Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
Вино ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 14 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1754-4]
Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 5 ноябрдаги М-44-сон буйруғи (рўйхат рақами 1754, 2007 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 545-модда) билан тасдиқланган Вино ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 5 ноябрдан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 6 июнь,
21-2023/Б-сон
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 6 июндаги 21-2023/Б-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вино ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3 ва 5-бандлардаги «давлат стандартлари» деган сўзлар «миллий стандартлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 4-банддаги «Давлат стандартларининг» деган сўзлар «миллий стандартларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2023 й., 10/23/1754-4/0373-сон)