19.06.2023 йилдаги ПҚ-196-сон

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Маблағ

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Руҳий саломатликни муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Марказнинг устави ва тузилмасини тасдиқлаш.

Бунда:

ҳудудлардаги руҳий касалликлар шифохоналари ва диспансерлари ҳамда наркология диспансерларининг бош шифокорларини Марказ директори ҳамда соғлиқни сақлаш вазири билан келишилган ҳолда тайинлаш тартибини;

Марказ директорига, зарур ҳолларда, тасдиқланган тузилмага ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқини беришни назарда тутиш.

2023 йил 1 сентябрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов)

2. Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари учун янгиланган штат нормативларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2023 йил 1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Кудбиев),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Мусаев)

3. Марказ тизимидаги психиатрия ва наркология хизматларининг ташкилий тузилмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил 1 декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов)

Бунда, амалдаги психиатрия ва наркология хизматларининг ташкилий тузилмаларини қайта кўриб чиқиш.

4. Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Марказ, руҳий ва наркологик касалликлар шифохоналари ва диспансерларига хорижий малакали мутахассисларни ишга жалб қилиш.

2023-2024 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов)

2.

Психиатрия йўналишида фаолият юритувчи айрим мутахассисларнинг вазифаларини аниқ чегаралаш.

Тиббий психолог, психотерапевт, психиатр, суицидолог ва болалар психоневрологи вазифаларини қайта кўриб чиқиш ҳамда уларнинг функционал вазифаларини, мажбуриятларини ва жавобгарлигини аниқ белгилаш.

2023 йил 1 октябрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Мусаев),

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази

3.

Марказнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланадиган тузилмалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини 2023 йилдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 майдаги «Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида»ги 326-сон қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил 1 сентябрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази

II. Руҳий ҳолат бузилишларининг олдини олиш, барвақт ташхис қўйиш ва даволаш чораларини такомиллаштириш

4.

Психиатрия йўналиши бўйича даволаш стандартлари ва клиник баённомаларини қайта кўриб чиқиш.

Даволаш стандартлари ва клиник баённомаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2023-2024 йиллар

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов)

5.

Давлат тиббиёт муассасаларини, шу жумладан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини руҳий ҳолати бузилган шахсларни даволаш учун дори воситалари билан эҳтиёжга кўра тўлиқ таъминлаш.

1. Дори воситаларига бўлган эҳтиёжни тўлиқ ўрганиб чиқиш.

2023 йил

10 млрд сўм

Соғлиқни сақлаш билан боғлиқ бошқа тадбирлар учун харажатларга кўзда тутилган маблағлар,

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Кудбиев)

2. Ўрганиш якунлари бўйича муҳтож беморларни белгиланган тартибда дори воситалари билан таъминлаш.

2024 йилдан бошлаб

Ҳисоб-китобларга асосан

6.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг руҳий ҳолат бузилишлари ва неврологик бузилишлар, шунингдек, психофаол моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ бузилишларда ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракатлар дастурини (Mental Нealth Gap Action Programme) амалга ошириш.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари шифокорларининг руҳий ҳолат бузилишлари бўйича билим ва кўникмаларини ошириш.

1. Хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ихтисослаштирилмаган соғлиқни сақлаш муассасаларида MНGap дастурини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш.

2023 йил якунига қадар

-

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази

2. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари шифокорлари ва бошқа тиббиёт ходимлари учун руҳий ҳолат бузилишларининг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва даволаш бўйича қўлланма тайёрлаш.

2023 йил 1 ноябрь

3. Руҳий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, семинарлар, тренинглар ва маҳорат дарсларини ўтказиш.

2023-2024 йиллар

4. Руҳий саломатликни муҳофаза қилиш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Умумевропа коалицияси фаолиятида фаол қатнашиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро тажрибани ўрганиш асосида соҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2023-2024 йиллар

7.

Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилишни кучайтириш.

2023 йилга мўлжалланган ўзини ўзи жароҳатлаш ва ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича кўп тармоқли (идоралараро) чора-тадбирлар режасини амалга ошириш.

2023 йил якунига қадар

-

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Мусаев),

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

(Икрамов),

Ички ишлар вазирлиги

(Бобожонов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Абдурахмонов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар

Иш жойида руҳий бузилишларнинг олдини олиш мақсадида ходимларга яратилган меҳнат шароитларини назорат қилишни кучайтириш.

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси

(Рафиков)

Нуронийларни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида нуронийларнинг руҳий саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси

(Турдиев)

8.

Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган психиатрия ёрдамининг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини тасдиқлаш.

Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмига киритилмаган тиббий хизматларни пуллик асосда кўрсатишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

2023 йил якунига қадар

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Кудбиев)

9.

Марказ ҳузурида Руҳий саломатликни муҳофаза қилиш масалалари бўйичажамоатчилик кенгаши фаолиятини йўлга қўйиш.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда бошқа идоралар тизимида фаолият юритувчи психологлар, илмий доиралар ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат Руҳий саломатликни муҳофаза қилиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашининг таркибини шакллантириш ва низомини тасдиқлаш.

Бунда, мазкур кенгашда психиатрия, суицидология, психотерапия ва психология соҳаларидаги муаммоли масалаларни муҳокама қилиш, психологлар фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашиш, руҳий касалликларнинг олдини олиш ва беморларни реабилитация қилиш бўйича замонавий технологиялар ва усулларни амалиётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратиш.

2023 йил 1 октябрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Марказнинг нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳам�орлигини кучайтириш.

Руҳий саломатликни муҳофаза қилиш соҳасидаги етакчи хорижий мутахассислар ва экспертларни жалб қилиш, руҳий ҳолат бузилишларини даволаш стандартлари ва клиник баённомаларини ишлаб чиқиш, илмий ва ўқув-услубий ишланмаларни яратиш, илмий анжуман ва семинарларни ташкил қилиш каби йўналишларда Ўзбекистон психиатрлар ассоциацияси ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2023-2024 йиллар

-

-

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Психиатрия ва наркология муассасалари фаолиятини рақамлаштиришни жадаллаштириш.

1. Диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестрини такомиллаштириш.

2. Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўртасида электрон ҳужжатлар алмашинуви, телемедицина ва видеоконсультацияни йўлга қўйиш.

3. Масофавий психиатрия ёрдамини кенг жорий этиш.

4. Тиббий ҳужжатларни электрон шаклда юритишни йўлга қўйиш.

2023-2024 йиллар

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Фазилкаримов),

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази

12.

Руҳий ҳолат бузилишлари, уларнинг бошланғич аломатлари ҳамда ўз вақтида даволамаслик оқибатлари тўғрисида аҳолининг хабардорлик даражасини ошириш.

Оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, босма ва интернет нашрлари) орқали кенг тарғибот ишларини олиб бориш.

Руҳий саломатлик масалаларида аҳоли хабардорлиги ва саводхонлигини ошириш дастурини ишлаб чиқиб, кенг жорий этиш ҳамда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш.

2023-2024 йиллар

(медиа-режа асосида)

-

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар,

ижрочиларнинг маблағлари ва бошқа манбалар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Мусаев),

Ёшлар сиёсати

ва спорт вазирлиги

(Икрамов),

Ички ишлар вазирлиги

(Бобожонов),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(Хаджаев),

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

(Кўчимов),

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. Психиатрия хизматини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, соҳада илмий тадқиқотларни амалга ошириш

13.

Оилавий шифокорларнинг психиатрия йўналишидаги билим ва кўникмаларини ошириш.

Оилавий шифокорлар учун уларнинг ўз ҳудудидаги тиббиёт олий таълим муассасаларининг психиатрия кафедраларида қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил қилиш.

2023-2024 йиллар

(режа-жадвал асосида)

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Абдураҳмонов),

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази

14.

Психиатрия ва наркология йўналишидаги кадрларни қайта тайёрлаш ишларини жадаллаштириш.

Психиатрия, суд психиатрияси, наркология, суицидология, тиббий психология ва психотерапияйўналишидаги тор доирадаги мутахассисларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва мутахассисларни қайта тайёрлашкурсларида ўқитишни ташкил этиш.

2023-2024 йиллар

-

Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази

15.

Психиатрия муассасалари мутахассисларини малака ошириш ва стажировка ўташ учун чет давлатларга юбориш.

Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг камида 40 нафар ходимини нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларига малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориш, шунингдек, тажрибали хорижий мутахассисларни Марказга жалб этиш, улар иштирокида маҳорат дарслари, вебинарлар ўтказиш.

2023-2024 йиллар

-

Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази

16.

Руҳий касалликларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва даволашнинг устувор йўналишлари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар олиб бориш.

Руҳий касалликларни эрта аниқлаш, ташхис қўйиш ҳамда даволаш ва беморларни реабилитация қилиш борасидаги долзарб муаммоларни тадқиқ қилиш бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотларни амалга ошириш.

Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш:

психиатрия, психотерапия ва тиббий психология бўйича далилларга асосланган илмий тадқиқотлар ўтказиш;

суд-психиатрия ва суд-психология экспертизаларини ўтказишнинг долзарб масалалари бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш;

психотик бўлмаган руҳий ва психосоматик касалликларга чалинган беморларни даволашда психотерапия, психофармакотерапия, физиотерапия ва бошқа замонавий усулларни қўллаш;

юқори сифатли психиатрия, психотерапия ёрдамини кўрсатишга доир илғор технологиялар ва усулларни ҳамда янги дори воситаларини ўрганиш ва амалиётга жорий этиш.

2023-2024 йиллар

-

Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар,

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Абдураҳмонов),

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази

17.

Психиатрия соҳасида илмий мактабларни ривожлантириш.

Болалар ва катталарнинг руҳий саломатлигини муҳофаза қилишга катта ҳисса қўшган, ўзининг ютуқлари билан кўпчилик орасида ҳурмат қозонган фидойи олимларнинг илмий-амалий мактабини яратиш ва республика бўйича кенг тарғиб этиш, соҳага кириб келаётган ёш ходимларга кенг йўл очиб бериш, «устоз-шогирд» анъаналарини давом эттириш чораларини кўриш.

2023-2024 йиллар

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази

18.

Психиатрия соҳасида фаолият юритаётган кадрларнинг илмий салоҳиятини босқичма-босқич ошириш.

4 нафар PhD (фалсафа доктори) ва 2 нафар DSc (фан доктори) илмий даражасига эга мутахассисларни тайёрлаш.

2023-2024 йиллар

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази

19.

Психиатрия соҳасида таълим, илм-фан ва тиббий амалиётнинг ўзаро интеграциясини кучайтириш.

1. Марказ, ҳудудлардаги руҳий ва наркологик касалликлар шифохоналари ва диспансерларида тиббиёт олий, профессионал ва ўрта махсус таълим муассасалари, тиббиёт факультетлари ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг тегишли кафедраларига асосий клиник база сифатида фаолият юритиши учун зарур шароитлар яратиш.

2. Тегишли кафедра мудирлари ҳамда профессор-ўқитувчиларини психиатрия ва наркология муассасаларининг даволаш бўлимлари мудирларига маслаҳатчи сифатида бириктириш ва ўқув жараёнининг амалиёт билан интеграциясини таъминлаш.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази, тиббиёт олий таълим муассасалари,

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази

20.

Марказда илмий-тадқиқот лабораториялари фаолиятини йўлга қўйиш.

Марказ учун харид қилинадиган ускуналар бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда харид қилиш.

2023 йил якунига қадар

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Кудбиев)

IV. Давлат психиатрия ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

21.

Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасида беморларнинг даволаниши учун қўшимча шароитлар яратиш.

1. Молиявий манбаларни аниқ белгилаган ҳолда Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонаси ҳудудида қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланишини таъминлаш.

2023 йил якунига қадар

Ҳисоб-китобларга асосан

-

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

(Умурзаков),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Кудбиев)

2. Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасининг қурилиши якунланган даволаш бўлимлари учун қўшимча ажратиладиган 120 та ўриннинг 60 тасини Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари, қолган қисмини пуллик хизматлардан тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштиришни йўлга қўйиш.

2024 йилдан бошлаб

Маҳаллий бюджет маблағлари

22.

Марказда илмий лаборатория ва кафедралар учун қўшимча шароитлар яратиш.

2024 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳудудида жойлашган биноларни таъмирлаш ҳамда икки қаватли бинони реконструкция қилишни белгиланган тартибда киритиш чораларини кўриш.

Бунда, икки қаватли бинода маъмурий-бошқарув бўлимлар билан бир қаторда илмий лабораториялар ва тиббий таълим муассасалари кафедраларини жойлаштиришни назарда тутиш.

2023 йил 20 ноябргача

Ҳисоб-китобларга асосан

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий

ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Бобоев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Фазилкаримов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Закиров)

23.

Республика клиник руҳий шифохонаси учун қўшимча бино барпо этиш ҳамда мавжуд биноларда қурилиш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш.

2024 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига Республика клиник руҳий шифохонаси учун қўшимча бино барпо этиш ҳамда мавжуд биноларда қурилиш ва таъмирлаш ишларини олиб боришни белгиланган тартибда киритиш чораларини кўриш.

Бунда, қўшимча бинода 200 та қатновга мўлжалланган амбулатор хизмат ва 40 та ўрин-жойга эга стационарни жойлаштиришни назарда тутиш.

2023 йил 20 ноябргача

Ҳисоб-китобларга асосан

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Бобоев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Фазилкаримов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Закиров)

24.

Психиатрия муассасаларида қурилиш ва таъмирлаш ишларини жадаллаштириш.

Тегишли ҳокимликлар билан биргаликда психиатрия муассасаларининг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини ҳар йилги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига белгиланган тартибда киритиш чораларини кўриш.

Ҳар йили 20 ноябргача

Ҳисоб-китобларга асосан

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Фазилкаримов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Бобоев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Закиров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

25.

Психиатрия муассасаларини зарур тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш.

1. Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш.

2023 йил

10 млрд сўм

Соғлиқни сақлаш билан боғлиқ бошқа тадбирлар учун харажатларга кўзда тутилган маблағлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Кудбиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларини зарур тиббий ускуналар билан жиҳозлаш.

2024 йил

13,6 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

V. Руҳий саломатликни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

26.

Етакчи хорижий илмий марказлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

1. Нуфузли хорижий илмий марказлар ва тиббиёт ташкилотлари билан ҳамкорлик меморандумларини тузиш.

2. Доимий асосда ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш.

2023-2024 йиллар

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Илғор халқаро тажрибага асосланган ҳолда ҳамда замонавий талаблардан келиб чиқиб, болалар неврологик касалликларини даволаш ва ташхислаш стандартларини тасдиқлаш ва барча ҳудудларда амалиётга кенг татбиқ қилиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йилдан бошлаб

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов)

2.

Неврологик касалликларни даволашда стационар ва амбулатор реабилитация ўтказиш учун беморларни йўналтириш бўйича кўрсатмалар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

2023 йил 1 сентябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов)

3.

1. Болалар психоневрологи, болалар реабилитологи мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини такомиллаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил 1 октябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов)

2. Илмий изланишлар билан шуғулланаётган мутахассислар фаолиятини рағбатлантириш мақсадида уларни нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларига малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

2023-2024 йиллар

(режа-жадвал асосида)

Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари

4.

1. Тошкент шаҳри Яшнобод тумани 30-сон оилавий поликлиникада тажриба-синов лойиҳаси тариқасида неврологик касаллик туфайли ҳаракатланиши бузилган болаларга уй реабилитациясини ташкиллаштириш ва уларни жамиятга мослаштириш тажрибасини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил якунига қадар

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

(Умурзаков)

2. Тажриба-синов якунлари ва натижалари бўйича амалий семинарлар ташкил қилиш.

2023 йил якунига қадар

5.

Қуйидаги масалаларни назарда тутувчи амалий чора-тадбирларни амалга ошириш:

неврологик касаллик туфайли ҳаракатланиши бузилган болаларга уй реабилитациясини ташкиллаштириш ва уларни жамиятга мослаштириш;

ҳудудий тиббиёт муассасаларида неврологик касаллик туфайли ҳаракатланиши бузилган болаларга уй реабилитацияси эҳтиёжини аниқлаш;

эҳтиёж аниқланган ногиронлиги бўлган болаларни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан белгиланган тартибда реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил якунига қадар

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Мусаев)

6.

Ҳар бир ҳудуд учун таҳлил асосида «Болалар неврологияси» ва «Болалар нейрореабилитологияси» мутахассислиги бўйича ихтисослаштириш курсларида ўқитиш йўли билан кадрларни тайёрлаш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

2023-2024 йиллар

(режа-жадвал асосида)

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов)

7.

1. Неврологик касалликларга чалинган болаларнинг ҳаракат функцияларини тиклаш ҳамда болалар орасида ногиронлик кўрсаткичини пасайтириш мақсадида туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари болалар бўлимларида «Эрта аралашув хонаси»ни ташкил қилиш.

2. «Эрта аралашув хонаси»ни замонавий реабилитация тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил якунига қадар

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида 5 млрд сўм

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов)

8.

Туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари болалар бўлимларидаги «Эрта аралашув хонаси» ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларидаги реабилитация бўлимида неврологик касалликларга чалинган болаларнинг тиббий реабилитациясини ташкил қилиш тартибини тасдиқлаш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

2023 йил 1 август

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Иноятов)

Т/р

Асбоб-ускунанинг номи

Ўлчов бирлиги

Сони

I. Туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари болалар бўлимларидаги «Эрта аралашув хонаси» учун

1.

Уқалаш учун кушетка

дона

1

2.

Швеция деворчаси

дона

1

3.

Вертикализатор (ёши кичик болалар учун)

дона

1

4.

Реабилитацион (ортопедик) стул

дона

1

5.

Юриш мосламаси (ходунок)

дона

1

6.

Эмаклаш учун махсус мослама

дона

1

7.

Сенсорли йўлак

дона

1

8.

Сенсорли копток (фитбол)

дона

2

9.

Юмшоқ модуллар тўплами (валиклар ва бошқалар)

тўплам

1

10.

Гимнастика таёқчалари

дона

4

II. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳамда Тошкент шаҳар 3-сон болалар шифохонаси реабилитация бўлими учун

Реабилитация зали

11.

Уқалаш учун кушетка

дона

3

12.

Швеция деворчаси

дона

2

13.

Вертикализаторлар (ёши ва бўйига мос)

дона

3

14.

Реабилитацион (ортопедик) стул

дона

1

15.

Юриш мосламаси (ходунки) (ёши ва бўйига мос)

дона

4

16.

Эмаклаш учун махсус мослама

дона

2

17.

Сенсорли йўлак

дона

1

18.

Юмшоқ модуллар тўплами

тўплами

1

19.

Велотренажёр

дона

1

20.

Велокинез (қўл ва оёқни актив ва пассив ишлатгич)

дона

1

21.

Фитболлар (коптоклар) ҳар хил ўлчамда

дона

4

22.

Гантеллар, гирялар

тўплам

4

23.

Гимнастик таёқчалар

дона

10

24.

Юришни тиклаш тренажёри

дона

1

25.

Тебраниш платформаси

дона

1

Гидротерапия хонаси

26.

Тўлиқ шўнғиш учун ванна

дона

1

27.

Сув ости уқалаши учун ванна

дона

1

28.

Оёқ-қўллар учун ванна

дона

1

Физиотерапия хонаси

29.

Транскраниал магнитли стимуляция аппарати

дона

1

30.

Дастурли электростимуляция аппарати

дона

2

31.

Магнитотерапия аппарати

дона

1

32.

Электротерапия учун кўп фаолиятли физиотерапия тизими

дона

1

Логопед ва психолог хонаси

33.

Кушетка

дона

1

34.

Ойнали стол

дона

1

35.

Сенсорикани ривожлантириш бурчаги (уйча, кубик, автомобиль)

тўплам

1

36.

Шаклли тахтачалар (Сеген доскаси)

дона

1

37.

Монтессори ўйинлари

тўплам

1