21.08.2023 йилдаги 406-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситаларида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситаларида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, автобусда йўловчи ташиш жозибадорлигини ошириш, автомобиль ва темир йўл транспортида юк ташишда атроф-муҳитга зарар етказилишининг олдини олиш ва бу борада назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг автобус ҳайдовчиларининг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилиш қурилмалари (тахограф) билан жиҳозланган ҳамда йўналишда фаолият кўрсатиш учун тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган (автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома ва лицензия) автобусларда шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда йўловчиларни тунги вақтларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2024 йил 1 январдан бошлаб шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро йўналишларда йўловчи ташувчи автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг иш вақти табеллар, йўл варақлари, чиптани ҳисобга олиш варақлари тахограф кўрсаткичига асосан ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда тахографларни ўрнатиш, қиёслаш, уларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва тамғалаш бўйича фаолият юритадиган юридик шахсларнинг онлайн реестрини шакллантириб, Транспорт вазирлиги ягона интерактив ахборот порталига жойлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда мунтазам йўналишларда йўловчи ташиш қоидаларини бузиш, йўловчиларни ташувчи автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этмаслик ҳолатлари юзасидан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ходимлари томонидан баённома тузиш ва маъмурий жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни киритишни тўғрисидаги Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилишини назорат қилиш учун зарур қурилмаларни Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда харид қилсин ҳамда 2024 йил 1 январдан бошлаб инспекторларни ушбу қурилмалар билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ички ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг сочилувчан (қадоқланмаган) қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, саноат ва озиқ-овқат товарларини, қурилиш ва маиший чиқиндиларни, шунингдек, бошқа тўкиладиган (иссиқ асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари) юкларни (кейинги ўринларда — сочилувчан юклар) N, O3 ва О4 тоифадаги бортли ва ўзи ағдарувчи автотранспорт воситаларида мажбурий тартибда амалдаги стандартлар асосида брезент (зичлиги 660 г/м2 дан кам бўлмаган) ёки поливинилхлорид қопламали (зичлиги 900 г/м2 дан кам бўлмаган) материаллардан тайёрланган тент билан борт сатҳидан оширмасдан ва бортга мустаҳкам қотирилиб, юза қисми тўлиқ ёпилган тарзда ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2023 йил 10 сентябрдан бошлаб темир йўл транспортида маҳаллий юкларни (тош кўмир, қўнғир кўмир, кокс, маъдан ва маъдан концентратлари) ички йўналишларда очиқ турдаги вагонларда бортидан ошириб юкланганда, юкни ташишда амалдаги стандартлар асосида брезент (зичлиги 660 г/м2 дан кам бўлмаган) ёки поливинилхлорид қопламали (зичлиги 900 г/м2 дан кам бўлмаган) материаллардан тайёрланган тент билан қопланган ҳолда ташиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ташиш қоидаларини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл транспортида юкларнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда юк ташишни ташкил этиш тартиби ва шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини, юклар ва ҳаракатдаги темир йўл таркибининг бутлигини, шунингдек, экологик хавфсизликни таъминлаш талаблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очиқ ҳаракатдаги таркибда юкларни ташишга қуйиладиган талаблар ҳамда очиқ ҳаракатдаги таркибда ташиладиган юкларнинг турлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкларни ташиш учун қабул қилиш ва топшириш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги автотранспорт воситаларининг очиқ турдаги бортларида сочилувчан юкларни амалдаги стандартлар асосида брезент ёки поливинилхлорид қопламали материаллар билан тўлиқ ёпилган ҳолда ташилишини қатъий назоратга олсин ҳамда ҳуқуқбузарларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, темир йўл транспортида юк ташиш қоидалари талабларига риоя этилиши Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда 2024 йил 1 мартга қадар ушбу қарор асосида транспорт воситаларида ташиш қоидаларига киритилган ўзгартиришлар амалиётда қўлланилишини таҳлил қилсин, заруратга кўра уларни такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов, транспорт вазири И.Р. Махкамов ҳамда ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 21 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
406-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 августдаги 406-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-илованинг 19-банди саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-илованинг 30-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Туристлар автобуслари хавфсизлик талабларига (тахограф ва навигация қурилмалари, мажбурий ва (ёки) ихтиёрий суғурта полислари, ёруғлик қайтарувчи махсус мослама (линия), икки нафар ҳайдовчи ва уларда мобил алоқа мавжудлиги) жавоб берган тақдирда кузатиб борилмайди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларининг 881-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«881. Сочилувчан (қадоқланмаган) қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, саноат ва озиқ-овқат товарларини, қурилиш ва маиший чиқиндиларни, шунингдек, бошқа тўкиладиган (иссиқ асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари) юкларни N, O3 ва О4 тоифадаги бортли ва ўзи ағдарувчи автотранспорт воситаларида мажбурий тартибда амалдаги стандартлар асосида брезент (зичлиги 660 г/м2 дан кам бўлмаган) ёки поливинилхлорид қопламали (зичлиги 900 г/м2 дан кам бўлмаган) материаллардан тайёрланган тент билан борт сатҳидан оширмасдан ва бортга мустаҳкам қотирилиб, юза қисми тўлиқ ёпилган тарзда ташилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тент бортни ҳар томонидан 200±50 мм дан кам бўлмаган ҳолда ёпилиши ва маҳкамловчи мосламалар билан қотирилиши лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўловчиларни автобусда ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 22 майдаги 424-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тунги вақтларда вилоятлараро, шаҳарлараро, халқаро ва туристик йўналишлар (кейинги ўринларда — йўналишлар) бўйича автобусларда йўловчиларни, шунингдек, болалар гуруҳларини, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчилари фақат махсус жиҳозланган хизмат автомобилларидан фойдаланган ҳолда, ички ишлар органлари ҳамроҳлигида ташилади. Бунда автобуслар ҳайдовчиларининг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилиш қурилмалари (тахограф) билан жиҳозланган ҳамда йўналишда фаолият кўрсатиш учун тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган (автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома ва лицензия) автобусларда шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда йўловчиларни тунги вақтларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат этилади.»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 162-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«сочилувчан (қадоқланмаган) қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, саноат ва озиқ-овқат товарларини, қурилиш ва маиший чиқиндиларни, шунингдек, бошқа тўкиладиган (иссиқ асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари) юкларни N, O3 ва О4 тоифадаги бортли ва ўзи ағдарувчи автотранспорт воситаларида мажбурий тартибда амалдаги стандартлар асосида брезент (зичлиги 660 г/м2 дан кам бўлмаган) ёки поливинилхлорид қопламали (зичлиги 900 г/м2 дан кам бўлмаган) материаллардан тайёрланган тент билан борт сатҳидан оширмасдан ва бортга мустаҳкам қотирилиб, юза қисми тўлиқ ёпилган бўлса. Бунда тент бортни ҳар томондан 200±50 мм дан кам бўлмаган ҳолда ёпиши ва маҳкамловчи мосламалар билан қотирилиши лозим.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) олтинчи-саккизинчи хатбошлар тегишлича еттинчи-тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2023 й., 09/23/406/0625-сон)