Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
буйруғи
ҚМҚ 2.01.04-2018 «Қурилиш иссиқлик техникаси» қурилиш меъёрлари ва қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 19 апрелда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 161]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига асосан буюраман:
1. ҚМҚ 2.01.04-2018 «Қурилиш иссиқлик техникаси» қурилиш меъёрлари ва қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 6 апрель,
75-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
2023 йил 2 март
Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2023 йил 26 февраль
Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б. ЮСУПАЛИЕВ
2023 йил 21 февраль
Мактабгача ва мактаб таълими вазири X. УМАРОВА
2023 йил 1 март
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири И. АБДУРАХМОНОВ
2023 йил 27 февраль
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2023 йил 6 апрелдаги 75-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
ҚМҚ 2.01.04-2018 «Қурилиш иссиқлик техникаси» қурилиш меъёрлари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1.2-бандда:
«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) қуруқ ҳолатдаги иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 0,05 Вт/(mоС) дан ошмаган самарали иссиқлик изоляцияловчи материаллардан рационал фойдаланиш;»;
қуйидаги мазмундаги «е» кичик банд билан тўлдирилсин:
«е) кўп хонадонли турар жой бинолари подъездларининг кириш эшикларига ҳамда барча турдаги жамоат биноларининг ташқи кириш эшикларига ўзи ёпилувчи механизмлар (доводчик) ўрнатилган бўлиши лозим.»;
еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. 1.6-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тўсувчи конструкцияларнинг иссиқлик изоляцияловчи қатламларида қуруқ ҳолатдаги материалларнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 0,06 Вт (mоС)дан ошмаган бўлиши керак.».
3. 2.1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Энергия тежамкорлик талабларини таъминлаш учун турар жой, даволаш-профилактика ва болалар муассасалари, ўқув юртлари, интернатлар қурилиши, реконструкцияси ва капитал таъмирида 2б-жадвалга мувофиқ иссиқлик ҳимоясининг иккинчи даражасини қабул қилиш лозим.
Чордоқли ораёпма (ундаги шахта ва мўрилар) ва чордоқсиз том ёпмаларда 2в-жадвалга мувофиқ иссиқлик ҳимоялашнинг учинчи даражаси қабул қилинади.».
4. 2.11-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Турар жой, даволаш-профилактика, мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим, олий таълим ташкилотлари ва бошқа турдаги жамоат биноларида дераза, балкон эшиклар ва фонарларда уч қаватли ойна-пакет конструкцияларни қўллаш ГОСТ 24866-2014 асосида амалга оширилиши лозим.».