Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг
Қарори
Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш марказларига фуқароларни қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 2 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3371-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 4 июндаги 19-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 2 июндаги 5-Қ/Қ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 2 июндаги 11-2022-сон, Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 2 июндаги 2-сон, Транспорт вазирлигининг 2022 йил 3 июндаги 06-сон қарори (рўйхат рақами 3371, 2022 йил 13 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2022 й. 10/22/3371/0519-сон) билан тасдиқланган Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш марказларига фуқароларни қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Б. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 13 май,
8-сон
Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири И. АБДУРАҲМОНОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 3 май,
2-қ/қ-сон
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 1 май,
2-сон
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 5 май,
3-сон
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 12 май
10-2023/ққ-сон
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023 йил 13 майдаги 8-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 12 майдаги 10-2023/ққ-сон,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 3 майдаги 2 қ/қ-сон, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 1 майдаги 2-сон ва
Транспорт вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 3-сон қарорига
ИЛОВА
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 3 майдаги 2 қ/қ-сон, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 1 майдаги 2-сон ва
Транспорт вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 3-сон қарорига
ИЛОВА
Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш марказларига фуқароларни қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Талабгорлар танловда туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (бундан буён матнда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими деб юритилади) томонидан берилган йўлланма асосида иштирок этади.».
2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Талабгорлар танловга йўлланма олиш учун доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидаги Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига ариза билан мурожаат қилади.
Бунда, ариза Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимининг масъул ходими томонидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг меҳнат органларига мурожаат этган жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилган хизматларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган «Бандлик хизмати» ахборот тизимига киритилади.».
3. 5-банднинг биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошилари, 12-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «АБКМ» қисқартмаси «Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 6-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 14-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«комиссия аъзолари — тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси вакили, шунингдек Марказнинг масъул ходимлари.».
6. 35-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда, ҳар бир йўналиш бўйича ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.».
7. 40-банддаги «АБКМнинг» қисқартмаси «Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 50-банднинг иккинчи хатбошисидаги «АБКМларга» қисқартмаси «Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2023 й., 10/23/3371-1/0324-сон)