1-ИЛОВА
| 1. | Алихонов Борий Ботирович | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари |
| 2. | Тажиев Бахадир Садуллаевич | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ ҳамраҳбари |
| Ишчи гуруҳ аъзолари | ||
| 3. | Юлдашев Бехзод Содиқович | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти, Олий Мажлис Сенати аъзоси |
| 4. | Мирзаев Сирожиддин Зайниевич | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти |
| 5. | Рафиков Яхоб Асомович | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси сейсмология институти директори |
| 6. | Хамраев Шавкат Рахимович | Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири |
| 7. | Воитов Азиз Ботирович | Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири |
| 8. | Исламов Бобир Фархадович | Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазири |
| 9. | Мирзамахмудов Журабек Турсунпулатович | Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири |
| 10. | Казбеков Жусипбек Сдикбекович | Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари |
| 11. | Хидоятов Шерзод Саиджанович | Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири биринчи ўринбосари |
| 12. | Мусаев Омонджан Мухаматяминович | «Ўзбалиқсаноат» уюшмаси раиси |
| 13. | Азимов Дилшод Суръатович | «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.б. |
| 14. | Хаджаев Алишер Джуракулович | Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси |
| 15. | Кўчимов Абусаид Кўчимович | Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори |
| 16. | Ходжиматов Минхажидин Мирзажанович | Республика Маънавият ва маърифат марказининг раҳбари, Олий Мажлис Сенати аъзоси |
| 17. | Камилова Умида Кабировна | Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари |
| 18. | Мажидов Тохир | «Сувчи» нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари |
| 19. | Хаитов Актам Ахмадович | Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси |
| 20. | Омонов Эркин Ботирович | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси котибияти бош маслаҳатчиси, Ишчи гуруҳ котиби |
2-ИЛОВА
| Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул вазирлик ва идоралар | Изоҳ |
| I. АМАЛДАГИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ВА БОШҚА ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ | |||||
| 1. | Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиш ва тегишли қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш. | 1. Ишчи гуруҳни тузиш (алоҳида рўйхат бўйича). | 2023 йил август | Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ | |
| 2. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш. | 2023 йил ноябрь-декабрь | ||||
| 3. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. 4. Ишлаб чиқилган таклифларни манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2024 йил январь | ||||
| 2. | Сув ресурсларини фермер даласигача етказиб бериш харажатларини мақбуллаштириш орқали тўлов шаффофлигини ошириш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 1. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув етказиб бериш бўйича тўловларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. | 2023 йил сентябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари | |
| 2. Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасини қайта кўриб чиқиш. | 2023 йил октябрь | ||||
| 3. Сув хўжалигида махсус хизматларнинг молиялаштириш тизимини қайта кўриб чиқиш. | 2023 йил ноябрь | ||||
| 4. Тўпланган материаллар ва ҳисоб-китоблар асосида қарор лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2023 йил декабрь | ||||
| 3. | Ифлослантирувчи моддаларнинг очиқ сув ҳавзаларига ва жой рельефига йўл қўйиладиган чегаравий ташламаларининг янги меъёрларини ва расмийлаштириш бўйича Йўриқномани ишлаб чиқиш. | 1. Ифлослантирувчи моддаларнинг очиқ сув ҳавзалари ва жой рельефига йўл қўйиладиган чегаравий ташламалари меъёрлаштириш бўйича амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш. | 2023 йил август | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги | |
| 2. Шу соҳадаги халқаро тажрибани ўрганиш асосида йўл қўйиладиган оқовалар меъёрларини ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш бўйича Йўриқномани ишлаб чиқиш. | 2023 йил декабрь | ||||
| 4. | Табиий ва оқова сувлар таркибида ифлослантирувчи моддалар массавий концентрациясининг ўлчашлар ўтказиш услубиётлари барқарорлигини баҳолаш борасида уч функцияли илғор ўлчашларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ўлчашларни бажариш услубиётлари давлат реестри рўйхатига киритиш. | 1. Ўз ДСт 8.016:2002 «ГСИ Уз. Методики выполнения измерений. Основные положения» давлат стандартига асосан ўлчашларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш. | 2023 йил ноябрь | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги | |
| 2. Услубиётларни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида метрологик экспертизадан ўтказиш. | 2023 йил декабрь | ||||
| 5. | Атроф муҳит ифлослантирилганлиги учун етказилган зарарни аниқлаш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш. | 1. Услубий қўлланмани ишлаб чиқиш бўйича экспертлар гуруҳини шакллантириш. | 2023 йил август | Олий Мажлис Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги | |
| 2. Услубий қўлланмани ишлаб чиқиш. 3. Услубий қўлланмани ҳудудларда апробация (синов) қилиш. | 2023 йил ноябрь | ||||
| 6. | Ер ресурслари ифлослантирилганлиги учун етказилган зарарни аниқлаш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш. | 1. Услубий қўлланма ишлаб чиқиш бўйича экспертлар гуруҳини тузиш. | 2023 йил август | Олий Мажлис Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги | |
| 2. Услубий қўлланмани ишлаб чиқиш. 3. Услубий қўлланмани ҳудудларда апробация (синов) қилиш. | 2023 йил декабрь | ||||
| 7. | Ер ости сувларига ноқонуний қудуқ бурғилаш ва улардан рухсатсиз фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш ва сувдан фойдаланувчиларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ўзгартириш киритишни назарда тутувчи Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 1. Қонун лойиҳасини тайёрлаш. | 2023 йил август | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги | |
| 2. Қонун лойиҳасини ўрнатилган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2023 йил сентябрь | ||||
| 8. | Сувдан фойдаланганлик учун сув солиғи тарифларини қайта кўриб чиқиш ва муқобиллаштириш учун Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 1. Ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва Ўзбекистон шароитига мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | 2023 йил август | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси | |
| 2. Таклифлар асосида Қонун лойиҳасини тайёрлаш, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2023 йил декабрь | ||||
| 9. | Сув ресурсларини тежаш мақсадида кўкаламзорлаштириш ҳудудларини томчилатиб суғориш тизимига ўтказишни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш. | 2023 йил октябрь | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | |
| 2. Қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2023 йил октябрь | ||||
| 3. Вазирлик ва идоралар, давлат улуши эллик фоиздан ортиқ боТган ташкилотлар ҳудуди ва атрофидаги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларнинг марказий шаҳарлари ва Тошкент шаҳрида кўкаламзорлаштириш тизимини томчилаб суғориш тизимига ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | 2023 йил ноябрь | ||||
| 4. Сув ресурсларини тежаш мақсадида кўкаламзорлаштириш ҳудудларини томчилатиб суғориш тизимига ўтказишни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ҳукуматга киритиш. | 2023 йил декабрь | ||||
| 10. | Ўзбекистон Республикасининг «Сув кодекси» лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. | Ўзбекистон Республикасининг «Сув кодекси» лойиҳасига таклифлар тақдим этиш. | 2023 йил октябрь | Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ | |
| II. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИ | |||||
| 11. | Орол денгизи ҳавзаси дарёлари гидрологик режимининг шаклланиш қонуниятларини ўрганиш. | 1. Ўзбекистон дарё ҳавзалари учун гидрологик ва метеорологик тавсифларнинг ягона маълумотлар базасини яратиш. | 2023 йил ноябрь | Сув хўжалиги вазирлиги, Халқаро Оролни қутқариш давлатлараро жамғармаси агентлиги, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, | |
| 2. Гидрологик йилнинг турли фазаларида дарёлар гидрологик режимига минтақавий иқлим ўзгариши таъсирининг механизми ва қ?нуниятларини аниқлаш. | 2023 йил декабрь | ||||
| 3. Турли хил иқлимий сценарийларда Ўзбекистондаги сув объектлари гидрологик режими хусусиятларининг эҳтимолий ўзгаришини прогноз қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. | 2024 йил январь | ||||
| 4. Келажакда Ўзбекистоннинг турли табиий зоналарида сув объектлари гидрологик режими ва уларнинг сув тўплаш хусусиятлари эҳтимолий ўзгаришлари прогнозларини ишлаб чиқиш. | 2024 йил март | ||||
| 12. | Глобал иқлим ўзгариши муаммолари ва Ўзбекистон тоғларида музликлар ҳамда қор қопламининг сув ресурслари ўзгариши тенденцияларини тадқиқ этиш. | 1. Тоғ музликлари йиллик масса балансининг ўзгариши доимий мониторингини олиб бориш. 2. Иқлим ўзгариши шароитида музликларнинг тўйиниши ва аблациясининг миқдорий кўрсаткичлари ҳамда уларнинг юзаларида қор чизиғи баландлигининг мавсумий ўзгаришларини тадқиқ этиш. 3. Музликлар ҳаракатининг механик, геодезик ва фотограмметрик усуллар ёрдамида аниқланган силжиши тезликларини ўрганиш. 4. Музликларнинг мониторинг натижалари асосида уларнинг шакл ва ўлчам кўрсаткичларини аниқлаш. 5. Музликлар каталогини янгилашга имкон берадиган гляцио-гидрологик маълумотлар базасини яратиш ва уни Умумжаҳон музликлар мониторинги хизмати маълумотлар базаси билан интеграллаштириш. 6. Тоғ музликларининг ҳолатини ифодаловчи мавзули карта-схемалар яратиш. 7. Тоғ музликлари ҳолатини ўзгаришининг дарёлар сув ресурслари шаклланишига таъсирини моделлаштириш. | 2023-2024 йиллар | Фанлар академияси, «Ўзбеккосмос» Агентлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги | |
| 13. | Ўзбекистонда иқлим ўзгариши интенсивлигини аниқлаш назариясини (формула) ишлаб чиқиш. | 1. Иқлим ўзгариши интенсивлигини аниқлаш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш. | 2023 йил август | Олий Мажлис Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги | |
| 2. Услубий қўлланма бўйича республиканинг турли минтақалари кесимида таклиф этилган формуланинг апробациясини ўтказиш. | 2023 йил декабрь | ||||
| 3. Формуланинг апробацияси натижалари юзасидан таҳлилий материал тайёрлаш. | 2024 йил март | ||||
| 14. | Водород технологияси тизимлари билан биргаликда қуёш ва шамол энергиясидан қувват оладиган электр энергиясининг гибрид манбаларига асосланган автоном техник мажмуасини яратиш. | 1. Автоном техник мажмуани яратиш бўйича ижодий гуруҳ ташкил этиш. | 2023 йил август | Олий Мажлис Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси, «Геоинновационмарказ» ДУК, Тошкент вилояти ҳокимлиги | |
| 2. Автоном техник мажмуани яратиш бўйича моддий, техник ва ташкилий масалаларни ҳал этиш. | 2023 йил декабр — 2024 йил март | ||||
| 3. Автоном техник мажмуани монтаж қилиш ва ўрнатиш. 4. Автоном техник мажмуани ишга тушириш орқали қайта тикланувчи энергия манбалари ёрдамида 80 метр чуқурликдан сув тортиш ва дронлар орқали экин майдонларини ҳамда суғориш тармоқларини кузатиш. | 2024 йил ма? | ||||
| 15. | Қишлоқ хўжалигида инновацион, сув тежовчи, шўрланишнинг олдини олувчи, экологик тоза янги агробиотехнологияларни жорий этиш. | 1. Янги агробиотехнологияларни яратиш бўйича ижодий гуруҳни ташкил этиш. 2. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг янги агробиотехнологияларни жорий этиш бўйича ҳудудлар кесимида харита ишлаб чиқиш. | 2023-2024 йиллар | Олий Мажлис Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги | |
| III. ТАШКИЛИЙ — ТЕХНИК ЧОРА-ТАДБИРЛАР | |||||
| 16. | Республикадаги сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва балиқ етиштириш самарадорлигини ошириш мақсадида сунъий сув ҳавзаларини босқичма-босқич интенсивлаштириш ишларини ташкил этиш. | 1. Балиқчилик хўжаликларига маҳаллий ҳокимликлар томонидан зарур инфратузилмани яратиб бериш. 2. Сунъий (экстенсив) ҳавзаларини тозалаш, чуқурлаштириш (мелиорация) ишларини амалга ошириш. 3. Сувни кислород билан бойитиб берувчи ва балиқ озуқасини оптимал равишда таъминлаб берувчи гектарига 2 донадан кам бўлмаган мосламаларни (аэратор ва автокормушка) ўрнатиш. | 2024 йил ноябрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси | |
| 17. | Сув ресурсларини тежаш мақсадида, сув тақчил бўлган ҳудудларда сув тежовчи технологияларни барпо этиш орқали балиқ етиштириш ҳажмини ошириш. | 1. Сув тежовчи технологияларни (ёпиқ сув айланма тизими (УЗВ) жорий этган хўжаликларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. 2. Чекка ҳудудларида жойлашган балиқчилик хўжаликлари томонидан сув тежовчи технологияларни барпо этиш учун зарурий қулайликлар яратиш. 3. Барпо этилган сув тежовчи технологиялар асосида (ёпиқ сув айланма тизими (УЗВ) ва садок) ноёб ва қимматбаҳо балиқ турларини етиштиришни йўлга қўйиш. | 2024-2025 йиллар | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси | |
| 18. | Табиий кўл ва сунъий сув ҳавзалари атрофидаги «балиқ ови» туризм масканларини ташкил қилиш. | 1. Дарё, табиий кўл ва сунъий сув ҳавзалари атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларида «балиқ ови» туризм масканларини ташкил этиш учун «E-аукцион» электрон савдо платформаси электрон онлайн-аукцион орқали ижарага бериш: 2. «Балиқ ови» туризм масканларини ташкил қилган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида солиқ имтиёзларини бериш. | 2023 йил якунига қадар | Маданият ва туризм вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат Активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси | |
| 19. | Табиий сув ҳавзаларида саноат мақсадида балиқ овлаш учун электрон онлайн — аукцион орқали юридик шахсларга ижара асосида бериш механизмини ишлаб чиқиш. | 1. Табиий сув ҳавза участкаларини тадбиркорлик субъектларига «E-аукцион» электрон савдо платформаси орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш. 2. Бунда табиий сув ҳавза участкалари, шу жумладан «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасига белгиланган тартибда доимий равишда танҳо фойдаланиш учун берилган табиий сув ҳавза участкалари тадбиркорлик субъектларига Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази томонидан «E-аукцион» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага бериш. | 2023 йил якунига қадар | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат Активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, | |
| 20. | Сув ресурсларини бошқаришда рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш, зарур ирригация ва мелиорация тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш. | 1. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш орқали сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш. 2. 2023 йил якунига қадар 324,9 км канал, 78,5 км лоток, 18,4 км қувур ва 380,3 км коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш. 3. Ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳисобига жами 181,6 минг гектар суғориладиган майдоннинг сув таъминотини ва 94,3 минг гектарнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш. 4. АКТ ва рақамли технологияларни жорий этиш. 5. Экинларни жойлаштиришда сув кам талаб қиладиган экинлар улушини кўпайтириш ва шолини интенсив усулда экиш ҳамда экин майдонларида қўшимча агротехник тадбирлар амалга ошириш. | 2023 йил якунига қадар | Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги | |
| 21. | Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича тушумларнинг бир қисмини туманларда суғориш хизматларини ривожлантириш, ариқ ва каналларни бетонлашга йўналтириш чораларини кўриш. | 1. Ҳар бир вилоят бўйича ишчи гуруҳлар тузиш ҳамда туманлардаги ирригация тизими каналлари, хўжаликлараро (фермерлараро) ва ички суғориш тармоқлари ҳамда улардаги сув олиш жойлари ва мавжуд сув хўжалиги иншоотларини хатловдан ўтказиб, далолатномалар расмийлаштириш. 2. Туманлардаги ирригация тизими каналлари, хўжаликлараро (фермерлараро) ва ички суғориш тармоқларини бетон қопламали қилиш, лоток тармоқларини қуриш, улардаги сув хўжалиги иншоотларини таъмирлаш, тиклаш, янгиларини қуриш, бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув хизматини ривожлантириш, шунингдек, коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш ишларини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва молиявий ҳисоб-китоб қилиш. 3. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ базаси ва меъёрларини, шунингдек, уни ҳисоблаш ва ундириш тизимини ҳамда хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш. 4. Туманлардаги ирригация тизими каналлари, хўжаликлараро (фермерлараро) ва ички суғориш тармоқларини бетонлаш ҳамда улардаги сув хўжалиги иншоотларини таъмирлаш-тиклаш, янгиларини қуриш, бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув хизматини ривожлантириш, шунингдек, коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш ишларини сув хизматини ривожлантириш ишларини амалга ошириш учун сув солиғи тизимини такомиллаштириш юзасидан таклиф тайёрлаш ва Ҳукуматга киритиш. | 2023 йил якунига қадар | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари; | |
| 22. | Сув ресурсларини бошқаришда шаффофликни таъминлаш ва манфаатдор томонлар вакилларини жалб қилган ҳолда тегишли қарорлар қабул қилиш мақсадида республика, ҳавзалар (ҳудудлар) ва туманлар бўйича коллегиал-маслаҳат органи сифатида сув кенгашлари ташкил этиш. | 1. Ишчи гуруҳ тузиш. 2. Сув кенгашлари ташкил этиш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш. 3. Сув кенгашлари ташкил қилиш юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқиш. 4. Ишлаб чиқилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2023-2024 йиллар давомида | Сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
| 23. | Оролбўйи ҳудудини экологик жиҳатдан тиклаш учун ҳудудда сув барқарорлигини таъминлаш чораларини кўриш. | 1. Жанубий Орол денгизи зонасининг барқарор сув таъминотини яхшилаш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқиш. 2. Сув ҳисоб-китобини такомиллаштириш ҳамда сувни ўлчаш станцияларини модернизация қилиш ва тиклаш. 3. Дельта бошқаруви самарадорлигини ошириш учун мутахассисларни жалб қилиш ва барқарор молиялаштириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш. 4. Сув қушларини назоратсиз овлашни чеклаш, буталарни кесиш ва қуруқ қамишларни йўқ қилишни ташкил этиш, яйлов аквакультурасини ривожлантириш учун фойдаланилмаётган имкониятларни ишга солиш. 5. Устюрт платоси ва Судоче қирғоқ бўйида ушбу минтақа табиатини ва тарихини сақлаган ҳолда туризм фаолиятини ривожлантириш. | 2023-2024 йиллар | Сув хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Марказий Осиё Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув комиссиясининг илмий-ахборот маркази, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Маданият ва туризм вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши | |
| 24. | «Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2024 — 2026 йилларга мўлжалланган Стратегияси» лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келгуси 3 йиллик учун таклифлар тайёрлаш. | 1. Стратегияни унинг устувор йўналишлари ва тегишли даврга мўлжалланган мақсадли параметрлари ва кўрсаткичларидан келиб чиқиб, келгуси 3 йиллик учун таклифлар тайёрлаш. 2. «Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2024 — 2026 йилларга мўлжалланган Стратегияси»да белгиланган вазифалар ижросини таҳлил қилиш. | 2023 йил декабрь | Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари | |
| 25. | Мавжуд булоқлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш. | 1. Ҳудудлар кесимида мавжуд булоқларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг реестрларини шакллантириш. | 2023 йил октябрь | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари | |
| 2. Хатлов натижасига мувофиқ ҳар бир булоқдан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш. | 2023 йил ноябрь | ||||
| 3. Таклифларни кўриб чиқиш ва ижросини таъминлаш юзасидан кўрсатма бериш учун регламентга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2023 йил декабрь | ||||
| 26. | Кластер ва фермер хўжаликлари томонидан сувдан самарали фойдаланиш ҳамда сув тежовчи технологиялар жорий қилинган майдонларнинг иқтисодий самарадорлиги ва юзага келаётган муаммоли масалаларни ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш. | 1. Вазирлик ва идоралар масъул мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузиш. | 2023 йил август | Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари | |
| 2. Тузилган ишчи гуруҳ томонидан ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганиш ишларини ташкил қилиш. | 2023 йил август | ||||
| 3. Ўрганилган масалалар бўйича таҳлилий маълумотлар ва таклифлар тайёрлаш. | 2023 йил сентябрь | ||||
| 4. Якуний хулосалар тайёрлаб, Ишчи гуруҳига ахборот киритиш. | 2023 йил октябрь | ||||
| 27. | Дарёлар суви балансидаги йўқотишларининг тузилмаси, сабабларини ҳамда суғориладиган майдонларнинг сув балансини ўрганиш. | 1. Ҳудудларнинг табиий географик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг қадимдан суғориладиган ва янгидан ўзлаштирилган ерлари сув баланси тенгламаларини тузиш. 2. Суғориладиган ерлар сув баланси тенгламаларининг кирим ва сарфланиш қисмлари ташкил этувчиларини миқдорий баҳолаш. 3. Суғориладиган экин майдонларида дарё сувлари ва намликнинг самарасиз сарфланишининг таркибий қисмларини аниқлаш ҳамда бу жараённинг аналитик моделини тузиш. 4. Ҳудудларнинг қадимдан суғориб келинган ва янгидан ўзлаштирилган ерлари сув баланси тенгламалари ташкил этувчиларининг миқдорий қийматларининг яқин келажак учун прогнозларини ишлаб чиқиш. | 2023 йил якунига қадар | Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари | |
| 28. | Республика сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида гидрологик кузатув постлари сонини кўпайтириш чораларини кўриш. | 1. Республиканинг трансчегаравий дарёларига автоматлашган гидрологик кузатув постларини ўрнатиш. 2. Автоматлашган ускуналардан фойдаланиш бўйича ходимларни малака кўникмаларини ошириш. 3. Автоматик ўлчов ускуналари ёрдамида кузатувларни ташкил этиш. Ўрнатилган кузатув постларини Ўзгидрометнинг data.mete.uz порталига интеграция қилиш. | 2024-2025 йиллар | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги | |
| 29. | Республиканинг асосий сув оқимларида ер усти сувларининг ифлосланишининг олдини олиш чораларини кўриш. | 1. Асосий сув оқимларида ер усти сувларининг ифлосланишини кимёвий ва гидробиологик кўрсаткичлари бўйича мониторинг қилиш. 2. Эр усти сувларининг сифати тўғрисида маълумотни умумлаштириш. 3. Мониторинг натижалари бўйича Ҳукуматга маълумот ва таклиф киритиш. | 2023-2024 йиллар | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги | |
| 30. | Дарё ва сойлар ўзанларини тозалаш ва рухсатнома асосида қум шағал қазиб олинишини тартибга солиш. | 1. Дарё ва сойларда ўзан тозалаш ва рухсатнома асосида қум-шағал қазиб олиш ишлари олиб борилаётган субъектлар фаолиятини танқидий ўрганиш. | 2024 йил августь | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари | |
| 2. Дарё ўзанларидан қум-шағални ноқонуний қазиб олиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини босқичма-босқич тугатиш ва сувни муҳофаза қилиш зонасидан ташқарида жойлашган конларга йўналтириш. | 2024 йил январь | ||||
| 31. | Республика бўйича 14 та ер усти табиий сув объектларининг (дарёлар, кичик дарёлар ва табиий кўллар) сувни муҳофаза қилиш зоналари, шу жумладан соҳилбўйи минтақаларини белгилаш чораларини кўриш. | 1. Сувни муҳофаза қилиш зоналари ва соҳилбўйи минтақалари белгиланадиган ер усти сув объектлари рўйхатини шакллантириш. | 2023 йил декабрь | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари | |
| 2. «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти билан шартнома асосида табиий сув ҳавзалари учун сувни муҳофаза қилиш зоналари, шу жумладан соҳилбўйи минтақаларини белгилаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш. 3. Тегишли маҳаллий ҳокимият органлари қарорлари билан сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш бўйича қарорлар чиқариш. | 2024 йил январь | ||||
| 32. | Саноат корхоналарида 80 та маҳаллий оқова тозалаш иншоотларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш. | 1. Қуриладиган ва реконструкция қилинадиган маҳаллий оқова тозалаш иншоотлари харитасини шакллантириш. | 2023 йил август | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ | |
| 2. Маҳаллий оқова тозалаш иншоотларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш чора тадбирларини ишлаб чиқиш ва корхоналар билан келишиш. | 2023 йил ноябрь | ||||
| 3. Дастур ижросини таъминлаш юзасидан экологик назорат тадбирларини амалга ошириш. 4. Иқтисодий инқирози мавжуд оқова сув ҳосил қилувчи саноат корхоналарига чет эл маблағлари ҳисобидан кредит асосида маблағлар ажратилишини таклиф қилиш. | 2023 йил декабрь | ||||
| 5. Маҳаллий тозалаш иншоотларининг самарадорлигини аниқлаш. | 2024 йил февраль | ||||
| 33. | Мавжуд автомобил ювиш шохобчаларида босқичма-босқич сув таъминотининг айланма тизимини жорий этиш ҳамда уларни замонавий сув тиндиргичлар ва сув тежовчи ускуналар билан жиҳозлаш чораларини кўриш. | 1. Мавжуд автомобил ювиш шохобчаларини уларда оқова сувларни тозалашнинг маҳаллий иншоотлари мавжудлигини ўрганиш. | 2023 йил декабрь | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги | |
| 2. Босқичма-босқич сув таъминотининг айланма тизимини жорий этиш ҳамда уларни замонавий сув тиндиргичлар ва сув тежовчи ускуналар билан жиҳозлаш, шунингдек, автомобил ювиш шохобчаларининг ўз-ўзига хизмат кўрсатадиган турларини кенгайтириш. | 2024 йил якунига қадар (алоҳида режа-жадвал асосида) | ||||
| 34. | Тажриба тариқасида Нукус шаҳрида ичимлик сувидан фойдаланиш бўйича кўп қаватли уйлар ўртасида «Тежамкор уй» ва «Тежамкор хонадон» рейтинг тизимини ишга тушириш. | 1. Энг кам сув ишлатган 20 та хонадон ҳамда хонадонларининг 50 фоизидан ортиғи белгиланган меъёрлардан кам сув ишлатган 20 та кўп қаватли уйларни рағбатлантириш бўйича рейтинг тизимини ишга тушириш. | 2024 йил декабрь | Қо?ақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенг?ши, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ Қурилиш ва уй жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги | |
| 2. Ғолиб хонадон ва уйларга вазирликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуёш панеллари ёки уй атрофини ёритиш мосламаларини бепул ўрнатиб бериш. | 2025 йил март | ||||
| 35. | Тажриба тариқасида Нукус ва Тахиатош шаҳарларидаги оқова сув тозалаш иншоотларида хлорелла (сув ўтлари) қўллаган ҳолда биологик тозалаш технологиясини жорий этиш. | 1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида биологик тозалаш технологияси бўйича техник гуруҳини ташкил этиш. | 2023 йил август | Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қурилиш ва уй жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ | |
| 2. Техник гуруҳ томонидан биологик тозалаш технологиясини жорий этиш лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2023 йил декабрь | ||||
| 3. Тажриба тариқасида Нукус ва Тахиатош шаҳарларидаги оқова тозалаш участкаларида янги технологияни жорий этиш. 4. Тажриба натижалари юзасидан Ҳукуматга ахборот ва таклиф киритиш. | 2024 йил апрель | ||||
| 36. | Ер ости сувларига қудуқларни бурғулашга мораторий жорий этилган ҳудудларда назорат тадбирлари олиб бориш. | 1. Эр ости сувларига қудуқларни бурғулашга мораторий жорий этилган ҳудудларда назорат тадбирларини ўтказиш. | 2023 йил сентябрь | Тоғ-кон саноат ва геология вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги | |
| 2. Республика бўйича ер ости чучук сувлари ҳосил бўладиган майдонларда ташкил этилган 11 та ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 10 та муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ерларидан фойдаланувчиларни ва потенциал ифлослантириш манбаларини қайта хатловдан ўтказиш, хариталаш, геоахборот базасини яратиш ҳамда Миллий географик ахборот тизимига интеграция қилиш. | 2024 йил март | ||||
| IV. ТУШУНТИРИШ ВА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ | |||||
| 37. | Сувни асраш, ундан самарали ва оқилона фойдаланиш, сувни исроф қилмаслик юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш. | 1. Тарғибот гуруҳларини тузиш ва режа-график ишлаб чиқиш. 2. Тарғибот гуруҳлари томонидан режа-жадвал асосида жойларда тушунтириш ишларини амалга ошириш. | 2023 йил (алоҳида режа-жадвал асосида) | Сув хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маънавият ва маърифат маркази, МТРК, ЎзА | |
| 38. | Сувни асраш, ундан самарали ва оқилона фойдаланиш, сувни исроф қилмаслик масалаларини оммавий ахборот воситалари ҳамда расмий веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар орқали ёритиш. | 1. Сувни асраш, ундан самарали ва оқилона фойдаланиш, сувни исроф қилмаслик юзасидан телевидение ва радиода ток-шоу ва бошқа кўрсатувлар ташкил этиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш. 2. Режа-график аcосида кўрсатувлар тайёрлаш ва эфирга узатиш. | 2023 йил (алоҳида режа-жадвал асосида) | Ишчи гуруҳ аъзолари Сув хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маънавият ва маърифат маркази, МТРК, ЎзА, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти | |
| 39. | Барча тармоқларда сув ресурсларини тежовчи янги технологиялар бўйича семинар-тренинглар ўтказиш ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш. | 1. Мутахассислар томонидан жойларда сув тежовчи технологиялар бўйича тушунтириш ишларини амалга ошириш. 2. Ҳудудларда ўтказиладиган семинар тренингларни телевидение ва сайтларда намойиш этиш. 3. Сувни тежаш ва унинг қадри бўйича видео роликлар тайёрлаш. | 2023 йил (алоҳида режа-жадвал асосида) | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси | |
| 40. | Сувдан унумли фойдаланиш ва уларнинг ҳисобини юритиш бўйича ижтимоий роликлар тайёрлаш ва уларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилишини таъминлаш. | 1. Сувдан оқилона фойдаланишни акс эттирувчи роликлар тайёрлаш. 2. Оммабоп телерадиоканаллар орқали сувни асраб-авайлаш, улардан оқилона фойдаланиш бўйича таниқли шахслар (кино актёрлар, хонандалар) ёрдамида роликларни тайёрлаш ва ҳар куни телеканаллар орқали ёритилишини йўлга қўйиш. | 2023 йил (алоҳида режа-жадвал асосида) | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Гидрометрология хизмати агентлиги | |
| 41. | Миллий даражадаги сув ресурслари, сиёсат, режалаштириш ва бошқаришда жамоатчилик иштирокини кучайтириш. | 1. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда жамоатчилик фикрини инобатга олиш мақсадида Сув хўжалиги махсус хизмат фаолиятини такомиллаштириш. | 2023 йил якунига қадар | Сув хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Гидрометрология хизмати агентлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | |
| 2. Сув ресурсларини бошқариш, сувларнинг ҳисоби, ҳисоботи ва балансини шакллантиришда жамоатчиликнинг маслаҳати ва бевосита иштирокини таъминлаш. 3. Республика аҳолиси иқтисодиёт тармоқлари ва атроф муҳитнинг сувга бўлган муттасил ошиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун шарт-шароитлар яратиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш. 4. Иқлим ўзгариши шароитида мослашиш, ресурс тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий қилиш, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида жамоатчиликнинг билимларини оширишга қаратилган амалий семинарлар ташкил этиш. | 2024-2025 йиллар | ||||