Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Қарори
«Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 20 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2901-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 декабрдаги ПФ-263-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштиришга йўналтирилган ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 6 июнь,
16-сон
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 31 май,
8-2023/ққ-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 1 июнь,
24-сон
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023 йил 6 июндаги 16-сон, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 31 майдаги 8-2023/ққ-сон, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 1 июндаги 24-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2017 йил 23 июндаги 19, 17-Қ/Қ ва 90-сон «Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2901, 2017 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 743-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 10 февралдаги 3-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 8 февралдаги 2-2022-Қ/Қ-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 8 февралдаги 2-сон «Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2901-1, 2022 йил 28 февраль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2022 й., 10/22/2901-1/0165-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 10/23/2901-2/0416-сон)