24.05.2023 йилдаги ЎРҚ-844-сон
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган давлат органлари ҳамда ташкилотлар алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш бўйича фаолиятда қонунчиликка мувофиқ иштирок этади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида санаб ўтилган жамоат жойларида жойлашган хоналарни ушбу хоналарда кейинчалик тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланиш учун бериш тақиқланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида санаб ўтилган жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини ушбу жойларда кейинчалик истеъмол қилиш (улардан фойдаланиш) учун бериш тақиқланади.
Ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида белгиланган тақиқлар тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланишга оид қисми бўйича — тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ва чилим чекиш учун махсус ажратилган жойларга нисбатан татбиқ этилмайди.
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилаётган, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланаётган шахсларни ушбу Қонун 24-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган жамоат жойларида улар истеъмол қилинишига (фойдаланилмаслигига) йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантириши, ҳуқуқбузарлик давом эттирилган тақдирда эса ички ишлар органларига хабар бериши;
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган талаб шаффоф полиэтилен плёнкадан тайёрланган тамаки маҳсулотларининг блокларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган тақиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида носвойни ишлаб чиқаришга ва реализация қилишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ушбу Қонун 36-моддасининг учинчи — саккизинчи қисмлари, 37-моддасининг иккинчи қисми ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан тўққиз ой ўтгач амалга киритилади. Бунда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талаблари ушбу Қонун 36-моддасининг учинчи — саккизинчи қисмларида кўрсатилган талаблар амалга киритилгунига қадар амал қилади.