10.08.2023 йилдаги 353-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сон қарорига қўшимча киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, унинг иқтисодиётини эркинлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, инвестициявий жозибадорликни ошириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва ёшлар бандлигини таъминлаш орқали Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодий салоҳиятини янада ошириш мақсадида қўшимча чоралар кўриш зарурати юзага келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 8 августдаги ПФ-129-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 8 августдаги ПФ-129-сон Фармони билан 2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида қиймати 1 миллион АҚШ доллари ва ундан ортиқ эквивалентдаги, қолган туманларда қиймати 300 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ эквивалентдаги инвестиция киритиш мажбуриятини юклаган ҳолда лойиҳа ташаббускорларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарори асосида ер участкаларини тўғридан-тўғри узоқ муддатли ижара ҳуқуқи билан бериш тизими жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сон қарори қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«8. Белгилансинки, 2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида қиймати 1 миллион АҚШ доллари ва ундан ортиқ эквивалентдаги, қолган туманларда қиймати 300 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ эквивалентдаги инвестиция киритиш мажбуриятини юклаган ҳолда лойиҳа ташаббускорларига ер участкалари ушбу қарор талабларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан белгиланган вақтинча тартиб асосида тўғридан-тўғри ижарага берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мазкур қарор билан тасдиқланган Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламенти талаблари 2025 йил 1 январга қадар ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.У. Эрманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 10 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
353-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2023 й., 09/23/353/0587-сон)