Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
«Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 18 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2765-1]
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 28 январдаги 2, 2016-03-сон «Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2765, 2016 йил 24 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 8-сон, 82-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 5 июль,
49-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/2765-1/0499-сон)