Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 31 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2146-14]
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-836-сон «Давлат қарзи тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 2 август кунидан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 7 июль,
53-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 7 июлдаги 53-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 54-банддаги «ғазна мажбуриятлари» деган сўзлар «давлат ғазначилик облигациялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 4-илованинг 7 017 103 қаторидаги «ғазна мажбуриятлари» деган сўзлар «давлат ғазначилик облигациялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2023 й., 10/23/2146-14/0540-сон)