04.08.2023 йилдаги 332-сон
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистан Республикаси Фуқаролик кодексининг 52-боби, Ўзбекистан Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

«Ёнғиндан ҳушёрлик» умуммиллий кампаниясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Чора-тадбирлар режаси

2023 йил 1 сентябрь

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2.

«Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» йиллик танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2023 йил 1 октябрь

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

3.

«Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» йиллик танловини ўтказиш жараёнларини рақамлаштириш имкониятига эга ахборот тизимини ишга тушириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил 1 декабрь

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Пекось)

4.

Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини мустақил баҳолаш (ёнғин аудити) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2023 йил 1 октябрь

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)

5.

Бир вақтнинг ўзида 50 нафардан кўп одамлар бўладиган объектларда давлат ёнғин назорати органлари томонидан ҳар чоракда камида бир маротаба профилактика тадбирларини ўтказиш бўйича режа-график тасдиқлаш.

Чора-тадбирлар режаси

2023 йил 1 сентябрь

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев)

6.

Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда ўтказилган текширишлар натижасида аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан давлат ёнғин назорати органларига маъмурий жазо чораларини тўғридан-тўғри қўллаш ваколатини бериш;

ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 октябрь

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев)

7.

Давлат ёнғин назорати органларининг ижобий хулосаси асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини аукционга чиқариш, қурилиш объектлари лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектларни фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартибини белгилаш. Бунда:

давлат ёнғин назорати органлари томонидан хулоса бериш муддати етти кун этиб белгилаш;

давлат ёнғин назорати органларига лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун мазкур ҳужжатларнинг барча қисмлари тақдим этиш;

давлат ёнғин назорати органлари қурилиш объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилишини назарда тутиш.

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2023 йил 1 октябрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Закиров), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев)

8.

Одамлар оммавий бўладиган объектларда қонунчиликка мувофиқ ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан мажбурий тартибда идоравий ёнғин назоратини ўрнатиш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 октябрь

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев)

9.

Бозорлар ва савдо комплексларига тегишли бино ва иншоотлар мулкдорларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталашни жорий этиш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 ноябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев)

10.

Давлат ёнғин назорати инспекторларининг фаолиятига «E-inspektor» аппарат-дастурий мажмуасини жорий этиш.

Бунда, давлат ёнғин назорати инспекторларини махсус планшетлар билан таъминлашни назарда тутиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил 1 ноябрь

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Пекось)

11.

Давлат ёнғин назорати инспекторлари фаолиятида коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ва уларнинг жавобгарлигини кучайтириш бўйича қатъий чораларни белгилаш ва амалга ошириш.

Чора-тадбирлар режаси

2023 йил 1 октябрь

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов)

12.

Ҳудудларда давлат ёнғин назоратини кучайтириш мақсадида ҳар бир туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимига қўшимча давлат ёнғин назорати инспектори штат бирликларини ажратиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Таҳлилий маълумот

2023 йил 1 сентябрь

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)

13.

Ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензияланадиган фаолият турига ўтказиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 декабрь

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Адлия вазирлиги (Ташкулов)

14.

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида назарда тутилган ёнғин хавфсизлиги талабларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича дастурни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Чора-тадбирлар режаси

2023 йил 1 декабрь

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Закиров)

15.

Илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартлар асосида ёнғинлар профилактикаси тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкмасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 октябрь

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Адлия вазирлиги (Ташкулов)