Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг
буйруғи
«Давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 21 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3007-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 майдаги 208-сон «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 6 июнь,
249-мҳ-сон
Келишилди:
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ
2023 йил 31 май
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. МУСАЕВ
2023 йил 5 июнь
Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2023 йил 6 июндаги 249-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2018 йил 11 апрелдаги 168-сон «Давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3007, 2018 йил 8 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2018 й., 10/18/3007/1190-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2021 йил 20 майдаги 213-мҳ-сон «Давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3007-1, 2021 йил 5 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2021 й., 10/21/3007-1/0531-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2022 йил 17 августдаги 226-мҳ-сон «Давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3007-2, 2022 йил 9 сентябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3007-2/0825-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.06.2023 й., 10/23/3007-3/0418-сон)