Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигИ
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг
Қарори
Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 8 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2858-1]
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Меҳнат вазирлигининг 2017 йил 17 январдаги 1-мб, 3-қ/қ-сон қарори (рўйхат рақами 2858, 2017 йил 17 феврал) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 7-сон, 104-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори Б. БЕГАЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 31 май,
35-mb-сон
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 31 май,
19-2023/qq-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Ш. КУДБИЕВ
2023 йил 31 май
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2023 йил 16 май
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ
2023 йил 12 май
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2023 йил 31 майдаги 35-mb-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 31 майдаги 19-2023/qq-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 12-бандда:
биринчи хатбошидаги «иш вақти муддатига» деган сўзлар «иш вақти давомийлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «иш вақти муддати» деган сўзлар «иш вақти давомийлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «иш вақтининг нормал муддати» деган сўзлар «иш вақтининг нормал давомийлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Иш вақтининг нормал давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 182-моддасига мувофиқ белгиланади.».
2. Иловада:
«иш вақтининг муддати» деган сўзлар «иш вақтининг давомийлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«иш вақтининг нормал муддати» деган сўзлар «иш вақтининг нормал давомийлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«115-моддасига» деган сўзлар «182-моддасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2023 й., 10/23/2858-1/0345-сон)