Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг
буйруғи
Давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 9 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3007-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2023 йил 6 июндаги 249-мҳ-сонли ««Давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3007-3, 21.06.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2018 йил 11 апрелдаги 168-сон буйруғи (рўйхат рақами 3007, 2018 йил 8 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2018 й., 10/18/3007/1190-сон) билан тасдиқланган Давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди учинчи хатбошисидаги «ходимнинг паспорт маълумотлари» деган сўзлар «ходимнинг паспорти ёки идентификация ID-картасига оид маълумотлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 17 август,
226-mh-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3007-2/0825-сон)