ИЛОВА
|
Т/р |
Устувор вазифалар |
Амалга ошириш механизмлари |
Амалга ошириш шакли |
Бажариш муддати |
Масъул ижрочилар |
|
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг моҳияти ва аҳамиятини ўрганиш ҳамда кенг тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар | |||||
|
1. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) депутатларининг сайловчиларга янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш борасидаги ишларини ташкил этиш. |
1. Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ҳар ойнинг охирги ҳафтасида ўз сайлов округидаги фаолияти давомида корхона, ташкилот ва муассасаларнинг меҳнат жамоаларида, шунингдек, сайловчилар билан учрашувларда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш ишларини амалга ошириш. 2. Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари томонидан жойларда маҳаллий Кенгашлар депутатлари ҳамда партияларнинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда янги таҳрирдаги Конституциянинг моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш. 3. Қонунчилик палатаси Девонининг Парламент ахборот маркази томонидан янги таҳрирдаги Конституция ва ундаги нормаларни содда, халқчил тилда аҳолига етказиш мақсадида махсус кўрсатувлар, видеороликлар тайёрлаш ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш, шунингдек, маҳаллий ҳамда республика нашрларида депутатларнинг мақолаларини эълон қилиб бориш. 4. Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси томонидан Ёшлар парламенти билан ҳамкорликда янги таҳрирдаги Конституцияни ёшлар ўртасида тушунтириш-тарғибот тадбирларини ташкил этиш. 5. Хорижий мамлакатлар парламентлари билан ташкил этилган ҳамкорлик гуруҳлари томонидан янги таҳрирдаги Конституциянинг моҳияти ва аҳамиятини халқаро жамоатчиликка етказиш. |
Ташкилий-амалий тадбирлар |
2023 йил давомида |
Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, Қонунчилик палатасининг қўмиталари, Ёшлар масалалари бўйича комиссияси, Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти, хорижий парламентлар билан дўстлик гуруҳлари |
|
2. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати (бундан буён матнда Сенат деб юритилади) аъзоларининг фуқароларга янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш ишларини ташкил этиш. |
1. Сенат аъзолари томонидан ҳар ойнинг охирги ҳафтасида ўзи сайланган ҳудудлардаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг меҳнат жамоаларида, шунингдек фуқаролар билан учрашувларда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш ишларини амалга ошириш. 2. Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томонидан жойларда маҳаллий Кенгашлар билан биргаликда янги таҳрирдаги Конституциянинг моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш. 3. Сенат девони Ахборот хизмати томонидан янги таҳрирдаги Конституция ва ундаги нормаларни содда, халқчил тилда аҳолига етказиш мақсадида махсус кўрсатувлар, видеороликлар тайёрлаш ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш, шунингдек, маҳаллий ҳамда республика нашрларида Сенат аъзоларининг мақолаларини эълон қилиб бориш. 4. Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Ёшлар парламенти билан ҳамкорликда янги таҳрирдаги Конституцияни ёшлар ўртасида тушунтириш-тарғибот тадбирларини ташкил этиш. 5. Хорижий мамлакатлар парламентлари билан ташкил этилган ҳамкорлик гуруҳлари томонидан янги таҳрирдаги Конституциянинг моҳияти ва аҳамиятини халқаро жамоатчиликка етказиш. |
Ташкилий-амалий тадбирлар |
2023 йил давомида |
Сенат қўмиталари, Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти, хорижий парламентлар билан дўстлик гуруҳлари |
|
3. |
Сиёсий партиялар томонидан янги таҳрирдаги Конституциянинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш ишларини ташкил этиш. |
1. Сиёсий партияларнинг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, янги таҳрирдаги Конституциянинг моҳияти ва аҳамиятини ижтимоий тармоқларда кенг ёритишда фаол иштирок этиш. 2. Сиёсий партияларнинг расмий матбуот нашрлари ҳамда веб-сайтларида депутатлар, партия ходимлари ва фаолларининг таҳлилий мақолалари ва муносабатларини эълон қилиб бориш. 3. Сиёсий партиялар марказий кенгашлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган ўқув-семинарлар ташкил этиш. |
Ташкилий-амалий тадбирлар |
2023 йил давомида |
Сиёсий партиялар (келишув асосида) |
|
4. |
Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш ишларини ҳудудлар кесимида йўлга қўйиш. |
1. Янги таҳрирдаги Конституциянинг ҳудудлар кесимидаги тарғиботини амалга ошириш дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ҳамда тарғибот гуруҳлари таркибларини шакллантириш. 2. Тарғибот гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш ва улар томонидан амалга ошириладиган ишларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш. |
Тарғибот дастури |
2023 йил июнь |
Адлия вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
«Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!» ҳамда «Менинг Конституциям!» шиорлари остида ҳудудларда янгиланган Конституция тарғиботи бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини ташкил этиш. |
Ташкилий-амалий тадбирлар |
2023 йил доимий |
Республика Маънавият ва маърифат маркази | ||
|
5. |
2023/2024 ўқув йили бошлангунига қадар янги таҳрирдаги Конституцияни ўрганиш бўйича дарслик ва адабиётлар яратиш. |
1. Барча таълим турлари ва босқичларидаги Конституцияни ўрганиш бўйича ўқув ва таълим дастурларини қайта кўриб чиқиш ва уларни янги таҳрирдаги Конституция норма ва қоидаларига мослаштириш. 2. Ўқувчиларга, ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, янги таҳрирдаги Конституцияни ўргатиш бўйича замонавий методикага асосланган дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва махсус адабиётлар яратиш. |
Чора-тадбирлар дастури |
2023 йил июнь |
Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги |
|
6. |
Барча таълим турлари учун мактабгача таълимдан бошлаб то олий таълим ва ундан кейинги таълимни қамраб олган ҳолда Конституцияни ўрганиш бўйича ўқув режалари ва таълим дастурларини қайта кўриб чиқиш ва янгилаш. |
1. Янгиланган Конституция мазмун-моҳияти билан боғлиқ ўзгаришлар асосида Давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш. 2. Давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқув дастурларини такомиллаштиришда конституциявий билимларга оид мавзуларни узвийлик ва узлуксизлик асосида ўқувчиларнинг қизиқиши, ёш физиологияси ва психологиясини ҳисобга олиш. 3. Такомиллаштирилган ўқув дастурларини экспертизадан ўтказиш ва тегишли ташкилотлардан хулоса олиш ҳамда тасдиқлаш. |
Ташкилий-амалий тадбирлар |
2023 йил август |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
|
Жамоат хавфсизлиги университетида ўқитиладиган тегишли фанлар бўйича ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш, тайёрлаш ҳамда чоп этиш. |
Ташкилий-амалий тадбирлар |
2023 йил август |
Жамоат хавфсизлиги университети | ||
|
1. Конституцияни ўрганиш бўйича олий таълим муассасалари, ўрта махсус, профессионал ва академик лицейларда тажрибали профессор-ўқитувчилардан иборат экспертлар гуруҳларини тузиш. |
Чора-тадбирлар дастури |
2023 йил июнь |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
|
2. Олий таълим муассасалари, ўрта махсус, профессионал ва академик лицейларнинг ўқув режалари ва дастурларининг жорий ҳолатини таҳлил қилиш. |
2023 йил июнь | ||||
|
3. Конституцияни ўрганиш бўйича ташкил этиладиган курс бўйича дастур ҳамда қўлланма ишлаб чиқиш. |
2023 йил июль | ||||
|
4. Конституцияни ўрганиш курсини олий таълим муассасаларининг таълим жараёнига жорий қилиш. |
2023 йил сентябрь | ||||
|
1. Қуролли Кучлар Академиясида ташкил этилган таълим турларини қамраб олган холда янги таҳрирдаги Конституцияни ўрганиш бўйича ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш ва янгилаш. 2. Қуролли Кучлар Академияси офицер ва профессор-ўқитувчилари томонидан 2023/2024 ўқув йили учун янгидан ўқитиладиган «Конституциявий ҳуқуқ» фани бўйича ўқув дастури ва ишчи ўқув дастурини яратиш. |
Ташкилий-амалий тадбирлар |
2023 йил 1 сентябрь |
Қуролли Кучлар Академияси | ||
|
Конституцияни ўрганиш бўйича ўқув ва таълим дастурларини экспертлар иштирокида қайта кўриб чиқиш ва янгилаш. |
Ташкилий-амалий тадбирлар |
2023 йил сентябрь |
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси | ||
|
7. |
Барча таълим турларида болалар ва ўқувчиларга, ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, янги таҳрирдаги Конституцияни ўргатиш бўйича замонавий методика асосида дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва махсус адабиётларни яратиш. |
1. Давлат ва ҳуқуқ асослари фани дарслигини яратишда малакали мутахассислар гуруҳини шакллантириш. 2. Давлат ва ҳуқуқ асослари фани дарслигини яратиш, чоп этиш ва умумий ўрта таълим муассасаларига етказиб бериш. |
Ташкилий-амалий тадбирлар |
2023 йил август |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
|
1. Замонавий методика асосида Конституцияни ўргатиш бўйича дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва махсус адабиётларни яратишда муаллифлар таркибини шакллантириш. |
Амалий чора-тадбирлар режаси |
2023 йил июль |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
|
2. Адабиётларни чоп этишнинг молиялаштириш манбаларини ҳамда таълим ташкилотларига адабиётлар етказиш ва оммалаштиришнинг механизмларини ўз ичига олган амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. |
2023 йил август | ||||
|
1. Конституцияни ўргатиш бўйича замонавий методика асосида дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва махсус адабиётларни яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. |
Ташкилий-амалий тадбирлар |
2023 йил сентябрь |
Қуролли Кучлар Академияси | ||
|
2. Бакалавриат, магистратура, олий курс ва олий стратегик курслар учун Конституцияни ўргатиш бўйича янги дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва махсус адабиётларни яратиш (янгилаш) бўйича мавжуд режага қўшимчалар киритиш. |
2023 йил октябрь | ||||
|
3. Дарслик ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаш ва нашр этиш. |
Режадаги муддатга асосан | ||||
|
1. Замонавий методика асосида янги таҳрирдаги Конституцияни ўргатишга доир дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва махсус адабиётлар яратиш бўйича муаллифлар жамоасини ва ўқув адабиётлари рўйхатини шакллантириш. 2. Конституцияни ўргатиш бўйича мавжуд ўқув адабиётларини янгилаш чораларини кўриш. |
Алоҳида график асосида |
2023 йил август |
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси | ||
|
8. |
Ўзбекистон фуқаросини чет элда ҳимоя қилиш, ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолишга оид конституциявий кафолатларни чет элда яшовчи фуқаролар ва ватандошларга самарали етказиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. |
1. Янги таҳрирдаги Конституцияни мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ва консуллик муассасалари веб-сайтлари ва бошқа ресурсларига жойлаштириш. Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган конституциявий кафолатлар акс этган моддаларни мазкур веб-сайтлар орқали кенг тарғиб қилиш. |
Ташкилий-амалий тадбирлар |
2023 йил июнь |
Ташқи ишлар вазирлиги, «Дунё» ахборот агентлиги, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ва консуллик муассасалари, Ёшлар ишлари агентлиги, «Ватандошлар» жамоат фонди (келишув асосида) |
|
2. Янги таҳрирдаги Конституцияни брошюра шаклида нашр этиш ва мамлакатимизнинг хориждаги ваколатхоналарига етказиш ҳамда ватандошлар орасида тарқатиш. |
2023 йил июнь | ||||
|
3. Мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ва консуллик муассасалари веб-сайтларида «Менинг Конституциям» номли саҳифалар очиш ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда Ўзбекистон фуқаросини чет элда ҳимоя қилиш, ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолишга оид конституциявий кафолатларни очиб берадиган материаллар чоп этиш. |
2023 йил июнь ойидан бошлаб доимий равишда | ||||
|
4. Чет элда яшаб, меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ватандошлар ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси вакиллари иштирокида янги таҳрирдаги Конституциянинг моҳиятини ва аҳамиятини кенг очиб беришга қаратилган тадбирлар ўтказиш. |
доимий равишда | ||||
|
5. Янги Конституциядаги фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисидаги бандлар бўйича хориждаги ватандошларнинг муносабатларини ўрганиш ва улардан интервьюлар олиш, уларнинг фикрларини «Дунё» ахборот агентлиги, республика босма оммавий ахборот воситалари ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси орқали кенг ёритиш. |
доимий равишда | ||||
|
Янги таҳрирдаги Конституциянинг моҳиятини чет элда яшовчи фуқаролар ва ватандошларга самарали етказиш бўйича «Конституция — менинг ҳуқуқларим қалқони!» онлайн тарғибот акцияларини ташкил этиш. |
Ташкилий-амалий тадбирлар |
2023 йил давомида |
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ватандошлар» ташкилоти (келишув асосида) | ||
|
«Ватандош билан суҳбат» лойиҳаси доирасида янги таҳрирдаги Конституциянинг моҳияти юзасидан учрашув ва мулоқотлар ўтказиш. |
Учрашув ва мулоқотлар |
2023 йил давомида |
«Миллий тикланиш» демократик партияси (келишув асосида) | ||
|
9. |
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирокида тарғибот тадбирларини ўтказиш. |
1. Тажрибали судьялар, терговчилар, адвокатларни жалб қилган ҳолда қуйидаги масалалар бўйича телекўрсатувлар ва ижтимоий роликлар тайёрлаш ва кенг тарқатиш: шахс айблов тўғрисида хабардор бўлиши, унга қарши ёки унинг фойдасига гувоҳларнинг сўроқ қилинишини талаб этиш, қонунни бузиб олинган далиллардан судда фойдаланилмаслик, юқори турувчи судга шикоят қилиш, афв этиш ёки жазони енгиллаштиришни илтимос қилиш; жазолаш фақат суднинг ваколатига кириши, «самосуд» ҳолатларига ҳуқуқий давлатда мутлақо йўл қўйилмаслиги, республикада одил судлов фақат судлар томонидан амалга оширилиши, уларнинг муносиб равишда молиялаштирилиши конституциявий даражада белгиланганлиги. |
Амалий чора-тадбирлар дастури |
2023 йил июль |
Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси (келишув асосида) |
|
2. Ушланган ва тергов остида бўлган шахснинг конституциявий процессуал ҳуқуқларини батафсил тушунтириб берувчи кўргазмали материалларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан, тергов идоралари биноларида фуқароларга кўринадиган тарзда жойлаштирилишини таъминлаш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил июнь |
Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия | ||
|
10. |
Шахс ушланган пайтда унга ҳуқуқлари ва ушлаб туриш сабаблари тушунтирилиши, унга қарши ёки унинг фойдасига гувоҳларнинг сўроқ қилинишини талаб этиши ва бошқа конституциявий процессуал ҳуқуқлар бўйича тергов идоралари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар биноларида кўргазмали материалларнинг жойлаштирилишини ташкил этиш. |
1. Янги таҳрирдаги Конституциянинг 27, 28, 29-моддалари ва бошқа тегишли нормалари моҳиятини очиб берадиган содда ва тушунарли шаклдаги оммабоп кўргазмали материаллар, шу жумладан видеороликлар, вайнлар, анимациялар, буклетлар, тарқатмалар, флаерлар каби тарғибот материаллари лойиҳаларини яратиш. |
Ташкилий-амалий тадбирлар, ижодий ишланмалар |
2023 йил июнь |
Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Миллий гвардия, Олий суд, Адвокатлар палатаси (келишув асосида), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази (келишув асосида), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) |
|
2. Кўргазмали тарғибот материалларини ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида тайёрлаш. |
2023 йил август | ||||
|
3. Тайёрланган тарғибот материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда барча ҳудудий бўлинмалари биноларига жойлаштириш. |
2023 йил август-сентябрь | ||||
|
4. Шахс ушланганда унинг бу борадаги конституциявий ҳуқуқлари акс этган флаерларни тақдим қилиш. |
Доимий равишда | ||||
|
11. |
Аҳоли орасида, айниқса, маҳаллаларда уй-жойга эга бўлиш, ижтимоий ҳимоя, тиббий хизматлардан фойдаланиш, таълим олиш каби конституциявий ижтимоий ҳуқуқларни кенг тушунтириш ва тарғиб қилиш. |
Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари ва тингловчиларига янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш-тарғибот тадбирларини ташкил этиш. |
Тарғибот тадбирлари |
Доимий равишда |
Жамоат хавфсизлиги университети |
|
Таълим ташкилотлари, айниқса, меҳрибонлик уйлари, оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари ўртасида конституциявий ижтимоий ҳуқуқлар ҳақида мутахассислар иштирокида давра суҳбатлари ўтказиш. |
Ташкилий-амалий тадбирлар |
2023/2024 ўқув йили давомида |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги | ||
|
«Конституция-шаъним ва қадрим ҳимоячиси!», «Янги Конституция: ёшлар ва хотин-қизлар учун янги имкониятлар» мавзуларида маҳаллаларда маънавий-маърифий суҳбатлар ташкил қилиш. |
Маънавий-маърифий тадбирлар |
2023 йил июнь |
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги | ||
|
12. |
Жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган, шунингдек, пробация ҳисобидаги маҳкумлар учун янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини етказиш. |
1. Маҳкумларга янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича тарғибот ишларини амалга ошириш. |
Ташкилий-амалий чоралар |
Доимий равишда |
Ички ишлар вазирлиги |
|
2. Жазони ижро этиш муассасаларида Янги таҳрирдаги Конституцияни ўрганиш бўйича тарғибот бурчакларини жорий этиш. |
2023 йил декабрь | ||||
|
13. |
Аҳоли, айниқса болалар ва ёшлар ўртасида Конституцияни кенг тарғиб қилишга қаратилган аудио ва видео маҳсулотларни (фильм, мультфильм, ижтимоий роликлар ва бошқалар) тайёрлаш ва тарқатиш. |
1. Аҳоли, айниқса болалар ва ёшлар ўртасида Конституцияни кенг тарғиб қилишга қаратилган аудио ва видео маҳсулотлар тайёрлаш ва таълим муассасаларига тарқатиш. 2. Конституция моддаларини болаларга етказиш бўйича Республика болалар кутубхонаси томонидан аудио материаллар яратиш. 3. Аудио материалларни kitob.uz платформасига жойлаштириш. 4. Умумтаълим мактабларида аудио китоб тақдимотларини ўтказиш ва тарғиботини амалга ошириш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023/2024 ўқув йили давомида |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Кинематография агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги |
|
Қуролли кучлар Академиясига бириктирилган Темурбеклар мактаби ҳамда умумтаълим мактабларида янги Конституциянинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ишларини ташкил этиш. |
Тарғибот-тушунтириш тадбирлар |
2023 йил сентябрь-октябрь |
Қуролли Кучлар Академияси | ||
|
Давлат бошқаруви органларининг ижтимоий буюртмасига асосан Ўзбекистон Миллий медиа ассоциациясининг «Ижтимоий роликлар» лойиҳаси доирасида Конституциянинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган роликлар ишлаб чиқиш ва нодавлат телеканалларда эфирга узатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмасини эълон қилиш. |
Чора-тадбирлар режаси |
2023 йил июнь |
Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси | ||
|
1. Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича таълим муассасалари ўқитувчилари ўртасида «Ўқитувчи касби конституциявий мақомига эга бўлди» мавзусида тарғибот тадбирларини ўтказиш. |
Тарғибот тадбирлари |
2023/2024 ўқув йили давомида |
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги | ||
|
2. «Конституция алифбоси» рукни остида видео маҳсулотлар, ижтимоий роликлар тайёрлаш ва тарқатиш. |
Ижтимоий роликлар тайёрлаш | ||||
|
14. |
Ёшларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг амалий механизмларини ўргатишга қаратилган «Street law» (Кўча ҳуқуқи — оддий ҳуқуқ) лойиҳаси доирасида таълим муассасаларида янги таҳрирдаги Конституцияни тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш. |
Таълим муассасаларида янги таҳрирдаги Конституцияни тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш ва амалга ошириш. |
Чора-тадбирлар режаси |
2023 йил сентябрь |
Адлия вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги |
|
15. |
Болалар ва ёшларга Конституцияда белгиланган нормаларнинг мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган кўргазмали материаллар тайёрлаш ва тарқатиш. |
1. Кўргазмали ҳуқуқий тарғибот материалларни, жумладан, флаерлар, буклетлар, тақдимот слайдлари, видеороликлар тайёрлаш ва ҳар бир таълим муассасасига етказиш. 2. Кўргазмали ҳуқуқий тарғибот материалларини оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали болалар ва ёшлар эътиборига етказиш. |
Ташкилий-амалий тадбирлар |
2023 йил сентябрь |
Адлия вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиоком-панияси, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси |
|
16. |
Таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари орасида «Сиз Конституцияни биласизми?» кўрик-танловини ташкил қилиш ҳамда танлов ғолибларини рағбатлантириш. |
1. Кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. 2. Кўрик-танловни ўтказиш ҳамда ғолибларни тақдирлаш. |
Қўшма қарор лойиҳаси |
2023 йил август |
Адлия вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
17. |
Бола ҳуқуқлари порталида (bolahuquqlari.uz) мактаб ўқувчилари ҳамда ўқитувчилар фойдаланиши учун янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган туркум контентлар жойлаштириш. |
1. Бола ҳуқуқлари порталидаги Конституцияга оид контентларни қайта кўриб чиқиш ва янгилаш. 2. Бола ҳуқуқлари порталидан ўқувчиларнинг кенг фойдаланишини таъминлаш чораларини кўриш. |
Ташкилий-амалий тадбирлар |
2023 йил ноябрь-декабрь |
Адлия вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги |
|
18. |
Янги таҳрирдаги Конституцияни тайёрлаш бўйича, шу жумладан, ушбу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ролини кўрсатиб берувчи ҳужжатли фильм яратиш. |
1. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қошида ижодий гуруҳ ташкил этиш. 2. Ижодий гуруҳ томонидан ҳужжатли фильм сценарийсини яратиш. 3. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ДУК ва давлат-хусусий шерикчилиги лойиҳалари асосида ҳужжатли фильмни суратга олиш ишларини амалга ошириш. 4. Тайёрланган ҳужжатли фильм тақдимотини ўтказиш. 5. Ҳужжатли фильмни давлат ва нодавлат телеканаллар, ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчиликка намойиш этиш. |
Ҳужжатли фильм |
2023 йил июнь-июль |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиоком-панияси, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Кинематография агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази |
|
19. |
«Янги Ўзбекистон Конституцияси» ягона миллий портали ва унинг мобил иловасини ишга тушириш. |
Аҳолига конституциявий нормалар билан қулай тарзда танишиш имкониятини берувчи «Янги Ўзбекистон Конституцияси» ягона миллий порталини «Менинг Конституциям» портали негизида яратиш ва ишга тушириш. Порталнинг ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларида юритилишини таъминлаш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил июнь |
Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги |
|
20. |
Конституцияда белгиланган қоидаларнинг барча аҳоли қатламлари учун тушунарли бўлишини таъминлаш. |
Ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун фойдаланишга қулай бўлган (Брайль алифбоси) янгиланган Конституциянинг асосий жиҳатларини акс этган қўлланмаларни тайёрлаш ва бепул тарқатиш. |
Комплекс чора-тадбирлар |
2024 йил 1 январь |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги |
|
1. Катта ёшдаги кўзи ожизлар ва кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш. 2. Ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун фойдаланишга қулай бўлган қўлланмаларни нашр қилиш ва беғараз тарқатиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2023 йил сентябрга қадар |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Адлия вазирлиги | ||
|
1. Кўзи ожизлар учун Брайль алифбосида Конституция ва унинг асосий жиҳатлари акс этган қўлланмаларни тайёрлаш бўйича муаллифлар гуруҳини шакллантириш. |
Буйруқ лойиҳаси |
2023 йил июль |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
|
2. Олий таълим ва профессионал таълим муассасаларида таҳсил олаётган кўзи ожиз талабалар учун Конституция ва унинг асосий жиҳатлари акс этган қўлланмаларни тайёрлаш ва нашр этиш бўйича олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2023 йил август | ||||
|
21. |
Янги таҳрирдаги Конституцияни тарғиб қилиш ва ўрганишда жойлардаги кутубхоналар имкониятидан самарали фойдаланиш чораларини кўриш. |
1. Таълим муассасалари кутубхоналарида ҳуқуқий саводхонлик бурчакларини Янги таҳрирдаги Конституция ва унга шарҳлар билан тўлдириш. 2. Таълим ташкилотлари ўқувчилари ўртасида «Менинг конституциявий ҳуқуқларим» мавзусида бир босқичли расмлар танловини ташил этиш. |
Ташкилий-амалий тадбирлар |
2023-2024 ўқув йили мобайнида |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
|
1. Олий таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказларида Конституциявий ҳуқуқ соҳасига оид адабиётлар бурчагини ташкил қилиш. 2. Конституциявий ҳуқуқ соҳасига оид адабиётлар бурчагини босма ва электрон шаклдаги адабиётлар билан бойитиш. |
Амалий чора-тадбирлар режаси |
2023 йил август |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
|
22. |
Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини маҳаллий жамоатчиликнинг барча қатламларига содда ва тушунарли тарзда етказиш мақсадида соҳа ва йўналишлар кесимида ёритиб берувчи инфографика кўринишидаги медиа-маҳсулотлар, слайд ва видеороликлар тайёрлаш. |
1. Соҳа ва йўналишлар кесимида инфографика кўринишидаги слайд ва видеороликлар мавзулари ва контентларини шакллантириш. 2. Конституцияга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда соҳа ва йўналишлар кесимида тайёрланадиган инфографика кўринишдаги слайдлар учун тезислар ишлаб чиқиш ва слайдларнинг мос дизайнларини яратиш, видеороликлар учун сценарийлар ишлаб чиқиш. 3. Инфографика ва слайд дизайни ҳамда сценарийлар доирасида роликларни тасвирга олиш ва монтаж қилиш. |
Медиа маҳсулотлар |
2023 йил июнь-июль |
«Тараққиёт стратегияси» маркази |
|
23. |
Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини очиб берувчи туркум мақолалар тайёрлаш ҳамда маҳаллий ва хорижий матбуотда ёритиш. |
1. Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда 5 та йўналишда мақолалар мавзусини шакллантириш ва алоҳида режа-дастурни ишлаб чиқиш. 2. Янги таҳрирдаги Конституцияга киритилган ўзгартиришларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни билан боғлаган ҳолда шакллантирилган мавзулар доирасида мақолалар ёзиш. 3. Тайёрланган мақолаларни маҳаллий ва хорижий нашрларда ёритиш. |
Мақолалар режа-дастури |
2023 йил июнь — август |
«Тараққиёт стратегияси» маркази |
|
24. |
Янги таҳрирдаги Конституцияда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ва шу каби йўналишларда киритилган ўзгаришлар бўйича олимлар, зиёлилар, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари иштирокида «Янги Конституция билан умуммиллий тараққиёт сари!» шиори остида туркум видеороликлар тайёрлаш. |
1. Ишчи ва ижодий гуруҳ шакллантириш. 2. Роликлар мавзуларини ва респондентлар рўйхатини белгилаб олиш. 3. Тасвирга олиш ишларини амалга ошириш. 4. Роликларни ижтимоий тармоқларда жойлаб бориш. |
Ташкилий-амалий тадбирлар |
2023 йил давомида |
Республика Маънавият ва маърифат маркази |
|
25. |
«Янги Ўзбекистонни — янги Конституция билан бунёд этамиз!» шиори остида Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда янги таҳрирдаги Конституциянинг моддалари шарҳига бағишланган челленжерлар тайёрлаш. |
1. Конституцияда ифода этилган ҳар бир бўлим, боб ёки моддалар мазмуни ва аҳамиятини очиб берадиган вазиятлар ҳамда воқеа-ҳодиса келтирилади. 2. Ҳолатга мос аудио, видео ва матнли контентлар яратилади. 3. Челленжерларни ўзбек, рус, инглиз тилларида ижтимоий тармоқларга жойлаш. |
Ташкилий-амалий тадбирлар |
2023 йил давомида |
Республика Маънавият ва маърифат маркази |
|
26. |
Янги таҳрирдаги Конституциянинг моҳияти ва аҳамиятининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш. |
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан Конституциянинг мазмун-моҳияти юзасидан турли таҳлилий мақолалар, шарҳлар, интервьюлар ва бошқа материаллар тайёрлаш ҳамда уларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғи ҳамда босма нашрларда кенг эълон қилинишини таъминлаш. |
Медиа-режа |
2023 йил июнь — декабрь |
Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги |
|
27. |
Ёшларнинг конституциявий билимлари ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган «Ёшлар ва қонун» танловини ўтказиш. |
1. Ёшларнинг конституциявий билимлари ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган танлов низомини ишлаб чиқиш ва ҳамкор ташкилотлар билан қўшма ҳужжат имзолаш. 2. Танловни маҳалла-туман-вилоят-республика босқичларида ташкил этиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил июнь |
Ёшлар ишлари агентлиги, Адлия вазирлиги, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
28. |
Ёшлар ўртасида «Конституция билимдони» онлайн танловини ўтказиш. |
1. Танлов низомини ишлаб чиқиш. 2. Танлов учун янги таҳрирдаги Конституциядан саволларни шакллантириш. 3. Танловни ёшлар орасида юқори савияда ўтказиш. |
Ташкилий-амалий тадбирлар |
2023 йил август- сентябрь |
Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Адлия вазирлиги |
|
4. Танлов ғолибларини рағбатлантириш. |
октябрь-ноябрь | ||||
|
29. |
Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган медиа кампания ташкил этиш. |
Тўпланган маълумотларга асосланиб, медиа-режа ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш. |
Медиа-режа |
2023 йил давомида |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги |
|
30. |
Қонунчилик палатаси ва сиёсий партияларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида «Сиз Конституцияни биласизми?» мавзусида викторина ташкил этиш. |
1. Викторина ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш. 2. Викторина учун саволлар матнларини тайёрлаш ва ҳар ҳафтада бир марта викторинани ўтказиш. 3. Викторина ғолибларини тақдирлаш. |
Амалий чора-тадбир тадбирлари |
2023 йил июнь-июль |
Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, сиёсий партиялар |
|
Янги таҳрирдаги Конституция бўйича давлат органлари ва муассасалари ходимларини ўқитиш ҳамда касбий малакасини ошириш юзасидан чора-тадбирлар | |||||
|
31. |
Соҳалар ва тармоқлар кесимида алоҳида дастур (график) асосида давлат хизматчиларига янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини ўқитишни ташкил этиш. |
Тармоқ ва ҳудудий касаба уюшмалари томонидан ҳар ҳафтада бир кун касаба уюшмасига аъзо ташкилотларда янги таҳрирдаги Конституциянинг моҳиятини касаба уюшма аъзоларига тушунтириш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2023 йил давомида |
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси (келишув асосида) |
|
1. Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини ўқитиш бўйича электрон ўқув платформасини яратиш. 2. Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти ҳақидаги ўқув дастури ҳамда ўқув материалларини замонавий стандартлар асосида ишлаб чиқиш ва электрон ўқув платформасига жойлаштириш. 3. Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини ўрганиш бўйича ўқув-услубий мажмуа тайёрлаш ва нашр этиш. 4. Алоҳида график асосида давлат хизматчиларининг онлайн ва офлайн ўқувларда иштирокини таъминлаш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси |
2023 йил июнь — август |
Давлат бошқаруви академияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги | ||
|
1. Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида семинар-тренинглар ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш. 2. Янги таҳрирдаги Конституцияга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар орқали фуқаролик жамияти институтлари, айниқса, нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган имкониятлар ва масъулият тўғрисида тушунтиришлар бериш. |
Семинар-тренинглар дастури |
2023 йил сентябрь |
Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (келишув асосида), Юристлар малакасини ошириш маркази | ||
|
Ҳарбий қисм, бирлашма, уюшмалар, таълим муассасалари тингловчи ва курсантларига ҳамда фуқаро хизматчиларига маънавий-маърифий машғулотларда янги таҳрирдаги Конституциянинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш. |
Ташкилий-амалий тадбирлар |
Доимий равишда |
Қуролли Кучлар Академияси | ||
|
Ўзбекистон Миллий медиа Ассоциациясига аъзо телерадиоканаллар ходимлари учун Қонунчилик палатаси депутатлари, Марказий сайлов комиссияси, Адлия вазирлиги, Давлат бошқарув академияси, Тошкент давлат юридик университети вакиллари иштирокида ўқув семинарлари ташкил этиш. |
Ўқув семинарлари дастури |
2023 йил июнь-август |
Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси | ||
|
Вазирлик, корхона ва ташкилотларда конституциявий ислоҳотлар юзасидан «Маърифат соат»ларини ўтказиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил давомида |
Республика Маънавият ва маърифат маркази | ||
|
32. |
Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини янги таҳрирдаги Конституция нормаларини киритиш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш. |
1. Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш ва баҳолашда янги таҳрирдаги Конституция нормаларини эътиборга олиш. 2. Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги бўйича қўйиладиган минимал талабларни янги таҳрирдаги Конституция нормалари асосида қайта кўриб чиқиш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси |
2023 йил июнь — август |
Давлат бошқаруви академияси, Адлия вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги |
|
33. |
Давлат хизматчилари ўртасида «Ўзбекистон Республикаси Конституциясини биласизми?» мавзусида тест синовларини ўтказиш. |
Давлат хизматчилари ўртасида «Ўзбекистон Республикаси Конституциясини биласизми?» мавзусида тест синовларини ўтказиш графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; |
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Адлия вазирлиги қўшма қарори |
2023 йил июнь — август |
Давлат бошқаруви академияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги |
|
1. ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларининг янги таҳрирдаги Конституцияга оид билимлари ва салоҳиятини ошириш бўйича тест саволларини тайёрлаш. 2. Кўрик-танлов, ижтимоий сўровномалар ўтказиш орқали ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларининг билимлари ва салоҳиятини ошириш. |
Ижтимоий сўровнома |
2023 йил декабрь |
Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари (келишув асосида) | ||
|
34. |
Давлат фуқаролик хизмати ва суд-ҳуқуқ тизими ходимларининг янги конституциявий талабларга риоя этиш борасидаги билим ва малакасини ошириш. |
2023-2024 йилларда янги таҳрирдаги Конституция бўйича давлат фуқаролик хизматчилари ва суд-ҳуқуқ тизими ходимларини ўқитиш режасини тасдиқлаш ва унинг самарали амалга оширилишини таъминлаш. |
Ташкилий чора-тадбирлар дастурлари |
2023 йил июнь |
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги, Судьялар олий кенгаши (келишув асосида), Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги |
|
35. |
Барча турдаги қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида Конституциянинг мазмун-моҳияти бўйича ўқув курсларини ташкил этиш. |
1. Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясида ўқув дастурларига янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти юзасидан ўқув соатларини киритиш ва талабалар ўртасида кенг тарғибот ишлари олиб борилишини ташкил этиш. 2. Федерациянинг малака ошириш институти билан ҳамкорликда ташкил этиладиган малака ошириш бўйича ўқув дастурларига янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти юзасидан ўқув соатларини киритиш ва малака оширишга келган касаба уюшмаси фаоллари ҳамда мутахассислари орасида кенг тарғибот ишларини ташкил этиш. 3. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ходимлари учун ҳуқуқшунослар ва олимларни таклиф қилган ҳолда ўқувлар ташкил қилиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2023 йил июнь — сентябрь |
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси (келишув асосида) |
|
1. Қисқа муддатли малака ошириш курсларининг ўқув режа дастурларини ишлаб чиқиш. |
Тарғибот дастури, кўргазмали материаллар ва бошқа ташкилий чоралар |
2023 йил июнь |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар | ||
|
2. Ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ видеоконтентларни тайёрлаш. |
2023 йил август | ||||
|
3. Видеоконтентларни «Узлуксиз касбий таълим» электрон платформасида жойлаштириш. 4. Тизим ходимларининг электрон платформа орқали малакасини ошириш чораларини кўриш. |
2023/2024 ўқув йили мобайнида белгиланган режа асосида | ||||
|
1. Барча турдаги қайта тайёрлаш ва малака ошириш масалаларида Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини ўқитиш бўйича камида 16 соатлик ўқув курсини жорий этиш. 2. Давлат бошқаруви академияси томонидан янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини ўқитиш бўйича ўқув курси бўйича ўқув материалларини ишлаб чиқиш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси |
2023 йил июнь-август |
Давлат бошқаруви академияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вазирлик ва идоралар | ||
|
1. «Конституция — ҳуқуқларимиз кафолати» мавзусида қисқа муддатли масофавий малака ошириш курси ўқув дастурини ишлаб чиқиш. |
Чора-тадбирлар |
2023 йил июнь |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
|
2. Малака ошириш курсининг ўқув методик ресурсларини яратиш. |
2023 йил июнь | ||||
|
3. Қисқа муддатли масофавий малака ошириш курсини ташкил этиш. |
2023 йил июль | ||||
|
1. Малака ошириш курслари ўқув дастурига «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг моҳияти ва аҳамияти» мавзусини киритиш. 2. Малака ошириш курсларида қатнашиш учун нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарларини танлов асосида қабул қилиш. 3. Нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарларига янги таҳрирдаги Конституциянинг моҳияти ва аҳамияти бўйича тушунчалар бериш. |
Ўқув дастури лойиҳаси |
2023 йил октябрь |
Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (келишув асосида), Давлат бошқаруви академияси | ||
|
Қуролли Кучлар Академиясида ташкил этилган бакалавриат, магистратура, олий курс, олий стратегик курслар, таянч докторантура ҳамда малака ошириш таълим турларида Конституциянинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича маҳорат дарсларини ташкил этиш. |
Ташкилий-амалий тадбирлар |
2023/2024 ўқув йили давомида |
Қуролли Кучлар Академияси | ||
|
36. |
Янги таҳрирдаги Конституцияда давлат органлари зиммасига юклатилган мажбуриятларини самарали бажариш механизмларини илмий тадқиқ этиш. |
1. Янги таҳрирдаги Конституцияда давлат органлари зиммасига юклатилган мажбуриятларни самарали бажариш механизмларини илмий тадқиқ этиш бўйича грант маблағлари ажратиш. 2. Янги таҳрирдаги Конституция нормаларини ижро этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий ишлар тайёрлаш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси |
2023 йил июнь — декабрь |
Давлат бошқаруви академияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
37. |
Сиёсий партиялар тизимидаги ходимлар учунянгитаҳрирдагиКонституциянингмазмун-моҳиятини ўқитишни ташкил этиш. |
1. Янгитаҳрирдаги Конституциянингмазмун-моҳиятини ўқитиш бўйича алоҳида режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2.Ўқув семинарлари концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш. 3. Режа бўйича ҳар бир минтақадаги ходимлар учун ўқувлар ташкил этиш. |
Ўқув семинарлари режаси |
2023 йил июль-август |
Сиёсий партиялар (келишув асосида) |
|
38. |
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳи аъзолари учун янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти бўйича онлайн ўқув семинарлари ташкил этиш. |
1. ЯнгитаҳрирдагиКонституциянингмазмун-моҳияти бўйича ўқув семинарлари режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Ўқув семинарлари концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш. 3. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти бўйича онлайн ўқув семинарлари ташкил этиш. |
Ўқув семинарлари режаси |
2023 йил июль-август |
Сиёсий партиялар (келишув асосида) |