Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АЛОҚА ХИЗМАТЛАРИ ТАРИФЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Моддий харажатлар, электр энергиясининг, почтани ташишда транспортга сарфланаётган харажатларнинг сезиларли даражада қимматлашганлиги муносабати билан ва зарар кўрмасдан ишлаш учун шарт-шароитлар яратиш заруриятидан келиб чиқиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, 1994 йил 1 февралдан бошлаб республика ички алоқа хизматлари (иловага мувофиқ) аҳолига эркин тарифлар асосида кўрсатилади.
2. 1-иловада қайд этилган алоқа хизматларига чекланган рентабеллик 30 фоиз миқдорида белгилансин.
3. Алоқа хизматларига ҳақ тўлаш бўйича олдин қабул қилинган қарорларга мувофиқ республика аҳолисининг айрим тоифаларига берилган 1994 йил 1 февралгача амалда бўлган барча имтиёзлар сақлаб қолинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда хизматларнинг қайд этиб ўтилган турларига янги тарифларни бир ҳафта муддатда алоқа корхоналарига етказсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 14 октябрдаги 494-сон қарорига 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 25 январь,
30-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 25 январдаги 30-сон қарорига
ИЛОВА
1994 йил 25 январдаги 30-сон қарорига
ИЛОВА
1994 йил 1 февралдан бошлаб аҳолига эркин тарифлар бўйича кўрсатиладиган республика ички алоқа хизматлари
РЎЙХАТИ
Телефондан фойдаланганлик учун абонент ҳақи
Хатлар ва почта карточкалари жўнатиш
Телеграммалар бериш