Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг
буйруғи
Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 24 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2521-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2013 йил 30 октябрдаги 21-сон қарори (рўйхат рақами 2521, 2013 йил 7 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 45-сон, 596-модда) билан тасдиқланган Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради
Вазир А. ВОИТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 3 июль,
124-сон
КЕЛИШИЛДИ:
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А. ХАИТОВ
2023 йил 17 июнь
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш. КУДБИЕВ
2023 йил 22 июнь
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 3 июлдаги 124-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (бундан буён матнда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги деб юритилади);
тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги ташкилотлар.».
2. 5, 13, 18-бандлардаги «Давергеодезкадастр қўмитаси» деган сўзлар «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 6-банд, 8-банднинг еттинчи хатбошиси, 12-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 24-банддаги «Давергеодезкадастр қўмитасининг» деган сўзлар «Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 10-банддаги «туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи (раис ўринбосари), туман қишлоқ хўжалиги бўлими» деган сўзлар «туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (раис ўринбосари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 14-банднинг олтинчи хатбошисидаги «туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимидан» деган сўзлар «туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 21-банддаги «(вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси)» деган сўзлар «(вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 29-банддаги «Давергеодезкадастр қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқарма (бўлим)лари» деган сўзлар «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқарма (бўлим)лари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/2521-2/0538-сон)