Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
Эркак чўчқаларни парвариш қилишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 14 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1970-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Стандартлаштириш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 18 майдаги 20/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1970, 2009 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 25-сон, 292-модда) билан тасдиқланган Эркак чўчқаларни парвариш қилишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мазкур буйруқ иловасининг 2-банди 2023 йилнинг 5 ноябридан амалга киритилади.
Вазир Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 22 июнь,
36-2023/Б-сон
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 22 июндаги 36-2023/Б-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Эркак чўчқаларни парвариш қилишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қўйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Қоидалар эркак чўчқаларни парвариш қилиш билан шуғулланадиган ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.».
2. 2-банддаги «давлат стандартлари» деган сўзлар «миллий стандартлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Корхоналарда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни ўрганиш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.».
4. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/1970-1/0486-сон)