01.06.2023 йилдаги 225-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Жаҳон банки иштирокида «Институционал салоҳиятни ошириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги 668-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли институционал ислоҳотларда иштирок этиш учун халқаро молия институтларини фаол жалб қилиш, уларнинг молиявий ва техник кўмагидан оқилона фойдаланиш орқали ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, шунингдек, илғор халқаро тажрибаларни самарали қўллаш асосида институционал салоҳиятни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Жаҳон банки иштирокида «Институционал салоҳиятни ошириш» лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасида эришилган келишувга мувофиқ 30 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли давр билан 33,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз, шунингдек, мазкур лойиҳа доирасида 250 минг АҚШ доллари миқдорида техник кўмак жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармони ҳамда «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 1 мартдаги ПҚ-83-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Жаҳон банки иштирокидаги «Институционал салоҳиятни ошириш» лойиҳаси амалга оширилишини самарали мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Жаҳон банки иштирокида «Институционал салоҳиятни ошириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги 668-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон банки иштирокида «Институционал салоҳиятни ошириш» лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигига лойиҳанинг умумий қиймати доирасида йўналишлар бўйича ажратиладиган маблағлар миқдорларига ўзгартириш киритиш ҳамда йўналишлар бўйича амалга ошириладиган ишлар ёйилмасини тасдиқлаш ҳуқуқини бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Институционал салоҳиятни ошириш» лойиҳаси бўйича қарз битими ва ушбу лойиҳа доирасида тузилган шартномаларга тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида «Институционал салоҳиятни ошириш» лойиҳаси доирасида тузилган Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи амалдаги молиялаштириш тартиби сақланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг бўйсунувига ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
225-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 1 июндаги 225-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Жаҳон банки иштирокида «Институционал салоҳиятни ошириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги 668-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 3-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Лойиҳанинг амалга оширилишини самарали ташкил этиш ва назорат қилиш, шунингдек, манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг Лойиҳа доирасидаги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 4-банддаги «Ўзбекистон Республикаси молия вазирига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директорига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2023 й., 09/23/225/0309-сон)