ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 18 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2560-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 2 мартдаги 116-сон «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2014 йил 17 январдаги 22, 1 ва 1-сон қарори (рўйхат рақами 2560, 2014 йил 19 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 8-сон, 84-модда) билан тасдиқланган Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 3 август,
22-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 28 июль,
31-сон
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 31 июль,
35-сон
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023 йил 3 августдаги 22-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 28 июлдаги 31-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 31 июлдаги 35-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 10-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ҳайдовчилик гувоҳномаси;».
2. 11-банддаги «2015 йил 24 декабрдаги 370-сон» деган сўзлар «2022 йил 12 апрелдаги 172-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 10/23/2560-2/0624-сон)