Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 17 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1186-12]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 28-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3733, 23.12.2025 й.) асосан 2026 йил 25 мартдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ буюраман:
1. Парвоз хавфсизлиги назорати бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат нозирлиги бошлиғининг 2002 йил 4 октябрдаги 128-сон буйруғи (рўйхат рақами 1186, 2002 йил 2 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 21-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 22 июнь,
7-сон
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 22 июндаги 7-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 7-банддаги «Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг» деган сўзлар «Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 677-банддаги «Дававианазоратига» деган сўз «Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 5-илованинг матнидаги «Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (The State Inspection of the Republic of Uzbekistan for Flight Safety Oversight)» деган сўзлар «Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги (Civil aviation Agency under the Ministry of transport of the Republic of Uzbekistan)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 10-илованинг матнидаги «Дававианазорат» деган сўз «Фуқаро авиацияси агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/1186-12/0483-сон)