Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қўйиладиган техник талабларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 25 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2816-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 25 июндаги 18/2-сон «Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қўйиладиган техник талабларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2816, 2016 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 30-сон, 366-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардия билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 29 март,
8/8-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б. ЗАКИРОВ
2023 йил 14 март
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2023 йил 16 март
Ўзбекистон Республикаси миллий гвардияси қўмондони Р. ДЖУРАЕВ
2023 йил 24 март
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувнинг 2023 йил 29 мартдаги 8/8-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қўйиладиган техник талабларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:».
2. Техник талабларда:
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур техник талаблар банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қўйиладиган талабларни белгилайди.».
б) қуйидаги мазмундаги 451-банд билан тўлдирилсин:
«451. Банк бўлинмаларининг (филиал, банк хизматлари офиси, банк хизматлари маркази) нақд пуллари ва қимматликларини инкассация хизмати томонидан сақлаш учун қабул қилишда, инкассация хизматининг пул омбори мазкур Техник талабларда кўрсатилган банкларнинг пул омборига қўйилган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2023 й., 10/23/2816-2/0227-сон)