Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 27 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3028-7]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/21-сон қарори (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2018 й., 10/18/3028/1418-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 31 март,
8/7-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 31 мартдаги 8/7-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 136-бандда:
бешинчи хатбошидаги «оч кўк ёрлиқлар бириктирилади.» деган сўзлар «оч кўк;» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«1000 сўмлик тангалар солинган қопчаларга — оч сариқ ёрлиқлар бириктирилади.».
2. 326-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тижорат банклари (филиаллари) ўртасида Марказий банкнинг «Нақд пулларнинг электрон майдони» дастурий мажмуаси орқали миллий валютадаги нақд пулларни етказиб бериш бўйича келишув амалга оширилган ҳолларда, нақд пулларни ташиш инкассация хизматларининг тегишли таркибий бўлинмалари фармойишига асосан амалга оширилади.»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2023 й., 10/23/3028-7/0228-сон)