29.04.2023 йилдаги ПФ-63-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбуриятлар бажарилиши таъминоти сифатида тақдим этилган мол-мулкка нисбатан кредиторлар ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш, гаровга қўйилган мол-мулкини аукцион орқали сотиш жараёнларини соддалаштириш, шунингдек, гаров билан таъминланган мажбуриятларни суддан ташқари тартибда ундириш амалиётини янада такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки, 2023 йил 1 июлдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилганда гаров объектини «E-auksion» электрон савдо платформасида аукционга кредиторнинг ва (ёки) қарздорнинг буюртмаси асосида қўйишга рухсат этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китоб ва кредит муносабатларидан келиб чиқадиган асослар бўйича қарзни ундириш учун нотариуслардан ижро хати олишда тижорат банклари олдидаги қарзни икки томонлама тасдиқловчи солиштириш далолатномаси талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказий банкнинг гаров билан таъминланган талабларни қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги тартибларни жорий этиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнида кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантиришда уларга мутлақ устунлик бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга қўйилган мол-мулкни такрорий аукционда сотиш мумкин бўлган энг паст нархни аукцион объекти бошланғич нархининг 80 фоизи миқдорида белгилаш. Бунда, мол-мулк такрорий аукционда реализация қилинмаса, ундирувчига ушбу мол-мулкни аукцион бошланғич нархидан 25 фоиз паст қийматда ўзида қолдириш таклиф қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ундирув қаратилган гаровга қўйилган мол-мулкнинг очиқ кимошди савдосида сотилишини гаровга қўювчининг илтимосига асосан кечиктирилишига йўл қўйилмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг ихтиёрий равишда тугатилиши жараёни бошланиши муносабати билан давлат ижрочиси томонидан ижро ишини тамомлаш ҳамда мол-мулкни тасарруф қилишга доир чекловларни олиб ташлаш амалиётини бекор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марказий банк уч ой муддатда мазкур Фармондан келиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ҳамда қонуности ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, фаолияти самарадорлигини ошириш ва кредит сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4071-сон қарорининг 7-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишинча иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Марказий банк раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 29 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-63-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 апрелдаги ПФ-63-сон Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Гаров предметини солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Гаров предметини реализация қилиш жараёнининг барча иштирокчилари томонидан қўшилган қиймат солиғи тўланишини ёки қўшилган қиймат солиғини ўзаро ҳисобга олишни таъминловчи механизмни яратиш.

2023 йил 1 июнга қадар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Марказий банк,

Мажбурий ижро бюроси

2.

Гаров билан таъминланган талабларни қаноатлантириш тизимини такомиллаштириш.

Қонун лойиҳаси.

Унда қонунчилик ҳужжатларига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш назарда тутилади:

а) 2024 йил 1 январдан бошлаб:

тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнида кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини гаров қийматидан қаноатлантиришда уларга мутлақ устунлик берилади;

ундирув қаратилган гаровга қўйилган мол-мулкнинг очиқ кимошди савдосида сотилишини гаровга қўювчининг илтимосига асосан кечиктирилишига йўл қўйилмайди;

гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши ҳолатининг жуда арзимас даражада баҳоланиши учун мазкур мажбурият суммаси гаров қийматининг 5 фоизидан ортиқ бўлмаслиги ва мажбурият бажарилишининг кечикиши 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги мезонлари белгиланади;

қарздорнинг ихтиёрий равишда тугатилиши жараёни бошланиши муносабати билан давлат ижрочиси томонидан ижро ишини тамомлаш ҳамда мол-мулкни тасарруф қилишга доир чекловларни олиб ташлаш амалиёти бекор қилинади;

ундирувчининг реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдириш тўғрисидаги қарори ҳақида хабардор қилиш муддати давлат ижрочисининг таклиф олинган кундан эътиборан ўн иш куни қилиб белгиланади;

б) 2025 йил 1 январдан бошлаб:

гаров нарсаси ҳисобланган мол-мулк гаровга қўювчидан жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун олиб қўйилса, гаровга олувчида ўз талабларини ушбу мол-мулк ҳисобидан устувор тарзда қаноатлантириш ҳуқуқи сақлаб қолинади;

мол-мулкни гаровга олишда бошқа шахс розилиги ёки органнинг рухсати олинган бўлса, гаровга олувчининг мазкур мол-мулк гарови билан таъминланган талаблари фақат суд тартибида қаноатлантирилиши тартиби бекор қилинади;

ипотекага олувчи талабларини ипотека ҳисобидан суддан ташқари тартибда қаноатлантириш тугаллангандан сўнг қарздор мажбуриятининг қопланмаган қисмини қарздорнинг бошқа мол-мулки ҳисобидан сўндириш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

2023 йил июль

Марказий банк,

Бош прокуратура

3.

Мажбуриятларни гаровдаги мол-мулк ҳисобидан сўндириш тизимини соддалаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

2024 йил 1 январдан бошлабгаровга қўйилган мол-мулкни такрорий аукционда сотиш мумкин бўлган энг паст нарх аукцион объекти бошланғич нархининг 80 фоизи миқдорида белгиланади. Агар мол-мулк такрорий аукционда реализация қилинмаса, ундирувчига ушбу мол-мулкни аукцион бошланғич нархидан 25 фоиз паст қийматда ўзида қолдириш таклиф қилинади.

2023 йил июль

Марказий банк,

Бош прокуратура

4.

Ўзбекистонда коллекторлик фаолиятини жорий этиш истиқболларини ўрганиш.

Таҳлилий маълумотнома.

Муддати ўтган қарздорликларнинг учинчи шахслар томонидан ундирилишини (коллекторлик фаолиятини) тартибга солиш бўйича илғор хориж амалиёти ва ушбу амалиётни Ўзбекистонда жорий этиш истиқболлари, шу жумладан коллекторлик фаолиятини ташкил этиш, муаммоли қарздорликларни реализация қилиш тартиби, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими таҳлил қилинади.

2023 йил сентябрь

Марказий банк

5.

Ўзбекистонда факторинг фаолиятини ривожлантириш.

Қонун лойиҳаси.

Тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш мақсадида факторингни ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

2023 йил декабрь

Марказий банк

6.

Пул мажбуриятлари бўйича талабларни қондириш навбатини таҳлил қилиш.

Таҳлилий маълумотнома.

Амалга оширилган тўлов суммаси пул мажбуриятини батамом бажариш учун етарли бўлмаган ҳолатда кредиторнинг қарздорлик (ижрони олишга қаратилган чиқимлар, фоизлар, қарзнинг асосий суммаси) бўйича талабларини қондириш навбатига доир амалдаги қонунчилик, хорижий давлатлар тажрибаси ҳамда тўлов навбатининг тўлов интизомига таъсири таҳлил қилинади.

2023 йил июнь

Марказий банк

7.

Кредиторларнинг гаровга қўйилган мол-мулкига нисбатан ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш бўйича ягона суд амалиётини қўллаш.

Амалий чора-тадбирлар.

Кредиторларнинг гаровга қўйилган мол-мулкига нисбатан ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш, ундирувни гаров нарсасига қаратиш амалиёти, қонун асосида гаров (ипотека) институтидан амалиётда самарали фойдаланиш, шунингдек, кредитор қарздорликни суғурта қилиш шартномасига асосан мазкур қарздорлик бўйича бошқа таъминот мавжудлигидан қатъи назар суғурта пулининг тўланиши ҳақида судларга тегишли тушунтиришлар бериш назарда тутилади.

2023 йил ноябрь

Олий суд,

Бош прокуратура

8.

Кредитор қарздорликларни ундиришнинг ҳар бир босқичини кузатиб бориш имконини берадиган онлайн платформани яратиш.

Амалий чора-тадбирлар.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги (ДЙҲХХ), Кадастр агентлиги, «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ (e-auksion.uz) ва тижорат банклари ҳамкорликда электрон ахборот алмашиш (интеграция) онлайн платформасини яратиши кўзда тутилади.

Бунда, кредитор томонидан қарздорларга нисбатан олиб борилаётган ундирув жараёнининг ҳар бир босқичини, хусусан, киритилаётган даъво аризаларини Савдо-саноат палатаси орқали электрон расмийлаштириш, суд ва ижро жараёни, қарздорларнинг мулкларини аниқлаш ва қидирув ишлари натижалари бўйича қисқа муддатларда маълумотларни олиш, мулкнинг аукцион савдоларига қўйилиши ва сотилишини назоратга олиш ҳамда юзага келадиган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш имконияти яратилади.

2023 йил октябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Олий суд,

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Савдо-саноат палатаси,

Солиқ қўмитаси

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2023 й., 06/23/63/0242-сон)