28.07.2023 йилдаги 319-сон
Ҳужжат 31.07.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар муомаласи ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат муассасалари мазкур Низомнинг 3-бандида назарда тутилган фаолиятнинг лицензияланадиган турларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ёхуд Вазирлар Маҳкамаси қарорларида кўзда тутилган фаолият турларини амалга ошириш шарти билан тегишли лицензия олмасдан амалга ошириш ҳуқуқига эга ҳисобланади.
9. Лицензия ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда берилади. Бунда талабгорнинг аризасига биноан лицензия лицензияланадиган фаолият турининг кичик турига ёки ушбу Низомнинг 3-бандида қайд этилган барча фаолият турлари учун берилиши мумкин.
11. Лицензия талаблари ҳамда шартлари мазкур Низомга 3 ва 4-иловалардаги паспортларнинг 9-позициясига мувофиқ белгиланади.
12. Талабгор лицензия олиш учун мазкур Низомга 3 ва 4-иловалардаги паспортларнинг 5-позициясида белгиланган ҳужжатларни тақдим этади.
Талабгордан ушбу Низомга 3 ва 4-иловалардаги паспортларнинг 5-позициясида кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
14. Лицензияловчи органга ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган тартибда келиб тушган вақтдан бошлаб рўйхатга олинган деб ҳисобланади.
15. Лицензияловчи орган томонидан талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш учун ушбу Низомга 3 ва 4-иловалардаги паспортларнинг 6-позициясида белгиланган миқдорда йиғим ундирилади.
Расмийлаштирилган лицензиялар лицензияловчи орган раҳбари томонидан имзоланади. Ушбу Низомнинг 8-бобида белгиланган тартибда лицензиялар реестрига тегишли ёзувлар киритилади.
 LexUZ шарҳи
23. Ушбу Низом 21-бандининг иккинчи хатбошиси ва 22-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар аниқланганда, агар аризада бартараф этиш мумкин бўлган камчиликлар мавжуд бўлса, лицензияловчи орган уларни бартараф этиш учун талабгорга муддат беради. Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома лицензияловчи орган томонидан талабгорга бир иш куни ичида юборилади.
31. Агар лицензияловчи орган талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддати мобайнида талабгорга лицензияни бермаса ва уни беришни рад этмаса, ушбу Низомнинг 17-бандида тутилган муддатлар ўтганидан кейин талабгор амалга оширилиши учун лицензия олиш ниятида бўлган фаолиятни (ҳаракатни) амалга ошириш ҳуқуқига, бу ҳақда лицензияловчи органни ёзма шаклда хабардор қилган ҳолда, эга бўлади.
32. Ушбу Низомнинг 31-бандида назарда тутилган ҳолда талабгор белгиланган давлат божини ёки йиғимни тўлаганидан кейин унга лицензия берилади. Бунда талабгор лицензиясиз фаолият билан шуғулланганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас ҳамда лицензияловчи органлар эҳтимол тутилган барча оқибатлар учун жавобгар бўлади.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ лицензиялаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга жарима солиш тўғрисида судга ариза бериш;
 LexUZ шарҳи
Ушбу банднинг биринчи қисми иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган назорат шакллари Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунининг 50-51-моддаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ушбу банднинг биринчи қисми тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда лицензияловчи орган томонидан лицензия талаблари ва шартлари билан боғлиқ бўлмаган маълумотларни таҳлил қилиш, текшириш ва талабгордан сўраш тақиқланади.
 LexUZ шарҳи

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Талабгор

(юридик шахс)

1. Лицензия олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғим тўлайди.

3. Ҳужжатларни бевосита, Давлат фелдъегерлик хизмати ёки республика махсус алоқа тармоғи орқали Мудофаа саноати агентлигига тақдим этади.

Хоҳишига кўра

2-босқич

Мудофаати саноати агентлиги эксперт комиссияси

(ишчи орган)

1. Ҳужжатларни кўриб чиқади, лицензия бериш ёки беришни рад этиш ҳақида эксперт хулосасини тайёрлайди.

15 иш кунида

2. Ҳужжатларда камчиликлар аниқланса, уларни бартараф этиш тўғрисида талабгорга хабарнома юборади.

1 иш кунида

3. Талабгор лицензия беришни рад этишга асос бўлган сабабларни бартараф этгандан сўнг тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва эксперт хулосасини тайёрлайди.

Ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан сўнг 3 иш кунида

3-босқич

Мудофаати саноати агентлиги

(лицензияловчи орган)

1. Ишчи органнинг хулосасига кўра лицензия бериш ёки беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Хулоса берилгандан сўнг 5 иш кунида

(ҳужжатлар қайта киритилганда 2 иш кунида)

2. Талабгорни қабул қилинган қарор ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади.

Қарор қабул қилингандан сўнг 1 иш кунида

4-босқич

Талабгор

Лицензия олиш учун давлат божини тўлайди ва лицензияловчи органни хабардор қилади.

Ўттиз кун ичида

5-босқич

Лицензияловчи орган

1. Талабгорга лицензияни топширади.

2. Лицензия берилганлиги тўғрисида реестрга ёзув киритади.

Давлат божи тўлангандан сўнг

OZBEKISTON RESPUBLIKASI MUDOFAA VAZIRLIGI
HUZURIDAGI MUDOFAA SANOATI AGENTLIGI
______________________________________________________________________________________________________

(NAMUNA)
LITSENZIYA

Ro‘yxat bo‘yicha № ____________

20___ yil «___» ____________

Quyidagi faoliyat turlarini amalga oshirish huquqi beriladi:
______________________________________________________________________________________________________________

______________________________________________________________________________________________________________

______________________________________________________________________________________________________________

Berildi ________________________________________________________________________________________________________

(tashkilotning nomlanishi)

Tashkilotning rekvizitlari _________________________________________________________________________________________

______________________________________________________________________________________________________________

______________________________________________________________________________________________________________

______________________________________________________________________________________________________________


Litsenziyaning amal qilish muddati ___________________________________________________________________________________

Litsenziya qayta rasmiylashtirildi ____________________________________________________________________________________

(qayta rasmiylashtirishga asos)

Litsenziya o‘zgartirildi _____________________________________________________________________________________________

(o‘zgartirishga asos)


O‘zbekiston Respublikasi
Mudofaa vazirligi huzuridagi Mudofaa sanoati agentligi direktori

_____________
(Imzo)

___________________________________
(F.I.O)

M.O‘.

 LexUZ шарҳи

1.

Лицензия номи:

Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани, яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

а) қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш;

б) қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани ишлаб чиқариш;

в) қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани таъмирлаш;

г) қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани реализация қилиш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахслар

4.

Ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза.

Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

жойлашган ери (почта манзили);

фаолият кўрсатадиган жойи (манзили):

банк номи ва ҳисобварағи;

мавжуд бўлса — телефон, факс рақами, электрон почта манзили;

ариза бериш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш, ўзгартириш);

талабгор амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланган фаолият тури;

б) лицензия талабгорида технологик синов ускуналари ва ўлчов воситалари, шунингдек, ишлаб чиқариладиган маҳсулотни (кўрсатиладиган хизматлар ва бажариладиган ишлар) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумотлар;

в) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш тахмин қилинаётган объектнинг ёнғин, экология ва санитария хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида маълумотлар;

г) объектнинг техник жиҳозланганлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш органларининг техник қўриқлаш марказига (пунктига) уланганлиги тўғрисида маълумотлар;

д) ҳужжатлар, материаллар, ярим фабрикатлар ва маҳсулотнинг бутловчи буюмларини (намуналарини) сақлаш ташкил этилганлиги ҳақида маълумотлар.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

20 кун

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

1. Асосий талаблар ва шартларга қуйидагилар киради:

а) юридик шахс штатида 70 фоиздан кам бўлмаган, лицензияланадиган фаолият турига мос касбий маълумотга эга ва ишлаб чиқариш технологиясига мувофиқ белгиланган малака талабларига жавоб берадиган мутахассисларнинг мавжудлиги;

б) моддий-техника базаси, бинолар ва иншоотларнинг портлаш ҳамда ёнғин хавфсизлиги нормалари ва талабларига, шунингдек, санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги;

в) табиатни муҳофаза қилиш бўйича зарур тадбирларни таъминлаш ва экологик хавфсизлик талабларига риоя этиш;

г) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун зарур ускуналар, қурилмалар ва асбобларнинг мавжудлиги, шунингдек, уларнинг техник хусусиятлари ва ўлчаш аниқлигининг белгиланган талабларга мос келиши;

д) фаолиятнинг лицензияланадиган тури амалга оширилиши тахмин қилинаётган объектлар ишончли қўриқланиши, уларни қўриқлаш бўйича жисмоний ва техник тадбирлар ўтказилиши, уларнинг қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси ҳамда бошқа техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозланганлиги;

е) сифат бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мос келувчи бутловчи деталлар ва сарфланадиган материаллардан фойдаланилиши;

ж) ишлаб чиқариладиган маҳсулотни (кўрсатиладиган хизматлар ва бажариладиган ишлар) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги;

қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолиятни давлат сирини ташкил қиладиган маълумотлардан фойдаланган ҳолда амалга оширишда:

з) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ махфий иш юритилиши ва объект ички тартибига риоя этилиши;

и) ходимларда белгиланган тартибда расмийлаштирилган давлат сирларидан фойдаланиш учун рухсатноманинг мавжудлиги.

2. Қўшимча талаблар ва шартларга қуйидагилар киради:

а) қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш соҳасида:

конструкторлик бюроси ёки яратиш ишларини амалга оширувчи бўлинманинг мавжудлиги;

ҳужжатларни сақлаш шароитларининг мавжудлиги;

б) қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани ишлаб чиқариш ва таъмирлаш соҳасида:

ҳужжатлар, материаллар, ярим фабрикатлар, маҳсулотнинг бутловчи буюмларини (намуналарини) сақлаш шароитларининг мавжудлиги;

ISO 9001 стандарти талабларига мувофиқ ташкил этилган ва фаолият кўрсатувчи сифат менежменти тизимининг мавжудлиги;

бажариладиган ишлар (кўрсатиладиган хизматлар) сифат назоратини таъминловчи таркибий бўлинмаларнинг мавжудлиги;

ишлаб чиқариладиган ва таъмирланадиган маҳсулот назоратини таъминлаш учун тажриба лабораторияси (синов жиҳозлари) ёки тажриба ишларини амалга ошириш учун ихтисослаштирилган ташкилотлар билан тузилган шартноманинг мавжудлиги;

саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосасининг мавжудлиги (хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун);

таъмирлашга оид ҳужжатларнинг мавжудлиги;

в) қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани реализация қилиш соҳасида:

реализация қилинадиган ҳарбий мақсадда фойдаланишга мўлжалланган маҳсулотларни сақлаш учун шароитларнинг мавжудлиги;

реализация қилинадиган ҳарбий мақсадда фойдаланишга мўлжалланган маҳсулотларга мувофиқлик (сифат) сертификатларининг мавжудлиги.

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган

1.

Лицензия номи:

Бўшаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолияти учун лицензия

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

а ) бўшаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш);

б) бўшаётган ҳарбий-техника воситаларини қайта ишлаш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахслар

4.

Лицензияловчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) Ариза.

Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

жойлашган ери (почта манзили);

фаолият кўрсатадиган жойи (манзили):

банк номи ва ҳисобварағи;

мавжуд бўлса — телефон, факс рақами, электрон почта манзили;

ариза бериш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш, ўзгартириш);

талабгор амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланган фаолият тури;

б) лицензия талабгорида технологик синов ускуналари ва ўлчов воситалари, шунингдек, ишлаб чиқариладиган маҳсулотни (кўрсатиладиган хизматлар ва бажариладиган ишлар) техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумотлар;

в) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш тахмин қилинаётган объектнинг ёнғин, экология ва санитария хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида маълумотлар;

г) объектнинг техник жиҳозланганлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш органларининг техник қўриқлаш марказига (пунктига) уланганлиги тўғрисида маълумотлар;

д) қимматбаҳо металларни ва ҳужжатларни сақлаш учун шароитларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумотлар.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

20 кун

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) юридик шахс штатида 70 фоиздан кам бўлмаган, лицензияланадиган фаолият турига мос касбий маълумотга эга ва ишлаб чиқариш технологиясига мувофиқ белгиланган малака талабларига жавоб берадиган мутахассисларнинг мавжудлиги;

б) моддий-техника базаси, бинолар ва иншоотларнинг портлаш ҳамда ёнғин хавфсизлиги номалари ва талабларига, шунингдек, санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги;

в) табиатни муҳофаза қилиш бўйича зарур тадбирларни таъминлаш ва экологик хавфсизлик талабларига риоя этилиши;

г) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун зарур ускуналар, қурилмалар ва асбобларнинг мавжудлиги, шунингдек, уларнинг техник хусусиятлари ва ўлчаш аниқлигининг белгиланган талабларга мос келиши;

д) фаолиятнинг лицензияланадиган тури амалга оширилиши тахмин қилинаётган объектлар ишончли қўриқланишининг таъминланиши, уларни қўриқлаш бўйича жисмоний ва техник тадбирлар ўтказилиши, уларни қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси ҳамда бошқа техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозланганлиги;

е) сифат бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мос бутловчи деталлар ва сарфланадиган материаллардан фойдаланилиши;

ж) қимматбаҳо металларни ва ҳужжатларни сақлаш учун шароитларнинг мавжудлиги;

з) ишлаб чиқариладиган маҳсулотни (кўрсатиладиган хизматлар ва бажариладиган ишлар) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги;

и) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси томонидан қимматбаҳо металлар билан ишлаш ҳақида хабарнома олинганлигини тасдиқлаш тўғрисида маълумот мавжудлиги;

бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолиятини давлат сирини ташкил қиладиган маълумотлардан фойдаланган ҳолда амалга оширишда:

к) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ махфий иш юритилиши ва объект ички тартибига риоя этилиши;

л) ходимларда белгиланган тартибда расмийлаштирилган давлат сирларидан фойдаланиш учун рухсатноманинг мавжудлиги.

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган