Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг
қарори
«Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 7 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2885-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон «2017 — 2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 28 июль,
70-сон
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л. КУДРАТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 25 июль,
2023/30-7-сон
Келишилди:
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси И. ХАЙДАРОВ
2023 йил 13 июль
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 28 июлдаги 70-сон ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 25 июлдаги 2023/30-7-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 14 апрелдаги 15, 125, 2017/10-3, 2017-09 ва 01-02/8-8-сон «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2885, 2017 йил 16 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 20-сон, 374-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 6 августдаги 89, 14, ҚҚ-01, 2019-51 ва 01-02/8-31-сон «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2885-1, 2019 йил 22 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.08.2019 й., 10/19/2885-1/3611-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2023 й., 10/23/2885-5/0572-сон)