12.06.2023 йилдаги ПФ-91-сон

Т/р

Фаолият йўналишлари*

Маҳсулотларнинг асосий турлари

1.

Ганч ўймакорлиги

Қандиллар, девор шамдонлари, кўзгу, нақшлар, сталактитлар, муқарнас (фриз), карнизлар, устунлар элементлари, панжаралар, ҳайкалчалар, панно, шифт ва девор безаклари ва асослари, ганчдан ясалган архитектура ва қурилиш элементлари, бошқа амалий безак маҳсулотлари.

2.

Қўлда гилам тўқиш

Гилам ва гиламчалар, палослар, хуржунлар, кигиз буюмлар, шолчалар, жойнамозлар, ўтовлар, табиий толадан тайёрланган буюмлар.

3.

Қўлда газламалар тўқиш

Атлас, беқасам, адрас, табиий ипак, ип калава, жун ва сунъий ипдан тўқилган газламалар.

4.

Тош ўймакорлиги

Тошдан тайёрланган эсдалик буюмлар, майда пластикалар, қутичалар, ёзув анжомлари, шамдонлар, панно, рельефлар ва контррельефлар, барельефлар, геральдика ва рамзлар, тошни пардозлаш йўли билан тайёрланган безаклар ва бошқа безак буюмлар.

5.

Миниатюра, рангтасвир, наққошлик ва бўёқли нақшлар тайёрлаш

Лок миниатюраси техникасида тайёрланган буюмлар: қутичалар, суратлар, девор, қоғоз мато, тери, газлама, папье-маше, ёғоч, қовоқ, картон, суяк ва эмалдаги нақшлар ва расмлар, миниатюра ва тасвирий санъат асарлари, рисолалар ва бошқа ҳунармандчилик буюмлари, муқовалаш.

6.

Кандакорлик, мискарлик буюмларини тайёрлаш

Мис, латун, алюминийдан ясалган буюмлар (чойнак, қумғон, лаган, гулдон, шунингдек, безаш ва амалий мақсадлар учун мўлжаллаган бошқа буюмлар).

7.

Металлдан буюмлар ясаш

Қўлда ясалган металл буюмлар: эшиклар, нақшли дарвозалар, панжаралар, дераза ва эшик тутқичлари, илгаклар, қўнғироқлар, занжирлар, шамдонлар, кетмонлар, тешалар, хаскаш, паншахалар, омочлар, барча турдаги миллий қилич, ханжар ва пичоқлар, оммавий ишлаб чиқариладиган металл буюмлар.

8.

Тунукадан буюмлар ясаш

Қўлда ясалган тунука буюмлар: гулдор ва жимжимадор тарнов ва қувурлар, ошхона анжомлари (ошпичоқ, капкир, чўмич, човли, элак, мантиқосқон ва бошқалар), уй-рўзғор буюмлари (кийим ва парда илгичлар, қўл ювгич, тутқичлар, соябонлар) ва бошқалар.

9.

Миллий пойабзал тайёрлаш

Қўлда ва якка тартибда тикилган миллий пойабзаллар, теридан маҳси ва ковушлар, кирза ва кигиз этиклар, сандаллар, шиппаклар, туфлилар.

10.

Миллий либослар тайёрлаш

Чопон, яхтак, нимча, болалар чопонлари, тўй либослари ва бошқа миллий кийимлар.

11.

Бош кийимлар тайёрлаш

Телпак, салла, шунингдек, мўйна, қоракўл тери, тери ва қўлда ишлов берилган материаллардан тикилган бошқа бош кийимлар.

12.

Ёғоч ўймакорлиги

Ёғоч ўймакорлиги услубида бажарилган барча амалий безак санъат турлари.

13.

Суякка ўйма нақш солиш

Эсдалик совғалари, майда ҳайкалчалар, нэцкэ, қутичалар, пичоқ, қилич, ханжар соплари, суякдан безак берган ҳолда тайёрланган бошқа амалий безак маҳсулотлари.

14.

Гул босилган газламалар ва чокли буюмлар тайёрлаш

Турли хил матоларга гул босиш усулида тайёрланган буюмлар: батик, миллий кўрпа ва кўрпачалар, ёстиқлар, белбоғлар, жияклар, сумкалар, тасмалар, болалар кийимлари ва бошқа чокли ҳунармандчилик буюмлари.

15.

Каштачилик

Каштачилик ва тўқилган буюмлар, шунингдек, қўлда тайёрланган бош кийимлар қисмлари (кашта машина ёрдамида ҳам тайёрланиши мумкин).

16.

Зардўзлик буюмлари

Металл иплардан фойдаланган ҳолда зардўзлик услубида тайёрланган барча ҳунармандчилик маҳсулотлари.

17.

Мусиқа асбобларини тайёрлаш

Ишлаб чиқаришдан ташқари усулда тайёрланган барча турдаги миллий мусиқа асбоблари.

18.

Чинни, фаянс ва сопол буюмлари тайёрлаш

Чинни, фаянс ва сополдан тайёрланган амалий безак санъатининг барча турлари, архитектура-безак элементлари, чинни, фаянс ва сопол буюмларини нақш ва трафарет билан безаш, лойдан тайёрланган уй ва ошхона буюмлари, тандирлар.

19.

Қимматбаҳо металлдан заргарлик буюмларини ясаш

Қонунчиликка мувофиқ тамғаланиши шарт бўлган пробали олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳидаги металлардан ижодий, муаллифлик ва миллий услубда ясалган буюмлар.

20.

Ўйинчоқлар тайёрлаш

Ёғоч, металл, гипс, мато, сопол ва бошқа материаллардан ишлаб чиқаришдан ташқари шароитда ясалган ўйинчоқлар.

21.

Майда ҳайкалтарошлик буюмларини тайёрлаш

Табиий ва сунъий материаллар (гипс, шамот, мис, бронза, алюминий, суяк, ёғоч, тош, сопол, чинни, фаянс, ва бошқалар)дан ясалган барча турдаги ҳайкалтарошлик буюмлари.

22.

Чарм маҳсулотларини тайёрлаш

Эгар-жабдуқ анжомлари, шу жумладан улар учун арқон, белбоғ, қайиш анжомлар, табиий ва сунъий чармдан тайёрланган миллий нимча ва бош кийимлар, чармдан тайёрланган эсдалик буюмлари.

23.

Муаллифлик мебелларини тайёрлаш

Амалий безак санъати предметларига кирадиган мебель (тўпламлари ва алоҳида қисмлари).

24.

Ёғочдан халқ ҳунармандчилиги маҳсулотларини тайёрлаш

Ошхона анжомлари (ўқлов, туздон, нон қути, жува, кели, ош тахта, чакич), ёғоч, фанер ва ламинатдан тайёрланган турли ҳунармандчилик маҳсулотлари, беланчаклар, болалар аравачаси, бешик ва унинг анжомлари, турли хонтахталар, сандиқ, жавон, эшик, ром, безакли рейкалар, сурат учун ромлар (багет), токарлик ускунасидан тайёрланган ҳар хил шаклли ҳунармандчилик маҳсулотлари, ёғоч шахмат тахтаси ва донаси, панно, ёғочдан қўлда ва кичик механизация воситалари ёрдамида ясалган бошқа буюмлар.

25.

Печка ва каминлар ясаш

Печкалар, каминлар, шу жумладан улар учун ҳаво сўриш қурилмалари.

26.

Новдалардан буюмлар тўқиш

Ўсимлик новдаларидан тўқилган буюмлар (қамиш, тол, похол, ток новдалари ва бошқа ҳар хил дарахт новдалари).

27.

Мозайка ишлари

Девор ва шифт мозайкалари, табиий ва сунъий материалдан мозайка паннолари тайёрлаш.

28.

Кўзгу тайёрлаш

Кўзгу ва кўзгу сиртлари тайёрлаш.

29.

Шиша пуфлаш ишлари

Бадиий пуфлаш асосида ишланган бра, майда пластиклар, эсдалик буюмлари, тақинчоқлар.

30.

Ҳажмли ва шаклли қолипларда қуйилган буюмлар тайёрлаш

Табиий ва сунъий материаллардан қуйма услубда ишланган буюмлар, шунингдек, (мураккаб механизм ва машиналардан фойдаланмаган ҳолда) мис, бронза, чўян, алюминийдан қўлда қуйма услубда ишланган маҳсулотлар.

31.

Соатсозлик

Деворга осиладиган эксклюзив, полда турадиган, камин ва қўл соатлари тайёрлаш, соат механизмларини таъмирлаш.

32.

Эмаллаш ишлари

Эмал қопламали буюмларни тайёрлаш, эмал қопламаларини таъмирлаш ва тиклаш.

33.

Эсдалик буюмларини тайёрлаш

Турли табиий ва сунъий материаллардан ҳар хил рангда тайёрланган эсдалик ва совға буюмлари, камар, нишонлар, тасбеҳ, гулдасталар, флористика, икебана ва бошқа буюмлар.

34.

Оддий металлардан миллий услубда тақинчоқлар ясаш

Оддий металлардан миллий услубда тайёрланган барча тақинчоқлар (туморлар, зираклар, зебигардон, билагузук, узук, тиллақош ва бошқалар).

35.

От анжомларини тайёрлаш

Узанги, тақа, нуқта, қамчи, эгар-жабдуқ ва бошқа маҳсулотлар тайёрлаш.

36.

Хаттотлик

Хаттотлик услубида тайёрланган қўлёзмалар, китоблар, миниатюра ва тасвирий санъат асарлари, рисолалар ва бошқа ҳунармандчилик буюмлари яратиш.

37.

Қадимий қўлёзмаларни реставрация қилиш

Қадимий ёзма манбаларни консервация ва реставрация қилиш, муқовалаш.

38.

Макраме ва қўлда тўқилган буюмлар тайёрлаш

Макраме, патли рўмоллар, спицаларда тўқилган буюмлар.

39.

Анъанавий дўппичилик

Ҳудудларга хос гул ва нақшларда миллий услубда тайёрланган дўппи ва бош кийимлар.

40.

Замонавий санъат асарлари яратиш

Чиқинди ва қайта ишланган хомашёлардан фойдаланиб декоратив, ноанъанавий асарлар яратиш.

41.

Деворга безак бериш

Деворга миллий ва замонавий услубда безак бериш, барельеф.

42.

Анъанавий дизайнерлик хизматларини кўрсатиш

Миллий кийимлар, тўй ва маросимларда ишлатиладиган сарпо идишлар, ҳар хил ўлчам ва кўринишдаги жомадонлар.

43.

Қуроқчилик усулида тикиш

Кўрпа, ёпинчиқ, панно, ёстиқ жилдлар тайёрлаш

Т/р

Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш йўналишлари

Туман ва шаҳарлар

1-тоифа

2-тоифа

3-тоифа

4-тоифа

5-тоифа

1.

«Уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун

Базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 2 бараваригача

БҲМнинг 4 бараваригача

БҲМнинг 5 бараваригача

2.

Шогирдларга — мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш учун

Харажатларнинг 50 фоизи,

бироқ БҲМнинг 25 бараваригача

Харажатларнинг 75 фоизи,

бироқ БҲМнинг 30 бараваригача

3.

Усталаргаинтернет сайтларини яратиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатлари учун

Харажатларнинг 50 фоизи,

бироқ БҲМнинг 25 бараваригача

Харажатларнинг 75 фоизи,

бироқ БҲМнинг 30 бараваригача

4.

Ҳунармандларнинг «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун

БҲМнинг 5 бараваригача

5.

Ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи бўйича

БҲМнинг 40 бараваригача

Т/р

Тадбирлар номланиши

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Халқаро «Ўтов» ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш.

2023 йил октябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Эрманов),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

2.

Нукус шаҳрида «Тақия» халқаро фестивалини ўтказиш.

2024 йил май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Эрманов),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

Андижон вилояти

3.

Андижон шаҳрида «Миллий қўғирчоқлар — миллий қадриятлар кўзгуси» номли республика фестивалини ўтказиш.

2023 йил сентябрь

Андижон вилояти ҳокимлиги

(Абдурахмонов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков),

Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги

(Умарова)

4.

Шаҳрихон туманида миллий пичоқчилик кўргазма-ярмаркасини ташкил этиш.

2024 йил июль

Андижон вилояти ҳокимлиги

(Абдурахмонов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков)

Бухоро вилояти

5.

Бухоро шаҳрида «Ипак ва зираворлар» анъанавий халқаро фестивалини ўтказиш.

2023 йил июнь

Бухоро вилояти ҳокимлиги

(Зарипов),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

6.

Бухоро шаҳрида «Бухоро ҳунармандлари куни» фестивалини ўтказиш.

2024 йил ноябрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги

(Зарипов),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

Жиззах вилояти

7.

Бахмал туманида «Бахмал эгарлари» ҳунармандчилик маҳсулотлари савдо кўргазмасини ташкил этиш.

2023 йил август

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Салиев),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков)

8.

Зомин туманида «Миллий қуроқлар ва чопонлар» миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этиш.

2024 йил июль

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Салиев),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков)

Қашқадарё вилояти

9.

Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро ироқи каштачилик фестивалини ташкил этиш.

2023 йил август

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(Азимов),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

10.

Касби туманида кулолчилик кўргазмасини ўтказиш.

2024 йил октябрь

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(Азимов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков)

Навоий вилояти

11.

Навоий шаҳрида «Навоий ҳунармандлари куни» фестивалини ўтказиш.

2023 йил сентябрь

Навоий вилояти ҳокимлиги

(Турсунов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

12.

«Нурота каштачилиги» ҳунармандчилик кўргазмасини ташкил этиш.

2024 йил август

Навоий вилояти ҳокимлиги

(Турсунов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков)

Наманган вилояти

13.

Чуст туманида «Дўппи тикдим ипаклари тиллодан» республика миллий дўппилар кўргазма ярмаркасини ташкил этиш.

2023 йил август

Наманган вилояти ҳокимлиги

(Абдуразаков),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков)

14.

Наманган шаҳрида «Ёғоч ўймакорлиги санъати» фестивалини ўтказиш.

2024 йил октябрь

Наманган вилояти ҳокимлиги

(Абдуразаков),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

Самарқанд вилояти

15.

Самарқанд шаҳрида «Silk road bazar» миллий ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш.

2023 йил октябрь

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Турдимов),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

16.

Самарқанд шаҳрида II Халқаро каштачилик фестивалини ўтказиш.

2024 йил март

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Турдимов),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

Сирдарё вилояти

17.

Гулистон шаҳрида миллий либослар фестивали ва ҳунармандчилик маҳсулотлари савдо кўргазмасини ташкил этиш.

2024 йил июнь

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

(Махмудалиев),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков)

Сурхондарё вилояти

18.

Ангор ҳунармандчилик марказида миллий либослар кўргазмасини ташкил этиш.

2024 йил апрель

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

(Қосимов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков)

Тошкент вилояти

19.

Бўстонлиқ туманида миллий сувенирлар ярмаркасини ташкил этиш.

2023 йил август

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Мирзаев),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков)

20.

Ангрен шаҳрида «Макраме ва патли рўмоллар» савдо-ярмаркасини ташкил этиш.

2024 йил ноябрь

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Мирзаев),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков)

Фарғона вилояти

21.

Риштон туманида «Кулоллар сайли» миллий кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-ярмаркасини ташкил этиш.

2024 йил май

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Бозаров),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков)

22.

Фурқат туманида «Уч авлод» республика ёғоч ўймакорлари учрашувларини ташкил этиш.

2023 йил сентябрь

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Бозаров),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

23.

Марғилон шаҳрида «Атлас байрами» VI халқаро анъанавий тўқимачилик фестивалини ўтказиш.

2024 йил октябрь

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Бозаров),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия

Хоразм вилояти

24.

Хива шаҳрида «Гиламларга битилган тарих» гиламчилик кўргазмасини ташкил этиш.

2023 йил август

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Рахимов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков)

25.

Янгиариқ кулолчилик марказида «Кулоллар сайли» миллий кулолчилик маҳсулотлари кўргазма савдосини ташкил этиш.

2024 йил апрель

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Рахимов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков)

Тошкент шаҳри

26.

«Ўзбекистон совғалари» миллий сувенирлар ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ташкил этиш.

2023 йил август

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

(Умурзаков),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков)

27.

«Craft fair Uzbekistan» халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ва технологиялари ярмаркаларини ўтказиш.

2023-2024 йиллар ноябрь ойида

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

(Умурзаков),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Саидов)

28.

«Янги йил совғалари» миллий сувенирлар ярмаркасини ташкил этиш.

2023-2024 йиллар декабрь ойида

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

(Умурзаков),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков)

29.

«Соҳир қалам мўъжизаси» IV республика хаттотлик ва миниатюра кўргазмаси ҳамда илмий-амалий конференциясини ўтказиш.

2024 йил февраль

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Бадиий академия

(Нуриддинов)

Халқаро тадбирлар

30.

АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, Россия, Япония, Хитой, Туркия, Индонезия, Ҳиндистон, Малайзия, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа давлатларда ташкил этиладиган халқаро кўргазма ва фестивалларда (махсус режага мувофиқ) Ўзбекистон ҳунармандларининг иштирокини таъминлаш.

2023-2024 йиллар мобайнида

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Саидов),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида касаначилик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга ажратилаётган маблағларнинг камида 70 фоизини ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Марказий банк

(Камалов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Султанов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Мухитдинов)

2.

Ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланиш учун ижарага бериладиган давлат мулки бўлган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари рўйхатини шакллантириш ва уларни мунтазам янгилаб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил 25 июнь,

ҳар йили

Маданий мерос агентлиги

(Абдукаримов)

3.

Рўйхатга асосан ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланиш учун ижарага бериладиган давлат мулки бўлган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини электрон онлайн аукционга чиқариш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил 1 июль,

ҳар йили

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Ортиқов)

4.

Давлат мулкини ижарага бериш тартибини моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланиш учун ижарага беришнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 август

Давлат активларини бошқариш агентилиги

(Ортиқов),

Маданий мерос агентлиги

(Абдукаримов)

5.

«Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги» ва «Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри»ни «E-auksion» электрон савдо платформасига интеграция қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил 1 июль

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Пекось),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Ортиқов)

6.

«Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги»да қадимий сулола давомчилари бўлган ҳунармандлар реестрини юритиш ва доимий янгилаб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил 1 июль,

доимий

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

7.

Ҳунармандларнинг хорижий мамлакатларда ҳунармандчилик йўналишлари бўйичаўтказиладиган кўргазмалар, фестиваллар ва конференцияларда кенг иштирок этишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.

Чора-тадбирлар режаси

Ҳар йили 1 декабрга қадар

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

8.

Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» боғига туташ ҳудудда захирадаги ерларнинг 0,3 гектар ер участкасида маҳаллий бюджет маблағларининг орттириб бажарилган қисми ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан намойиш зали, «Уста-шогирд» мактаби ва устахонани ўз ичига олган Ҳунармандлар масканини барпо этиш ва ҳунармандларга белгиланган тартибда ижарага бериш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил 1 март

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Умурзаков),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

9.

Ҳудудларда ҳунармандчилик фаолиятининг ҳар бир йўналишини алоҳида ёндашувлар асосида ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда, ҳунармандчиликнинг йўқолиб кетаётган турларини сақлаб қолиш ва келгуси авлодларга етказиш бўйича аниқ чораларни белгилаш.

Чора-тадбирлар дастури

Ҳар йили декабрь

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

«Ҳунарманд» уюшмаси фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкил қилиш. Бунда, қуйидагиларни назарда тутиш:

ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш, жумладан Уюшма томонидан ҳунармандларга хизмат кўрсатиш, давлат томонидан тақдим этилган субсидия, имтиёз ва бошқача қўллаб-қувватлаш чоралари самарадорлигини ошириш;

соҳани ривожлантириш дастурлари учун жалб қилинадиган грант ва техник кўмак маблағларининг прогнози ҳамда аниқ йўналишларини белгилаш;

ҳунармандчилик маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда кенг тарғиб қилиш ва сотиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

ҳунармандчилик фаолияти учун зарур хомашё базасини шакллантириш ва ривожлантириш;

Уюшманинг молиявий имкониятларини кенгайтириш ва шу орқали ҳунармандларга кўрсатиладиган хизматлар сонини кўпайтириш;

Уюшма раиси ўринбосарлари ўртасида аниқ вазифалар ва функцияларни тақсимлаб, Уюшма ижро этувчи аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг тузилмалари ҳамда штат бирликларини тасдиқлаш.

Чора-тадбирлар режаси

2023 йил 1 сентябрь

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

11.

Давлат бюджети параметрларида қуйидагиларни молиялаштириш учун зарур маблағларни назарда тутиш:

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги буюртмаси бўйича — Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармасини молиялаштириш;

Маданий мерос агентлиги буюртмаси бўйича — давлат музейлари эҳтиёжидан келиб чиқиб ҳунармандларнинг миллий қадриятларни акс эттирган муаллифлик асарларини сотиб олиш.

Амалий чора-тадбирлар

Ҳар йили Давлат бюджетини шакллантириш жараёнида

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Кубдиев),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Мусаев),

Маданий мерос агентлиги

(Абдикаримов)

12.

Халқаро ҳунармандчилик, бадиий санъат ва дизайн институтини ташкил этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда, институтнинг вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш:

ҳунармандчилик йўналишида олий маълумотга эга кадрларни тайёрлаш, жумладан «уста-шогирд» анъаналари асосида дуал таълим тизимини кенг жорий қилиш;

ҳунармандчиликнинг анъанавий турларини сақлаб қолган ҳолда, замон талабларига мослаштириш ва ривожлантириш;

ҳунармандчилик ҳамда замонавий архитектура, қурилиш, дизайн, тўқимачилик ва бошқа саноат соҳалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаш;

уста-ҳунармандлар томонидан мактабларда амалий сабоқ бериш амалиётини йўлга қўйишга услубий кўмаклашиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 сентябрь

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Абдурахмонов)

13.

Миллий матолар (хонатлас, адрас, сатин, аъло бахмал) ва каштачиликдаги гул ва нақшларни миллий ҳунармандчилик бойлиги сифатида асраб-авайлаш, ҳимоя қилиш ва ушбу йўналишдаги ҳунармандчилик турларини ривожлантиришга оид таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда:

миллий мато ва каштачиликда фойдаланиладиган анъанавий гул ва нақшларнинг янгиланиб борувчи реестрини юритиш;

давлат ва оммавий тадбирларда саҳналарни безаш, бадиий жамоалар либосларини тайёрлаш ва хорижий меҳмонларга совғалар беришда фақат қўлда тўқилган миллий мато ва ҳунармандчилик маҳсулотларидан фойдаланишни назарда тутиш.

Чора-тадбирлар режаси

2023 йил 1 сентябрь

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков)

14.

Болаларда миллий қадриятларга ифтихор туйғусини янада ошириш, амалий санъат ва миллий ҳунармандчиликка оид тушунчаларни эрта ёшдан шакллантириш мақсадида мактабгача таълим ташкилотларининг ўқув дастурларида кулолчилик ҳунари тўғрисидаги тушунчаларни акс эттиришни йўлга қўйиш.

Идоравий ҳужжат

2023 йил 1 август

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Шин),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

15.

Мактабни аъло баҳолар билан тамомлаган битирувчиларга мактаб даврини эслатадиган миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари тўпламини совға қилиш амалиётини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

Ҳар йили май ойида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

16.

Ҳунармандчилик фаолиятида зарур ёғоч хомашё базасини шакллантириш ва тайёр маҳсулотларни реализация қилиш учун «Ҳунарманд» уюшмаси таъсисчилигида ҳунармандчилик кластерини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил 1 август

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

17.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-77-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида импорт ўрнини босувчи қаттиқ турдаги ёғоч хомашё базасини етиштириш учун Тошкент вилояти, Янгийўл туманидан захирада бўлган 300 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ҳунармандларга ижарага бериш учун белгиланган тартибда электрон танловларни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил 1 август

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Мирзаев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Воитов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Ортиқов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

18.

Ҳунармандчилик кластерини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ҳунарманд» уюшмасига Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан саккиз йил муддатга, бирйўла қайтариб бериш шарти билан 5 млрд сўм ссудаажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил 1 август

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Кудбиев),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

19.

Хорижий ва маҳаллий туристларга ҳунармандчилик маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш мақсадида йирик меҳмонхоналарда ҳунармандчилик маҳсулотларини сотиш шоурумларини ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Маданият ва туризм вазирлиги

(Назарбеков),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

20.

Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида маҳаллий ҳокимликлар томонидан ташкил этиладиган ҳунармандчилик маҳсулотлари савдо павильонларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш.

Бунда, савдо павильонларини 2023 йил 1 октябрга қадар ишга тушириш ва «Ҳунарманд» уюшмаси ҳудудий бошқармаларига текин фойдаланиш ҳуқуқи билан беришни назарда тутиш.

Чора-тадбирлар режаси

2023 йил 1 июль

Вазирлар Маҳкамаси

(Ходжаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

21.

Ҳудудларда кулолчилик маҳсулотларини кенг оммага тарғиб этиш ҳамда уларнинг миллий ифтихор рамзи сифатида ҳар бир хонадонга кириб боришини таъминлаш мақсадида ҳар бир ҳудудда кулолчилик сайилларини ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

Ҳар йили камида 2 маротаба

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

22.

Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги барча дипломатик ваколатхоналарида ташкил этиладиган шоурум, кўргазма заллари ва савдо дўконларига ҳунармандчилик маҳсулотларинамуналарини етказиб бериш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ташқи ишлар вазирлиги

(Саидов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирилиги

(Кудратов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

23.

Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатини ҳунармандчилик фаолиятининг йўналишлари рўйхатидан келиб чиқиб такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Кудбиев),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Мусаев),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

24.

«Ҳунармандчилик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 октябрь

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Мусаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Кудбиев)

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — бешинчи хатбошилар тегишинча иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги «мазкур Фармоннинг 1-иловасига» сўзлари «белгиланган тартибда тасдиқланган ҳунармандчилик фаолиятининг йўналишлари рўйхатига» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
биринчи хатбошидаги «2022 йил 1 июнга» сўзлари «2023 йил 1 октябрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаларига оператив бошқарув ҳуқуқи» сўзлари «Ҳунарманд» уюшмасининг ҳудудий бошқармаларига текин фойдаланиш ҳуқуқи» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидан «Савдо-саноат палатаси ва» сўзлари чиқариб ташлансин.