12.05.2023 йилдаги ПҚ-156-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 15.05.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Яшил энергия» сертификатлари тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги «2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-436-сон қарорига асосан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятининг электр энергиясининг қайта тикланувчи манбалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилганини тасдиқловчи «яшил энергия» сертификатлари тизимини босқичма-босқич:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 июлдан бошлаб — «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти тизимидаги гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергияси учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 октябрдан бошлаб — қуёш, шамол ва гидроэлектр станцияларида ҳамда қайта тикланувчи бошқа энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергияси учун жорий этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир дона «яшил энергия» сертификати қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда 1000 кВт*соат электр энергияси ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«яшил энергия» сертификатлари тизимини юритиш, хусусан генерация объектларини рўйхатдан ўтказиш, «яшил энергия» сертификатларини чиқариш, генерация объектларига бериш ва уларнинг ҳаракати ҳисобини юритиш бўйича масъул орган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (эмитент) ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«яшил энергия» сертификатлари фуқаролик ҳуқуқлари объектлари жумласига киради, эркин муомалада бўлиши ва қонунчиликда белгиланган тартибда ёки усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«яшил энергия» сертификатлари электр энергияси сотилганда ёки бундай сотувга боғлиқ бўлмаган ҳолларда ҳам бошқа шахсларга ўтказилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
генерация объектларини рўйхатдан ўтказиш, ноёб идентификация рақамига эга бўлган «яшил энергия» сертификатларини чиқариш, уларнинг ҳаракати ҳисобини юритиш «Яшил энергия» сертификатлари ягона электрон платформаси орқали халқаро стандартлар талаблари асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«яшил энергия» сертификатларини чиқариш, бериш, ҳисобдан чиқариш ва уларнинг айланмаси билан боғлиқ муносабатларга қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2023 йил 1 июлдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга ваколатли органлар томонидан белгиланадиган, энергия сарфи ҳажмидаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган энергия улушини ошириш бўйича талабларни бажаришда етишмаган энергия улушини тегишли миқдордаги «яшил энергия» сертификатлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қайта тикланувчи манбалардан фойдаланишга асосланган генерация объектларининг «яшил энергия» сертификатлари савдосидан тушган даромадлари фойда солиғидан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Яшил энергия» сертификатларини харид қилишга доир харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланадиган харажатлар жумласига кириши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда Солиқ кодексига мазкур банддан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича молия вазирлари коалицияси»га аъзо бўлиш бўйича музокаралар олиб борилиши ҳамда белгиланган тартибда коалицияга аъзо бўлиш тўғрисидаги шартномани тузиш бўйича таклиф киритилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро даражада тан олинадиган «яшил энергия» сертификатлари тизимини жорий қилишга кўмаклашиш учун икки ой муддатда Халқаро қайта тикланувчи энергия манбаларини сертификатлаш ташкилоти (I-REC) билан келишувга эришиш ҳамда ушбу тизимни тартибга солувчи масъул орган (эмитент) сифатида ушбу ташкилот аккредитациясидан ўтишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда 2023 йил 15 июнга қадар I-REC кўмагини жалб қилган ҳолда «Яшил энергия» сертификатлари ягона электрон платформасини ишга туширишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси билан биргаликда биржа савдоларида «яшил энергия» сертификатларини сотишга мўлжалланган алоҳида «яшил энергетика секцияси» ташкил қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Яшил энергия» сертификатлари ягона электрон платформасини ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасидан молиялаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда «яшил» иқтисодиётни илгари суриш ва «яшил» ўсиш тамойилларини жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларида иссиқхона газлари ташланмаларини қисқартириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида халқаро донор ташкилотларнинг техник кўмагини жалб қилган ҳолда вазирлик тизимда давлат муассасаси шаклида «Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази» лойиҳа офисини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа офисини ташкил этиш, фаолиятини йўлга қўйиш ва уни олиб бориш билан боғлиқ харажатлар муассиснинг бюджетдан ташқари маблағлари ва бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи «Яшил энергия» сертификатларини бериш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланувчи энергия манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарувчилар (генерация объектлари) ва уларнинг харидорларини (иштирокчиларни) рўйхатдан ўтказиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«яшил энергия» сертификатларини чиқариш, уларнинг савдосини амалга ошириш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«яшил энергия» сертификатларидан фойдаланиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорнинг ижросини назорат қилиш ҳамда ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 12 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-156-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2023 й., 07/23/156/0277-сон; 09.08.2023 й., 07/23/271/0574-сон)