16.05.2023 йилдаги ПҚ-158-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқий асосларни ҳамда қурилиш меъёрий ҳужжатларини такомиллаштириш

1.

Қурилаётган ва фойдаланишдаги объектларда зилзилабардошлик талабларининг бузилишига олиб келувчи мавжуд камчиликларни аниқлаш, бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш.

1. Соҳадаги етук мутахассис ва олимларни кенг жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳ шакллантириш.

2023 йил май

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(Д. Саттаров),

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев)

2. Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни хатловдан ўтказиш.

2023 йил июнь

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда қурилаётган ва фойдаланишдаги объектларнинг зилзилабардошлик талабларини бузилишига олиб келувчи мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил июль

2. Таҳлиллар асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023 йил август

3.

Қурилиш материаллари устидан ишончли назорат ўрнатиш.

1. Республика ҳудудида қурилиш материалларини ишлаб чиқариш жараёни устидан корхоналарда назорат ўрнатиш.

Доимий

-

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(Д. Саттаров),

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси

(А. Баходиров),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

2. Зилзилабардошлик бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартибини қайта кўриб чиқиш.

2023 йил сентябрь

4.

Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, белгиланган тақиқларни (чекловларни) бузган ҳолда биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳолатлари учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кескин кучайтириш.

Лойиҳа ташкилоти томонидан буюртмачига қурилиш-монтаж ишлари давомида лойиҳага мувофиқ бериладиган ҳар бир мажбурий кўрсатмани тўлиқ бажармаганлик учун жавобгарликни жорий қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва Жиноят кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил август

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

5.

Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, белгиланган тақиқларни (чекловларни) бузган ҳолда биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳолатларини аниқлаш.

1. Режа-график асосида:

республиканинг сейсмик фаол зонасида жойлашган сейсмик хавфсизлиги III ва IV тоифага кирувчи кўп квартирали уйларнинг умумий фойдаланишдаги жойларида (зинапоя йўлаклари, чердак, умумий фойдаланишдаги ошхоналарда) ўзбошимчалик билан қурилган конструкцияларни;

бино ва иншоот, шу жумладан уларнинг ертўла ва биринчи қаватидаги зилзилабардошликка таъсир қилувчи конструкцияларга ўзбошимчалик билан киритилган ўзгартиришларни аниқлаш.

2. Аниқланган ноқонуний конструкциялар ва зилзилабардошликка таъсир қилувчи конструкцияларга ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритиш ҳолатлари бўйича қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилишини таъминлаш.

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб режа-график асосида

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси

(К. Тўлаганов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, кўп квартирали уйларни бошқарувчи ташкилотлар

(келишув асосида)

6.

Сифат ва мустаҳкамлик стандартлари талабларига жавоб бермайдиган қурилиш материалларини ишлаб чиқарганлик учун жиноий жавобгарликни белгилашни кўриб чиқиш.

1. Ушбу масалани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда пухта ўрганиб чиқиш.

2023 йил май

-

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(Д. Саттаров),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмаси

(А. Баходиров),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

(Д. Рахимов)

2. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2023 йил сентябрь

7.

Бино ва иншоотларни қуришга қўйиладиган зилзилабардошлик талабларини инобатга олган ҳолда, республикадаги йирик шаҳарлар ва вилоят марказларининг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш ва қурилиш ишларини шу асосида йўлга қўйиш.

1. Сейсмик фаол зоналарда жойлашган шаҳарларнинг бош режалари лойиҳаларини тегишли ҳудудларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига асосланган ҳолда ишлаб чиқиш амалиётини жорий этиш.

2024 йил 1 январь

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

Фанлар академияси

(С. Мирзаев)

2. Тошкент, Гулистон, Нурафшон, Жиззах, Чирчиқ, Бекобод шаҳарларининг рақамлаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш.

2023 йил декабрь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси

(С. Мирзаев)

3. Самарқанд, Қарши, Термиз, Бухоро, Олмалиқ, Янгиер, Янгийўл шаҳарларининг рақамлаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш.

2024 йил январь

4. Навоий, Нукус, Урганч, Зарафшон, Шаҳрисабз, Каттақўрғон, Қувасой, Хива шаҳарларининг рақамлаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш.

2024 йил сентябрь

5. Қўқон, Ангрен, Когон, Марғилон, Хонобод, Оҳангарон, Ширин шаҳарларининг рақамлаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш.

2025 йил март

II. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасига сейсмологик ва космик тадқиқотларни кенг жорий этиш

8.

Республиканинг ғарбий ҳудудларида сейсмик хавфни тўлиқ мониторинг қилиш мақсадида сейсмик ва комплекс-прогностик станциялар сонини кўпайтириш.

1. Республиканинг сейсмик кузатувлар тармоғи имкониятларини баҳолаш.

2023 йил май

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Республиканинг ғарбий ҳудудларида оптимал сейсмик кузатувлар тармоғини яратиш учун зарур бўлган станциялар сонини аниқлаш.

2023 йил июнь

3. Янги очиладиган станцияларда инструментал сейсмометрик кузатувлар олиб бориш ва станциялар учун ер майдонларини танлаш.

2023 йил сентябрь

4. Янги очиладиган станциялар учун илмий асбоб-ускуналарни босқичма-босқич харид қилиш.

2023 — 2025 йиллар

5. Илмий асбоб-ускуналарни станцияларга ўрнатиш ва ишга тушириш.

2023 — 2025 йиллар

9.

Нефть ва газ, сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни олиб бориш, қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ ер қобиғининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ҳамда техноген зилзилаларни мониторинг қилиш.

1. Сейсмогеодинамик жараёнлар мониторинги жорий этиладиган углеводород конлари рўйхатини шакллантириш.

2023 йил май

Ер қаъридан фойдаланувчи ташкилотлар маблағлари,

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

(Б. Сидиков),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

(А. Сангинов),

«Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ

(Қ. Санақулов),

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ

(А. Хурсанов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов),

Тоғ-кон саноати

ва геология вазирлиги

(Б. Исламов)

2. Углеводород конларида сейсмогеодинамик жараёнларни мониторинг қилиш тизимини босқичма-босқич ташкил қилиш.

2023-2024 йиллар

3. I ва II синфга кирувчи 28 та сув омборида сейсмологик кузатувларни олиб бориш учун зарур асбоб-ускуналар харид қилиш.

2023 йил сентябрь

4. 28 та сув омборида доимий сейсмологик кузатувларни босқичма-босқич йўлга қўйиш.

2023-2024 йиллар

5. «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖга қарашли йирик конлар рўйхатини шакллантириш.

2023 йил май

6. Қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ ер қобиғининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ҳамда техноген зилзилаларни мониторинг қилишни босқичма-босқич йўлга қўйиш.

2023-2024 йиллар

10.

Сув омборлари тўғонларининг деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикасини космик мониторинг қилиш.

1. Ҳар йили космик мониторинг ўтказиш учун сув омборлари рўйхатини шакллантириш.

Ҳар йили 15 декабрга қадар

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

(А. Сангинов),

Фанлар академияси

(С. Мирзаев)

2. Космик мониторинг ўтказиш учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни алмашиш.

Ҳар йили 1 февралга қадар

3. Космик мониторингни амалга оширишда сув омборлари учун масъул вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда техник топшириқ ва шартномаларни тасдиқлаш.

Ҳар йили 1 мартга қадар

4. Космик мониторингни амалга ошириш.

Ҳар йили 1 ноябрга қадар

5. Космик мониторинг натижасида олинган маълумотларни махсус «Damb Monitoring System» геоахборот тизимида визуаллаштириш.

Доимий

6. «Damb Monitoring System» геоахборот тизимида таҳлил қилинган маълумотларни сув омборлари учун масъул вазирлик ва идораларга тақдим этиш.

Ҳар йили 15 декабрга қадар

11.

Бино ва иншоотлар жойлашган майдонларнинг деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикасини космик мониторинг қилиш.

1. Ҳар йили космик мониторинг ўтказиладиган ҳудудлар рўйхатини шакллантириш.

Ҳар йили 15 декабрга қадар

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Космик мониторинг ўтказиш учун зарур бўлган бирламчи маълумотлар билан алмашиш.

Ҳар йили 1 февралга қадар

3. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда техник топшириқ ва шартномаларни тасдиқлаш.

Ҳар йили 1 мартга қадар

4. Космик мониторингни амалга ошириш.

Ҳар йили 1 ноябрга қадар

5. Космик мониторинг натижасида олинган маълумотларни махсус «Seysmo Monitoring System» геоахборот тизимида визуаллаштириш.

Доимий

6. «Seysmo Monitoring System» геоахборот тизимида таҳлил қилинган маълумотларни манфаатдор вазирлик ва идораларга тақдим этиш.

Ҳар йили 15 декабрга қадар

12.

Республика ҳудудидаги сув омборларида сейсмологик кузатувларни олиб боришнинг яхлит тизимини шакллантириш.

1. «Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси»ни белгиланган тартибда ишлаб чиқиб, ишга тушириш.

2023 йил 1 август

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази

(Қ. Қўчқоров),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамроев),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

(А. Сангинов)

2. Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил июль

III. Сейсмик хавфсизлик соҳасини рақамлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш

13.

Кучли зилзилалар таъсирида Тошкент шаҳрининг талафот даражасини иқтисодий баҳолаш имконини берувчи рақамлаштирилган симуляцион модел яратиш.

1. Тошкент шаҳрида қурилган барча бино ва иншоотларнинг сейсмобардошлик бўйича маълумотлар базасини яратиш ва уларни GIS платформасига жойлаштириш.

2. Маълумотлар базасидаги бино ва иншоотларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини ва уларнинг кучли зилзилаларда тўла шикастланиш қийматларини аниқлаш.

3. Тошкент шаҳри ҳудудида содир бўлиш эҳтимоли юқори бўлган зилзила ўчоқларининг сейсмик хавфини баҳолаш.

4. Кучли зилзилалар содир бўлган тақдирда шаҳарда қурилган бино ва иншоотларнинг бузилиш даражасини баҳолаш бўйича дастур ишлаб чиқиш.

5. GIS платформасида симуляцион платформа ишлаб чиқиш ва уни тест синовидан ўтказиш.

2023-2024 йиллар

Инновацион ривожланиш агентлигининг мақсадли молиялаштириш маблағлари

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Ш. Турдиқулова),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

(Ш. Умурзоқов),

Қурилиш уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов)

14.

Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизимини босқичма-босқич яратиш.

1. Соҳадаги етук мутахассис ва олимларни кенг жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳни шакллантириш.

2023 йил июнь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, Марказга ажратилган бюджет маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

2. Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларига акселерометрлар ўрнатиш учун жойларни танлаш.

2023 йил июнь

3. Кучли зилзилаларни қайд этувчи акселерометрларни харид қилиш бўйича Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига таклифлар киритиш.

2023 йил июнь

4. Таклифлар асосида илмий асбоб-ускуналарни йиллар кесимида харид қилиш ва ўрнатиш.

2023 йил августдан бошлаб

5. «Кучли зилзиладан огоҳлантириш» мобил иловасини ишлаб чиқиш.

2023 йил август

6. Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизимини босқичма-босқич ишга тушириш.

2023 йил декабрдан бошлаб

7. Мазкур тизимни ишга тушириш ҳамда Марказ фаолиятини таъминлашда малакали мутахассисларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика марказидаштатлар сонини 20 фоизгача мақбуллаштириш ҳисобига бўшайдиган маблағлар доирасида Марказ ходимлари учун алоҳида устамалар белгилаш.

2023 йил июнь

15.

Хусусий уй-жойларни маҳаллий хомашёдан зилзилабардош қилиб қуришда элементар сейсмик қоидаларини тарғиб этишга мўлжалланган «Зилзилабардош уй» сайти, мобил иловасини яратиш ва кенг оммага етказиш.

1. Зилзилабардош уйларни қуришни тарғиб қилувчи сайт, мобил иловани яратиш.

2023 йил ноябрь

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Фанлар академияси

(С. Мирзаев)

2. Яратилган сайт, мобил иловага аҳоли фойдаланиши учун зилзилабардош уйларни қуриш тўғрисидаги маълумотларни ҳамда зилзилабардош уй-жойларнинг намуна лойиҳаларни киритиш.

2023 йил декабрь

IV. Қурилиш конструкцияларининг мустаҳкамлигини тажриба йўли орқали синаш ҳамда бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ошириш

17.

Инструментал-техник текширувдан ўтказиш тизими устидан ишончли назорат ўрнатиш.

1. Сейсмик фаол зоналарда янги қурилган III-IV тоифадаги объектлар ишга туширилаётганда уларнинг зилзилабардошликка доир инструментал-техник текширувдан мажбурий тартибда ўтказилишини назорат қилиш.

Доимий

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров)

2. Олиб борилган текширув ва ўрганишларнинг натижалари бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб бориш.

Доимий

3. Инструментал-техник текширувдан ўтказилган объектлар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига киритиб бориш.

Ҳар чоракда

18.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув отрядлари учун гидролокатор, биорадар ва бошқа шу каби махсус қидирув техникаларини қўшимча харид қилиш ишларини ташкил этиш.

1. Замонавий қидирув-қутқарув ишларини ташкил этиш учун зарур жиҳозлар рўйхатини шакллантириш (жиҳозлар номи, техник тавсияномаси, ишлаб чиқарувчи ташкилот, нархи).

2023 йил июнь

Давлат бюджети маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Ш. Кудбиев)

2. Ишлаб чиқилган рўйхат асосида жиҳозларни харид қилиш, уларни реализация қилиш юзасидан дастур ишлаб чиқиш.

2023 йил июнь

3. Тасдиқланган дастур асосида зарур қидирув-қутқарув жиҳозларини харид қилиш ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув отрядларига тақдим этиш.

2023 йил декабрь

V. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги хориж тажрибасини ўрганиш ва ходимлар малакасини ошириш

19.

Зилзилаларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги соҳасидаги қоидабузарликларни бартараф этиш, сейсмик хавфсизлик бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида хизмат сафарларини ташкиллаштириш.

1. Республика кенгаши аъзоларини, Соҳа йўналиши бўйича масъул вазирлик ва идоралар мутахассисларини ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари тадқиқотчиларини тажриба ўрганиш ва амалиётда қўллаш мақсадида хорижий хизмат сафарларига юбориш.

2. Бевосита ўрганиш асосида тўпланган материалларни таҳлил қилиш, маҳаллий шароитни инобатга олган ҳолда амалиётга татбиқ этиш режасини ишлаб чиқиш.

3. Чора-тадбирлар режаси асосида илғор хорижий тажрибани амалиётга татбиқ этиш.

2023 йил давомида

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети

(Ж. Иноятходжаев),

Тошкент архитектура-қурилиш университети,

Наманган муҳандислик-қурилиш институти,

Фарғона политехника институти,

«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислик институти» миллий тадқиқот университети

20.

Япониянинг тегишли ташкилотлари билан англашув меморандуми асосида зилзилабардош бино ва иншоотлар қурилиши соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш.

1. Ўзбекистон ва Япония олимлари ҳамда мутахассисларини жалб этган ҳолда зилзилага чидамли қурилиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.

Доимий

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

Фанлар академияси

(С. Мирзаев)

2. Икки томонлама манфаатли бўлган илмий ва илмий-услубий конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ва кўргазмаларни ўтказиш.

Доимий

3. Зилзилабардош бино ва иншоотларни қуриш борасида тажриба алмашиш.

Доимий

4. Қурилишда сифат назоратини ташкил этишда ҳамда лойиҳа бош муҳандиси ва пудрат ташкилотининг участка бошлиғи, ички назоратчи, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати, буюртмачининг техник назорати, объектга бириктирилган давлат назорати инспекторининг бинони эксплуатация қилиш муддати тугагунга қадар шахсий жавобгарлигини белгилаш тажрибасини ўрганиш ва Ўзбекистонда татбиқ этиш.

2023 йил июндан бошлаб

5. Ўзбекистонда сейсмик изоляция технологияларини ҳамда бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлашнинг бошқа усулларини татбиқ этиш ва ривожлантириш.

Келишув асосида

21.

Сув омборларида фаолият юритувчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар олиб бориш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича малакасини ошириш.

1. Ходимларнинг малакасини босқичма-босқич ошириш бўйича режа ишлаб чиқиш.

2023 йил июнь

Сув омборига масъул ташкилотлар маблағлари, Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

(А. Сангинов)

2. Тасдиқланган режага асосан ходимларни соҳа йўналиши бўйича ўқитиш.

1 августдан бошлаб режа асосида ҳар икки йилда

VI. Аҳолини зилзилага тайёрлаш ишларини такомиллаштириш

22.

Аҳолини ўқув машқлар ва машғулотларга жалб этиш орқали уларнинг зилзила пайтида тўғри ҳаракатланиш бўйича амалий кўникмаларини ошириш.

1. Қўмондонлик-штаб, махсус-тактик ва объект ўқув машқлари учун «Зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари» мавзусида намунавий ўқув машқи дастурини ишлаб чиқиш.

2023 йил май

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Режалаштирилган ҳар бир қўмондонлик-штаб, махсус-тактик ва объект ўқув машқлари режасига «Зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари» мавзусини киритиш.

Доимий

3. Режалаштирилган ҳар бир қўмондонлик-штаб, махсус-тактик ва объект ўқув машқларини реал шароитга яқинлаштирган ҳолда, ФВДТ қуйи тизими барча хизмат ва тузилмалари иштирокида ўтказилишини таъминлаш.

Ўқув машқлар режаси асосида

4. Ўқув машқларига аҳолини кенг жалб этиш.

Ўқув машқлар режаси асосида

23.

Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ҳамда мактаб ўқувчилари учун зилзиладан ҳимояланишни ўргатувчи мультимедиали таълим ресурсларини яратиш.

1. Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари учун зилзиладан ҳимояланишни ўргатувчи мультимедиали таълим ресурсларини яратиш.

2023 йил сентябрь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

2. Мактаб ўқувчилари учун зилзиладан ҳимояланишни ўргатувчи мультимедиали таълим ресурсларини яратиш.

2024 йил июнь

24.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан мутасадди идоралар билан ҳамкорликда зилзила вақтида тўғри ҳаракатланишга бағишланган телевизион кўрсатувлар, лавҳалар, эшиттиришлар ҳамда мақолаларни тайёрлаш ҳамда кенг жамоатчиликка тизимли равишда етказиб турилишини таъминлаш.

1. Фуқароларнинг зилзила вақтида тўғри ҳаракатланишига бағишланган ЎзМТРКнинг барча теле- ва радиоканалларида кўрсатувлар, лавҳалар, роликлар ва эшиттиришларни эфирга узатиш.

Доимий

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Хаджаев),

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

(А. Кўчимов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Босма ва электрон оммавий ахборот воситалари орқали мақолалар, мурожаатлар ва эслатмалар чоп этилишини йўлга қўйиш.

Доимий

VII. Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш

25.

Якка тартибдаги уй-жойларни қуришда сейсмик хавфсизликни таъминлаш мақсадида қурилиш материалларини ишлатиш ваиморатларнинг зилзилабардошлик даражасини ошириш бўйича профилактик тадбирлар олиб бориш.

1. Якка тартибдаги уй-жойларни барпо этишда сейсмик хавфсизликни ошириш борасида маҳалла ҳудудларида фуқаролар билан тушунтириш ишлари ўтказиш.

2. Фуқаролар саводхонлигини ошириш ва уй-жойнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш борасида фуқароларга қўлланмалар, эслатмалар ва бошқа тарғибот материалларини тарқатиш.

3. Якка тартибдаги уй-жойларни барпо этишда сейсмик хавфсизликка риоя этиш юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғибот тадбирларини олиб бориш.

1 июлдан бошлаб режа-график асосида

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Хаджаев)

26.

Базальт хомашёсидан тўқилган тўрлар билан бино ва иншоотлар мустаҳкамлигини ошириш технологиясини ишлаб чиқиш.

1. Базальт хомашёсидан тўқилган тўрлар билан бино ва иншоотлар мустаҳкамлигини ошириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш.

2023 йил декабрь

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси маблағлари

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси

(А. Баходиров),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети

(Ж. Иноятходжаев)

2. Базальт хомашёсидан тўқилган тўрлар билан бино ва иншоотлар мустаҳкамлигини ошириш технологиясини қурилишда қўллаш амалиётини йўлга қўйиш.

2024 йил июнь

27.

Кўп қаватли биноларнинг сейсмик хавфни баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш.

1. Кўп қаватли биноларнинг сейсмик хавфини баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш.

2024 йил февраль

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров)

2. Кўп қаватли биноларнинг сейсмик хавфини баҳолашни жорий қилиш.

2024 йил март

28.

Плитасимон пойдеворли кўп қаватли бинонинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолашнинг фазовий усулини ишлаб чиқиш.

1. Плитасимон пойдеворли кўп қаватли бинонинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолашнинг фазовий усулини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш.

2024 йил декабрь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров)

2. Плитасимон пойдеворли кўп қаватли бинонинг сейсмик мустаҳкамлигини континуал баҳолаш бўйича қурилиш меъёрий қоидаларига (ҚМҚ 2.01.03-19 «Сейсмик ҳудудларда қурилиш») қўшимчалар киритиш учун тавсиялар ишлаб чиқиш.

2025 йил март

29.

Қурилиш майдонларда сейсмик таъсир ва сейсмик жадаллик кўрсаткичларини камайтириш усулларини ишлаб чиқиш.

1. Чўкувчан лёсс асосли қурилиш майдонларда сейсмик таъсир ва сейсмик жадаллик кўрсаткичларини камайтириш усуллари бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш.

2024 йил февраль

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров)

2. Чўкувчан лёсс асосли қурилиш майдонларда сейсмик таъсир ва сейсмик жадаллик кўрсаткичларини камайтириш усулларини амалиётга татбиқ этиш.

2024 йил март

30.

Биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини текшириш ва мониторинг қилиш методикасини мавжуд меъёрлар асосида ишлаб чиқиш.

1. Биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини текшириш ва мониторинг қилиш методикасини мавжуд меъёрлар асосида тадқиқ этиш.

2024 йил декабрь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Фарғона политехника институти

(Ў. Саломов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Закиров)

2. Биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини текшириш ва мониторинг қилиш методикаси ёрдамида биноларни синовдан ўтказиш.

2025 йил март

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)

1.

А.Н. Арипов

Бош вазир, Республика кенгаши раиси

2.

А.Х. Кулдашев

фавқулодда вазиятлар вазири, Республика кенгаши раиси ўринбосари

3.

Б.И. Зокиров

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири, Республика кенгаши раиси ўринбосари

4.

Э.Т. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосари

5.

Ш.Р. Хамраев

сув хўжалиги вазири

6.

И.Р. Махкамов

транспорт вазири

7.

Б.Ф. Исламов

тоғ-кон саноати ва геология вазири

8.

И.Ю. Абдураҳмонов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

9.

К.Н. Туляганов

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи

10.

С.З. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти

11.

Д.Н. Саттаров

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори

12.

Ф.Ж. Пулатов

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори

13.

Ш.М. Кадиров

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори

14.

Қ.И. Қўчқоров

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази бошлиғи

15.

В.А. Рафиков

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Сейсмология институти директори

16.

А.А. Сангинов

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси

17.

Й.Д. Магрупов

Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот, шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-текшириш институти бош директори (келишув асосида)

18.

Т.Х. Аббосхонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

19.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

20.

Лавозими бўйича

Вазирлар Маҳкамаси Сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, Республика кенгаши котиби