1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
| Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш муддати | Масъуллар | Бажарилган ишларнинг пировард натижаси |
| I. Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилишга оид ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий чора-тадбирлар | ||||
| 1. | Антидопинг назоратининг самарали тизимини, спортда тақиқланган дори воситалари ва бошқа моддалар қўлланишини назорат қилиш дастурлари ва услублари, шунингдек, спортчилар ва спорт ташкилотлари учун интизомий регламентни ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | 2023 йил якунига қадар | Миллий антидопинг агентлиги директори А. Садиков | Фармакологик таъсирга эга тақиқланган дори препаратлари ва бошқа моддалар тўғрисидаги маълумотлар базасининг доимий янгилаб борилиши таъминланади. Спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш борасида халқаро ҳамкорлик амалга оширилади. |
| 2. | Допинг-тестлар ва допинг назоратининг бошқа элементларини ташкил этиш, Бутунжаҳон допингга қарши курашиш агентлигининг республика спортчилари ҳақида маълумотларни тўплаш ва сақлаш учун мўлжалланган антидопинг маъмуриятчилиги ва менежменти (ADAMS тизими) бўйича онлайн тизимини қўллаш. | Режа асосида 2023-2024 йиллар давомида | Миллий антидопинг агентлиги директори А. Садиков | ADAMS маълумотларни тўплаш ва сақлаш учун мўлжалланган антидопинг маъмуриятчилиги ва менежменти онлайн тизимини қўллаш орқали спортчиларнинг доимий назорати ва бошқаруви таъминланади. |
| 3. | Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини янада кучайтириш ва иш услубини такомиллаштириш бўйича мақсадли кўрсаткичларни ишлаб чиқиш. Мақсадли кўрсаткичларга эришиш ва бу борада самарали иш тизимини йўлга қўйиш бўйича агентлик тузилмаси ва низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда лавозим йўриқномалари ва вазифалар тақсимотини пухта ишлаб чиқиб, тасдиқлаш. | 2023 йил май | Миллий антидопинг агентлиги директори А. Садиков | Миллий антидопинг агентлиги фаолияти янада такомиллаштирилади. |
| 4. | Миллий антидопинг агентлигига оид норматив- ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ҳамда Бутунжаҳон антидопинг кодексига ҳамоҳанг бўлган миллий антидопинг қоидаларини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич амалиётга жорий қилиш. | 2023 йил октябрь | Миллий антидопинг агентлиги директори А. Садиков | Миллий антидопинг қонунчилиги асосида агентлик ва спорт ташкилотлари фаолияти бўйича соҳага оид меъёрий ҳужжатлар тизимлаштирилади. |
| 5. | Ҳукумат қарорларини хатловдан ўтказиш. Заруратга кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштиришни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2023 йил июнь | Миллий антидопинг агентлиги директори А. Садиков | Тегишли Ҳукумат қарорларини хатловдан ўтказиб, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилади. |
| II. Миллий антидопинг агентлигида коррупциянинг олдини олиш, унинг ривожланиш сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш ҳамда коррупция омилларини бартараф этиш | ||||
| 6. | Миллий антидопинг агентлигида коррупцияга йўл қўймаслик, коррупциянинг олдини олиш, агентликда мавзули аудио-, видеороликлар, баннерлар, ахборот-тарғибот материаллари ва бошқа воситалардан фойдаланган ҳолда коррупция омилларини бартараф этиш. | 2023 йил якунига қадар | Миллий антидопинг агентлиги директори А. Садиков | Коррупциянинг хавф-хатарларини таҳлил қилиш асосида агентлик ходимларининг билимларини оширишга қаратилган мақсадли тадбирларни амалга ошириш, хусусан, мавзули аудио-, видеороликлар, баннерлар, плакатлар ва инновацион ахборот-тарғибот материалларидан фойдаланган ҳолда ходимларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни, коррупцияга қарши курашишда аниқ хулқни шакллантиришга қаратилган коррупцияга қарши курашиш тадбирлари ўтказилади. |
| 7. | Ходимларни ишга қабул қилишда улар томонидан касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш. | 2023 йил якунига қадар | Миллий антидопинг агентлиги директори А. Садиков | Ходимлар билан меҳнат шартномасига қўшимча келишувга асосан, порахўрлик ва товламачиликнинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш тизими самарали ташкил этилиши таъминланади. |
| 8. | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда Миллий антидопинг агентлигини малакали, чуқур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган, ўз вазифаларини сидқидилдан ва масъулият билан бажарадиган кадрлар билан тўлдириш. | 2023 йил якунига қадар | Миллий антидопинг агентлиги директори А. Садиков, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О. Хасанов | Агентлик малакали кадрлар билан бутланади ва вазифалар ижроси самарали ташкил этилади. |
| III. Антидопинг соҳасини рақамлаштириш орқали допинг қоидабузарликларини камайтириш | ||||
| 9. | Соҳани рақамлаштириш билан боғлиқ бўлган йўналишлар кесимида ягона ахборот тизимини ишга тушириш. Жумладан: допинг-тест ва допинг назоратини ташкил қилиш, спортчилар ҳақида маълумотларни тўплаш ва сақлашга оид спортчининг «биологик паспорти» (ABP) онлайн тизимини жорий этиш; спортчилар учун антидопинг таълим электрон платформасини яратиш; Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан тавсия қилинган спортда тақиқланган моддалар ва бошқа услублар бўйича йиллик рўйхат ишлаб чиқиш ва Спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформасини жорий қилиш. Спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформасини босқичма-босқич жорий этиш ва ахборот тизимларини тўлиқ ишга тушириш. | 2023 йил якунига қадар | Миллий антидопинг агентлиги директори А. Садиков, Рақамли технологиялар вазири Ш. Шерматов | Спортчилар ўртасида допингга қарши курашиш жараёнлари кучайтирилади ва шаффофлик ҳамда тезкорлик таъминланиб, ягона электрон тизим йўлга қўйилади. |
| 10. | Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг халқаро допинг офицер тайёрлаш курсида Миллий антидопинг агентлиги мутахассисларини ўқитиб халқаро тоифадаги допинг офицерлар тайёрлашни йўлга қўйиш. | 2023 йил июль | Миллий антидопинг агентлиги директори А. Садиков | Юртимизда ва хорижда ўтказиладиган мусобақаларда допинг-синамаларни олиш ҳуқуқига эга бўлган халқаро тоифадаги допинг офицерларни Халқаро тест агентлигида (ITA — International Testing Agency) ўқитиш йўлга қўйилади. |
| 11. | Спортчиларда допинг ва допинг оқибатлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши учун таълим электрон платформасини яратиш ҳамда ўқув курслари якунида махсус тестларни ўтказган ҳолда онлайн QR-кодли сертификатлашни йўлга қўйиш. | 2023 йил якунига қадар | Миллий антидопинг агентлиги директори А. Садиков | Жойларда 20 мингдан зиёд спортчи ва мутахассисларнинг антидопинг қоидалари бўйича билим савияси оширилади. Тақиқланган моддалар ҳақида маълумотга эга бўлиши ва допингга қарши курашиш, бу борада ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиш ҳамда тренер ва тиббиёт ходимларининг билимини ошириш бўйича дастур ва унинг мобиль иловаси яратилади. |
| 12. | 2023 йил якунига қадар | Миллий антидопинг агентлиги директори А. Садиков, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири А. Икрамов | Мутахассислар учун малака ошириш курслари ташкил қилиниши билан йилига 2,5 минг нафар тренерлар ва тиббиёт ходимларининг билими оширилади. Малака ошириш курсларининг сайёр ҳолда ўтказилиши тингловчилар учун қулайликлар яратади. | |
| 13. | Спортчи ва тренерларнинг допингга қарши курашиш ва допинг профилактикаси бўйича саводхонлигини ошириш мақсадида 2023 йилги календарь режа асосида таълим тадбирларини ўтказиш. | 2023 йил якунига қадар | Миллий антидопинг агентлиги директори А. Садиков | Спорт федерация (ассоциация)лари ҳамда спорт ташкилотларидаги 15 минг нафар спортчи ва тренерлар қамраб олинади. |
| 14. | Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг «ADeL» электрон ўқув платформаси асосида ўзбек тилида антидопинг қоидалари бўйича ўқув дастурлари ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш. | 2023 йил якунига қадар | Миллий антидопинг агентлиги директори А. Садиков | Ўзбек тилида 20 та антидопинг электрон ўқув дастурларини ишлаб чиқиш орқали тизимга киритилаётган янгилик ва қўшимчалар мутахассислар эътиборига етказилади. |
| 15. | Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда спорт федерация (ассоциация)лари ҳамда спорт ташкилотларининг биноларида профилактик тарғибот баннерларини ўрнатиш (янгилаш) ҳамда антидопинг бурчакларни ташкил қилиш. | 2023 йил июль | Миллий антидопинг агентлиги директори А. Садиков, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Ш. Махмудов | Республикадаги спорт-таълим муассасалари, спорт федерация (ассоциация)лари ва спорт клубларида антидопинг қоидабузарликлар ҳақида аҳоли хабардорлиги оширилади. |
| IV. Спортда антидопинг соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш | ||||
| 16. | Антидопинг назорати соҳасида илғор услублар ва технологияларни ўзаро алмашиш ҳамда уларни жорий қилиш мақсадида етакчи хорижий ташкилотлар иштирокида халқаро конференция ташкил қилиш ва ўтказиш. 2023 йил сентябрь ойида Марказий Осиё минтақавий антидопинг ташкилоти (РАДОКА) бошқарувининг навбатдаги йиғилишини Тошкент шаҳрида ўтказиш. Миллий антидопинг агентликлари фаолиятини ривожлантиришга бағишланган тренинг сессияси ўтказиш. | 2023 йил сентябрь-октябрь | Миллий антидопинг агентлиги директори А. Садиков, Ташқи ишлар вазири Б. Саидов | Антидопинг назорати соҳасида халқаро ҳамкорлик кенгайтирилади ва мустаҳкамланади. |
| 17. | Халқаро тест агентлиги (ITA) билан икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида келишув тузиш. | 2023 йил июль | Миллий антидопинг агентлиги директори А. Садиков | Халқаро тест агентлиги (ITA) билан алоқалар ривожлантирилади, шунингдек, антидопинг соҳасидаги хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик кенгайтирилади. |
4-ИЛОВА