23.06.2023 йилдаги 17-сон
Ҳужжат 23.06.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади ҳамда унга нисбатан ҳар қандай тажовуз қонун билан таъқиб этилади.
8. Агар шахс ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни мазкур мулк ёки ҳуқуқ унга берилиши шарти билан боғлиқ мажбуриятларни бажармаслик ниятида олган ёки эгаллаган бўлса, қилмиш айбдорда ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни қўлга киритишга нисбатан қасд фақат ўзганинг мулки ёки унга бўлган ҳуқуқ қўлга киритилгунга қадар пайдо бўлган ҳолдагина фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозим. Ўзганинг мулкини талон-торож қилишга қаратилган қасд мавжудлиги тўғрисида, жумладан, айбдор томонидан сохта ҳужжат ёки кафолат хатларидан фойдаланиш, қарз мавжудлиги ёки мулк гаров остидалиги тўғрисидаги маълумотни яшириш, битимда тарафлардан бири сифатида иштирок этиши учун сохта корхона (ташкилот) тузилиши, кредит маблағларидан мақсадга зид фойдаланиш ёхуд уларни нақдлаштириш кабилар гувоҳлик бериши мумкин. Қайд этилган ҳолатлар ўз ўзидан шахсни фирибгарлик содир этишда айбдор деб топиш учун асос бўлмайди, шу туфайли, шахснинг ўз мажбуриятларини била туриб бажариш нияти бўлмаганлиги ҳар бир муайян ҳолда ишнинг барча ҳолатларидан келиб чиқиб аниқланиши шарт.
Тушунтирилсинки, агар битим, шартнома тузилиши пайтида тарафлар хоҳиш-иродаси эркин ифода этилган бўлиб, унинг шаклига нисбатан Фуқаролик кодексида белгиланган қуйидаги талаблар бажарилган бўлса, у қонун талабларига мувофиқ тузилган ҳисобланади, яъни:
13. Қонун талабларига мувофиқ тузилган битимлар, шартномалардан келиб чиқадиган аризалар судни четлаб терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, дастлабки тергов органларига тушганда, улар ЖПК 329-330-моддаларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилиши ва жиноят белгилари мавжуд бўлмаган тақдирда, манфаатдор шахсларга низо фуқаролик (иқтисодий) суд иши юритуви тартибида ҳал этилиши зарурлиги тушунтирилиши лозим.
15. Фирибгарлик жиноятидан алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш жиноятини (ЖК 170-моддаси) фарқлаш лозим, чунки бундай ҳолда шахс ўзганинг мулкини бевосита олиб қўймасдан ва унга нисбатан ҳуқуққа эга бўлмасдан, қонунга (шартномага) кўра мулкдор эгалиги ёки тасарруфига ўтиши лозим бўлган товар-пул қимматликларини ўзлаштиради ва улар ҳисобига бойийди (масалан, автомобилларга техник ёрдам кўрсатиш шохобчаси ходими нарядда кўрсатилмаган ишларни бажариб ёки вагон кузатувчиси йўловчини чиптасиз ташиб, мижоздан олинган ҳақни ўзлаштиради, босмахона бош инженери буюртма қилинган маҳсулотнинг ҳисобга олинмаган тиражи учун олинган ҳақни ўз мулкдорлигига қаратади ва ҳ.к.).
Агар корхона, муассаса, ташкилотларнинг фирибгарлик йўли билан талон-торож қилинган мулки суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг МЖтК 61-моддаси учинчи қисмида кўрсатилган миқдоридан ошмаса, маъмурий ҳуқуқбузарлик таркиби мавжуд бўлади. Бундай ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганда ҳам, агар талон-торож суммаси кўрсатилган миқдордан ошмаса, маъмурий жавобгарлик келиб чиқади. Бунда оз миқдорда талон-торож неча марта содир этилганлиги аҳамият касб этмайди.
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, МЖтК 61-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ устав фондида давлат улуши бўлмаган корхона, муассаса, ташкилотлар ходимлари уларнинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-торож қилганда, фақат уларнинг раҳбари, мулкдори ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка тортилиши мумкин.
Бошқа шахс томонидан тайёрланган қалбаки ҳужжатдан фойдаланган ҳолда фирибгарлик содир этган шахснинг ҳаракатлари ЖК 168-моддаси тегишли қисми билан квалификация қилинади ва ЖК 228-моддаси учинчи қисми билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди, чунки бундай ҳолда ҳужжат айбдор томонидан ўз мақсадига эришиш учун алдаш воситаси сифатида фойдаланилган бўлади.
22. Тушунтирилсинки, ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб фирибгарлик содир этиш (ЖК 168-моддаси учинчи қисми «г» банди) деганда, молия, банк муассасалари, фондлар ва ш.к. ларда бўлган мулкни алдов йўли билан компьютер техникаси воситалари, алоқа воситаси, планшет ёки бошқа шу каби техник қурилмалар ёрдамида манипуляция қилиш орқали амалга ошириладиган талон-торож тушунилади. Бундай фирибгарлик компьютер тизимида ишлов бериладиган, тегишли ахборот ташувчиларда сақланадиган ёки маълумотларни узатиш тармоқлари бўйича бериладиган ахборотни ўзгартириш йўли билан ҳам, компьютер тизимига ёлғон ахборот киритиш йўли билан ҳам содир этилиши мумкин.
23. Хизмат мавқеидан фойдаланиб фирибгарлик содир этганлик (ЖК 168-моддаси учинчи қисми «в» банди) учун жавобгарлик шахс ўз хизмат мавқеидан фақат алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш учун фойдаланиб, ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш мақсадида ўз хизмат ваколатлари доирасига кирмайдиган ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) амалга оширган ҳоллардагина вужудга келади.
25. Фирибгарлик натижасида олинган, шунингдек иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган жабрланувчига тегишли пул ва бошқа қимматликлар ЖПК 211-моддаси 4-бандига кура, ўз эгасига қайтариб берилиши лозим, пул ва бошқа қимматликлар улар эгасининг ташаббуси билан, била туриб, пора предмети сифатида берилган ҳоллар бундан мустасно. Пул ва бошқа қимматликлар топилмаган ҳолларда уларнинг суммаси ёки пул бирлигидаги қиймати суд томонидан жабрланувчи ёки давлат фойдасига ундирилади.
Фирибгарликнинг ўғриликдан (ЖК 169-моддаси) фарқи шундаки, фирибгарликда айбдор мулкни ўзганинг эгалигидан олиб қўймайди, балки у томонидан янглиштирилган жабрланувчининг ўзи мулкни ёки мулкка бўлган ҳуқуқни беришига эришади.
Товламачиликдан (ЖК 165-моддаси) фирибгарлик шу билан фарқланадики, товламачиликда жабрланувчи қўрқув таъсири остида ҳаракат қилади, эрки синдирилган бўлади, фирибгарликда эса алдов натижасида жабрланувчининг эрки янглиштирилган.
Фирибгарлик жиноятидан ўтказиш мақсадида қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалари, шунингдек қимматли қоғозлар ёки чет эл валютаси ёхуд чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш (ЖК 176-моддаси) қасд йўналиши ва сохталаштириш хусусияти билан фарқланади. Бунда пул белгиси ёки чет эл валютаси пул айланмасига киритиш учун сохталаштирилади. Қимматли қоғозларни қалбакилаштириш билан боғлиқ фирибгарликда эса, (масалан, пул купюрасига бир неча ноль рақамларини қўшиб ёзиш, сувенир банкнотларни, банкнот ёки қимматли қоғозларнинг фото-ксеронусхаларини ишлатиш ва ҳ.қ.) қасд муайян шахсни алдаш ва мулкий фойда олишга қаратилган бўлади.
27. ЖК 1881-моддасида кўзда тутилган жиноятларни фирибгарлик жиноятидан фарқлаш лозим. Бунда шахснинг жиноий мақсади нимага қаратилгани, хусусан айбдор имкони борича кўпроқ фуқароларни ўзининг ноқонуний фаолиятига жалб қилишни кўзлагани, айбдор фуқароларнинг янги жалб этилган пул маблағлари ва (ёки) бошқа мол-мулки ҳисобидан муқаддам олинган мажбуриятларини бажариб бориши ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
28. ЖПК 415-моддасига мувофиқ суд айбловни ўзгартириши ва судланувчининг ҳаракатларини ЖК бошқа моддаси (қисми, банди)га квалификация қилишга, шунингдек, жиноятнинг айрим (судланувчининг айбига киритилган ҳаракатлардан) эпизодларини судланувчига айб эълон қилинмаган ЖК моддасига квалификация қилишга ҳақли.
29. ЖК 168-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, жиноят оқибатида етказилган зарарни қопланиши озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўллашни истисно этади, шу сабабли, зарар тўлиқ қопланмаган ҳолларда судлар айбдорга нисбатан озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони қўллашнинг мақсадга мувофиқ-мувофиқ эмаслиги масаласини муҳокама қилишлари шарт.