Ҳужжат кучини йўқотган 28.08.2023 10.07.2023 йилдаги 3344-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 10.07.2023 йилдаги 3344-IV-сон
Кучга кириш санаси
10.07.2023
Ҳужжат кучини йўқотган 28.08.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил иккинчи ярим йиллигидаги фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил 28 августдаги 3464-IV-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил иккинчи ярим йиллигидаги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил иккинчи ярим йиллигидаги фаолиятининг асосий йўналишлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Назорат-таҳлил бўлими (Ж. Жумаев) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил иккинчи ярим йиллигидаги фаолиятининг асосий йўналишларида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ҳолати юзасидан ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Раҳбариятига умумлаштирилган маълумот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Девони Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил иккинчи ярим йиллигидаги фаолиятининг асосий йўналишларидаги чора-тадбирларни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатларни амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил иккинчи ярим йиллигидаги фаолиятининг асосий йўналишларида назарда тутилган вазифалар ва тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 10 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3344-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2023 йил 10 июлдаги 3344-IV-сонли қарорига

ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил иккинчи ярим йиллигидаги фаолиятининг асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Устувор вазифалар

Амалга ошириш механизмлари

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш харажатлари

Бажариш муддати

Назорат учун масъуллар

Масъул ижрочилар

Қонунчилик палатаси қўмиталари, комиссиялари, депутатлари

Парламент тадқиқотлари институти, Қонунчилик палатаси Девони

I. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар

Iа. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликни мувофиқлаштириш

Қонунчилик палатасининг Конституцияда белгиланган мутлақ ваколатларини амалга ошириш учун ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш.

1. Қонунчилик палатасига оид қонун ҳужжатларига унинг қуйидаги мутлақ ваколатларини киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ҳисоботини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш;

Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари бўйича ҳар йилги маърузасини эшитиш;

давлат органларининг мансабдор шахсларига парламент сўровини юбориш ва парламент назоратининг бошқа шаклларини амалга ошириш.

2. Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари билан келишиш.

3. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Қонунчилик палатасига киритиш чораларини кўриш.

Қонун лойиҳаси

-

1 август

А. Қодиров

Ж. Ширинов

Б. Раджабов,

Ф. Ким,

А. Хожиматов

Қонунларни қабул қилишнинг янги тартибини амалдаги қонунчиликда белгилаш.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

Қонун Сенат томонидан 60 кун ичида кўриб чиқилиши;

Сенат қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида 60 кун ичида қарор қабул қилмаса, Қонунчилик палатаси томонидан қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни 60 кун ичида имзолашига оид нормаларни назарда тутиш.

Қонун лойиҳаси

-

июль

А. Қодиров

Ж. Ширинов

Б. Раджабов,

Ф. Ким,

А. Хожиматов

Парламент текшируви институтини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

1. Парламент текширувини ўтказишнинг аниқ тартибини белгилашга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда парламент текшируви мамлакатнинг хавфсизлиги, барқарор ривожланиши асосларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига, жамият ва давлат манфаатларига таҳдид соладиган фактлар ва воқеаларни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма қарори билан ўтказилишини назарда тутиш.

2. Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари билан келишиш.

3. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Қонунчилик палатасига киритиш чораларини кўриш.

Қонун лойиҳаси

-

15 сентябрь

А. Қодиров

Ж. Ширинов

Б. Раджабов,

Ф. Ким,

А. Хожиматов

Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Қонунчилик палатасининг Спикери, Сенати Раиси, Марказий сайлов комиссияси раиси бўлиши мумкин эмаслигини қонунчиликда мустаҳкамлаш.

1. Ушбу масала юзасидан амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Қонун лойиҳасини тегишли ташкилотлар ҳамда Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари билан келишиш.

3. Ушбу қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Қонунчилик палатасига киритиш чораларини кўриш.

Қонун лойиҳаси

-

1 август

А. Қодиров

Ж. Ширинов

Б. Раджабов,

Ф. Ким,

А. Хожиматов

Қонунчилик таклифларини илгари суриш тартибини жорий қилиш.

1. Қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритиш ва кўриб чиқиш тартибини белгилашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар, шунингдек Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари билан келишиш.

3. Ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Қонунчилик палатасига киритиш чораларини кўриш.

Қонун лойиҳаси

-

15 август

-

Ж. Ширинов,

Ш. Бафаев

Б. Раджабов,

Ф. Ким,

А. Хожиматов,

Б. Султонов

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

1. Бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, боланинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлиқ ривожланиши учун муносиб шарт-шароитларни яратишга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Қонун лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларида кўриб чиқилишини таъминлаш.

4. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритиш.

Қонун лойиҳаси

-

октябрь

А. Саидов

Ш. Бафаев,

Ф. Эшматова,

А. Юнусова

Б. Раджабов,

Ф. Ким,

Б. Султонов

Ўзбекистоннинг тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга оширишини қонуний мустаҳкамлаш.

1. Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти, қўшни давлатлар билан дўстона муносабатларни «давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги» ва «тинчликсевар ташқи сиёсат» принциплар асосида ривожлантиришга доир конституциявий нормаларни Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти концепциясига киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Қонун лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар, шунингдек Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари билан келишиш.

3. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Қонунчилик палатасига киритиш чораларини кўриш.

Қонун лойиҳаси

-

10 сентябрь

А. Саидов

Д. Файзиева

Б. Раджабов,

Ф. Ким,

А. Худайбердиев

Ўрта ва узоқ истиқболли демократик давлатни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш.

1. Ўрта ва узоқ истиқболли демократик давлатни ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқиш.

2. Лойиҳани Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги демократик давлат принципини изчил амалга ошириш бўйича экспертлик кенгаши муҳокамасига киритиш ва маромига етказиш.

3. Концепция лойиҳасини Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг устувор ғояларини рўёбга чиқариш ва нормаларини ҳаётга татбиқ этиш бўйича Давлат комиссиясига киритиш.

Концепция лойиҳаси

-

1 декабрь

-

Ш. Бафаев

Б. Раджабов,

В. Давлятов,

Ф. Ким,

Б. Султонов

Ib. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш

Янги таҳрирдаги Конституциянинг моддама-модда илмий-амалий шарҳини тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Янги таҳрирдаги Конституциянинг моддама-модда илмий-амалий шарҳини тайёрлашга доир таклифлар ишлаб чиқиш.

2. Таклифларни Янги таҳрирдаги Конституциянинг моддама-модда илмий-амалий шарҳини тайёрлаш бўйича таҳрир кенгашига тақдим этиш.

Таклифлар

-

1 ноябрь

А. Саидов

Ж. Ширинов,

Ш. Назаров

Б. Раджабов,

А. Хожиматов,

Б. Каримов

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказишга доир тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

1. Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчиларга янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш борасидаги ишларини ташкил этиш.

2. Депутатлар томонидан ўз сайлов округларида маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан биргаликда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг моҳияти ҳамда аҳамиятини кенг жамоатчиликка, айниқса, ёшларга етказиш.

Ташкилий-амалий тадбирлар

-

II ярим йиллик давомида

А. Хаитов,

А. Қодиров,

З. Ибрагимова,

У. Иноятов,

Х. Гаппоров

-

Раҳбарият ҳузуридаги котибиятлар референтлари

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги қонун ижодкорлиги жараёнини такомиллаштиришга доир нормалар моҳияти ва аҳамиятига бағишланган тадбир ўтказиш.

Давра суҳбати

-

июль

А. Қодиров

Ж. Ширинов

А. Хожиматов

«Парламент назорати механизмларини кучайтиришнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари» мавзусида давра суҳбати ўтказиш.

Давра суҳбати

-

ноябрь

А. Саидов

Ш. Бафаев

Б. Султонов

Халқаро тадбирлар, парламентлараро дўстлик гуруҳлари йиғилишлари ҳамда парламентлараро ташрифлар чоғида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини мазмун-моҳиятини тушунтириш.

Парламентлараро дўстлик гуруҳлари йиғилишларида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақида маълумот бериб бориш.

Дўстлик гуруҳлари йиғилишлари

-

II ярим йиллик давомида

А. Саидов

Дўстлик гуруҳлари раҳбарлари

А. Худайбердиев

Халқаро тадбирлар ва парламентлараро расмий ташрифлар чоғида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларининг моҳияти ва аҳамияти ҳақида маълумот бериш.

-

-

II ярим йиллик давомида

А. Саидов

Д. Файзиева

А. Худайбердиев

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари ёритиш бўйича ишларни амалга ошириш.

1. Қонунчилик палатаси депутатларининг янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳиятига бағишланган таҳлилий мақолаларини Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида, марказий ОАВда ҳамда сиёсий партиялар нашрларида кенг ёритиб бориш.

2. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳар бир моддасига қисқача шарҳ тайёрлаган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида видеороликлар тайёрлаш ва Қонунчилик палатасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида кенг ёритилишини таъминлаш.

Таҳлилий мақолалар,

видеороликлар

-

II ярим йиллик давомида

О. Тожиев,

А. Хаитов,

А. Қодиров,

З. Ибрагимова,

У. Иноятов,

Х. Гаппоров

Қонунчилик палатасининг барча қўмиталари раислари

Р. Умаров,

М. Пармонова

II. Қонун ижодкорлиги фаолияти

Судларга жиноят иши юзасидан айблов хулосаси билан бирга ҳимоячининг фикри ҳам қабул қилиниши бўйича қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Таклифларда дастлабки ва суд терговидаги ҳимоячи-адвокатнинг ҳуқуқларини тўлақонли рўёбга чиқариш имкониятларини бирхиллаштириш мақсадида унга дастлабки тергов якуни бўйича тузиладиган айблов хулосасига «ҳимоя фикри» ҳимоячи ва айбланувчи томонидан имзоланишини ҳамда жиноят ишига қўшиб қўйилишини қатъий белгилаш назарда тутилган.

2. Таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий судига киритиш.

Таклифлар

-

июль

А. Қодиров

Ж. Ширинов

А. Хожиматов

Судларда сарсонгарчиликларни олдини олиш, адолатли ҳукм ва қарор чиқариш бўйича вилоят судларининг ваколат ва масъулиятини ошириш юзасидан амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

Таклифлар қуйидагиларни назарда тутиш:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий судида иш ҳажмини оптималлаштириш, суд қарорлари устидан шикоят қилиш имкониятларини кенгайтириш орқали ишларни кўриш муддатлари бузилиши олдини олиш, судьяларнинг иш сифатини яхшилаш;

2. Ишларни кассация тартибида кўриш ваколатини ҳам ўрта бўғин — вилоят судларига бериш орқали уларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш.

3. Таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий судига киритиш.

Таклифлар

-

август

А. Қодиров

Ж. Ширинов

А. Хожиматов

Қўмиталарни назорат-таҳлил жараёнларига янада кенгроқ жалб этилишини таъминлаш.

1. Қонунчилик палатаси қўмиталарига ҳукумат аъзоларининг ва давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини Қонунчилик палатаси мажлисида эшитиш ташаббусини киритиш ҳуқуқини бериш бўйича ишлаб чиқилган қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларида муҳокама этилишини ташкил этиш.

2. Ушбу қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритиш.

Қонун лойиҳаси

-

октябрь

А. Қодиров

Ж. Ширинов

А. Хожиматов

Қонун ижодкорлиги фаолиятининг айрим босқичларини рақамлаштириш.

1. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан киритилган қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига кирим қилишнинг электрон тизимини жорий этиш.

Бунда электрон дастур қонун лойиҳасига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда, уни қабул қилмаслиги ҳамда бу ҳақда ташаббускор субъектга хабар бериши назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирлар

декабрь

А. Қодиров

И. Абдуллаев

А. Сарибаев,

А. Нематуллаев

2. Қонун ижодкорлиги фаолиятининг айрим босқичларини автоматлаштиришни таъминловчи электрон дастурлар мажмуасини яратиш бўйича тегишли чоралар кўриш.

1,9 млрд сўм

3. Қонун лойиҳалари муҳокамасини кенг жамоатчилик билан интернет порталида масофавий муҳокама қилиш ва уларнинг таклифларини олиш бўйича ахборот тизимини яратиш юзасидан чора-тадбирлар кўриш (краудсорсинг).

1,9 млрд сўм

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, муҳим соҳа ва тармоқларда аниқланган ҳуқуқий камчиликларни бартараф этишга қаратилган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

1. Қонунчилик палатасининг барча қўмиталари томонидан ўзларининг фаолият йўналишидан келиб чиқиб, жойлардаги тизимли муаммоларни, сайловчилар томонидан кўтарилган долзарб масалаларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳал қилиш ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги камчиликларни бартараф этишга қаратилган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2. Қонун лойиҳалари юзасидан сиёсий партиялар фракцияларининг таклифларини олиш ҳамда Қонунчилик палатаси Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиш.

3. Ушбу қонун лойиҳаларини депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиш чораларини кўриш.

Қонун лойиҳалари

-

II ярим йиллик давомида

А. Хаитов,

А. Қодиров

З. Ибрагимова

У. Иноятов,

Х. Гаппоров

Қонунчилик палатасининг барча қўмиталари раислари

Б. Раджабов,

В. Давлятов,

Ф. Ким,

Т. Эшназаров,

Қўмиталар ҳузуридаги котибиятлар катта референтлари

III. Парламент назорати фаолияти самарадорлигини янада ошириш

Қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини қўмиталар томонидан назорат-таҳлил тартибида ҳудудларга чиқиб ўрганиш ҳамда аниқланган камчиликларни вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳал этиш чораларини кўриш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-262-сонли қарори ижро этилиши ҳолатини Навоий вилояти мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш.

Назорат-таҳлил тадбирлари

-

июль

А. Хаитов

Р. Мамутов

А. Эгамқулов

Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томонидан ижро этилиши ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш.

-

июль

А. Қодиров

И. Абдуллаев

А. Нематуллаев

«Ички йўлларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш ҳолатини Жиззах вилояти мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунлари тўғрисида»ги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг ахборотини қўмита мажлисида эшитиш.

-

август

А. Хаитов

Н. Жумаев

Д. Нормурадов

Ўзбекистон Республикасининг «Почта алоқаси тўғрисида»ги Қонуни ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ваколатли давлат органи томонидан амалга ошираётган ишлар ҳолатини ўрганиш.

-

август

А. Қодиров

И. Абдуллаев

А. Нематуллаев

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунининг ижро этилиши ҳолатини Фарғона ва Андижон вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш.

-

октябрь

А. Саидов

Ш. Бафаев

Б. Султонов

Ўзбекистон Республикасининг «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Қонуни ижро этилиши ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш.

-

октябрь

З. Ибрагимова

Э. Салихов

Ж. Тохтаев

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ижро этилиши ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш.

-

октябрь

А. Саидов

Д. Файзиева

А. Худайбердиев,

Д. Абдуллаев

Маҳаллий Кенгашлардаги Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш борасидаги фаолиятини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш.

-

ноябрь

А. Қодиров

Ж. Ширинов

А. Хожиматов

Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонуни ижро этилиши ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш.

-

ноябрь

А. Хаитов

И. Абдуллаев

А. Нематуллаев

Ўзбекистон Республикасининг «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги Қонуни 7-бобининг (Оқова сувларни чиқариб юбориш ва тозалаш) нормалари ижро этилиши ҳолатини назорат-таҳлил тартибида Наманган ва Самарқанд вилоятлари мисолида ўрганиш.

-

декабрь

Х. Гаппоров

Х. Гаппоров

Х. Хожимуродов

«Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» Давлат дастурининг бажарилишини туманлар, шаҳарлар ва маҳаллаларга бориб ўрганиш, масъул давлат органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориш.

Жойларда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» Давлат дастурининг ижросини таъминлаш борасидаги ишларни депутатларнинг сайлов округларига чиқишлари давомида туманлар, шаҳарлар ва маҳаллаларга бориб ўрганиш, фракциялар, қўмиталар мажлисларида дастурда белгиланган вазифалар ижроси бўйича мансабдор шахсларнинг ахборотини эшитиб бориш.

Амалий-чора тадбирлар

-

II ярим йиллик давомида

А. Хаитов,

А. Қодиров,

З. Ибрагимова,

У. Иноятов,

Х. Гаппоров

Фракциялар раҳбарлари,

барча қўмиталар раислари

Қонунчилик палатаси раҳбарияти ҳузуридаги котибиятлар референтлари

Ҳар йили ажратилган субсидиялардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан субсидия тақдим этувчи вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш амалиётини жорий этиш.

1. Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан субсидия тақдим этувчи вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш амалиётини жорий этиш.

2. Субсидия тақдим этувчи вазирлик ва идоралардан тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилиш.

3. Қўмита мажлисида ҳар йили ажратилган субсидиялардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан субсидия тақдим этувчи вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш.

Қўмита қарори лойиҳаси

-

1 декабрь

А. Хаитов,

У. Иноятов

Ш. Назаров,

М. Ходжаева

Б.Каримов,

Б. Тўхтаев

Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан жамият ҳаётидаги долзарб масалаларни тегишли вазирлик ва идоралар иштирокида муҳокама қилиб бориш, уларнинг ечими бўйича тегишли чоралар кўриш.

1. Танлов асосида ҳудудлардаги мавжуд бозорлар, улардаги савдо ўринлари, автотураргоҳлар, уларнинг ҳолати, бозорлар орқали 2021 — 2023 йилларда келиб тушган маблағлар таҳлили, зарар кўриб ишлаётган ва ўзини маблағ билан таъминлай олмаётган бозорлар ҳолатини ва бу борадаги мавжуд муаммоларни назорат-таҳлил тартибида ўрганиш.

2. Ўрганиш якунларини, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборотини қўмита мажлисида эшитиш.

Қўмита қарори лойиҳаси

-

ноябрь

А. Хаитов

Н. Жумаев

Д.Нормурадов

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг «Республика бўйича вилоят, туман, шаҳарлар бош режаларининг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши ҳолати ҳамда бу борадаги мавжуд муаммоларнинг ҳал этилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини қўмита мажлисида эшитиш.

Қўмита қарори лойиҳаси

-

август

А. Хаитов

Н. Жумаев

Д.Нормурадов

Коммунал соҳада, хусусан, жорий йилда аҳолини ичимлик суви ва иссиқ сув билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, коммунал соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, соҳадаги устувор вазифалар бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ҳудудлар кесимидаги ахборотини қўмита мажлисида эшитиш.

Қўмита қарори лойиҳаси

-

ноябрь

А. Хаитов

Н. Жумаев

Д.Нормурадов

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «Халқаро муносабатлар доирасида амалга оширилган олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича эришилган келишувлар ва имзоланган «Йўл харита»лари ижро этилиши ҳолати тўғрисида»ги ахборотини қўмитанинг кенгайтирилган мажлисида эшитиш.

Қўмита қарори лойиҳаси

-

ноябрь

А. Саидов

Д. Файзиева

А. Худайбердиев

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги фуқаролари мурожаатларида кўтарилган масалалар қай даражада ҳал этилаётганлиги тўғрисида»ги ахборотини қўмитанинг кенгайтирилган мажлисида эшитиш.

Қўмита қарори лойиҳаси

-

декабрь

А. Саидов

Д. Файзиева

А. Худайбердиев,

Д. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлигининг «Қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ахборотини қўмита мажлисида эшитиш.

Қўмита қарори лойиҳаси

-

октябрь

А. Хаитов

Н. Жумаев

Д. Нормурадов

Таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг амалга оширилиши устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатиш.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг «Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими, таълим сифатини ошириш ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларининг ҳолати тўғрисида»ги ахборотини қўмита йиғилишида эшитиш.

Қўмита қарори лойиҳаси

-

октябрь

А. Қодиров

Э. Захидов

Р. Турсунов

Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш.

1. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш якунларини қўмита мажлисида муҳокама қилиш, мутасадди раҳбарларнинг ахборотини эшитиш.

Қўмита қарори лойиҳаси

-

июль

А. Қодиров

Ж. Ширинов

А. Хожиматов

2. Эшитув якунларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда тегишли соҳаларда мавжуд коррупцион ҳолатларни бартараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.

Таклифлар

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги миллий маърузаси юзасидан ахборотини дастлаб Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасида, сўнгра Қонунчилик палатаси мажлисида эшитиш.

Қонунчилик палатаси қарори лойиҳаси

-

II ярим йилликда

А. Қодиров

Ж. Ширинов

А. Хожиматов

Ҳукумат аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар, шунингдек қонунлар ва давлат дастурлари ижросини таъминлаш борасидаги ишлар юзасидан ахборотини эшитиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг «Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясининг бажарилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масаласи юзасидан депутатларнинг саволларига жавобини эшитиш.

Ҳукумат соати баёни

-

июль

А.Хаитов

Р. Мамутов

А.Эгамқулов

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган Концепциясини амалга ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида» ахборотини Қонунчилик палатаси мажлисида эшитиш.

Қонунчилик палатаси қарори лойиҳаси

-

август

А. Хаитов

Р. Мамутов

А. Эгамқулов

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «Рақамли Ўзбекистон — 2030» Стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича амалга ошираётган ишлар юзасидан ахборотини қўмита мажлисида эшитиш.

Қўмита қарори лойиҳаси

-

сентябрь

А. Қодиров

И. Абдуллаев

А. Нематуллаев

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ахборотини қўмита мажлисида эшитиш.

Қўмита қарори лойиҳаси

-

декабрь

А. Қодиров

И. Абдуллаев

А. Нематуллаев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини Қонунчилик палатаси мажлисида эшитиш.

Қонунчилик палатаси қарори лойиҳаси

-

декабрь

У. Иноятов

Э. Салихов

Ж. Тохтаев

Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури ҳамда уни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш.

1. Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия томонидан Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури ва «Йўл харитаси»нинг ижро ҳолати юзасидан Қонунчилик палатасига тақдим этилган маълумотни ўрганиш.

2. Қўмита мажлисида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссиянинг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури ва «Йўл харитаси»нинг ижро ҳолати бўйича ахборотини эшитиш.

Қўмита қарори

-

1 август

А. Саидов

Ш. Бафаев

Б. Султанов

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси ҳамда бошқа масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан парламент сўрови юбориш институтидан самарали фойдаланиш.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарига «Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун замонавий ахборот технологияларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида» парламент сўровини юбориш.

Қонунчилик палатаси қарори лойиҳаси

-

август

З. Ибрагимова

Э. Салихов

Ж. Тохтаев

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирига «Мамлакатимизда энергетик барқарорликни таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш.

Қонунчилик палатаси қарори лойиҳаси

-

август

Х. Гаппоров

Х. Гаппоров

Х. Ҳожимуродов

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирига «Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган стратегияси доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш.

Қонунчилик палатаси қарори лойиҳаси

-

сентябрь

А. Хаитов

Н. Жумаев

Д. Нормурадов

Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирига «Республика аҳоли яшаш пунктларини телекоммуникация хизматлари билан қамраб олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан» парламент сўрови юбориш.

Қонунчилик палатаси қарори лойиҳаси

-

октябрь

А. Қодиров

И. Абдуллаев

А. Нематуллаев

Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига «Ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича дастурларнинг ижросини таъминлаш шунингдек, иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш.

Қонунчилик палатаси қарори лойиҳаси

-

ноябрь

У. Иноятов

М. Ходжаева

Б. Тўхтаев

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар» юзасидан парламент сўрови юбориш.

Қонунчилик палатаси қарори лойиҳаси

-

ноябрь

А. Қодиров

Ж. Ширинов

А. Хожиматов

Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари А. Саъдуллаевга «Ногиронлиги бўлган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш.

Қонунчилик палатаси қарори лойиҳаси

-

декабрь

А. Саидов

Ш. Бафаев

Б. Султанов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж. Кучкаровга «Банкларни трансформациялаш жараёнини тезлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш.

Қонунчилик палатаси қарори лойиҳаси

-

декабрь

А. Хаитов

Ш. Назаров

Б. Каримов

Давлат бюджети ижросининг бориши устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш.

Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан фойдаланиши билан боғлиқ мақсадли индикаторларнинг бажарилиши юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотларини эшитиб бориш.

Қўмиталар қарорлари лойиҳалари

-

II ярим йиллик давомида

А. Хаитов,

А. Қодиров

З. Ибрагимова

Ш. Назаров,

Н. Жумаев,

Э. Захидов,

Е. Борисова

Б. Каримов,

Д. Нормурадов,

Р. Турсунов,

Н. Айтжанова,

Т. Эшназаров

Солиқ қўмитаси ва Божхона қўмитасининг Давлат бюджети даромадлари прогнози тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, қўлланилган солиқ ва божхона имтиёзларининг самарадорлиги тўғрисидаги ахборотини қўмита мажлисида эшитиш.

Қўмита қарори лойиҳаси

-

II ярим йиллик давомида

А. Хаитов

Ш. Назаров

Б. Каримов

Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш.

Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2023 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиш.

Қўмита қарори лойиҳаси

-

сентябрь — ноябрь

А. Хаитов

Ш. Назаров

Т. Эшназаров,

Б. Каримов

Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2023 йил тўққиз ойдаги ижроси тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиш.

Ҳисоботларни фракцияларда дастлабки тарзда муҳокамасини ташкил этиш.

Ҳисоботларни Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқиш ҳамда тегишли қарор билан тасдиқлаш.

Қонунчилик палатаси қарори лойиҳаси

-

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг бориши устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш, хусусан, соҳада мавжуд камчиликларни жойига чиқиб, аҳолининг фикри асосида ўрганиш ҳамда уларга мутасадди идоралар билан биргаликда ечим топиш.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг «Соғлиқни сақлаш соҳасига оид ислоҳотларнинг амалга оширилиши ҳолати тўғрисида»ги ахборотини Қонунчилик палатаси мажлисида эшитиш.

Қонунчилик палатаси қарори лойиҳаси

-

август

У. Иноятов

Е. Борисова

Н. Айтжанова

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида»ги Қонуни 7, 9, 10-моддаларининг ижроси ҳолатини Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш.

Назорат-таҳлил тадбири

-

сентябрь

У. Иноятов

Е. Борисова

Н. Айтжанова

Ўзбекистон Республикасининг «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни 7, 9, 11, 18-моддаларининг ижроси ҳолатини Бухоро ва Хоразм вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш.

-

октябрь

У. Иноятов

Е. Борисова

Н. Айтжанова

Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш.

-

декабрь

У. Иноятов

Е. Борисова

Н. Айтжанова

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлиги устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуни ижросини, шунингдек 2023 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурлари доирасида иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини Андижон вилояти мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш.

Назорат-таҳлил тадбири

-

август

У. Иноятов

М. Ходжаева

Б. Тўхтаев

2023 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурлари доирасида иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини Жиззах ва Сирдарё вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш.

-

сентябрь

У. Иноятов

М. Ходжаева

Б. Тўхтаев

БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатиш.

1. Мазкур масала юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларнинг ахборотини қўмиталар мажлисларида эшитиб бориш.

2. Эшитувларда ҳар бир қўмита ўз фаолият йўналишидан келиб чиқиб, тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш бўйича ишларни ташкил этиш ҳамда 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларнинг бажарилиши борасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш.

3. Таҳлил натижаларига кўра зарур таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда ушбу масала юзасидан қўмита қарорини қабул қилиш.

Қўмиталар қарорлари лойиҳалари

-

август

А. Хаитов

Н. Жумаев

Д. Нормурадов

август

Х. Гаппоров

Х. Гаппоров

Х. Ҳожимуродов

сентябрь

А. Қодиров

Э. Захидов

Р. Турсунов

октябрь

А. Хаитов

Р. Мамутов

А. Эгамқулов

ноябрь

А. Хаитов

Ш. Назаров

Б. Каримов

IV. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлов округларидаги фаолиятини ташкил этиш

Қонунчилик палатаси депутатларининг ҳар ой охирги ҳафтасида сайлов округларига чиқиб, аҳоли ва сайловчилар муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш борасидаги фаолиятини янада самарали ташкил қилиш.

1. Депутатларни сайлов округларига чиқишдан олдин зарур ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлаш.

2. Сайлов округларида депутатларнинг аҳоли билан мулоқотларини сифатли ва самарали ташкил этиш бўйича тегишли чораларни кўриш.

3. Депутатларнинг сайлов округларидаги фаолияти якунларини умумлаштириш ҳамда мазкур масала юзасидан тегишли статистик кўрсаткичлар ва ахборот тайёрлаш.

4. Умумлаштирилган статистик кўрсаткичлар ва ахборотни Қонунчилик палатаси Кенгашига киритиш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

-

ҳар ойнинг охирги ҳафтаси

А.Хаитов,

А. Қодиров,

З. Ибрагимова

У. Иноятов,

Х. Гаппоров

-

Раҳбарият ҳузуридаги котибият

Ташкилий-ишлар ва кадрлар бўлими

Назорат-таҳлил бўлими

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати устидан доимий назорат тизимини йўлга қўйиш.

1. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида кўтарилган масалалар қай даражада ҳал этилаётганлиги бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориш.

Бунда фаолияти юзасидан энг кўп мурожаат келиб тушаётган вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ахборотини эшитишга устувор аҳамият қаратиш.

Қўмиталар қарорлари лойиҳаси

-

июль

А. Хаитов

Н. Жумаев

Д. Нормурадов

сентябрь

А. Қодиров

Ж. Ширинов

А. Хожиматов

октябрь

А. Саидов

Ш. Бафаев

Б. Султонов

ноябрь

У. Иноятов

Е. Борисова

Н. Айтжанова

ноябрь

А. Қодиров

И. Абдуллаев

А. Нематуллаев

декабрь

А. Саидов

Д. Файзиева

Д. Абдуллаев

2. Қонунчилик палатасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан Қонунчилик палатаси Кенгашида ахборот бериш.

Кенгаш қарори лойиҳаси

-

июль, октябрь

Х. Гаппоров

Х. Гаппоров

Ф. Куватов,

Х. Ҳожимурадов

V. Халқаро парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар

Халқаро парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифларни ташкил этиш.

Венгрия Миллий ассамблеяси бош директори Д.Сухнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этишга доир чора-тадбирларни кўриш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

-

сентябрь

А. Саидов

Д. Файзиева

А. Худайбердиев

Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси Раиси Е. Кошановнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифини юқори савияда ташкил этишга доир чора-тадбирларни кўриш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

-

октябрь

А. Саидов

Д. Файзиева

А. Худайбердиев

Халқаро парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида хорижий давлатларга расмий ташрифларни ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси делегациясининг Россия Федерациясига расмий ташрифини юқори савияда ташкил этишга доир чора-тадбирларни кўриш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

-

октябрь

А. Саидов

Д. Файзиева

А. Худайбердиев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси делегациясининг Венгрияга расмий ташрифини юқори савияда ташкил этишга доир чора-тадбирларни кўриш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

-

октябрь

А. Саидов

Д. Файзиева

А. Худайбердиев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси делегациясининг Малайзияга расмий ташрифини юқори савияда ташкил этишга доир чора-тадбирларни кўриш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

-

октябрь-ноябрь

А. Саидов

Д. Файзиева

А.Худайбердиев

VI. Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» фаолиятини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар

Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» фаолиятини янада такомиллаштириш.

Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзоларининг вазирлик ва идоралар билан ўзаро ижтимоий ҳамкорлик тамойиллари асосида ишлаш тизимини йўлга қўйиш. Бунда:

Таклифлар

-

ҳар ойнинг 25 санасига қадар

О. Тожиев

М. Валиев,

Ш. Жолдасова

А. Эгамқулов

1. Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзоларининг вазирлик ва идораларда ёшлар билан ишлаш, ёш ходимларга яратилган шарт-шароитларни ўрганиш, ёшларга оид қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик мониторингини амалга ошириш.

2. Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» томонидан мутасадди вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар, сектор раҳбарлари томонидан жойларда ёшлар билан ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан таклиф киритиб бориш назарда тутилади.

доимий

Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзоларининг сиёсий партиялар фракциялари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш.

Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзоларининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари томонидан учрашувларини ташкил этиш.

Амалий-чора тадбирлар

-

II ярим йиллик давомида

О. Тожиев,

А. Хаитов,

А. Қодиров,

З. Ибрагимова,

У. Иноятов,

Х. Гаппоров

М. Валиев,

Ш. Жолдасова

А. Эгамқулов,

Қонунчилик палатаси раҳбарияти ҳузуридаги котибиятлар референтлари

Ёшлар ишлари бўйича комиссиянинг ўтган даврдаги фаолиятини таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш.

Ёшлар ишлари бўйича комиссиянинг ўтган даврдаги фаолияти бўйича ахборотини Қонунчилик палатаси мажлисида эшитиш.

Комиссиянинг фаолиятини янада кучайтириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга кўмаклашиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

Қонунчилик палатаси қарори лойиҳаси

-

июль

О. Тожиев

М.Валиев,

Ш.Жолдасова

А. Эгамқулов

«Қонун ижодкорлигида ёшларнинг ўрни» мавзусида давра суҳбати ўтказиш.

Давра суҳбати

-

октябрь

О. Тожиев

М.Валиев,

Ш.Жолдасова

А. Эгамқулов

VII. Конференция, учрашув ва бошқа ташкилий тадбирлар

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, сўнгги йилларда муҳим соҳа ва тармоқларда эришилган ютуқлар мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказишга бағишланган тадбирлари ўтказиш.

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Ҳукумат ўртасидаги муносабатларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари» мавзусидаги илмий-амалий конференция.

илмий-амалий конференция

-

август

А. Қодиров

Ж. Ширинов

А. Хожиматов,

В. Давлятов

«Янги таҳрирдаги Конституция — аҳоли саломатлигини асраш борасидаги ислоҳотларга асос» мавзусида давра суҳбати.

Давра суҳбати

-

август

У. Иноятов

Е. Борисова

Н. Айтжанова

«Республикаси тоғ-кон саноати ва геология соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ривожланиш истиқболлари» мавзусида давра суҳбати.

Давра суҳбати

-

август

А. Хаитов

Н. Жумаев

Д. Нормурадов

«Ўзбекистон Республикаси тинчликсевар ташқи сиёсатининг концептуал-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари» мавзусида давра суҳбати.

Давра суҳбати

-

сентябрь

А. Саидов

Д. Файзиева

А. Худайбердиев

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан «Устозлар ҳурмати — аждодларимиз мероси» мавзусида маданий-маърифий тадбир.

Тадбир

-

сентябрь

А. Қодиров

Э. Захидов

Р. Турсунов

«Қон препаратларидан хавфсиз ва сифатли дори воситаларини тайёрлаш ва унинг ҳуқуқий асослари» мавзусида семинар.

Семинар

-

сентябрь

У. Иноятов

Е. Борисова

Н. Айтжанова

21 октябрь — Ўзбек тили байрами кунига бағишланган «Тил — миллат руҳи» мавзусида маданий-маърифий тадбир.

Тадбир

-

октябрь

А. Қодиров

Э. Захидов

Р. Турсунов

18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан «Давлат байроғи — бахт ва ифтихоримиз тимсоли» мавзусида маданий-маърифий тадбир.

Тадбир

-

ноябрь

А. Қодиров

Э. Захидов

Р. Турсунов

«Географик кўрсаткичлар — тадбиркорликни ривожлантиришнинг янги драйвери» мавзусида семинар.

Семинар

-

октябрь

А. Қодиров

И. Абдуллаев

А. Нематуллаев

«Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз бўлишлари давр талаби» мавзусида семинар.

Семинар

-

ноябрь

О. Тожиев

Ж. Ширинов

М. Валиев

А. Хожиматов

9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан «Коррупцияга қарши курашишда парламентнинг роли» мавзусида давра суҳбати.

Давра суҳбати

-

декабрь

А. Қодиров

Ж. Ширинов

А. Хожиматов

3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакиллари ҳуқуқлари давлат ҳимоясида» мавзусида давра суҳбати.

Давра суҳбати

-

ноябрь

А. Қодиров

М. Ходжаева

Б. Тўхтаев

«Қишлоқ хўжалиги соҳаси тармоқларида илмий ёндашувни таъминлашнинг долзарб масалалари» мавзусида давра суҳбати ўтказиш.

Давра суҳбати

-

ноябрь

А. Хаитов

Р. Мамутов

А. Эгамқулов

5 декабрь — Бутунжаҳон тупроқ куни муносабати билан «Тупроқ унумдорлигини сақлашда илмий ёндашув» мавзусида семинар.

Семинар

-

декабрь

А. Хаитов

Р. Мамутов

А. Эгамқулов

Қонунчилик палатаси қўмиталари ишидан жамоатчиликни доимий хабардор қилиш, улар фаолиятининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш.

1. Қўмиталарнинг ҳар чоракдаги фаолияти якуни бўйича ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжуманларини ташкил этиш.

2. Матбуот анжуманларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш.

Матбуот анжумани

-

июль, октябрь

А. Саидов,

А. Хаитов,

А. Қодиров

З. Ибрагимова

У. Иноятов,

Х. Гаппоров,

О. Тожиев

Қонунчилик палатасининг барча қўмиталари

Парламент ахборот маркази,

Қўмиталар ҳузуридаги котибиятлар катта референтлари

Қонунчилик палатаси қўмиталари масъулиятини ҳамда фаолияти самарадорлигини кучайтириш, уларнинг сайловчилар олдидаги ҳисобдорлигини янада ошириш чораларини кўриш.

1. Қўмиталарнинг ўз ваколатларига тааллуқли вазифаларнинг бажарилиши бўйича ахборотини Қонунчилик палатасининг Кенгашида эшитиш.

2. Қўмиталарнинг ахборотини эшитиш якунлари юзасидан Қонунчилик палатаси Кенгаши қарорини қабул қилиш.

Қонунчилик палатаси Кенгаши қарори лойиҳалари

-

июль

А. Хаитов

Ш. Назаров

Б. Каримов

август

У. Иноятов

Е. Борисова

Н. Айтжанова

сентябрь

А. Қодиров

И. Абдуллаев

А. Нематуллаев

октябрь

А. Саидов

Д. Файзиева

Д. Абдуллаев

ноябрь

А. Хаитов

Н. Жумаев

Д. Нормурадов

ноябрь

У. Иноятов

М. Ходжаева

Б. Тўхтаев

декабрь

А. Қодиров

Э. Захидов

Р. Турсунов

Оммавий ахборот воситалари учун грантлар, ижтимоий буюртмаларнинг сони ва миқдорини ошириб бориш ҳамда бу борада алоҳида танловлар ўтказиш.

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан оммавий ахборот воситалари учун грантлар, ижтимоий буюртмаларнинг сони ва миқдорини ошириб бориш ҳамда бу борада алоҳида танловлар ўтказиш.

Парламент комиссияси қарори лойиҳаси

-

1 декабрь

З. Ибрагимова

А. Шадманов

О. Хусанов,

У. Халбекова

Халқаро рейтинг ва индекслар бириктирилган илмий ташкилотлар томонидан паст кўрсаткичли индикатор ва субиндикаторлар бўйича соҳа, тармоқ ҳамда ҳудудлардаги тизимли муаммоларни таҳлил қилиш.

1. Паст кўрсаткичли индикатор ва субиндикаторлар бўйича соҳа, тармоқ ҳамда ҳудудлардаги тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш бўйича йиллик режаларни ишлаб чиқиш

2. Ушбу йиллик иш режани Қонунчилик палатаси Кенгашига киритиш.

Йиллик режалар

-

1 декабрь

А. Саидов

-

В. Давлятов

Қонунчилик палатаси, сиёсий партиялар фракциялари ва қўмиталар тадбирларини (мажлисларини) оммавий ахборот воситаларида, жумладан ижтимоий тармоқларда кенг ва тизимли ёритиш ишларини янада кучайтириш.

1. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, қабул қилинаётган қонунлар тўғрисидаги ахборотни фуқароларга оддий ва тушунарли тилда етказиб берувчи Parl.uz Интернет порталини такомиллаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

400 млн. сўм

декабрь

О. Тожиев,

А. Қодиров

И. Абдуллаев

А. Сарибаев,

А. Нематуллаев

2. Қонунчилик палатасининг фаолияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнидан жамоатчиликни доимий тарзда хабардор қилиб боришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича тегишли чораларни кўриш.

400 млн. сўм

«Электрон парламент» концепцияси доирасидаги лойиҳаларни ҳаётга изчил татбиқ этиш.

1. Парламент палаталари аъзоларининг сайловчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб бориши, сайловчиларни қийнаётган муаммоларни муҳокама қилиши ва ҳал этиши жараёнини рақамлаштириш.

2. Депутатларни ўз сайловчилари билан боғлаш, улар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, фуқаролар парламентда муҳокама бўлаётган ҳар бир масаладан хабардор бўлишини таъминлаш, сайловчилар билан «қайта алоқа» қилиш имкониятларини янада кенгайтириш.

Амалий чора-тадбирлар

400 млн. сўм

декабрь

А. Қодиров

И. Абдуллаев

А. Сарибаев,

А. Нематуллаев

3. Қонунчилик палатаси Кенгашининг мажлиси ўтказиладиган залда E-KENGASН тизимини жорий этиш бўйича тегишли чораларни кўриш.

1,3 млрд. сўм

4. Қонунчилик палатаси электрон ҳужжат айланиш тизимини такомиллаштириш.

1,2 млрд. сўм