишлаш ва қадоқлашнинг кичик қувватларини кенгайтиришга шароит яратиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонларни ҳисобга олиш ва мониторинг қилишдан ташқари уларни идентификациялаш ва сертификатлаш, чорвачилик маҳсулотларининг келиб чиқиши ва уларни сақлаш усуллари тўғрисидаги ишончли маълумотлар асосида чорвачилик маҳсулотларининг сотув даражаси ва хавфсизлиги оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озуқа ишлаб чиқариш ва ем-хашак тайёрлашнинг замонавий технологияларини ишлаб чиқиш, органик материаллардан фойдаланиш, чорвачилик маҳсулотларини сақлаш ва етказиб бериш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тегишли турдаги ускуналар ишлаб чиқаришни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик фермалари ва деҳқон хўжаликларидаги органик чиқиндилар ва иккиламчи маҳсулотларни қайта ишлаш кўламини кенгайтириш мақсадида кичик бизнес субъектларини жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5§. Чорвачилик соҳасида илм-фанни ривожлантириш ва илмий-амалий тадқиқот ишларини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу устувор йўналиш доирасида илмий-тадқиқот ва инновацион ишланмаларни соҳани ривожлантириш учун йўналтириш ва уларни таълим ва маслаҳат муассасалари орқали амалга оширишни таъминлаш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий муассасалар фаолиятини иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлаш орқали илмий кадрларнинг қўнимсизлигига барҳам бериш бўйича мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш ҳамда маҳаллий чорвачилик маҳсулотларини етиштиришнинг реал жараёнлари билан илм-фанни боғлаш чора-тадбирлари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чорвачилик соҳаси ривожланган етакчи мамлакатлар олимлари билан илмий муассасаларнинг халқаро ҳамкорлиги доирасида кенг кўламдаги лойиҳалар ишлаб чиқилади. Халқаро ҳамкорликни ташкил этиш бўйича тажрибаларни ошириш, замонавий бозор иқтисодиёти шароити ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш талабларига жавоб берадиган аниқ мавзудаги тадқиқотларни олиб бориш бўйича тизимли ишлар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чорва ҳайвонларининг генетикаси, уларни парваришлаш ва боқиш усуллари, экологик муаммолар, қайта ишлаш масалаларида амалга ошириладиган тадқиқотларни маблағлар билан етарли миқдорда таъминлаш ва рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик соҳасида илм-фанни ривожлантириш, амалий ва инновацион тадқиқотларни чуқурлаштириш учун маҳаллий грант маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича тизимли чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро фондлар ва молия институтлари иштирокида (FAO, UNDP, MASНAV, WORLD BANK, ICBA, GIZ) чорвачилик соҳасини қўллаб-қувватлашга кўмаклашишга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда бунда илм-фан ва таълим муассасаларининг иштирокини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик соҳаси доирасида хизматлар ва ахборот-маслаҳат (extension) марказлари фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашиш ва мувофиқлаштиришни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Дастурни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш натижасида 2026 йилгача Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳасида қуйидаги натижаларга эришилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) республика аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш ҳамда чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларида ишлаб чиқариш имкониятларини ошириш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сут етиштириш ҳажми 11,5 миллион тоннадан 22 миллион тоннага, аҳоли жон бошига эса 336 килограммдан 560 килограммга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қорамол гўштини етиштириш (тирик вазнда) 1 980 минг тоннадан 2 864 минг тоннага, қўй ва эчки гўшти — 400 минг тоннадан 650 минг тоннага, аҳоли жон бошига эса 47,5 килограммдан 69,4 килограммга етказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорва ҳайвонларини сақлаш, парвариш қилиш, боқиш жараёнлари билан боғлиқ ишларни автоматлаштириш ҳамда бино-иншоотларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш кўлами оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўй ва эчкилар жунининг сифатини таҳлил қилиш ва баҳолаш тизими яратилади ҳамда жунни маҳаллий қайта ишлаш қувватлари оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) чорвачилик ва унинг тармоқларининг озуқа базасини мустаҳкамлаш ҳамда озуқа ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий озуқабоп экинлар ҳосилдорлиги (беда — 10 тоннадан 20 тоннага ва силос учун маккажўхори — 32 тоннадан 70 тоннага) оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озуқабоп экинлар уруғликларини етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари сони 320 тадан 400 тага етказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тоғ ва тоғолди яйловларига қурғоқчиликка чидамли бўлган ем-хашак ўсимликларини экиш билан уларнинг ҳосилдорлиги 8 центнердан 12 центнерга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озуқабоп экинларнинг ҳосилдорлигини ошириш, агротехник тадбирларни ишлаб чиқиш, яйловларда озуқа манбаини кўпайтириш ва уруғчилик базасини мустаҳкамлаш ҳисобига чорвачилик озуқа базаси янада мустаҳкамланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) чорвачилик соҳасида наслчилик ишларини илмий асосда ташкил этиш, сунъий уруғлантиришни тизимли йўлга қўйиш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий қорамоллар подасида соф зотли юқори маҳсулдор наслли қорамолларнинг улуши 9 фоиздан 33 фоизга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий қорамоллар подасида зоти яхшиланган маҳаллий қорамолларнинг улуши 54 фоиздан 90 фоизга етказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорва ҳайвонларини шахсий томорқаларда сақлаш ва боқишнинг илмий асосланган ва инновацион усулларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наслчилик иши ва сунъий уруғлантиришни тизимли ташкил этиш ҳисобига фермер хўжаликлари ва айниқса, аҳоли хонадонларидаги маҳаллий молларнинг зотдорлиги ва маҳсулдорлиги оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) чорва молларининг маҳсулдорлигини ошириш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ва миллий стандартларга (Global GAP, НACCP ва бошқалар) жавоб берадиган фермер хўжаликларининг улуши 1 фоиздан 30 фоизга етказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорва ҳайвонларини парваришлашда компьютерлаштирилган дастурлардан фойдаланувчи чорвачилик хўжаликларининг улуши 50 фоизга етказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гўштдор қорамолларнинг маҳсулдорлигини ошириш мақсадида фермер ва деҳқон хўжаликларининг ишлаб чиқариш фаолиятида илмий ва ўқув муассасалари билан интеграцияси ривожлантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) паррандачилик соҳасини ривожлантириш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парранда гўштини етиштириш ҳажми 210 минг тоннадан 536 минг тоннага оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тухум етиштириш миқдори 8,1 миллиард донадан 12,8 миллиард донага, аҳоли жон бошига эса 236 донадан 329 донага етказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паррандачилик корхоналари фаолиятига тегишли биологик ва техник хавфсизлик талабларини белгиловчи ҳужжатлар ишлаб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) балиқчилик тармоғини ривожлантириш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балиқ етиштириш ҳажми 400 минг тоннадан 1 миллион тоннага оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балиқчилик хўжаликларида сунъий сув ҳавзалари маҳсулдорлиги гектарига 30 центнердан 150 центнерга етказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балиқ етиштиришнинг умумий ҳажмида қимматбаҳо балиқлар (форель, лосось, осётр, тиляпия ва бошқалар) улуши 2 фоиздан 10 фоизга етказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балиқларнинг янги турларини иқлимлаштириш чоралари кўрилади ва балиқ маҳсулотларини экспорт қилиш салоҳияти оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) асаларичилик тармоғини ривожлантириш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асал етиштириш ҳажми 25 минг тоннадан 52,5 минг тоннага оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асаларичилик маҳсулотларини ҳисобга олиш тизими ва статистик базаси шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий асаларичилик маҳсулотларининг сифатини ва халқаро стандартларга мувофиқлигини баҳолаш механизми яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асаларилар билан чанглатиш хизматлари йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) қуёнчилик тармоғини ривожлантириш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуён гўштини етиштириш ҳажми 100 тоннадан 23 минг тоннага оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли жон бошига қуён гўштини истеъмол қилиш ҳажмини 3 килограммдан оширишга эришилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикамиздаги яйлов ерларининг деградацияга учраган майдонлари 70 фоиздан 50 фоизга қисқартирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикамизда озуқа экинлари етиштириш учун суғориладиган ерларнинг таназзулга учраган майдонлари 58 фоиздан 25 фоизга камайтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озуқабоп экинлар етиштириш учун фойдаланиладиган суғориладиган ерларнинг таназзулга учраши, шунингдек, яйлов ерларининг деградацияси ва чўлланиш жараёнларининг олди олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яйловлардан назоратсиз фойдаланиш ишлари тартибга солинади ва яйловларни мувофиқлаштириш бўйича тегишли ваколатли органлар фаолияти такомиллаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) чорвачилик соҳасида инфратузилма хизматларини янада ривожлантириш, уларнинг сифатини яхшилаш ва турларини кенгайтириш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик соҳасидаги фермер ва деҳқон хўжаликларининг барқарор ривожланиши учун ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зоотехник хизматларни кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорва ҳайвонларини ҳисобга олиш ва кузатиш механизмлари янада такомиллаштирилиб, йирик ва майда шохли молларни идентификациялаш тизимли йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) илмий-тадқиқот институтлари салоҳиятини ошириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида чорвачилик тармоқларини ривожлантириш вазифалари юкланган хўжалик бирлашмалари ва уюшмалар билан биргаликда тажриба-синов хўжаликлари ташкил этилади ва уларни давлат томонидан мувофиқлаштириш ишлари йўлга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Дастурнинг мақсадли кўрсаткичлари ва уларни мониторинг қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш мазкур Дастурга иловада белгиланган мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторларга эришишга асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ҳар йили 20 декабрга қадар келгуси йилга мўлжалланган чора-тадбир ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг мақсадли кўрсаткичларига эришилиши устидан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан мониторинг қилиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПҚ-34-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2025 й., 07/25/34/0096-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-120-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган дастурда белгиланган вазифаларни 2022 йилда амалга ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъуллар

I. Республика аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш ҳамда чорвачилик ва унинг тармоқларида ишлаб чиқариш имкониятларини ошириш

1.

Чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқаришни жадаллаштириш механизмларини амалиётга кенг кўламда татбиқ этиш, хўжалик юритиш ва ишлаб чиқаришнинг замонавий усулларини қўллаш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 март

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

2.

Илғор хорижий тажриба асосида чорвачилик соҳасининг паррандачилик, балиқчилик, қуёнчилик ва асаларичилик тармоқларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар улушини ошириш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 апрель

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

3.

Чорвачилик маҳсулотлари, жумладан, балиқ, қуён гўшти ва асал маҳсулотларининг тавсия этилган минимал истеъмол нормаларини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, аҳолининг соғлом овқатланиш маданиятини ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

4.

Гўшт, сут, тухум, парранда гўшти, балиқ, қуён гўшти ва асаларичилик маҳсулотлари сифатини, ички ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш ҳамда маҳаллий маҳсулотлар сифатини халқаро норма талабларига мослаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 октябрь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

5.

Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда чорвачилик соҳаси билан иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ўртасидаги интеграцияни илм-фан ва бозор муносабатлари асосида тизимли равишда такомиллаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 май

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

6.

Чорвачилик ва унинг тармоқларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳисобини юритиш ва мониторинг олиб бориш учун замонавий ахборот-коммуникация технологияларини босқичма-босқич ва кенг кўламда жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 март

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

7.

Чорвачилик соҳасида агробизнес муҳитини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва замонавий менежментга асосланган хўжалик юритиш усулларини қўллаш мақсадида халқаро экспертларни жалб этиш ҳамда жаҳон тажрибаларига асосланган консалтинг хизматларни кўрсатиш тизимини кенг жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 апрель

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

II. Чорвачилик ва унинг тармоқларида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва қўшилган қиймат занжирини яратиш

1. Чорвачилик ва унинг тармоқларида озуқа базасини мустаҳкамлаш ҳамда озуқа ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш

8.

Озуқабоп экин навларини яратган муаллифларни рағбатлантириш механизмларини йўлга қўйиш.

Қарор лойиҳаси

2022 йил 1 июль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Пахта-тўқимачилик кластерлари ва пахтачилик-ғаллачилик фермер хўжаликларининг бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларини деҳқон хўжаликлари ва аҳоли хонадонларига иккиламчи ижарага бериш тизимини йўлга қўйиш.

Қарор лойиҳаси

2022 йил 1 июль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

10.

Маҳаллий ҳокимликлар захирасидаги яйлов ерларидан фойдаланиш механизмларини қайта кўриб чиқиш ва кооперация асосида аҳолига фойдаланишга беришни мувофиқлаштириш.

Қарор лойиҳаси

2022 йил 1 ноябрь

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

11.

Пахта-тўқимачилик кластерлари ва пахтачилик-ғаллачилик фермер хўжаликларидаги экин ерларида илмий асосланган ҳолда озуқабоп экинларни алмашлаб экиш тизимини тартибга солиш механизмини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 июль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Озуқабоп экинлар ва яйлов ўсимликлари уруғларини етиштиришга ихтисослашган уруғчилик хўжаликларини кўпайтириш ҳамда уруғликларнинг фермер хўжаликлари ва аҳоли хонадонларига етказиб берилишини тизимли ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 июнь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

13.

Озуқабоп экинларни жойлаштириш тартибини қайта кўриб чиқиш ва озуқабоп экин ерларини ишлаб чиқариладиган маҳсулот билан узвий боғлаш механизмларини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 июнь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

14.

Озуқабоп экинлар уруғчилигини ривожлантириш ҳамда ҳосилдорлиги юқори бўлган навларни кўпайтириш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш.

Қарор лойиҳаси

2022 йил 1 июль

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

15.

Чорвачилик хўжаликларида озуқабоп экинларни агротехник қоидалар асосида экиш, парваришлаш ва ўриб-йиғиб олишни илмий асосланган ҳолда ташкил этиш орқали чорвачилик озуқа базасини янада мустаҳкамлаш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

16.

Маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган кучли озуқалар таркибини жойида таҳлил қилиш учун мобил лабораториялар ташкил этиш ва маҳсулот сифатини назорат қилишни тартибга солиш механизмларини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 октябрь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

17.

Дуккакли ўсимликлар учун ер майдонларини ажратиш орқали хўжаликларда алмашлаб экиш амалиётини такомиллаштириш ҳисобига таркиби оқсилга бой бўлган озуқа жамғариш миқдорини ошириш ҳамда ер ва тупроқ унумдорлигини яхшилаш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 март

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

18.

Озуқавий қиймати юқори бўлган ҳосилдор яшил озуқалар, жумладан, маккажўхори экиладиган майдонларни кенгайтириш ва уларнинг ҳажмини ошириш ҳисобига чорва молларини озиқлантириш самарадорлигини ошириш чораларини кўриш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 март

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

19.

Чет давлатлардан келтирилган маҳсулдорлиги юқори ва наслли қорамолларнинг бош сонига нисбатан меъёр даражасида ва мутаносиб равишда озуқабоп экинлар учун суғориладиган ер майдонларини кенгайтиришни ташкил этиш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 март

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2. Чорвачилик соҳасида наслчилик ишларини илмий асосда ташкил этиш, сунъий уруғлантиришни тизимли йўлга қўйиш ва қўллаб-қувватлаш

20.

Наслли мол тайёрлаб, етказиб беришни кўпайтириш ҳамда сигирларни сунъий уруғлантириш ишларини янада самарали ташкил этиш ҳисобига аҳоли хонадонларидаги чорва моллари зотини яхшилаш ва уларнинг маҳсулдорлигини ошириш бўйича дастур ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 апрель

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

21.

Аҳоли хонадонларида гўшт ва сут учун боқиладиган қорамол зотларини кўпайтириш ва сунъий уруғлантиришни кенг кўламда ташкил этиш орқали маҳаллий маҳсулдорлиги паст бўлган молларнинг бош сонини босқичма-босқич камайтиришнинг афзалликлари ва иқтисодий самараси тўғрисида аҳолининг амалий кўникмаларини ошириш чораларини кўриш.

Режа-график

2022 йил 1 апрель

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

22.

Республиканинг ҳар бир ҳудудида наслдор мол тайёрлаб, етказиб беришга ихтисослашган, чет давлатлардан келтириладиган наслли қорамолларни боқиш, парваришлаш, сақлаш, озиқлантириш ва иқлим шароитга мослаштириш бўйича маслаҳат хизматларини амалга оширишувчи селекция марказларини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 июль

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

23.

Наслли буқаларнинг уруғлик материалларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш, зотлар бўйича захирасини ташкил этиш ва «Made in Uzbekistan» брендидан кенг фойдаланиш орқали экспортга чиқаришни йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 июль

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

24.

Чорвачилик фермер хўжаликлари, наслчилик хўжаликлари ва илмий-тадқиқот институтлари ўртасида ишлаб чиқаришни илм-фан билан интеграциялаштириш ҳамда ҳамкорлик ишларини талаб даражасида ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 июль

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

25.

Мамлакатда чорвачиликни ривожлантиришга доир илмий-тадқиқот мавзулари ва илмий ишланмаларни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги илмий-техник кенгашда кўриб чиқиш тизимини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

26.

Чорва молларининг республика иқлим шароитига мослашган зотларини чет давлатлардан келтириш, районлаштириш ва улардан юқори маҳсулдор насл олишни кўпайтириш бўйича келгуси 5 йилликка мўлжалланган наслчилик режасини ишлаб чиқиш ва унинг амалга оширилишини таъминлаш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 июль

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3. Чорва молларини сақлаш ва парваришлашнинг сифатини ошириш ҳисобига маҳсулдорликни кўпайтириш

27.

Автоматлаштирилган ва компьютерлаштирилган чорвачилик хўжаликларида «Smart animal farm» рақамли дастурида ишловчи техник ходимларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқитишни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

28.

Чорвачилик соҳасига оид технологик, маркетинг, иқтисодий, илмий ва амалий фойдали маълумотларнинг тезкор ахборот алмашинувига доир «Чорва» мобил иловасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 май

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

29.

Ишлаб чиқариш фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида чорвачилик хўжаликлари билан чорвачилик соҳасига алоқадор илмий-тадқиқот муассасалари, ўқув масканлари ва лабораториялар ўртасидаги интеграцияни онлайн тарзда йўлга қўйиш мақсадида «Чорва масофавий хизмат» дастурини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 июль

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

30.

Автоматлаштирилган ва компьютерлаштирилган технологик ускуналар ва жиҳозлар билан чорвачилик фермер хўжаликларини таъминлаш ва уларга қулай бозор шароитларини яратиб бериш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

31.

Халқаро талаблардан келиб чиқиб, чорвачилик хўжаликларида Global GAP, НACCP ва бошқа миллий ҳамда халқаро миқёсдаги стандартларни жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

32.

Чорва маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар ўртасида интеграцияни кучайтириш ва сифат хавфсизлиги барқарорлигини таъминлаш мақсадида «Фермадан дастурхонгача» тамойилини жорий этиш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 апрель

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

4. Паррандачилик тармоғини ривожлантириш истиқболларини белгилаш

33.

Паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг рақобатбардошлигини ошириш, илғор хорижий давлатлар тажрибасидан фойдаланган ҳолда паррандачилик кластерларини ташкил қилиш ва инновацион технологияларни кенг татбиқ этиш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 май

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Паррандасаноат» уюшмаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

34.

Паррандачилик маҳсулотлари турларини кўпайтириш ва бозор муносабатларини янада кучайтириш мақсадида паррандачиликнинг куркачилик, беданачилик, ғоз ва ўрдакчилик ҳамда туяқушчилик йўналишларининг оммавийлигини ошириш чораларини кўриш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 май

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Паррандасаноат» уюшмаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

35.

Аҳоли хонадонларида парранда гўшти ва тухумга бўлган эҳтиёжларни янада барқарор таъминлаш мақсадида хонаки парранда турларини қишлоқ жойларида кўпайтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 май

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Паррандасаноат» уюшмаси

36.

Паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш мақсадида озуқа қўшимчалари, витаминлар, ветеринария дори-дармонлари ва дезинфекциялаш воситалари, паррандачилик соҳасида қўлланиладиган асбоб-ускуналарни ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.

Таклифлар ишлаб чиқиш

2022 йил 1 август

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Паррандасаноат» уюшмаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

37.

Паррандачилик тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш орқали паррандачилик маҳсулотларини, шу жумладан, озуқа ишлаб чиқариш, парранда чиқиндиларини қайта ишлаш, истеъмолга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда экспорт географиясини кенгайтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Паррандасаноат» уюшмаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5. Балиқчилик тармоғини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар

38.

Балиқ етиштиришнинг замонавий технологиялари ва интенсив усулларини кенг жорий этиш, шунингдек, табиий ва сунъий сув ҳавзалари ҳосилдорлигини кўпайтириш ҳисобига балиқ етиштириш ҳажмини ошириш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 май

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

39.

Балиқчилик яйлов аквакультураси ва интенсив технологияларни жорий этиш ҳисобига табиий кўлларда балиқ овлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда ҳовуз балиқчилиги хўжаликлари фаолиятини йўлга қўйиш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 июль

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

40.

Халқаро талабларга мувофиқ сифат менежменти тизимининг замонавий усулларини жорий этиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини баҳолаш, стандартлаштириш ва сертификатлашни тизимли йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 октябрь

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

41.

Интенсив ва декоратив аквакультура, табиий сув ҳавзаларига саёҳат, рекреацион балиқ овлаш тизими бўйича «Fish-food-trip» экотуризм тижорат дастурини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 октябрь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

42.

Маҳаллий шароитда оқсилга бой баланслаштирилган озуқа ишлаб чиқариш технологиясини яратиш, интенсив аквакультура учун зарур озуқалар ишлаб чиқарувчи қувватларни кенгайтириш ва балиқларни илмий асосда озиқлантириш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

6. Асаларичилик тармоғини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар

43.

Асаларичилик тармоғида наслчилик ишини янада такомиллаштиришга йўналтирилган чораларни кўриш, Ўзбекистон шароитига мослашган «Карпат» ва «Карника» асалари зотларини хориждан олиб кириш ва уларни кўпайтириш бўйича «Наслдор она асалариларнинг ҳимояланган ҳудудлари» дастурини амалга ошириш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 апрель

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

44.

Асал сифатини халқаро талабларга мослаштириш, зараркунандаларга қарши қўлланиладиган кимёвий воситаларнинг асаларичилик соҳасига салбий таъсирини камайтиришни тартибга солиш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 апрель

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

45.

Ўрмон хўжалиги ерлари ва қишлоқ хўжалиги экин майдонларида асалариларни мавсумий жойлаштириш бўйича «Асалари харитаси» дастурини ишлаб чиқиш ва шу асосида ўрмон хўжалиги ерларига асалариларни жойлаштиришни ташкил этиш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 май

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

46.

Қишлоқ хўжалиги экинларини асаларилар билан чанглатиш агротехнологиясини тизимли йўлга қўйиш ҳисобига тармоқни тижоратлаштириш мақсадида асаларилар билан чанглатиш хизматини босқичма-босқич жорий этиш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 июль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

47.

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти базасида Асаларичилик илмий-тажриба станцияси ва хўжалик ҳисобидаги Асаларичиларни ўқитиш мактабини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 сентябрь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7. Қуёнчилик тармоғини янада ривожлантириш ҳамда кооперация тизими асосида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш

48.

Қуён боқишни илмий асосда йўлга қўйиш мақсадида республика ҳудудларида қуёнчилик наслчилик хўжаликларини ташкил этиш ва наслли қуёнлар бош сонини кўпайтириш чораларини кўриш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 апрель

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар» уюшмаси

49.

Гўшт йўналишидаги қуён зотларини маҳаллий шароитга мослаштириш ва ихтисослашган қуёнчилик бўрдоқичилик хўжаликларини ташкил этиш ҳисобига кооперация тизимини жорий этиш ва қўшилган қиймат занжирини яратиш чораларини кўриш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 май

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар» уюшмаси

50.

Илм-фан ва ишлаб чиқаришни тизимли асосда узвий интеграциялаштириш, инновацион технологияларни амалиётга кенг жорий этиш, қуёнчилик тармоғида юқори малакали мутахассисларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар» уюшмаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

51.

Уй шароитида қуён боқиш ва қуёнларни озиқлантиришнинг иқтисодий самарадорлиги юқори бўлган услубларини ишлаб чиқиш ва оммавийлаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар» уюшмаси

52.

«Қуёнчилик мактаби» ва илмий-маслаҳат марказларини ташкил этиш, соҳага илғор хорижий тажрибалар, илмий ва инновацион ишланмаларни жорий қилиш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 июль

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар» уюшмаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

53.

Қуёнчилик соҳасида селекция-наслчилик ишларини такомиллаштириш ва сунъий уруғлантиришни ривожлантиришга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш бўйича хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар» уюшмаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. Табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни тизимли йўлга қўйиш

54.

Табиий пичанзорлар, яйловлар ва суғориладиган экин ерларини мониторинг қилишнинг ягона электрон тизимини ишлаб чиқиш ва ахборотлар алмашинувини кенгайтириш, ўсимликларни парвариш қилиш жараёнини кузатиш ва баҳолаш учун замонавий технологиялардан фойдаланиш.

Рақамли дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш

2022 йил 1 май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

55.

Пичанзорлар ва яйловларни хатловдан ўтказиш ҳамда геоботаник тадқиқотлар ўтказишнинг Миллий дастурини ишлаб чиқиш ва унинг амалга оширилишини таъминлаш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 апрель

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

56.

Яйловлардан фойдаланганлик учун тўлов тизимини такомиллаштириш, яйловлардан фойдаланувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини йўлга қўйиш, яйловларнинг давлат назоратини кучайтириш ва «Яйлов фонди»ни ташкил этиш.

Таклифлар ишлаб чиқиш

2022 йил 1 июль

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

57.

Чорвачилик ва унинг тармоқларида ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва органик чиқиндиларнинг атроф-муҳитга таъсирини камайтиришга доир «Биоэнергия ва ёқилғи» дастурини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 июль

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Энергетика вазирлиги

58.

Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, маҳсулдорлиги паст бўлган маҳаллий зотларни юқори маҳсулдорликка эга бўлган наслли зотларга алмаштириш чораларини кўриш ҳисобига чорва моллари бош сонининг ўсиш суръатларини мақбуллаштириш ва бу орқали иссиқхона газлари чиқишини камайтириш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Гидрометеорология хизмати маркази

59.

Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишнинг иқлим ўзгаришига боғлиқ миллий ва халқаро лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Гидрометеорология хизмати маркази,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

60.

Томорқа хўжаликларини қулай шароитларда иқлим ўзгаришига мослаштириш, биогумус, биоэнергия ва биоиситиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Гидрометеорология хизмати маркази,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

61.

Чорвачиликни ривожлантиришда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир тадқиқотлар ва амалий тадбирлар ижроси учун халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитларини, грант маблағлари ва беғараз ёрдамларини жалб қилиш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Гидрометеорология хизмати маркази,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

IV. Чорвачилик соҳасида инфратузилмани кенгайтириш ва ривожлантириш

62.

Чорвачилик соҳасидаги фермер ва деҳқон хўжаликлари ўртасида зарур асбоб-ускуналарни сотиб олиш, улардан фойдаланиш, маҳсулот сотиш, бозор ва технологик тадқиқотларни амалга ошириш йўналишидаги кластер ва кооперация тизимини йўлга қўйиш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 июль

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

63.

Озуқа ишлаб чиқариш ва ем-ҳашак тайёрлашнинг замонавий технологияларини ишлаб чиқиш, органик материаллардан фойдаланиш, чорвачилик маҳсулотларини сақлаш ва етказиб бериш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тегишли турдаги ускуналар ишлаб чиқаришни ривожлантириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

64.

Чорвачилик фермалари ва деҳқон хўжаликларидаги органик чиқиндилар ва иккиламчи маҳсулотларни қайта ишлаш кўламини ошириш мақсадида кичик бизнес субъектларини жалб этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

65.

Фермер хўжаликлари вакиллари ва аҳолининг инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш, уларнинг афзалликлари, банк ва бошқа молиявий манбалардан кредит маблағларини олиш тартиби тўғрисида хабардорлигини ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

V. Чорвачилик соҳасида илм-фанни ривожлантириш ва илмий-амалий тадқиқот ишларини такомиллаштириш

66.

Чорвачилик соҳасидаги илмий лойиҳалар учун грант маблағларини тақсимлаш тизимини йўлга қўйишда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорлик ўрнатиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 апрель

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

67.

Бозор иқтисодиёти шароитидан келиб чиқиб, тармоқларга оид хўжалик юритишнинг замонавий бошқарувини ташкил этиш, унинг иқтисодий самарасини ошириш, маркетинг тадқиқотларини кучайтириш ва логистикани такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқотлар ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

68.

Чорвачилик соҳасида илм-фанни ривожлантириш, амалий ва инновацион тадқиқотларни чуқурлаштириш учун маҳаллий грант маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича тизимли чоралар кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

69.

Халқаро фондлар ва молия институтлари иштирокида (FAO, UNDP, MASНAV, WORLD BANK, ICBA, GIZ) чорвачилик соҳасини қўллаб-қувватлашга кўмаклашишга йўналтирилган дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда бунда илм-фан ва таълим муассасалари иштирокини кенгайтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 октябрь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

70.

Чорвачилик соҳаси доирасида хизматлар ва ахборот-маслаҳат (extension) марказлари фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашиш ва мувофиқлаштиришни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

VI. Чорвачилик соҳасида хўжалик юритиш фаолиятини ташкиллаштиришнинг замонавий усулларини жорий этиш

71.

Чорвачилик хўжаликларининг кооперация тузишнинг афзалликлари тўғрисида хабардорлигини ошириш, кооперация мақсадини бозор муносабатларига қаратиш, ресурсларни бирлаштириш орқали янги ишлаб чиқариш имкониятларини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 май

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

72.

Чорвачилик соҳасида кооперацияларни ривожлантириш учун ташкилий асосларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш, ушбу бошқарув шакли ва тадбиркорлик йўналишини бозор шароитига мослаштириш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 май

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

73.

Кооперация доирасида чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган йўналишларни ишлаб чиқиш ҳамда ушбу соҳада билим ва кўникмаларни илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда мустаҳкамлаш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 сентябрь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

74.

Кооперация тизимини йўлга қўйиш орқали чорвачилик билан банд бўлган деҳқон хўжаликларини истеъмолчилар эҳтиёжига қаратилган товар ишлаб чиқариш фаолиятига жалб қилиш, бунда чорвачилик маҳсулотларини йиғиш, сотиш, мувофиқлаштириш ва маҳсулотлар сифатини таъминлаш бўйича чоралар кўриш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 ноябрь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

VII. Бозор муносабатлари шароитида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларида банд бўлган аҳолининг ижтимоий ҳолатини янада барқарорлаштириш

75.

Аҳоли хонадонларини чорва ҳайвонларини парваришлаш, сақлаш ва маҳсулотларни қайта ишлаш ҳамда бозорларда сотиш бўйича ихчам асбоб-ускуналар билан таъминлаш ҳамда харажатларни қисқартиш учун техникавий салоҳият ва имкониятларни ошириш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил 1 май

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши

76.

Қишлоқ жойларида хотин-қизлар меҳнати асосида чорвачилик соҳасидаги маҳсулотларни қайта ишлашни ривожлантириш ва томорқа бизнес мактабларини юритиш тизимини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Маҳалла ва оилани

қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 07/22/120/0132-сон; 06.02.2024 й., 06/24/28/0099-сон; 31.01.2025 й., 07/25/34/0096-сон)