Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 31 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2525-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 5 ноябрдаги 01-02/12-29-сон қарори (рўйхат рақами 2525, 2013 йил 18 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 47-сон, 619-модда) билан тасдиқланган Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қоидаларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 21 июль,
66-сон
Келишилди:
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2023 йил 4 июль
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 21 июлдаги 66-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қоидаларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-бандда:
олтинчи хатбошидаги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг» деган сўзлар «Uzbekistan Airports» акциядорлик жамиятининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «Давлат божхона қўмитасининг» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 2-банддаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 22-сон, 224-модда) билан тасдиқланган Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низом» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон қарори билан тасдиқланган Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Божхона омборининг эгаси божхона омборига жойлаштирилган ва ундан чиқарилган авиакеросин маҳсулотлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ахборот тизимида ушбу авиакеросин маҳсулотларининг жойлаштирилиши ва ундан чиқарилиши тўғрисида белги қўйган ҳолда, автоматлаштирилган ҳисобни юритади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2023 й., 10/23/2525-3/0545-сон)