Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Қарори
Корпоратив буюртмачиларнинг харид комиссиялари томонидан дастлабки малака танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 24 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3324-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлигининг 2021 йил 13 сентябрдаги 01/11-07/13 ва 53-сон қарори (рўйхат рақами 3324, 2021 йил 9 октябр) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2021 й., 10/21/3324/0946-сон) билан тасдиқланган Корпоратив буюртмачиларнинг харид комиссиялари томонидан дастлабки малака танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор А. ОРТИКОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 10 июль,
01/14-14/24-сон
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 3 июль,
27-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 10 июлдаги 01/14-14/24-сон ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 3 июлдаги 27-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Корпоратив буюртмачиларнинг харид комиссиялари томонидан дастлабки малака танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Намунавий низом корпоратив буюртмачиларнинг харид комиссиялари томонидан харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этиш учун салоҳиятли (потенциал) иштирокчиларнинг дастлабки малака танловини ташкил этиш, ўтказиш тартиби ҳамда уларнинг ишончлилигини баҳолаш мезонларини белгилайди.».
2. 14-банднинг саккизинчи хатбошиси ва 16-банднинг учинчи хатбошисидаги «банкротлик» деган сўз «тўловга қобилиятсизлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2023 й., 10/23/3324-1/0518-сон)