Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг
Қарори
Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 19 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3130-2]
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги 775-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Транспорт вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон автомобил транспорти агентлигининг 2019 йил 22 январдаги 2-2019/QQ, 9 ва 1/103-сон қарори (рўйхат рақами 3130, 2019 йил 23 январ) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3130/2539-сон) билан тасдиқланган Автомобил транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 5 июль,
58-2023/QQ-сон
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 4 июль,
20-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 21 июнь,
38-сон
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 5 июлдаги 58-2023/QQ-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 21 июндаги 38-сон ва Транспорт вазирлигининг 2023 йил 4 июлдаги 20-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Автомобил транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом автомобил транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартларини белгилайди.».
2. 3-бандда:
биринчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 июлдаги 206-сон қарори» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги 775-сон қарори» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Меҳнат кодексининг 153-моддасига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 246-моддасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2023 й., 10/23/3130-2/0503-сон)